Mualliflar

  • Икромов Шерислом Хидоятулло ўғли

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.106673

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Бурҳониддин Марғиноний ал-Ҳидоя фиқҳ ҳанафий мазҳаби ислом ҳуқуқи асарлар таҳлили манбалар қўлёзмалар.

Annotasiya

Аннотация (Ўзбек тилида): Ушбу мақолада ислом фиқҳи тарихида алоҳида ўрин тутадиган буюк муҳаддис ва фақиҳ — Имом Бурҳониддин ал-Марғиноний қаламига мансуб асарлар таҳлил қилинади. Асосий эътибор у зотнинг машҳур “ал-Ҳидоя” асари ҳамда бошқа 11 та фиқҳий ва илмий меросларига қаратилган. Асарлар мазмуни, уларнинг фиқҳий аҳамияти, манбалар асосида ёзилиши, қўлёзма нусхалари ва уларнинг тарқалиш жойлари ҳақида маълумотлар келтирилади. Марғинонийнинг илм оламида тутган ўрни ва фиқҳий мероси илмий таҳлил этилади.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 139

БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ АСАРЛАР

Икромов Шерислом Хидоятулло ўғли

Имом Бухорий номидаги Тошкент

ислом институти 4- курс талабаси

Аннотация (Ўзбек тилида):

Ушбу мақолада ислом фиқҳи тарихида алоҳида

ўрин тутадиган буюк муҳаддис ва фақиҳ — Имом Бурҳониддин ал-Марғиноний
қаламига мансуб асарлар таҳлил қилинади. Асосий эътибор у зотнинг машҳур “ал-
Ҳидоя” асари ҳамда бошқа 11 та фиқҳий ва илмий меросларига қаратилган. Асарлар
мазмуни, уларнинг фиқҳий аҳамияти, манбалар асосида ёзилиши, қўлёзма
нусхалари ва уларнинг тарқалиш жойлари ҳақида маълумотлар келтирилади.
Марғинонийнинг илм оламида тутган ўрни ва фиқҳий мероси илмий таҳлил этилади.

Калит сўзлар:

Бурҳониддин Марғиноний, ал-Ҳидоя, фиқҳ, ҳанафий мазҳаби,

ислом ҳуқуқи, асарлар таҳлили, манбалар, қўлёзмалар.

قيلعتلا

(Араб тилида):

أ ،ينانيغرملا نيدلا ناهرب ماملإا لامعلأ الًيلحت لاقملا اذه لوانتي

هقفلا ملًعأ دح

و "ةيادهلا" ريهشلا هباتك ىلع زيكرتلا عم ،يملًسلإا خيراتلا يف يفنحلا

11

هقفلا يف هل رخآ اافلؤم

طلسي .يملًسلإا

تافلؤملا هذه ىوتحم ىلع ءوضلا

ةفاضلإاب ،اهنم ةيقبتملا تاطوطخملاو ،اهرداصمو ،ةيهقفلا اهتيمهأو ،

نكامأ ىلإ

فلا يف هتاماهسإو ةيملًسلإا مولعلا ملاع يف ينانيغرملا ةناكم لاقملا شقاني امك .اهراشتناو اهظفح

هق

.

ةعيرشلا ،يفنحلا بهذملا ،هقفلا ،ةيادهلا ،ينانيغرملا نيدلا ناهرب :ةيحاتفملا تاملكلا

ملًسلإا

،تافلؤملا ليلحت ،ةي

تاطوطخملا ،رداصملا.

Аннотация (Рус тилида):

В данной статье рассматриваются труды

выдающегося исламского ученого, факиха и хадисоведа имама Бурхануддина аль-
Маргинани. Особое внимание уделено его знаменитому труду «Аль-Хидая», а также
11 другим научно-фиқховским произведениям. Проанализировано содержание книг,
их фиқховое значение, источники, наличие рукописей и места их хранения. Также
раскрывается вклад Маргинаани в развитие исламского права и его роль в истории
науки.

Ключевые слова:

Бурхануддин Маргинаани, Аль-Хидая, фикх, ханафитский

мазхаб, исламское право, анализ трудов, источники, рукописи.


