Mualliflar

  • Тўрамирзаев Р.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133887

Annotasiya

Ҳозирги замонда ҳам ҳудди шундай, биз музейлар одам санъатини идрок этишини радикал равишда ўзгартириб юборганини эсдан чиқардик.

Мальро учун музейнинг аҳамияти шундан иборатки, унинг экспонатлари санъатга қизиқувчилар учун доим очиқ. Унинг эстетикасида ҳаёлдаги музей эгаллайди. У барча даврлардаги халқлар санъат асарлари репродукциясининг коллекциясидир. Худди ана шу репродукцияда нодир, ноёб нарсаларга янги ҳаёт бағишланади. Бадиий репродукциялар тарқалиш туфайли Мальро фикрича, ҳозирги томошабин дунё саъатининг барча меросини “Ҳаёлдаги музей”га бирлаштириш имкониятига эга бўлади. 


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 95

МУЗЕЙЛАР ОЛАМИ

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат

музейининг илмий xодими:

Тўрамирзаев Р.


Ҳозирги замонда ҳам ҳудди шундай, биз музейлар одам санъатини идрок

этишини радикал равишда ўзгартириб юборганини эсдан чиқардик.

Мальро учун музейнинг аҳамияти шундан иборатки, унинг экспонатлари

санъатга қизиқувчилар учун доим очиқ. Унинг эстетикасида ҳаёлдаги музей
эгаллайди. У барча даврлардаги халқлар санъат асарлари репродукциясининг
коллекциясидир. Худди ана шу репродукцияда нодир, ноёб нарсаларга янги ҳаёт
бағишланади. Бадиий репродукциялар тарқалиш туфайли Мальро фикрича, ҳозирги
томошабин дунё саъатининг барча меросини “Ҳаёлдаги музей”га бирлаштириш
имкониятига эга бўлади.

Виртуал музей

. Виртуал музей (музей web - саҳифаси) – музей материалларини

намойиш этиш учун мослаштирилган веб-саҳифа туридир. Ҳавола қилинган
материаллар турли соҳалардан: санъат буюмлари ва тарихий артефактлардан тортиб
то виртуал коллекциялар ва қадимий ёдгорликларга қадар бўлиши мумкин. Виртуал
музейлар экспонатларни сақлаш, уларнинг хавфсизлиги ва омма учун ҳаммабоплиги
масалаларини ҳал қилиш учун Интернет технологиялардан фойдаланишнинг
муваффақиятли мисолларидан биридир.

Дастлабки музей web - саҳифалари Интернетда 1991 йилда пайдо бўла бошлади.

Виртуал музейлар фаолият юритаётган музейларнинг вебсаҳифалари бўлсада,
кейинчалик шахсий музей-веб саҳифалари ҳам пайдо бўла бошлади. Илк ўзини
виртуал музей деб эълон қилган шахсий музей web-саҳифаси 1994 йилда пайдо
бўлди.

Ҳар қандай суратлар тўплами ҳам музей web-саҳифаси бўла олмайди. Виртуал

музейнинг рақамли коллекцияси икки хил хусусиятга: виртуал тур ва экспонатларни
кенгайтирилган тарзда излаш имкониятига эга бўлиши лозим.

Microsoft фирмасининг бошқарувчиси Билл Гейтс музей web- саҳифаларининг

имкониятларини биринчилардан бўлиб англаган шахс эди. У 1989 йилдан бошлаб
Corbis фирмаси орқали санъат буюмлари, тарихий артефактлар ва қимматли
қўлёзмаларнинг юқори сифатли рақамли суратларига бўлган ҳуқуқларни сотиб ола
бошлади. Бу имкониятлар тўла ҳажмда амалга ошади: музей-вебсаҳифаларининг
оммабоплиги шу даражада юқори бўлди-ки, ICANN улар учун алоҳида энг юқори
даражали “museum” доменини ажратиб берди.

