Authors

  • Мамасаломова Фарангиз
    Термиз иқтисодиёт ва сервис университетининг 2-курс талабаси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.68493

Keywords:

Шеробод Айинли Ойинли тарих Жарқўтон археология Термиз карвон йўли ипак йўли шоробот Шералихон Шўррабод.

Abstract

Мақолада Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ва Айинли қишлоғининг тарихи, номланишининг келиб чиқиши ҳақида мулоҳазалар билдирилган. Муаллиф ўзининг қишлоғи ва тумани номининг тарихий илдизларини ўрганиш муҳимлигини таъкидлайди. Айниқса, Шеробод номи ҳақида турли фаразлар келтирилиб, унинг "Шўррабод" ёки "Шоробод" сўзлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги юзасидан тахминлар билдирилган. Шунингдек, Жарқўтон археологик қазишмалари натижаларига асосланиб, Шерободдаги аҳоли масканлари тарихини ўрганиш муҳимлиги таъкидланган.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-2

233

ШЕРОБОД ТОПОНИМИ ХУСУСИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР.

Мамасаломова Фарангиз

Термиз иқтисодиёт ва сервис

университетининг 2-курс талабаси.

Аннотация

Мақолада Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ва Айинли қишлоғининг тарихи,
номланишининг келиб чиқиши ҳақида мулоҳазалар билдирилган. Муаллиф
ўзининг қишлоғи ва тумани номининг тарихий илдизларини ўрганиш муҳимлигини
таъкидлайди. Айниқса, Шеробод номи ҳақида турли фаразлар келтирилиб, унинг
"Шўррабод" ёки "Шоробод" сўзлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги юзасидан
тахминлар билдирилган. Шунингдек, Жарқўтон археологик қазишмалари
натижаларига асосланиб, Шерободдаги аҳоли масканлари тарихини ўрганиш
муҳимлиги таъкидланган.

Калит сўзлар:

Шеробод, Айинли, Ойинли, тарих, Жарқўтон, археология, Термиз,

карвон йўли, ипак йўли, шоробот, Шералихон, Шўррабод.

Бу ёруғ дунёга келиб ҳаёт ва табиат неъматларидан баҳраманд бўлиб

яшаётган ҳар бир инсон энг аввало ўз юртининг тарихини, ўз авлодлари,
шажарасини яхши билиб олмоғи лозим. Зеро тарихни билмаган одам келажакни
бунёд этишга жуда қийналади. Тарих бу инсон учун мисоли бир кўзгу ёки бўлмаса
миллионлаб инсонлар томонидан битилган бебаҳо китобдир. Ҳар бир инсон анашу
кўзгуга қараб ўз камчиликларини, усти бошини, афти-ангорини тартибга солгани
каби тарих кўзгусига боқиб ўз ўтмишининг қандай бўлганлигини ва келажакда уни
нима кутаётганлигини англаб боради.

Мен Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Айинли қишлоғида

туғилганман. Демак мен аввало ўз қишлоғим тарихини, унинг нима сабабдан бу ном
билан аталганлигини яхши билиб, сўнгра туманимнинг номини, бу ном маъно
мазмунини чуқур англаб олмоғим шарт. Натижада эса ватаним ҳақида катта
билимга эга бўламан. Айинни қишлоғи. Аслида эса у Ойинли деб аталиши керак


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-2

234

эди. Аммо лекин ўтган асрда ҳукмрон бўлган 70 йиллик қизил инперия бу номни
тилга олинишига мослаштирилиб яъни рус тили талаффузига қулай қилиниб,
Айинни деб аталиб келинди. Аслида бу ном ҳеч қандай маъно касб этмайди. Бу
номнинг қадим тарихи йўқ. Лекин Ойинли номининг катта тарихи мавжуд. Бу ном
ўзбек халқи уруғларининг бирини номи билан боғлиқдир.

