Ustozlar uchun
pedagoglar.org
74-son 2–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 31
СОЛИҚ БАЗАСИНИ ЯШИРИШ(КАМАЙТИРИБ
КЎРСАТИШ)НИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИЯТИ
Уринбоева Дилноза Усмон қизи,
Тошкент шаҳар маъмурий судининг
судья катта ёрдамчиси
+99890-323-25-93
Аннотация:
Мазкур мақолада солиққа оид қонунбузилишларига йўл
қўймаслик, солиқдан қочиш ҳолатларини олдини олиш, солиқ базасини яшириш
тушунчасининг халқаро ҳуқуқдаги таснифи, солиқларни ўз вақтида тўлаш орқали
мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиш ҳақидаги масалалар қиёсий таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
солиқ базаси, солиқ базасини яширишга оид
процессуал
қонунчилик, солиқдан қочиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш.
Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек,
муддатли норезидентларига солиқларни тўлаш ва у билан боғлиқ молиявий-
иқтисодий мажбуриятлар юклатилган. Бундай молиявий мажбуриятларни улар
томонидан белгиланган тартибда бажармаслик албатта, молиявий-ҳуқуқий
муносабатларни келтириб чиқаради. Бажармаслик ҳолатининг юзага келиши эса,
уни талқин қилишнинг бир неча турлари пайдо бўлишига олиб келади.
Адабиётларда бу тушунчаларни “солиқдан қочиш”, “солиқдан бўйин товлаш”,
“солиқ базасини яшириш”, “солиққа оид ҳуқуқбузарлик”, “молиявий
қонунбузилишлар”, “солиққа оид хатоликлар” ва шу каби махсус категория ва
тушунчалар билан изоҳланади.
Солиқдан қочиш ва уни тўламасликнинг турли хил кўринишлари солиққа оид
ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлишига олиб келади. Албатта, бу ерда солиққа оид
ҳуқуқий муносабатлар дейилганда, солиқларни тўламаслик билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик чораларидан огоҳлантириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан
боғлиқ тарғибот ишлари ҳам тушуниладики, аммо, молиявий, маъмурий ва жиноий
жавобгарлик чоралари солиққа оид ҳуқуқбузарликдан келиб чиққан ҳолда
қўлланилади.
Шу ўринда солиқ базаси тушунчасига таъриф берсак.
Солиқ базаси -солиқ
объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори.Ҳисобланадиган солиқ
миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ
ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ. Солиқ базасининг
миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ объектидан рухсат
этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ базасини
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
74-son 2–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 32
солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига
мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,
солиқ базаси солиқ обектидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Солиқ солинадиган
база эса жами даромад билан чегириб ташланадаган харажатлар ўртасидаги фарқ
сифатида солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда
ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ
кодексининг 128- моддаси).
Л.Гинзбургнинг фикрича, солиқ тўлашдан қочишнинг моҳияти солиқ тўловчи
томонидан солиқ тўловлари бўйича солиқ мажбуриятларини камайтириш, солиқ
органидан онгли равишда даромад ҳамда мол-мулкни яшириш, шунингдек, атайлаб
солиқ ҳисоботини бузиб кўрсатиш ангалатади
i
.
Кўпчилик иқтисоиётчиларнинг талқин қилишича, солиқни камайтириш
умумий маънодаги атама бўлиб, солиқ тўловчининг солиқни тўлаш оқибатидан
қочиши ёки бюджетга тўланадиган мажбурий тўловларини маълум миқдорда
камайтириш
тушунилади
ii
.
Амалиётда
кенг
қўлланиладиган
“Солиқ
минимизацияси” атамаси бироз омадсизроқ тушунча бўлиб, у солиқ тўловчи
фаолиятини деярли тўхтатишга қаратилган тушунчани англатади. Бунда солиқни
минимизациялаш қонуний ҳамда ноқонуний турларга бўлиниб, улар ўртасидаги
асосий фарқ солиқ тўловчининг қонунчилик нормаларига риоя қилмаслиги
ҳисобланади.
Солиқдан қочиш бу солиқ тўловчининг иқтисодий эгоистик туйғусига асосан
юзага келсада, бироқ, у жамиятнинг иқтисодий соҳалари орқали ижтимоий муаммо
даражасида намоён бўлиб, сиёсий масалаларга айланади. Бу борада Бавария молия
вазири Э.Гувер "Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш
истагидан кучлироқдир"
1
1 деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий-
сиёсий негизини кўрсатиб ўтган эди. Солиқдан қочиш масалалари ҳам иқтисодий
ҳам ижтимоий ҳам ҳуқуқий муаммо сифатида бизгача кўплаб илмий тадқиқот
ишларининг объекти сифатида ўрганиб келинган. Илмий методология нуқтаи
назаридан биз қуйида ана илмий тадқиқот ишларини кенгроқ илмий таҳлил қилишга
ҳаракат қиламиз. Солиқдан қочишнинг иқтисодий томонлари билан биргаликда
1
Kottke K. «Gryaznye» den'gi – chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu v oblasti
«gryaznyh» deneg. M., 1998. 2 Л.И. Александрова. Основные особенности и проблемы выявления уклонений
от уплаты налогов. // Актуалные проблемы правового регулирования. 2017. С.2. 3 Л.И. Александрова.