Бурҳониддин Ал-Марғинонийнинг асарлари ва у кишининг бeбаҳо китоблари

борасида Хатиб Бағдодий “Ҳадиятул орифийн” асарида 10 асаринининг номини
келтирган ва бундан бошқа асарлари ҳам ёзганини айтган. Соид Бектош Имом
Марғинонийнинг қуйидаги 12 асарини зикр қилган

1

:


1

Ҳидоя шарҳи” китоби-Тошкент: Ҳилол нашр нашриёти, 2023-Б.114


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 140

1.

«Бидоятул мубтадий».

Имом Бурҳониддин Марғиноний мазкур фиқҳий матн асарини Имом

Қудурийнинг “Мухтасарул Қудурий” китоби ва Имом Муҳаммаднинг “ал-Жомеъ
ас-сағир” китоблари асосида ёзган. Бу асаридаги фиқҳий масаларини Имом
Сирожиддин Абу Бакр ибн Алий ибн Мусо Хомилий (вф. 769/1368 й.) «Дуррул
мухтадий ва зухрул муқтадий фи назми бидоятил мубтадий» номли асарида назм
билан баён қилган. Имом Сирожиддин Хомилий мазкур манзумасининг охирига
мерос масалаларига оид ўзта байтни ҳам киритган, чунки «Бидоятул мубтадий»
асарида мерос масалалари баён қилинмаган.

Бу асар Кувайт, Германия, Голландия, Англия, АҚШ, Тунис, Ироқ, Миср,

Ҳиндистон, Ирландия каби давлатларнинг қўлёзма фондларида 40 ортиқ қўлёзма
нусхалари сақланади.

2.

«Ат-Тажнис вал-мазид ва ҳува ли аҳлил фатво ғайру баид».

Мазкур китоб ҳанафий мазҳаби бўйича ёзилган фатво асаридир. Унда мазҳаб

ҳанафий уламолар истинбот қилган хос фиқҳий масалалар жамланган бўлиб, бу
масалалар борасида мутақаддим ҳанафий уламолардан бирор нақл келмаган.
Алломанинг мазкур асарни ёзишдан мақсади устози Имом Садруш-шаҳид Умар ибн
Абдулазиз бошлаган ишни охирига етказиш бўлган. Имом Садруш-шаҳид
мутааххир ҳанафий уламоларнинг китобларидан мутақаддим олимлардан нақл
қилинмаган фиқҳий масалаларни жамлашни бошлайди, лекин охирига етмасидан
вафот этади. Кейин Имом Муҳом Марғиноний мазкур асарда ушбу масалаларни
жамлайди.

Имом Бурҳониддин Марғонийнинг «Ат-Тажнис вал-мазид» асарининг

муқаддимасида ундаги фиқҳий масалаларнинг манбаларини зикр қилиб, ҳар бир
китобга битта ёки иккита ҳарф билан ишора қилган. «Ат-Тажнис вал-мазид» асари
28 та китоб (фиқҳий мавзулар мажмуаси), 217 та боб ва 182 та фаслдан иборат.
Мазкур асар «Илм» боби билан бошланган. Унинг ортидан «Тахорат», «Намоз»,
«Закот», «Рўза», «Ҳаж» каби боблар зикр қилинган. Имом Бурҳониддин Марғоний
мазкур асарини «Ҳидоя» китобидан олдин ёзган. Чунки “Ҳидоя” асарининг 2 ўрнида
ушбу китобини зикр қилган.

Мазкур асарнинг аввалидан «Ҳаж» китобининг

охиригча бўлган қисмида 1357 та фиқҳий масала зикр қилинган.

«Ат-Тажнис вал-мазид» асари қўлёзма нусхалари Ирландия, Қувайт, Туркия,

Тунис, Миср, Ҳиндистон давлатлари қўлёзма фондларида сақланади.

3.

«Аз-Зиёдот».

Имом Бурҳониддин Марғонийнинг таржима ҳолларида баён қилинишича

уламолардан бирортаси ушбу асарни Марғинонийга нисбат бермаган. Лекин Имом
Марғинонийнинг ўзи «Ҳидоя» асарининг бир неча ўрнида «Аз-Зиёдот» асарини ўзи
ёзганини зикр этган. Жумладан, «Жиноятлар» китобида «Мамлукнинг жинояти»
бобида ва «Даъволар» китобининг «Бобу ма яддаийҳи» бобида бу ҳақда зикр қилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 141

4.

«Шарҳул жомеъ ал-кабир».