Ҳозирги вақтда компьютер техникаси оламни компьютер монитори орқали, уни

бузмасдан ва атрофдаги воқелик ноёблигининг барча бўёқлари ва тусларини
сақлаган ҳолда етказиб, кутилгандан ҳам юқори натижаларга эришмоқда. Шунинг


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 96

учун, виртуал музейларга ташриф буюриш масаласи юзасидан қарор чиқарар
экансиз, таассуротларингиз ҳақиқий музейлардаги ташрифингиз каби ажойиб
бўлишига амин бўлишингиз мумкин.

Бунда сиз виртуал 3d турини амалга ошириш ва заллар бўйлаб ўзингиз учун

қулай бўлган тартибда ҳаракатланиш, залларнинг сферик панорамаларини диққат
билан кўриш, экспонатларга яқинлашиш ва сичқонча тугмасини оддийгина босиб
ўзингизни қизиқтирувчи маълумотларни олиш имкониятини қўлга киритасиз.
Виртуал уй-музейларига ташриф буюриб бевосита уйдан чиқмасдан виртуал сайр
қилиш, санъат муҳитига шўнғиш, ўтган асрларнинг донгдор кишилари қандай
яшаганликларини кўриш қизиқарли фактлардан биридир.

Виртуал музейнинг ҳақиқий музейдан ажратиб турувчи асосий белгиси – унинг

жисмонан (аниқроғи – ташкилий жиҳатдан) йўқлигидадир, шундай бўлсада у
юқорида кўрсатилган таърифга мослиги туфайли музей ҳисобланади. Бу музей
Интернет тармоғида жойлашса ҳам, ҳақиқий экспонатларга асосланган бўлиб, ўз
тузилишига эга. Бунда ҳар бир виртуал музейнинг ташкилотчиси ўзи учун қулай ва
кўргазмали, деб ҳисоблайдиган тузилма ва ташкил этиш усулини танлайди.
Қайсидир даражада, виртуал музей учун ҳақиқий музей ва унинг тузилмавий ташкил
этилиши (экспонатлар, кўргазмалар, экспозициялар, захиралар, каталоглар ва ҳ.к.)
намуна бўлиб хизмат қилади. Лекин шу билан бирга ҳар бир музей ўзининг махсус
виртуал музейини яратганида, ўзига хос томонларини қўшади. Шуни таъкидлаш
жоизки, виртуал музейни яратиш ғояси қанчалик осон бўлса, уни техник рўёбга
чиқариш шунчалик мураккаб масаладир.

Оддий ҳақиқий музейга ўхшаш бўлган виртуал музей – доимий экспозиция ва

вақтинчалик кўргазмаларига эга ҳақиқий музей тўғрисидаги анъанавий тасаввур
доирасига сиғмайдиган янги воқеликдир, шу билан бирга виртуал музей
экспозицияси ўз тараққиётидагина доимий бўлиб, виртуал музейнинг кўргазмалари
йиллаб ишлаши мумкин. Уларнинг миқдори эса янги ғоялар, қизиқарли
лойиҳаларгагина боғлиқ бўлиб, мазкур музей мавзуси билангина чеклангандир.
Ҳақиқий музей экспонатлари вақт ўтиб яроқсиз ҳолатга келади, виртуал музейда эса
коллекцияларни сақлаб қолиш муаммоси умуман кўрилмайди.

Шундай қилиб, виртуал музей – тармоқда яратилган, ҳақиқатда аналоги

бўлмаган, ҳақиқий ҳаётда жисмонан ёки ғоявий ифодаланган ҳақиқий материаллар
орқали тақдим этиладиган ҳар қандай мавзуни ҳавола қилувчи ноёб саҳифадир.

Ҳақиқий музей учун Интернет ўз фаолиятини реклама қилиш майдонларидан

бири бўлиб ҳисобланади.

Виртуал музей учун эса Интернет бундай музейнинг мавжуд бўлишининг ўзи

тармоқ заҳираларига, электрон конференцияларга, ҳамкорлик лойиҳаларига имкон
қадар максимал даражада киришишга асосланади, чунки уларсиз бу музей ҳақида


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 97

ҳеч ким хабар топмайди. Виртуал музей аниқ бир бинога боғлиқ эмаслиги сабабли,
у учун Интернет – мавжудлик ва фаолият кўрсатиш муҳитидир.