Основные
особенности и проблемы выявления уклонений от уплаты налогов. // Актуалные проблемы
правового регулирования. 2017. С.7. JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS http://www.newjournal.org/
Volume–28_Issue-1_May_2023 59
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS http://www.newjournal.org/ Volume–28_Issue-1_May_2023 .
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
74-son 2–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 33
унинг ҳуқуқий томонлари ҳам илмий тадқиқот ишларининг объекти сифатида
кўплаб танланмоқда. Жумладан, Россиялик олима Л.Александрова бу борадаги
тадқиқотлари натижасида “Солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўлашдан бўйин
товлашнинг оммавийлиги, солиқ жиноятларининг кечикиш даражасининг
юқорилиги алоҳида ўткирлик билан уларни очиш муаммосини қўймоқда, бу
фаолиятнинг мақбул ва самарали йўллари ва воситаларини излаш ва ишлаб чиқиш
зарурати туғилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг таҳлили
шуни кўрсатадики, солиққа оид жиноятларни аниқлаш бошқа турдаги жиноятларга
қараганда анча қийин. Дарҳақиқат, бундай одамларнинг сони анча кўп. Бундай
шароитда солиқ жиноятларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни, шу жумладан
суд-тиббиётни ишлаб чиқиш айниқса муҳимдир”2 деб таъкидлайдики, муаллиф
солиқдан бўйин товлаш жараёнларига ҳуқуқий баҳо бериш бошқа жиноятларга
қараганда анчайин мураккаблигига ишора қилади. Л.Александрова ўз
тадқиқотларида солиқдан қочишнинг ҳуқуқий томонларига баҳо бериб, “солиқ
тўлашдан бўйин товлашни ўз вақтида аниқлаш ва текшириш солиқ, маъмурий,
жиноий, жиноят-протсессуал ва тезкор-қидирув қонунчилигининг сифатига
бевосита боғлиқдир”3 дейди ва бир қатор омилларини келтириб ўтади. Улар
жумласига, солиқ тўловчиларнинг оффшор зоналарга “қочиши”, солиқ хизмати
органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатга олишнинг мукаммаллашмаганлиги,
солиқ тўловчиларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича давлат талабларининг
такомиллашмаганлиги, солиқ тўловчилар фаолиятини текширув мақсадларида
танлаш усулларининг етарли эмаслиги, “бир кунлик” ва “ухловчи” фирмаларнинг
ўзаро интегратсиясини аниқлашнинг қийинлиги ва шу кабиларни алоҳида келтириб
ўтади. Афсуски, бугунги кунда аксарият олимлар, жумладан, солиқдан қочишнинг
ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиб келаётган Л.Александрованинг фикрича ҳам,
оффшор бизнес бусолиқ тўлашдан бўйин товлашнинг муҳим усулларидан бири
сифатида имконият эшиги бўлиб қолмоқда, ундан фойдаланишда агар қонунчилик
базасининг номукаммаллиги ва иқтисодий тизимнинг беқарорлигига асосланса,
катта салбий ҳолатларни келтириб чиқаради. Чунки, оффшор бизнесда ундаги
иштирокчиларининг фаолиятлари аввало фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан
тартибга солинади, чунки уларнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
бўлади, ваҳоланки, тўлиқ такомиллашган қонунчилик базасининг йўқлиги оффшор
бизнес иштирокчиларининг ўз қоидаларини ўрнатишига, солиқ тўлашдан бўйин
товлашнинг муайян схемаларини топишига олиб келади. Кўпгина адабиётларда
солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми сифатида
баҳоланади. Масалан, И.Вачугов солиқдан қочиш жараёнини яширин
иқтисодиётнинг бўғини сифатида “солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт”
тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг фикрича, “солиқ тўлашдан бўйин
товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб, солиқ тўлашдан бўйин товлаш
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
74-son 2–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 34
бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин тузилмаларнинг фаолияти бизга “солиқ
соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини киритиш имконини беради, унинг
таърифи қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ
тўлашдан бўйин товлашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган
хизматларни кўрсатадиган соя тузилмалари тушунилади”4 . Ўз навбатида айрим
иқтисодчилар яширин иқтисодиётни – “реклама қилинмайдиган, уларнинг
иштирокчилари томонидан яширилмаган, давлат ва жамият томонидан назорат
қилинмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд этилмаган иқтисодий
жараёнлар”5 сифатида баҳолайди. Муаллифнинг фикрига кўра, яширин иқтисодиёт
рекламага муҳтож бўлмайди, молиявий назоратдан четда қолган ва статистикага
тортилмай қолган фаолиятни қамраб олади.