Бу

китоб

Имом

Муҳаммад

роҳматуллоҳи

алайҳинг

«ал-

Жомеъ ал-кабир»и асарига шарҳидир. Ҳожи Халифа ва Бағдодий имомнинг шу
номли китоб ёзганини зикр қилган.

2

5. “

Уддатун носик фи иддатим минал маносик”.

Имом Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида ушбу китобни мазкур ном билан зикр

қилган. Бу китоб ал-Биноя асарида “Уддатун носик фи иддатил маносик”, “Кашфуз-
зунун”да “Уддатун носик фил маносик”, “Ҳадиятул орифин”да “Маносикул
ҳаж”деган номлар билан зикр қилинган. Мазкур асар ҳаж ибодатларига доир фиқҳий
масалаларга бағишланган.

6.

“Фароизул Усмоний”.

Баъзи манбаларда “Китабул фароиз” номи билан зикр қилинган. Мазкур

асарнинг ёзилиш сабаби ҳақида айтиладики, Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг
Усмон исмли устози фароиз масалалари бўйича китоб ёзади, лекин охирига
етказмасдан вафот этади. Кейин имом Марғиноний устозининг ишини охирига
етказади ва баъзи жойларини тўғирлаб, устози ажр-савоблардан баҳраманд бўлиши
умидида мазкур ном билан номлайди. Бу асарга кейинчалик давр уламолари
томонидан бир қанча шарҳлар ёзилади.

7.

«Кифоятул мунтаҳий фи шарҳи бидоятил мубтади».

Бу асар “Бидяотул мубтадий”га Имом Бурҳониддин Марғиноний ёзган биринчи

шарҳ ҳисобланади. Марғиноний “Ҳидоя” асарининг 20 дан ўринда “Кифоятул
мунтаҳий”га ҳавола қилган. Бадриддин Айний ва Ҳожи Халифаларнинг айтиши
бўйича, бу асар бугунги кунимизгача етиб келмаган. Тошкўпризода “Мифтоҳус-
саода” асарида келтиришича, мазкур асар 80 жилддан иборат бўлган.

8.

«Мухтаротун-навозил».

Бу асар ўзида барча фиқҳий мавзуларни жамлаган, лекин “ал-Ҳидоя” асарига

нисбатан мухтасар ҳисобланади. Нашр этилган нусхаларда муаллифнинг
муқаддимаси зикр қилинмаган. Бу асарда муаллиф кўпроқ Имом Молик ва Имом
Шофеъийнинг ихтилофли қарашларини зикр қилиб келтиради. Мазкур китобда
фатволар ва фиқҳий масалалар баён қилинган.

“Мухтаротун-навозил” асарининг юзлаб қўлёзма нусхалари Миср, Саудия

Арабистони, Кувайт, БАА, Тунис, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекитстон
Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланмоқда.

9.

“Муъжаму шуюхил Марғиноний”.

Мазкур асар баъзи манбаларда “Китабул машийха” номи билан ҳам зикр

қилинган. Муаллиф мазкур асарда таълим олган ва ҳадис ривоят қилган
устозларининг исмларини ёзган.

2

Ҳожи Халифа. “Кашфуз-зунун”-Истанбул: Ваколатул маориф, 1997-Ж. 1-Б. 238


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 142

10.

“Мунтақол марфуъ”.

Мазкур асар борасида манбаларда бирор-бир аниқ маълумот учрамаса-да, Ҳожи

Халифа: “Бу асарнинг муаллифи Имом Бурҳониддин Марғиноний бўлиши мумкин”,
дейди.

11.

“Нашрул мазҳаб”.

Алломанинг таржимаи ҳолларини зикр қилган олимлар мазкур асарни

ёзганлигини айтишган. Лекин бу асарда қандай масалалар баён қилингани тўғрисида
маълумот учрамайди.

12.

“ал-Ҳидоя шарҳу бидоятил мубтади”.

Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг энг машҳур шоҳ асаридир. Бу асар 4

жилддан иборат бўлиб, ҳозирги кунда 200 дан ортиқ қўлёзма нусхалари бугунги
кунда дунёнинг кўплаб қўлёзма фондларида, жумладан, Кувайт, Тунис, Саудия
Арабистони, БАА, Сурия, Қатар, Германия, Австрия, Голландия, Франция, Англия,
АҚШ ва бошқа давлатлар қўлёзма архивларида сақланиб келмоқда.

