Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 100
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат
Музейи Адабиёт бўлими мудираси:
Нигора Мўминова
Наманган вохаси жаҳон фани юксалишида залворли ўринга эга бўлган
алломаларни камол топтирган диёрдир. 8-аср охирида мамлакат пойтахти Ахсида
туғилиб ўсган Аҳмад Фарғоний фалаккиёт, риёзиёт ва жуғрофия фанлари ривожига
улкан улуш қўшди.Шарқда Хосиб, Оврўпада Алфраганус номи билан машхур
бўлди. Поп шаҳридан X асрда йирик шайх ва донишманд Умар Боб Фарғоний
етишиб чиқди. Чунончи, Мавлоно Лутфилло Чустий--Нақшбандий тариқатининг
атоқли вакили мақомига етган, Қашкарда пешволик қилган Хидоятулло Офоқ Хўжа
Махдуми Аъзам Косонийнинг эвараларидандир.
Ана шундай алломаларни бағрида вояга етказган диёрнинг аждодларининг
оғиздан-оғизга ўтиб, бизгача етиб келган бой маданий мероси борки, улар нафақат
фарзанд тарбиясида, балки бутун омма маънавияти юксалишига хизмат қилувчи
бебаҳо меросдир. Бундай меросларни ёзиб олиб, ўрганиб,халққа тақдим этишда
ҳамюртимиз, фольлоршунос олим Муродов Малик Муродовичнинг меҳнатлари
беқиёсдир.У ижодий даврида 200 дан ортик мақола, эртак ва достонлар ёзди.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Адабиёт кўргазмалар
залида Малик Муродовнинг “Гулиқахқаҳ” ва “Наманганнинг олмаси” номли
қўлёзма китоблари намойишга қўйилган бўлиб, бу китобларда Наманган
вилоятининг турли туманлари кекса отахон ва онахонлари оғзидан ёзиб олинган
лапарлар, аллалар, эртаклар ва маросим қўшиқлари жамланган.
Халқимизда азалдан фарзанд тарбиясига ҳамиша
икатта эътибор қаратиб келинган.Республикамиз мустақилликка эришгач эса, бу
масала бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бўлиб қолди.
Фарзанд-оила қувончи, ота-она таянчи, авлодлар давомчиси. У қанчалик
маданиятли, маърифатли, билимли, илмли,соғлом, мард ва жасур бўлиб вояга етса
аввало оиласига ва халқига кўпроқ фойдаси тегади.Фарзанд тарбиясининг боши энг
аввало хомиланинг дастлабки кунларидан бошланади, яъни онанинг луқмаси халолу
поклигига эътибор қаратилса, чақалоқ туғилгандан кейинги таълим-тарбия
жараёнлари худо ҳохласа кўнгилдагидек осон кечади ва асло ноқобил фарзанд бўлиб
улғаймайди.Ва яна дастлабки тарбия жараёнларидан бири бу, алладир.Гўдак
боласини эмизаётган ёки бешикда тебратиб ухлатаётган она яхши ниятлар қилиб,
яратганга ҳамдлар айтиб, фарзанди бахту камолини сўраса ва ана шундай гўзал,
ёқимли аллалар айтса, иншааллоҳ ҳаммаси яхши бўлади.Алла билан мурғак қалбга
меҳру муҳаббат, эзгулик, имон-эътиқод каби хислатларни жо қилиб боради.Шу
билан бирга, алла дастлабки мусиқа сабоғидирки, унинг ёрдамида маъсум юракка
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 101
она Ватан наволари илк бор таъсир этади.
Ота
боболаримиздан
қолган кўп нақл ва мақоллар, эртаклар, асотир, афсона ва ривоятлар, достонлар,
ҳамда ҳалқ қўшиқларида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилганининг боиси
ҳам, айнан шунда бўлса ажаб эмас. Мисол учун мақоллрга назар ташласак: “Ўғли
йўқнинг ўрни йўқ, қизи йўфнинг қадри йўқ”, “Болали уй бозор, боласиз уй мозор”,
“Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи” каби мақолларни олсак ва мағзини
чақишга харакат қилсак.
Биринчи мақолда “Ўғли йўқнинг ўрни йўқ”, дейилмоқда. Яъни оилада фақат
қиз фарзанд бўлса, у бировнинг хасми бўлгани боис вақтики келиб уйини тарк этади
ва бошқа хонадонга бекалик қилади. Куёвнинг уйи эса ота-она учун ноқулайдир.
