Ustozlar uchun
pedagoglar.org
73-son 3–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 198
ИНСОНГА ЭҲТИРОМ
Авазов Жамшид Аҳад ўғли
Термиз
давлат
университети
Юридик
факултети
3-
босқич
талабаси
Авлёқулов Адҳам Алишерович
Термиз
давлат
университети
Юридик
факултети
Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик протсесси ўқитувчиси
Аннотатсия:
Ушбу
мақолада
инсон ҳуқуқларини таьминлашда қилинаётган
ишлар, aҳоли турмиш фаровонлигини йўлга қўйишда амалга оширилаётган чора-
тадбирлар, мамлакатимизда суд-соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар, амнистия ва
афв актларининг ўзаро бир-биридан фарқли жиҳатлари тўғрисида сўз боради.
Шунингдек, эркин ва фаровон ҳаёт ҳамда демократик-ҳуқуқий давлат қуришда
олдинда турган қилинажак ишлар ҳамда асосий ва долзарб масалалар ҳақида баён
қилинган.
Калит сўзлар:
маьнавият, санксия, терроризм жазо,
жавобгарлик
,
жиноят
,
амнистия ва афв, “Учинчи Ренессанс” ва бошқалар.
Инсон сиз ўйлагандан кўра қадрлироқдир!
Уильям Шекспир
Бу дунёда қанча инсон бўлса, ҳар бирининг ўз манавий олами бор.
“Маьнввиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушиниш, англаш керак”,
дейди - давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев. Ҳам ўзлигини, ҳам инсоний қадр-
қимматини англаб етган ҳар қандай шахс бу ҳақда ўйлаши табиий. Чинакам
инсонпарвар жамият ҳамиша барча соҳада манавий юксакликка интилади. Шундай
эзгу йўл, эзгу амал боис бошқаларга ҳам ибрат бўлади. Ҳар бир инсон улуғ ишларга
қодир. Лекин у адашиши, янглишиши ҳатто ижтимоий хавфли қилмиш содир етиши,
жиноятга қўл уриши, турли қабихликларга йўл қўйиши мумкин. Лекин давлат
тизими энг юксак қадрятлар асосида инсонни маьнавий-моддий, руҳий
рағбатлантириш билан бирга ёвуз ҳаракатлар содир этганда жазолаш механизми
таьсир чораларини ҳам қўллайди. Яшамоқ тартиби шу! Конунлар тартиб сақловчи,
маьнавий муҳитни баркарор қилувчи таянч мезонлардир. Оламни асраш ва
жаҳолатнинг олдини олиш учун нафакат у дунёда балки бу дунёда хам жиноятга
жазо мукаррарлигини англаш учун хам одамзод жазолаш тизимини уйлаб топган.
Адолат тарозисининг бир палласида жиноят турса, иккинчи палласида қонунлар
туради.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
73-son 3–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 199
Бу борада судлар зиммасидаги масьулият ғоят катта. Давлатимизда суд-
хуқуқ тизими янада ислоҳ қилиниб, хар томонлама такомиллаштирилди. Бу борада
судларнинг ихтисослашуви, жиноий жазо тизимини эркинлаштиришга доир чора-
тадбирлар катта ахамият касб этади.
Оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг анчагина қисми ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди. Айникса, 2008-йилнинг 1-
январидан мамлакатимизда улим жазоси бекор килиниши, қамоққа олишда санксия
бериш хукукининг прокуратурадан судларга ўтказилиши тўғрисидаги қонунлар
дунё жамоатчилиги томонидан катта хайрихоҳлик билан кутиб олинди. Ўлим
жазоси умрбод озодликдан маҳрум килиш жазоси билан алмаштирилди. Умрбод
озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган
ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм
(155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланади. Аҳамиятлиси, у аёлларга, ўн
саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга ва олтмиш ёшдан ошган
эркакларга нисбатан қўлланиши мумкин эмас.
1
Бошкача айтганда, қасддан инсон ва инсониятга, тинч ва фаровон ҳаёт
кечираётган аҳолига нисбатан қилинган ёвузликкина ана шундай оғир жазога
тортилади.