3

Ҳидоя асарини ёзишда алломанинг 13 йиллик ҳаётини қамраб олди. Бу асарни

ёзилиш тарихи ва ёзишдан мақсадини қуйида баён қиламиз.

Аллома "Бидоятул-мубтадий"ни Абдулҳасан ибн Аҳмад ибн Муҳаммад

Қудурийнинг “Ал-мухтасар” (илм аҳли орасида “Ал-Қудурий” деб шуҳрат қозонган)
китоби ва Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг "Ал-Жомиъ ас-сағийр" асарига
асосланиб, қисқартирилган фиқҳ китоби сифатида ёзган. Ундаги масалаларни
тартибга солишда табаррук бўлсин деб, аш-Шайбоний услубидан фойдаланган. У
"Бидоятул-мубтадий" муқаддимасида бундай деб ёзган эди: "Ёшлик чоғларимда
фиқҳ илмининг барча турларини ўз ичига қамраб олган ҳажми кичик, режаси кенг
бир китоб бўлса, деб ўйлаб юрардим. Иттифоқан йўлларни босиб ўтиш (сафар)
жараёнида, Ал-Қудурий қаламига мансуб "Ал-Мухтасар"ни энг гўзал, мўжаз,
ажойиб китобдеб топдим. Яна, замоннинг барча буюк олимлари, катта-кичикни "Ал-
Жомиъ ас-сағийр" китобини ўрганишга чорлаганликларининг гувоҳи бўлдим.
Ўшанда ҳар иккала асарни бирлаштиришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйиб, зарурат
сезилмаганда улар чегарасидан чиқмасликка қарор қилдим ва уни "Бидоятул-муб-
тадий" (Бошловчининг бошланғич китоби) деб атадим. Агар бу асарни шарҳлашга
эришсам, уни "Кифоятул-мунтаҳий" деб атагумдур".

4

Муаллиф "Бидоятул-мубтадий"мукдадимасида уни шарҳ қилиш ниятида

эканлигини айтади. Буни амалга ошириш мақсадида, асарнинг ниҳоясида
қисқалигини назарда тутган ҳолда, унинг устидан 8 жилдлик катта шарҳёзиб, уни
"Кифоятул-мунтаҳий" (Якунловчиларни қониқтирувчи китоб) деб атади.

3

Қориев О.А. “Фарғона фиқҳ мактаби ва Бурҳониддин ал-Марғиноний”. –Тошкент, “Фан”, 2009.-Б.203-209.

4

Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий. “Ал-фавоид ал-баҳияти тарожимил ҳанафия”-Байрут: Дорул маърифа, 2014-Б.57


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 143

Муаллиф "Кифоятул-мунтаҳий" номли шарҳни ёзиш билан ўз олдига қўйган

мақсадга эриша олмади.

Негаки, кўп жилдлик катта ҳажмли шарҳни ўқиб, унинг ичидан керакли

масалани топиб олиш ва шундай катта китобни кўтариб олиб юриш, илм толиблар
учун қийинчиликлар туғдирарди. Натижада, муаллиф ўз нияти ва дўстлари
маслаҳатига биноан, “Бидоятул-Мубтадий”ни қайта ўртача ҳажмда шарҳлашга
киришади. Бу асарни ёзиш муаллиф учун осон кечмади. Муаллиф асарни ёзиш учун
ўзининг бутун кучи ва истеъдодини намоён қилди.

Абдулҳай Лакнавий манбаларга таяниб ёзишича: “У асарни ёзиш давомида

рўза тутарди. Унга олиб келинган таомни шогирдлари ёки бошқа бирон кишига
берарди. Шу тарзда, у бошқаларга билдирмай рўза тутаверарди”. Чунки рўза
инсонга руҳий куч бағишлайди ва фикрини жамлашга ёрдам беради.