Агар оилада ўғиллар кўп бўлгани ҳолда қиз фарзанд бўлмасачи, бу ҳолда улар “Қизи
йўқнинг қадри йўқ” аҳволига тушиб қолишади. Тўғри, ота-она учун ўғилнинг уйи ўз
уйидай гап: доимо уйнинг тўри уники, алоҳида ўрни бор. Лекин, барибир, келин
келин--да, онанинг ўрни бўлгани билан ҳамма оилада ҳам қадри билинмайди.
Келинлар қанчалик яхши, меҳрибон бўлишмасин, бари-бир қизчалик онаизорга
меҳрли, қадрдон бўлишолмайди. Шундай экан,ҳоҳи ўғил бўлсин, ҳоҳ қизи- хар
қандай холатда катталрнинг хурматини жойига қўйишга ўргатишлари талаб
қилинади.
Болали уй ҳудди бозорга ўхшаш шовқин булгани учун хам халқимиз “Болали
уй бозор, боласиз уй мозор”, деб қуйибди. Яна болалик уйда ғийбат, фисқу-фасодга
ўрин ҳам йўқ. Катталар ҳудди болалардай ўйнаб- кулишади, жажжиларнинг
қилиқларидан завқланиб яшашади. “Боласиз уй” да яшашдан эса ўзи асрасин.
Шундай экан, ўзидан насл қолдириб, уларни ватанга муҳаббатли, эл-юртга мехрли
этиб тарбиялашга, таълим беришга нима етсин.
Мақол ва нақллларни диққат билан ўрганар эканмиз, уларда яхши ва ёмон
фарзандларнинг феъл –атвори, юриш –туриши, хатти-харакати, гап-сўзи,
қилиқлари, ота-она бошқаларга тегадиган фойда ва зиёни ҳар томонлама ифода
этилганига гувоҳ бўламиз: “Қобил фарзанд-жонга пайванд”, “Яхши ўғил уй тузар,
ёмон ўғил туй бузар, “Ноқобил отдан йиқитар”, “Ёмон бўлса боласи, ҳаммол бўлар
отаси” ва ҳоказо.
Фольклоршуносликда ривоят, эртак ва достонларнинг ҳам ўрни катта бўлиб,
фарзанд тарбиясида муҳим аҳамият касб этади ҳамда кўпроқ умумбашарий,
умуминсоний, миллий қадриятларни ўзида ифода этади.Жумладан, ўзбек халқ
достони “Алпомиш”да муҳаббат ва дўстлик, Тўмарис ва Широқ тўғрисидаги
афсоналарда ватанпарварлик, ҳалқ ва юрт озодлиги учун фидойилик, Хотами Той
ҳақидаги эртакларда қўли очиқлик, бағрикенглик, хокисорлик, “Кунтуғмиш”да оила
ва фарзандга муҳаббат рухи бадиий тасвирланган. Қадимги одамлар борлиқ
тўгрисида ўйланганларида, афсона, ҳикоя ёки достонлар сўйлаганларида оламнинг
қадри, унинг ботиний чексизлиги, буюклиги, коинот ва одамзод алоқалари, инсон
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 102
умрини, маъноси, мазмуни, мақсади, ботирлик, оқиллик, яхшилик, вафодорлик,
ватанпарварлик каби қадриятларга изоҳ берганлар аҳамиятини турлича талқин
қилганлар, хатто уларнинг айримларини илоҳийлаштирилган.
Ҳар бир эртак ва достонларда ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди,
ёвузлик устидан эзгулик ғалаба қозонади. Бундай эртак ва достонларни ўқиган
болалар албатта ижобий қаҳрамонларга ўхшагиси, ўзини унинг ўрнида кўргиси
келади ва сўзсиз бунинг натижасида феъл-атворида, юриш-туришида ижобий
ўзгаришлар юзага келади. Шу боис ҳам ота-боболаримиз, “Эртаклар яхшиликка
етаклар” деб бежизга айтишмаган.
