Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 59
ЭКОЛОГИК МУЗЕЙЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти
давлат музейининг Илмий ходими:
Ниязова Умида
Экология – атроф-муҳит ҳақидаги билим, инсон яшаб турган муҳитдан то ер
юзидаги масштаблар ва ўзи ҳақидаги билимларни ўз ичига олади. Айнан экомузейда
“музейга оид” ва “ҳаётий тириклик” ўртасидаги мувозанатга эришиш мумкин. XX
аср бошларида маҳаллий кўринишни сақлаш анъанаси тарихий муҳит – меъморий
ёдгорликлар, ансамбллар, тарихий-маданий ёдгорликларни умулаштирарди.
Табиатдан фойдаланишнинг экологик тарихий шакллари ўзида тарихий-маданий
мероснинг бир бўлагини акс эттириб, музейлаштириш объекти хисобланади.
Замонавий маданиятга киритилишини англатувчи маданиятнинг «табиий»
мавжудлиги белгисидир. Ҳозирги кунда, бизнинг кўз ўнгимизда баъзи бир ананавий
музей-қўриқхоналарининг
экомузей
йўналишида
эволюцияланиб,
кўплаб
музейларнинг ўтиш, оралиқ шакллари вужудга келмоқда. Анъанавий музейларни
демократизациялаш ва янги йўналишлар яратиш “экомузей” атамасини келтириб
чиқарди. Бу ҳолатда урфодатларнинг тикланиши жамиятнинг талаб ва истагидан
келиб чиқиб, ананавий маданиятга хос бўлган қадриятларни шакллантириши
мумкин. Шунингдек, бугунги кунда экомузейларда атроф-муҳитни ўрганиш,
хўжалик фаолияти шакллари, болаларнинг тарбияси, оилавий муносабатлар ва
бошқа жиҳатларни ўз ичига олган синтетик ва миллий удумлар яхлитлигини яратиш
имкониятлари вужудга келмоқда. Экомузейлар яратишда музейлаштирилаётган
объектнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан холда турли усул ва
йўналишлардан фойдаланилади. Айнан шу музейлар таркибига кирувчи табиат
музейлари фақатгина табиат билан танишишнинг чегераланган имкониятлари
мавжуд бўлиб, томошабинлар учун зерикарли муҳит бўлиб ҳисобланарди. 1967
йилда Францияда тарихий ёдгорликлар билан уйғунлаштирилган худудий табиат
боғлари – Гранд-Ланд, Камарг, Мон дАрре каби биринчи экомузейлар пайдо бўла
бошлади. Бу музейларнинг асосчиси музейшунос Жорж Анри Риверьер эди. Янги
кўринишдаги музейлар фақатгина ёдгорликлар билан танишишда илмий-маърифий
масалаларни ўрганмасдан балки инсон ва табиат ўртасидаги мулоқотни яратарди.
Экологик музейларнинг шаклланиши музей амалиётидаги янги йўналиш
ҳисобланиб, атроф мухитдаги экологик маданиятни сақлашда муҳим омил саналади.
Экомузейнинг асосий мақсади инсон ва табиатнинг бирлигини интерперетация
қилишдан иборатдир. “Экомузей” атамаси эса фанга расман 1971 йилда музейшунос
Юг де Варин томонидан киритилди лекин, кенгайтирилган маъноси “экологик
музей” тушунчасини ифодаламас эди. Азал-азалдан инсоният бор имконияти
даражасида табиатни асрабавайлаш, уни жамият тараққиётида муҳим ўрни
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 60
мавжудлиги ҳусусида курашиб келади. Экомузейларнинг бош вазифаси ҳам атроф-
муҳитни самарали ташкиллаштириш бошқарувчи тизим мақомини олиб, табиат,
маданият, тарих ёдгорликларининг ҳимоясига қаратилган ҳудудий фойдаланиш
тизимини аниқлашдир.