Нега тўрт жилддан иборат иккинчи шарҳни ёзиш бир мунча оғир кечди? Нега

уни битказиш учун 13 йиллик катта меҳнат сарфланди. Фикримизча, унинг
сабаблари қуйдагилардан иборат екан:

Биринчидан: Бу асарда Имом Муҳаммад аш-Шайбоний ва ал-Қудурий

асарларидан олинган, “Бидоятул-мубтадий”га киритилган асосий ҳуқуқий минглаб
фаръий (жузъий) масалалар мавжуд эди. Улар орасида халқнинг амалий ҳаётига
боғлиқ, ўз ечимини топмаган кўплаб муаммолар ҳам бор эди. Шу нуқтаи назардан
ўша даврнинг ўзгарувчан шароитини синчиклаб ўрганиш, биринчи даражали
муаммоларни иккинчи даражали муаммолардан ажратиб олиб, уларни ечиш
йўлларини белгилаб бериш, муаллифдан катта диққат эътибор, ҳар тамонлама
текшириш ва чуқур кузатишларни талаб қиларди.

Иккинчидан: Бурҳониддин Марғиноний фиқҳ илми босиб ўтган олти давр

(Пайғамбар, саҳобалар, тобеинлар, мужтаҳидлар, мухаррижийлар ва муқаллид
(тақлид этувчи)лар даврлари) нинг бешинчи босқичи бўлмиш Мухаррижлар
(улардан илгар ўтган мужтаҳидлар ва буюк ҳуқуқшунос олимлар асарларига
мурожаат қилиш орқали, мазҳаб доирасида янги топилган мураккаб ҳуқуқий
муоммоларни ечиш йўлларини топувчилар) даврида яшагани учун, тўғридан-тўғри
эркин ижтиҳод қилиш ваколотига эга эмас эди. Чунки,IV ҳижрий аср бошларида
(мелодий X асрда) ислом ҳуқуқи бўйича барча фаолият, буюк олимлар томонидан
белгилаб берилган асосий қонун қоидаларни изоҳлаш, тафсир этиш соҳасида
бўлиши керак, деган назария мавжуд эди .Лекин, Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий
ўзининг машҳур“Ал-Фавоъид ал-баҳия” асарида ҳанафий мазҳаби олимларини олти
гуруҳга бўлиб, Бурҳониддин Марғиноний ва Ал-Қудурийни “Асҳабут-таржиҳ” (
яъни, баъзи ривоятларни баъзиларидан устун кўриш) салоҳиятига эга олимлар
қаторида зикр этган.

Мазкур шароитда Бурҳониддин Марғиноний олдида турли муаллифлар

томонидан ёзилган кўп фатволар (ҳуқуқий мажмуалар) бор эди. Уларда минглаб


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 144

масалалар, айрим муайян муаммолар бўйича ўнлаб мулоҳазалар, ҳатто бир-бирига
қарама-қарши назарияларҳам мавжуд эди. Муаллиф назарда тутган ҳуқуқий
масалани ёритиш учун, биринчидан, шариатнинг асосий манбалари, ундан кейин
Абу Ҳанифа (р.а), Имом Молик, Имом Шофеийнинг асарлари, аш-Шайбонийнинг
“Зоҳирур-ривоя”деб аталган китоблари, Абу Юсуфнинг “Китобул-хирож”, “Адабул-
қози”, “Абу Ҳанифа (р.а) ва Ибн Абулайло орасидаги ихтилофлар” , “Авзоий ва Анас
ибн Моликнинг айрим ҳуқуқий масалалар бўйича билдирган фикрларига ёзилган
раддия”китоблари, имом Зуфар, Шайхул-ислом Ибн Таймия , Ибнул-Жавзия
асарлари, шунингдек,улардан кейин ислом ҳуқуқининг турли соҳаларига оид сон-
саноқсиз китоб ва тўпламларни ўқиб чиқиб, уларда билдирилган фикр-
мулоҳазаларни бир-бири билан солиштириб, энг тўғри, энг маъқул ва ҳаётга мос
келадиган хулосаларни чиқариши керак эди.

Бу ҳақда унинг ўзи “Ҳидоя” муқаддимасида: “... сўнгра Тангри тавфиқи

ёрдамида, танланган ривоятлар билан кучли ақлий далилларни уйғунлаштириб, ҳар
бир бобда ортиқча сўзларни тарк этиб, кўп ёзишдан ўзимни тийган ҳолда, “Ал-
Ҳидоя”-деб аталган бошқа бир шарҳни ёзишга киришдим ”- деб таъкидлаб ўтган.