Шуни билиш ўринлики, умрбод озодликдан махрум килиш жазоси,
Германия ва Польшада 5 турдаги, Россия ва Белгияда 6, Францияда 18, Голландияда
19 турдаги жиноятлар учун кўлланилади. Бундан куриниб турибдики, Ўзбекистон
дунёда энг инсонпарвар хукукий тизимлардан бирини жорий этмокда.
Бизга маьлумки, жиноят содир этган шахсга нисбатан адолатли ва муносиб
жазо тайинлашдан асосий мақсад, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишининг
олдини олиш ва уни шахс сифатида қайта тарбиялаш ҳисобланади. Шунингдек,
жиноят-процессуал қонунчилигининг вазифалари эса қуйидагиларни ўз ичига олиб,
жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо
берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм
қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ
этилишини таъминлашдан иборатдир.
Куни кеча мухтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини
нишонлаш арафасида халқимизга хос бағрикенглик, инсонпарварлик, эзгулик, меҳр-
оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси
сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган
ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги
Фармонни имзолади.
1
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 51-моддаси, 31-бет. 22.09.1994
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
73-son 3–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 200
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-
моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин
кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв
этилди.
Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268
нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг
озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек,
86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари
қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37
нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга
етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган
шахслар ташкил этади.
2
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига
қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари,
соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун
уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар
берилди.
Шу ўринда мазкур мақолада сўнггида амнистия ва афв актларининг бир-
биридан фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталсак:
1.
Қайси орган ёки ким томонидан қабул қилинади?
Амнистия – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати;
Афв – Ўзбекистон Республикаси Президенти.
2.
Кимларга нисбатан қўлланилади?
Амнистия – жиноий жавобгарликка тортилган шажслар гуруҳига;
Афв – жиноий жавобгарликка тортилган муайян шахсларга.
3.
Қандай турдаги хужжат қабул қилинади?
Амнистия – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қарори;
Афв – Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони.
4.
Ким ташаббус билан чиқади?
Амнистия – Ўзбекистон Республикаси Президенти (тақдимнома);
Афв – маҳкумлар (илтимоснома).
5.
Қўллаш масаласини бажарувчи шахслар:
Амнистия – Ўзбекистон Республикаси судлари;
Афв – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари
бўйича махсус комиссия.
6.
Қўллаш мумкин бўлган босқичлар:
2
https//www.gazeta.uz
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
73-son 3–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 201
Амнистия –жиноий ишнинг барча босқичларида;
Афв – хукм қонуний кучга киргандан сўнг.
7.
Ҳуқуқий оқибатлари:
Амнистия – шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
Афв – маҳкумга тайинланган умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг
ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши.
Иккаласидан ҳам юзага келадиган умумий ҳуқуқий оқибатлар:
–маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;
– маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимқа жазо муддатининг
камайтирилиши;
–маҳкум жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;
– маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан
алмаштирилиши;
–судланганликни олиб ташланиши.
3
Қабул қилинаётган қонунлар ва олиб борилаётган ислоҳатлар замирида инсон
манфаатлари устунлиги таьминлаш, жамият ва халқ фаровонлиги янада равнақ
топтириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда. Бу эса ўз навбатида
Янги Ўзбекистон демократиясининг изчилликда олиб борилишида ва аҳоли
фаровон турмуш тарзининг юқори салмоқда ўсишида кузатилади. Бугун олиб
борилаётган ишлар ва чора-тадбирларнинг барчаси эртанги юксак келажакнинг
асоси бўлиб, буюук миллат шаклланишида дастурамал бўлиб хизмат қилади. Еркин
ва фаровон ҳаёт ҳамда демократик ҳуқуқий давлат қуришда амалга оширилаётган
ишлар ва вазифалар “Учинчи Ренессанс” пойдевори қурилишидаги илк дадил
қадамдир десам муболаға бўлмайди, албатта.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси 18-19-бетлар, “Ўзбекистон”
01.05.2023
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 51-моддаси, 31-бет. 22.09.1994
3. “Жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштиришга,
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида” 660-II-cонли Қонуни. 26.08.2004
4. “Мамлакатда жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши
кураш ҳолати тўғрисида”ги Қонуни 11.08.2018
5. https//www.gazeta.uz – Интернет сайти
6. T.me/huquqiyaxborot – Телеграм канали
3
T.me/huquqiyaxborot