ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
315
Солиқ имтиёзларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни
Жураев Хусан Атамуратович
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети
Молия ва туризм кафедраси мудири и.ф.ф.д Phd
Чориева Феруза Даминовна
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети 2- босқич
Магистранти
Аннотация:
Мақолада солиқ имтиёзлари, солиқ сиёсати, иқтисодиёт
тармоқларида иқтисодий ўсишда солиқларнинг ўрни, солиқ имтиёзлари
мониторинги,
солиқ
имтиёзларини
мамлакат
иқтисодиётини
такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган
Калит сўзлар:
Солиқ, иқтисодий сиёсат, имтиёз, иқтисодий ўсиш,
мониторинг, преференция
Аннотация:
В статье даны налоговые льготы, налоговая политика, роль
налогов в экономическом росте отраслей экономики, мониторинг налоговых льгот,
предложения и рекомендации по улучшению экономики страны.
Ключевые слова:
Налоги, экономическая политика, преференции,
экономический рост, мониторинг, преференции.
Abstract:
In the article, tax incentives, tax policy, the role of taxes in economic
growth in economic sectors, monitoring of tax incentives, suggestions and
recommendations for improving the economy of the country are given.
Key words:
Tax, economic policy, preference, economic growth, monitoring,
preference
Давлат солиқларни жорий этиш орқали иқтисодиётни тартибга солиши ва шу
билан бирга мамлакатдаги мавжуд мураккаб иқтисодий ҳолатни, шунингдек,
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
316
ижтимоий ва сиёсий хусусиятларни тўғри акс эттиргани ҳолда, солиқ имтиёзларини
бериш орқали тадбиркорларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, миллий
ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини
оширишга имконият яратади.
Ҳозирги кунда солиқ имтиёзлари олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг
муҳим таркибий қисмидир. У бозор инқирозларини текислаш ва ижобий бозор
ташқи таъсирини яратадиган инвестицияларни рағбатлантириш учун ишлатилиши
мумкин. Солиқ имтиёзлари ёрдамида ташкилотларнинг инвестиция ва инновацион
фаоллик даражасини тартибга солиш, шунингдек, аҳоли бандлигини оширишни
рағбатлантириш мумкин. Давлат янги маҳаллий ва хорижий инвестицияларни,
инновацияларни рағбатлантириш ва солиқ харажатлари миқдорини тартибга солиш
учун инвестиция муҳитини яхшилашдаги ролини ҳисобга олиши керак. Шундай
қилиб,
солиқни
рағбатлантириш
воситаларига,
шунингдек,
уларнинг
самарадорлигини баҳолашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Иқтисодиёт тармоқларида ўсишни рағбатлантиришнинг солиқ воситаларини
шакллантиришда самарали солиқ маъмуриятчилиги ҳам муҳим роль ўйнайди, бу
орқали
солиқ
тизимининг
барқарорлиги
таъминланади.
Тизимни
такомиллаштириш солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш устидан
маъмурият ва назорат қилиш мамлакат бюджет тизими даромадларни оширади.
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан солиқ имтиёзлари
масаласида уни ислоҳ қилиниши керак эканлиги кўп бора таъкидланиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 февралдаги
“Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5214-сон фармойиши бунинг яққол исботидир. Унга
биноан, кўплаб аниқ вазифалар қаторида, “солиқ имтиёзи” ва “солиқ
преференцияси” тушунчаларини аниқ чегаралаш, вақтинча имтиёз бериш
муддатларини белгилаш, шунингдек, самарасиз ва эскирган солиқ имтиёзларини
қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш каби вазифалар белгилаб берилдики, бу солиқ
тизимида солиқ имтиёзларини жорий этишда аниқ чора-тадбирлар ишлаб
чиқилиши керак эканлигини тақозо қилмоқда.
2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига бир қанча
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунингдек, сoлиқлaр вa тўлoвлaр бўйичa
aмaлдaги мамлакат қoнунчилигини ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa, сoлиқ имтиёзлaрини
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
317
aниқлaб oлиш вa улaрни сoлиққa тортишга дoир бoшқa ҳужжaтлaрдaн келиб
чиққанда, аввало, қoнунийлик бўйичa aниқлaнaди. Ўзбекистон Республикаси Сoлиқ
кoдeксининг 30-мoддaсигa aсoсaн “Кодексда, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, бошқа
солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган
афзалликлар, шу жумладан, солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд
уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича имтиёзлар”, деб эътироф этилади.
Бизнинг фикримизча:
“Солиқ имтиёзлари- солиқ тўловчиларнинг айрим
тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик
ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти”
деб эътироф этиш ҳамда “
солиқ
имтиёзларини ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан
фойдаланган ва солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация
кодини берган ҳолда амалга ошириш кераклигини мақсадга мувофиқ” -
деб
ҳисоблаймиз.
Солиқлар ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзлар муносабати билан бўшаган
ҳамда ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган имтиёз
суммалари имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил
мобайнида мақсадли ишлатилиши мумкин. Бунда кўрсатилган муддатда
фойдаланилмаган
маблағлар
Ўзбекистон
Республикасининг
бюджетига
ўтказилади.
Бугунги кунда амалдаги қонунчиликка кўра солиқ имтиёзлари Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодекси билан тақдим этилади. Солиқ имтиёзлари индивидуал
хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, ҚҚС, акциз солиғи ва ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиқдан ташқари айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган
солиқ ставкасини кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил
муддатга берилиши мумкин. 2019 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикасининг
янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тасдиқланиши муносабати билан айрим солиқ
имтиёзлари бекор қилинган.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-11
318
Солиқ имтиёзлари самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича
таъсирчан тизимни жорий этиш орқали имтиёзларнинг солиқ тўловчининг
молиявий фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда самарасиз ва мақсадсиз
берилган солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш бўйича
меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан Солиқ кодексининг тегишли
моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.
Мамлакатимиз
амалиётига
илғор
хорижий
давлатлар
тажрибасини
иқтисодиётимиз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рақобат муҳитини бузувчи
индивидуал имтиёзлар ва преференцияларни бекор қилиш бўйича таклифларни
ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