Албатта, энг ҳаётий ва зарурий ривоятларни танлаб олиб, уларнинг

тўғрилигини нақлий далиллар билан исботлаб, ақлий далиллар билан
мустаҳкамлаш, мумтоз асарларнинг матн ва мазмунига чуқур кириб бориб, уларнинг
ҳуқуқий асарларини белгилаб олиш катта меҳнат ва изчил изланишни талаб қилади.

«Ал-Ҳидоя» муаллифи ниҳоятда муҳим ва мунозарали масалаларни ёритиш

жараёнида саҳобалар, мазҳаблар асосчилари, буюк фақиҳлар исмлари, жўғрофий ва
тарихий жойлар, турли тоифа ва қабила номларини зикр этади. Абдулҳай Лакнавий
ўз муқаддимасида «Ал-Ҳидоя»нинг биринчи қисмида зикр этилган саҳобалар ва
тобеинларнинг исмлари 50 дан зиёд, тоифа ва уруғлар номлари 12 та, жўғрофий ва
тарихий жойлар номи 55 та эканлигини кўрсатиб, уларнинг ҳар бири ҳақида қи сқача
маълумот бериб ўтган. У Марғиноний асарида келган 90дан ортиқ буюк фақиҳлар,
имомлар, мужтаҳидлар, жумладан, машҳур саҳобалар ва муҳаддислар исмларини
ҳамда,уларга тегишли бўлган маълумотларни зикр этади. Шунга асосан “Ҳидоя”
муаллифининг иши қанчалик оғир ва кенг қамровли эканини тушуниш қийин эмас.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Бурҳониддин Марғиноний. “Ҳидоя”. Масъул муҳаррирлар А.Саидов,

М.Нуриддинов. Тошкент: “Адолат”, 2000 йил

.

2.Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Бурҳониддин Марғиноний. “ал-Ҳидоя” асари.
3. Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Муса ибн Аҳмад ибн Ҳусайн. Бадриддин ал-Айний

ал-Ҳанафий.“Баноя шарҳ ал-Ҳидоя” Байрут дару кутуби илмийя. 2000 й.

4. Аллома Абу МуҳаммадАбдуллоҳ ибн Юсуф ибн Муҳаммад аз-Зайлаъий”.

“Насб ур-Роя ли аҳадиси ал-Ҳидоя” Байрут дару кутуби илмийя. 2000 й.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

73-son 3–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 145

5. Камолиддин Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ва Жалолиддин ал-Хоразимий. “

Фатҳул қодир манбаа ал-Кифоя” Покистон Мактабати рошидийя

6. Абдулҳай Лакнавий Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя муқаддимаси билан.

Лакну, Ҳиндистон: “Асаҳҳул-матобиъ”, 1304 ҳ.й.

7. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Иброҳим аш-Шоший. “Усулуш Шоший” (Шоший

усуллари), Деҳли: “Алимий” нашриёти, 1935 йил.

8. Интернет маълумотлари:

www. TII.uz

сайти.

9. Интернет маълумотлари:

www.ziyouz.com

сайти.



Bibliografik manbalar

Бурҳониддин Марғиноний. “Ҳидоя”. Масъул муҳаррирлар А.Саидов, М.Нуриддинов. Тошкент: “Адолат”, 2000 йил.

Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Бурҳониддин Марғиноний. “ал-Ҳидоя” асари.

Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Муса ибн Аҳмад ибн Ҳусайн. Бадриддин ал-Айний ал-Ҳанафий.“Баноя шарҳ ал-Ҳидоя” Байрут дару кутуби илмийя. 2000 й.

Аллома Абу МуҳаммадАбдуллоҳ ибн Юсуф ибн Муҳаммад аз-Зайлаъий”. “Насб ур-Роя ли аҳадиси ал-Ҳидоя” Байрут дару кутуби илмийя. 2000 й.

Камолиддин Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ва Жалолиддин ал-Хоразимий. “ Фатҳул қодир манбаа ал-Кифоя” Покистон Мактабати рошидийя

Абдулҳай Лакнавий Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя муқаддимаси билан. Лакну, Ҳиндистон: “Асаҳҳул-матобиъ”, 1304 ҳ.й.

Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Иброҳим аш-Шоший. “Усулуш Шоший” (Шоший усуллари), Деҳли: “Алимий” нашриёти, 1935 йил.

Интернет маълумотлари:www. TII.uz сайти.

Интернет маълумотлари:www.ziyouz.com сайти.