“Аждарҳо”, “Бўз бола”, “Олтин қаср”, “Гулиқахқаҳ”, “Гулияр билан
Қаландарбек”, “Анқо қуши”, “Уч ака ука билан бир қиз” ва бошқа кўплаб ҳалқ
эртаклари “Гулиқаҳқаҳ” номли уч томли асарга жамланиб, у фольклоршунос олим
М. Муродов томонидан 1958-1985 йиллар давомида нашрга тайёрланган. Ушбу
китоб музейимиз хазинасида 17366 рақами остида сақланмоқда. Китобда баён
этилган эртаклар болаларни тўғри ва ширин сўз, ҳалол, меҳнатсевар, Ватанпарвар ва
ота-онага, ёру-биродарларига меҳрли бўлишга ундайди. Биргина “Аждарҳо”
эртагини талқин қилиб кўрсак: бу эртакни М. Муродовга 1976 йили Наманган
вилоятининг Файзиобод қишлоғида яшовчи 81 ёшли Усмон ота Мадумаров ўғли
айтиб берган. Эртакдаги аждарҳо анча ақлли, уқувли ва тадбирли экан. У тоғда бир
ўзи зерикканидан қишлоқдан бир ақлли қиз олиб келиб, уни вояга етказиб, кейин
унга уйланиб яшамоқчи бўлади.
Дастлаб қишлоқдан бир чиройли қизни олиб келади ва ундан исмини сўрайди.
Қиз бўлса унга исмимни нима қиласан, турқи совуқ аждарҳо, мени уйимга элтиб қўй,
бўлмаса отам сени ўлдиради. Мени отам шу юртни султони, қиличидан қон томади.
Мен унинг ёлғиз фарзандиман дейди ва ҳақоратлайди. Аждарҳонинг жаҳли чиқиб,
сени ўзимга хотин қилиб олмоқчи эдим, энди эса менга чўри бўласан, дангаса, бетга
чопарнинг жазоси шу деб ғорга қамаб қўяди. Иккинчи марта шаҳардан яна бир гўзал
қизни ўғирлаб келади ва ниятини айтади. Қиз эса шунақанги сўзларни айтиб
қарғанибдики, аждарҳо унинг сасиганига чидаёлмабди. У ҳам майли, қиз пешингача
уйқудан турмас экан. Аждарҳо у қизни ҳам бир ғорга қамаб қўйибди. Учинчи марта
бир қишлоқдан ўта камбағал, лекин ақлли, чиройли ва оғир ҳаётдан тўйган Зарифа
исмли қизни ўғирлаб келибдида бу ҳам барибир хотин бўлишга кўнмайди деб ўйлаб
еб қўймоқчи бўлади. Шунда ақлли қиз мени ейишга ҳали улгурасан, аввал бу
ерларни тозалаб берай, ифлос жойда иштаҳа бўғилади дебдида бир зумда ҳамма
жойни ёғ томса ялагудай тозалабди, овқат пиширибди, кир ювибди. Хуллас, ширин
сўзу меҳнати билан аждарҳога ёқиб қолибди. Қизнинг гапи билан аждарҳо ҳамма
бандиларни озод қилибди. Аждарҳо шифобахш булоқ сувида чўмилиб навқирон ва
меҳрибон йигитга айланибди. Шу тариқа аждарҳо йигит билан Зарифа бахтли ҳаётга
қадам қўйибди. Аввалги икки қизнинг оталари аждарҳо йигитдан қасд олмоқчи
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 103
бўлганида, қизлар ўз айбиларини тушуниб етибдилар ва оталарига ҳаммасига сабаб,
бизнинг заҳар тилимизу, дангасалигимиз деб, оталарини қасд олишдан
қайтаришибди.
Эртакдан
хулоса шуки, “тил югурар бошга, қўл югурар ошга”, “яхши бўлсанг ошингни, ёмон
бўлсанг бошингни ейсан”, “ширин тил билан илон инидан чиқибди” каби
мақолларни эслаш ўринлидир. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки халқ оғзаки
ижодининг алладан тортиб афсона, ривоят, достон, қўшиқлар, эртак ва
мақолларнинг бари фарзанд тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бирининг
тарбияда ўз ўрни ва қўллаш вақтлари бор.Шу боис ҳам менинг фикримча
мактабларда бошланғич синфлардан тортиб, юқори синфларнинг адабиёт
дарсликлари, маънавият соатларига ва одобнома дарслари иш режаларига халқ
оғзаки ижоди намуналарини кўпроқ киритиш жоиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий,маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар
сонлари.
2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов, И.Каримов.
2022-йил, Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги.
3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил.
4.”Санъат” журнали- 2013-йил.
5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий журнал.
2021-2022-йил.