Энди Шеробод номига эътибор қаратсак, бу ном келиб чиқиши тарихи

хусусида устозимиз Термиз Давлат университети профессори Сайфулла
Турсуновнинг жуда катта меҳнатлари натижасида Шеробод тарихи ва унинг номи
билан боғлиқ бўлган мулоҳазалар кенг ёритилган. Биз у кишидан ошириб бу борада
фикр билдиришга ожизмиз. Аммо шундай бўлсада ўз фикр-мулоҳазаларим билан
газетхонларни хабардор этмоқчиман. Шеробод қадим-қадимдан шарқ-у-ғарбни
боғловчи катта йўл бўйида бунёд бўлганлиги бу хеч кимга сир эмас. Бу йўл тарихда
ипак йўли деб аталган, аниқроғи ўша машҳур ипак йўлининг айнан бир тармоғи
Шерободимиз орқали ўтган. Ана шу йўл бўйида жойлашганлиги боис ҳам узоқ
Хитой ўлкасидан йўлга чиққан карвонларнинг бир муддат тўхтаб дам олувчи катта
яъни шороботига айланган. Робот сўзи қадимда манзил, макон маъносини
билдирган. Кўз олдингизга келтиринг-а баланд тоғлар орасидан машаққатли йўл
босиб келаётган узундан-узоқ карвонлар Шеробод кенгликларига чиқиб, тўхтаб дам
олишга қарор қилишган. Карвон аҳли шодлигидан бир-бирига шорободга келдик
яъни катта рободга келдик, энди дам оламиз дея айтишган бўлса ажаб эмас. Бу
бизнинг дастлабки фаразимиз. Шеробод номи билан боғлиқ иккинчи фаразимиз эса
қуйидагича. Маълумки Шеробод дарёсининг суви азал-азалдан то ҳозирга қадар
шўр хисобланади. Лекин уни истеъмол қилса бўлади, хатто давоий ҳам. Бу сув
таркибида кўплаб ёд моддаси мавжуд. Узоқ йўлга чиққан карвон Шерободимизга
етиб келгач, ўзаро бир-бирига шўррабодга етиб келдик, энди дам оламиз деган
бўсалар не ажаб. Халқимизда ўз оти ўзи билан деган нақл бор. Бу нақлнинг маъноси
ҳар бир нарсанинг исми жисмига мос ва хос деган маъно мазмунни ифодалайди.
Шу ерда бизнинг иккинчи фаразимиз ўз ифодасини топади. Шеробод эмас балки
Шўррабод. Юқорида таъкидлаб ўтганимдай устозимиз Сайфулла Турсунов
Шерободга Термиз амири Шералихон асос солган деган фикрни ёзганлар. Менимча
эса Шеробод номи Шералихон давридан анча илгари шаклланиб бўлган. Фақатгина
унинг исми Шерали бўлганлиги учун ҳам эҳтимол ушбу фараз туғилган. Фикримиз
исботи учун Шерободнинг дастлабки маркази Жарқўтон бунга гувоҳлик беради.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-2

235

Чунки Жарқўтонда эрамиздан 4000 йил илгари бронза даврида одамлар яшаганлиги
археологик қазишмалар натижасида ўз исботини топди. Академик А.Асқаровнинг
ўтган асрнинг 1970 йилларида бу ерда олиб борган қазишма ишлари натижасида
Шерободимиз дунёдаги энг қадим аҳоли яшаб ўтган маскан эканлиги маълум
бўлди. Ўз даврида Жарқўтонда жуда катта шаҳар мавжуд бўлган. Шеробод дарёси
ўз ўзанини ўзгартириб оқиши натижасида бу шаҳар сувсиз қолган. Ҳаммага яхши
маълумки сув бор жойда хамиша ҳаёт қайнаган. Кейинчалик дарё сувининг бошқа
томонга оқиши ҳамда ташқи душманлар ҳужуми натижасида Жарқўтонда ҳаёт
тўхтаб у тупроқ остида қолган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Шеробод номига
Шералихон асос солганлиги шубҳа туғдиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш учун сиз мақолада келтирилган
манбалар, китоблар, илмий мақолалар ёки муаллифлар номини аниқроқ
кўрсатишингиз керак. Лекин мақолада айтиб ўтилган маълумотларга асосланиб
тахминий рўйхатни қуйидагича тузиш мумкин:

Фойдаланилган адабиётлар

1. Турсунов С. Шеробод тарихи ва топономикаси бўйича тадқиқотлар. – Термиз:
Термиз Давлат Университети нашриёти, 2005.

2. Асқаров А. Жарқўтон маданияти ва унинг археологик ўрганиш натижалари. –
Тошкент: Фан, 1977.

3. Ипак йўли тарихи: Карвон йўллари ва қадимий шаҳарлар. – Тошкент: Ўзбекистон
Миллий Энциклопедияси, 2002.

4. Наршахий А. Бухоро тарихи. – Тошкент: Фан, 1991.

5. Қаюмов А. Ўзбекистон топономикаси. – Тошкент: Ўзбекистон Фанлар
Академияси, 1998.

6. Мирзаев Ҳ. Сурхондарё тарихи: қадимдан шу кунгача. – Термиз, 2010.

References

Турсунов С. Шеробод тарихи ва топономикаси бўйича тадқиқотлар. – Термиз: Термиз Давлат Университети нашриёти, 2005.

Асқаров А. Жарқўтон маданияти ва унинг археологик ўрганиш натижалари. – Тошкент: Фан, 1977.

Ипак йўли тарихи: Карвон йўллари ва қадимий шаҳарлар. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2002.

Наршахий А. Бухоро тарихи. – Тошкент: Фан, 1991.

Қаюмов А. Ўзбекистон топономикаси. – Тошкент: Ўзбекистон Фанлар Академияси, 1998.

Мирзаев Ҳ. Сурхондарё тарихи: қадимдан шу кунгача. – Термиз, 2010.