Маҳкамовнинг (2014) фикрича, Давлат томонидан белгиланган солиқ, йиғим,
бож ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик, фойда (даромад)ни ёки солиқ
солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш,
шунингдек, солиқ ёки қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини
такомиллаштириш борасида мамлакатимизда амал қилиб келаётган бир қатор қонун
ва қонун ости меъёрий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш орқали мавжуд
муаммоларни қонун йўли билан ҳал қилиш зарур. Бу эса, ўз навбатида ушбу
соҳадаги жиноятларни олдини олишда катта амалий аҳамият касб этади”. Солиқдан
қочиш бу солиқ тўловчининг иқтисодий эгоистик туйғусига асосан юзага келсада,
бироқ, у жамиятнинг иқтисодий соҳалари орқали ижтимоий муаммо даражасида
намоён бўлиб, сиёсий масалаларга айланади. Бу борада Бавария молия вазири Гувер
"Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан
кучлироқдир" деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий-сиёсий
негизини кўрсатиб ўтган эди (Коттке, 1998). Абдуллина (2016) фикрича, солиқдан
қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиқ жиноятларини аниқлашда
бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилишнинг қийинчиликларининг мавжудлиги,
янги ташкил этилиб, тез фаолиятини тугатадиган корхоналарни мониторинг
қилишда етарли малаканинг камлиги, фуқаролик, иқтисодий ҳуқуқий ҳужжатларни
ўзаро
интеграциялаш
асосида
таҳлил
қилишнинг
қийинлиги,
қонун
ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги оқибатида солиқдан қочиш
ҳолатларининг ҳуқуқий негизига асосланган ҳолда бу жараённи камайтиришга
қаратилган ҳаракатларнинг самарасиз бўлишига таъсир қилмоқда. Вачугов (2019)
солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини сифатида “солиқ
соҳасидаги яширин иқтисодиёт” тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг
фикрича, “солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб,
солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин
тузилмаларнинг фаолияти бизга “солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини
киритиш имконини беради, унинг таърифи қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
74-son 2–to’plam Iyun-2025
Sahifa: 35
тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин товлашни ташкил этиш билан
боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган соя тузилмалари
тушунилади”. Райзберг (1997) фикрича, яширин иқтисодиётни – “реклама
қилинмайдиган, уларнинг иштирокчилари томонидан яширилмаган, давлат ва
жамият томонидан назорат қилинмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд
этилмаган иқтисодий жараёнлар” сифатида баҳолайди. Ефимичев (2000) эса, “солиқ
тўлашдан бўйин товлаш бу-қонунда белгиланган солиқларни тўлаш бўйича қонунда
белгиланган ҳаракатларни қасддан қилмаслик шаклида намоёнлик (ҳаракатсизлик)
ҳисобланади” деб таърифлайди. Нудель (2007) “солиқ тўлашдан бўйин товлаш
ижтимоий хавфлидир, жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиққа тортиш
соҳасида қонунда белгиланган солиқларни ва (ёки) йиғимларни тўлиқ ёки қисман
тўламасликка қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлигидир” мазмунида тушунтиради.
Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил, 2023-йил, октябр www.э-итт.уз 191 Майбурова,
Киреенко, Ивановалар (2013) эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф беради:
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини
тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши
керак, бунда солиқ органларидан даромадлар ва мол-мулкни яшириш, уйдирма
харажатлар яратиш, шунингдек, қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини
бузиш” ҳолатлари юз беради.
Адабиётлар /Литература/Reference:
1.
Орлова И.В. (2014) Сравнительный эконометрический анализ величины
валового регионального продукта в регионах Российской Федерaции//
2.
Современные наукоемкие технологии. № 7, С, 9-10.
3.
Гордеева С.С., Кочеров А.В. (2014) Анализ и формализaция динамики валового
регионального продукта в условиях экономической нестабильности //Вестник
Челябинского государственного университета. № 15. С. 102-107.
4. Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом
нашриёт уйи. - 640 б.
5. Нещадин А., Кашин В. (2013) Динамика развития валового регионального
продукта регионов РФ // Ощество и экономика. № 6 С. 157-170.
6. Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в
поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения
инвестиционной привлекательности в Узбекистане. Economics and Education, (6),
82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
7. Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт
тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-
қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136).