Mualliflar

  • Давранова М.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133893

Annotasiya

Ганчкорлик Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан бири бўлиб, ХХ асрга келиб Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлари унинг асосий марказларидан ҳисобланади.

Ганчкорлик санъати халқ амалий-безак санъатининг бошқа турларига қараганда, меъморчилик санъати билан узвий боғлиқ. Чунки ганчкорлик азалдан сарой, масжид ва мадраса бинолари ҳамда бадавлат шаҳарликларнинг уй-жойларини безаб турган. Дастлаб, қурилишларда маҳаллий мактабларга хос анъаналар билан боғланиш кучли бўлган.

Бухоро мактаби ганчкорлигининг техник жараёни бирмунча мураккаб, ишловларнинг ноёб услублари ва ранг-баранг оҳанглари билан ажралиб туради. Самарқанд усталарининг ишлаш услублари Бухоро ганчкорлигига яқин бўлиб, мураккаб ганчнинг сталактит услуби орқали деворлар юқори бурчакларини ўйма нақшли панно безатилиши билан ажралади. Тошкент мактабида кенг тарқалган ўсимлик-ислимий композициялар фарғоналик усталарнинг ишларига яқин бўлиб, кўпинча "ўсимлик занжири" туркумидаги нақшларни ташкил этади. Қўқон ва Хива ганчкор усталарининг ишлари мураккаб ораста киёфали хандасавий нақшлари – гирихлар билан бой.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 72

ГАНЧКОРЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ

Наманган вилояти тарихи ва маданияти

давлат музйи ходими:

Давранова М.


Ганчкорлик Ўзбекистон меъморчилик-безак санъатининг қадимий турларидан

бири бўлиб, ХХ асрга келиб Хива, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Андижон,
Наманган, Қўқон каби шаҳарлари унинг асосий марказларидан ҳисобланади.

Ганчкорлик санъати халқ амалий-безак санъатининг бошқа турларига

қараганда, меъморчилик санъати билан узвий боғлиқ. Чунки ганчкорлик азалдан
сарой, масжид ва мадраса бинолари ҳамда бадавлат шаҳарликларнинг уй-жойларини
безаб турган. Дастлаб, қурилишларда маҳаллий мактабларга хос анъаналар билан
боғланиш кучли бўлган.

Бухоро мактаби ганчкорлигининг техник жараёни бирмунча мураккаб,

ишловларнинг ноёб услублари ва ранг-баранг оҳанглари билан ажралиб туради.
Самарқанд усталарининг ишлаш услублари Бухоро ганчкорлигига яқин бўлиб,
мураккаб ганчнинг сталактит услуби орқали деворлар юқори бурчакларини ўйма
нақшли панно безатилиши билан ажралади. Тошкент мактабида кенг тарқалган
ўсимлик-ислимий композициялар фарғоналик усталарнинг ишларига яқин бўлиб,
кўпинча "ўсимлик занжири" туркумидаги нақшларни ташкил этади. Қўқон ва Хива
ганчкор усталарининг ишлари мураккаб ораста киёфали хандасавий нақшлари –
гирихлар билан бой.

ХХ асрнинг ярмида ганчкорлик анъаналари йўқолиш арафасида бўлган, лекин

1970-чи йилларидан бошлаб Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида
давлат аҳамиятига молик объектларни, магазин, кафеларнинг қурилишида
ганчкорликдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинди. Шу боис 1990 йилларда
Тошкентда юқори даражали ганчкорлик мактаби ривож олиб ("Усто" бирлашмаси
усталари), уларнинг фаоллигида пойтахтнинг турли бинолар интерьерлари
безатилди ("Оқ сарой" қароргоҳи, Олий мажлис биноси, "Туркистон" концерт зали,
Темурийлар тарихи Давлат музейи, "Наврўз" никоҳ ўйи, пойтахт театрлари,
метрополитен станциялари ва б.).

Ҳозирги вақтда ганчкорлик амалий-безак санъатининг етук тури бўлиб, унинг

Ўзбекистондаги меъморчилик иншоотлари безашда аҳамияти катта. Ганчкорлик
усталарининг ижодий намуналарига бўлган талаб Халқаро миқёсида эканлигини
кўрсатмоқда (Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Украина, Германия, Франция,
Малайзия, Туркия, АҚШ, Швейцария ва б.)