Виртуал музей саҳифасида асосий эътибор ахборот долзарб бўлишига ва

материалларнинг ноёблигига қаратилади. Ниҳоят, виртуал музей саҳифасида
ҳақиқий музей саҳифасига қараганда ахборотлар тез-тез янгиланиб турилади, негаки
виртуал музей ўзининг доимий виртуал ташрифчилари доирасини шакллантириш
мақсадида ўз саҳифасини, унда янгиликларни жойлаштириб, форум ва
конференцияларни ташкил этиб узлуксиз янгилаб туради. Виртуал кўргазма
ҳақиқийсига қараганда вақт ва фазо омиллари билан анча кам даражада чегараланган
бўлади.

Виртуал музей, азалдан қоғоз ёки магнитли воситаларга ёзилиб ўрганилган ва

вақт ўтиб йўқолиб кетиши мумкин бўлган нодир архив ахборотларини сақлаб қолиш
имконини беради. Яъни виртуал музей, ҳақиқий музейлар учун (ҳеч ким кафолат
бера олмайдиган турли хил табиий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда) долзарб
ҳисобланадиган ўз намуналарини сақлаш масаласини бартараф этади. Шу билан
бирга виртуал музейда ҳар қандай ахборотни сақлаш учун зарур бўлган жой умуман
чекланмайди.

Долзарблилик

– ахборот янгиланишини ва тармоқда ўз вақтида пайдо

бўлишини ўз ичига оладиган муҳим жиҳатдир. Агар бир-икки ой давомида битта ҳам
янги кўргазма очилмаган бўлмаса, бу саҳифага ташрифларни вақтинча камайтиради.
Агарда виртуал музейда мунтазам равишда янгиликлар, келгусидаги кўргазмалар
тўғрисида эълонлар пайдо бўлса, форумларда қизиқарли муаммолар музокара
қилинса, саҳифага ташрифлар кун сайин кўпайиб бораверади.

Эркинлик

– бу дегани виртуал музей ҳақиқий музейдек хонага, унга маблағ

билан таъминланишга, ходимлар ва назорот қилувчиларга муҳтож эмасдир. Унда
ноёб ғоя ва уни гапдагина эмас, балки виртуал бўлсада лекин амалда рўёбга чиқариш
истаги кифоя қилади. Ягона шарт – Интернетга уланиш имконияти билан
компьютерга ҳамда ўз ғоясини виртуал кўринишда техник амалга ошира олиш
кўникмасига эга бўлиш зарур.

Тармоқдаги

тенглик

– барча виртуал музейлар муайян даражада тенг

бўлишидан иборат. Амалий ҳаётдагидек, бу ерда «фарқланиш», яъни саҳифа
мавзусининг оригиналлиги ва ҳаётийлиги, бошқа сўз билан айтганда унга сарф
этилган ҳаражатларнинг миқдори ва сони эмас, балки янгиланиб туриши муҳимдир.
Асосийси, қизиқарли, янги маълумотлар олиш ва яхши суҳбатдошлар орасида
бўлишдир.

Биродарлик

– тармоқ заҳираларининг бир қисми бўлган виртуал музейлар ўз

навбатида янада ихтисослаштирилган уюшмаларга (ҳақиқий музейларнинг
вакилликлари, виртуал кўргазма ва музейлар, турли хил тармоқ лойиҳалари ва
ҳ.к.ларга) бўлинишидан иборат. Ушбу уюшмаларнинг барчаси ўз-ўзидан ташкил


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 98

топиб, уларга ҳар бир виртуал ташкилот томонидан яратиладиган таянч иборалар
саҳифалари сабаб бўлади, айнан таянч иборалар саҳифаси у «ишлайдиган»
контекстни белгилайди.

Техник жиҳатлар.

Виртуал музей вақт билан ўзига хос тарзда боғлиқдир. У

узоқ йиллар давомида ишлаб турса-да, тармоқдаги бирон-бир носозлик туфайли бир
зумда “ёпилиб қолиши” мумкин. Бунинг учун аксарият ҳолларда эркин
заҳиралардан фойдаланиш, техник носозликлар ҳолатлари учун қўшимча “кўзгулар”
ташкил этилади.