Биноларни безашда ,меьморий деталлар ишлашда, девор ва шифтларни

сувашда, безак шакллар ҳамда ўйма нақш ва тасвирлар яратишда кенг қўлланилади.
Ганчкорликда безак икки усулда бажарилади: ўймакори усулда бино девори ганч


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 73

сувоқ қилиниб безатиладиган қисмига нақш ишланади қолипаки усулида таййор
безак ганч тахталарида безатиладиган сиртга ўрнатилади . Қолипаки усули безакни
бирданига кўп миқдорда тайёрлаш имконини беради. Хозирги кунда турли
корхоналарда қолиплар ёрдамида кўп нусхада тайёрланади.

Ўзбекистон худудида ганчнинг мўллиги ҳамда унда ишлашнинг қулайлиги

ганчкорликнинг қадимдан махсус касб сифатида шакланишига сабаб бўлган,
маҳобатли бинолар қурилиши ва умуман меъморлик, амалий ва тасвирий санъат
ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган. Қадимда тош, ғишт, сопол, ёғоч
билан бир қаторда ганчдан ҳам кенг фойдаланилган; ўйма нақш ва тасвир ишлашга
қулайлиги эса ганч ўймакорлигини ривожлантирган. Шу жумладан Наманган
вилояти тарихи ва маданияти Давлат музейини кириш қисми ҳам худди юқорида
такидлаб ўтилгандай ганч ўймакорлик услубида, Ўзбекистон бадиий Академияси
аъзоси, муносиб хизматлари учун давлатимиз томонидан бир неча маротаба эьтироф
этилган, ганчкор уста наққош Асқарали Акбаров томонидан чиройли услубда
маҳорат билан безак бериб чикилган. Музейни кириш қисмида ташкил қилинган
бундай санъат асари ҳар-бир ташриф буюрган зиёратчини эьтиборини тортади.

1. Ганчнинг ўзи ва хусусиятлари :
Ганч — табиий оқ ёки сарғиш рангли, жуда майин ва тез қотадиган қурилиш

материали. Асосан тоғ жинсларидан олинади, майдалаб, элаб ва сув билан қорилади.
Ишлов бериш қулайлиги сабаб, у безак санъатида энг қадимдан ишлатилган. Енгил,
иссиқликни яхши ушлаб туради ва нақшларни тиниқ чиқишига имкон беради.

3. Иш жараёни
Ганч тайёрлаш: Табиий ганч тошини майдалаб, сув билан қорош. Юзани

тайёрлаш: Девор ёки шифтга ганч суртиб, силлиқлаш. Нақш чизиш: Махсус
чизмачилик асбоблари билан нақш контурлари чизилади. Ўймакорлик: Нақшлар
чуқурлик билан кесилиб, шакл берилади. Безак бериш: Ба’зан ганч нақшлар рангли
бўёқлар билан бўялади ёки олтин суви юритилади.

4. Турлари
Ўймакор ганчкорлик – ганчни кесиб, чуқур ва сайоз нақшлар ишлаш.
Рангли ганчкорлик – ганчни бўяш ёки турли рангли ганч қоришмаларидан

фойдаланиш. Тароқли ганчкорлик – юзани рельеф шаклида безаш. Кандакор услуб
– нақшлар жуда майда ва мураккаб ишланади.

5. Машҳур ганчкорлик намуналари
Ислом Каримов мақбараси (Самарқанд)
Кўкалдош мадрасаси (Тошкент)
Минораи Калон мажмуаси (Бухоро)
Хива Ичан-қалъадаги сарой ва мадрасалар
Гур-Амир мақбараси (Самарқанд) – жуда нозик ганч безаклари билан машҳур.
6. Рамзий маъноси


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

77-son 1–to’plam Avgust-2025

Sahifa: 74

Ганч нақшлари одатда исломий безак санъати анъаналарига мос бўлади:
Геометрик шакллар (абадийлик рамзи)
Исламий нақшлар (ўсувчи ҳаёт ва табиат тимсоли)
Араб ёзуви билан безак (илоҳий сўз улуғлиги)

Фойдаланилган адабиётлар:

1. “Маънавият-асосий тушунчалар луғати”-Ўзбекистон файласуфлари миллий

жамияти,Тошкент 2016 – йил нашри.

2. “Гулистон”-ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий Журнал- 2021-

йил сони.

3. ”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2024 йил.

Bibliografik manbalar

“Маънавият-асосий тушунчалар луғати”-Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти,Тошкент 2016 – йил нашри.

“Гулистон”-ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий Журнал- 2021-йил сони.

”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2024 йил.