Макон

- бу виртуал музейнинг “янги воқелиги” афзаллигини оширувчи асосий

далиллардан биридир. Биринчидан, виртуал музейда, ҳақиқийсидан фарқли ўлароқ,
ўз тузилишини танлашда эркин бўлиб, экспозиция кенгайтирилган ва янги
кўргазмалар очилган тақдирдагина ривожланиш эҳтимоли бўлмайди. Иккинчидан,
виртуал музейнинг макони ҳақиқий музейлар залидан ажралиб туради, чунки
ахборотни тақдим этишнинг ўзаро боғлиқлиги ва кўп жиҳатлилигини амалга
оширувчи ҳавола ёзувларга бой бўлади. Учинчидан, бу “макон” - тақсимлангандир,
негаки виртуал музейнинг қисмлари шаклан турли ресурсларда жойлашган бўлиб,
энг асосийси эса, виртуал музейнинг ўзи турли лойиҳалар, жумладан: музей,
кўргазма, ахборот ва шу билан бирга, ҳамкорлик лойиҳалар бирикмасидан иборат
бўлиши мумкин.

Мултимедийлик

. Виртуал музей лойиҳаларида ахборотни ҳавола қилишнинг

турли хил усулларини: матн, расм, фотосурат, аудио, видео, анимация ва
шаклларини, булар орқали эса, виртуал музей ўзининг “янги воқелигини” яратган
ҳолда қўллаш ва бирлаштириш имконини беради.

Виртуал музейларнинг мавзулари.

Виртуал музейларнинг юқорида

кўрсатилган ўзига хосликлари ва афзалликларидан ташқари, уларнинг мавзулари
кенглиги ҳам эътиборга лойиқ жиҳатидир. Дарҳақиқат, виртуал музейни яратиш
учун танланган мавзу бўйича материаллар ҳақиқий ҳаётда кам бўлиши мумкин,
лекин бу мавзу ҳажми билан эмас, балки экспонатлар ноёблиги ва қўшимча
маълумот беришга хизмат қилиши билан қизиқарли бўлиши мумкин. Виртуал
музейнинг вазифаси – географик жиҳатдан музей марказларидан узоқда бўлган
инсонларга улар истиқомат қилиш еридан қатъи назар, маданий ҳаёт
янгиликларидан хабардор шахс бўла олиш ва ўз қадриятлар тизимини
шакллантиришга ёрдам бериш ҳисобланади. Виртуал музей нафақат ахборот
вазифасини бажаради, балки таълим бериш учун ҳам хизмат қилади.

Виртуал музейга киришдан олдин томошабин (фойдаланувчи), виртуал

макондаги электрон кутубхоналар ва виртуал музейларнинг ҳуқуқий мақомини,
ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда музей яратувчисининг муаллифлик
ҳуқуқига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши зарур. Бу назарда тутилган
бўлсада, ҳамма виртуал музейда ҳам қайд этилган бўлмайди, шу сабабли унинг


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 99

яратувчиси ҳақидаги маълумотни акс эттирувчи ёзувларини кўрсатиш зарур. Шу
билан бирга, Интернетда муаллифлик ҳуқуқлари ҳар доим ҳам юридик
ҳимояланмайди.

Юқорида айтилганларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, виртуал

музей – бу Интернет тармоғида жойлашган, одатда, ҳақиқатда мавжуд бўлган
музейларнинг бирортасида ҳам акс эттирилмаган турли туман (матн, график,
товушли, видео, анимацион ва бошқа форматлардаги) ахборотларни муайян бир
мавзу бўйича тўплаш, жамлаш ва яхлит қилиб боғлаш имкониятини берувчи виртуал
маданий - ахборот маконининг бир компонентидир.

Бу мезонларни ҳақиқий музейлар учун ҳам қўлланиши, томошабинлар билан

дўстона интерфейс сифатида яхши экскурсавод ходимларни ишга қабул қилиш
орқали амалга ошириш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их развития. –

Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура Гуляма. 2007.

2. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.







Bibliografik manbalar

Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их развития. – Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура Гуляма. 2007.

Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.