1977 йилда Европада экомузейлар яратиш бўйича махсус комиссия ташкил
этилди. Фақатгина 1980 йилга келиб Франция музейлари илмий ходимларининг
ташаббуси билан ИКОМ ташкилоти томонидан алоҳида Экомузей мақомини олишга
эришди. 1983-1985 йилда эса замонавий музейшунослик соҳасида экомузейлар
яратилиши бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқа бошланган. Бу янги кўринишдаги
музейлар яратилишида маҳалий аҳоли бирлашиб ҳаракат қилгач кутилган натижага
эришилди.
Кейинчалик Европанинг кўпгина давлатларида ва Канадада ҳам шу турдаги
музейлар ташкил этилди. Осиё даватлари ичида Хитой биринчилардан бўлиб 1990
йил ўрталаридан экомузейлар ташкил эта бошлади.
2002 йили Бутун Жаҳон Сайёҳлик ташкилоти теварак атрофни ҳимоя қилиш
мавзусини танлаб, ушбу йилни “Экологик туризм – тараққиёт юксалишининг
калитидир” деган шиор билан номлади.
2005 йил Хитойнинг Гуайне шаҳрида экомузейлар фаолиятига бағишланган
“Коммуникация ва илмий-тадқиқотлар” мавзусида халқаро форум ташкил этилди.
Шу форум иштирокчиларидан, италиялик мутахасис М.Маджи “Европа
экомузейлари. Улар ҳозир қандай ва қандай бўлиши мумкин” китоби ҳаммуаллифи
– “сўнги йилларда Хитойда йигирмага яқин экомузейлар ташкил этилди” деган
фикрларини баён этган. Шунингдек ҳар бир илмий ташкиллаштирилган
экомузейлар – инсон, уни ўраб турган олам, миллий анъаналар ҳамнафаслигида
бўлиши даркор. Экомузейлар ривожида миллий маданият билан танишишда
маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва ҳаётий фаолияти табиати билан уйғунлашган
ҳолда сайёҳларни эътиборини қозонади. Ҳудудий хўжаликнинг ривожланиш
потенциали, фаолият турларини аниқлаш, табиат ва инсонлар бирлиги ҳолатига
келтирилган жой учун мос бўлган, салбий таъсир натижаларидан ҳоли ҳудудлар
экомузейларни вужудга келтиришда зарурий босқич хисобланади. Бунинг учун
илмий - амалий кўрсатмалар ишлаб чиқилиб, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар
ўтказилади, ижтимоий ташвиқотлар ўтказилиб, махсус ўқув дастурлари яратилади.
Ушбу лoйиҳa асосида XVI aсрга оид тарихий oбъектлaрини тиклaш, теxнoлoгик
инновациялар ёрдaмидa улaрни реконструкция қилиш вазифалари олдинга
қўйилган. Ушбу амалий ишланма Aнглиядa “Флoдден2013” экомузей инновациoн
лoйиҳaси деб номланган. Ушбу экомузейда фақатгина тарихий ёдгорликлар
реконструкция қилиниши билан чекланмасдан, шу манзиллардан бўлиб ўтган
Флодден жанги лавҳалари ҳам намойиш этилади.
Мaжмуa 12 тa oбъектдaн тaшкил
тoпaди. Ундa тиклaнгaн қaсрлaр, черкoвлaр, кўприклaр, мемoриaл oбъектлaрни
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 61
oрaсидaги узвийликни ва Голландияликлар экомузейлар масаласида янгилик
яратувчилар ҳисобланади. Голландия шаҳрининг ўзига хос томонларидан бири бу
мамлакатнинг рамзи бўлмиш чархпалаклардир. 500 йил давомида чархпалаклар
асосий энергия манбаи ҳисобланган бўлиб, унинг икки хил: сув билан ҳаракатга
келадиган ва шамол ёрдамида ҳаракатланадиган тури мавжуд. Бугунги кунда
замонавий маъмурий бинoлaр лoйиҳaсигa экoлoгик томондан эътибoр берила
бошланди. Фрaнциядa ноанъанавий экoмузей қурилган бўлиб, мaжмуa тaбиий
aшёлaрдaн яъни дарахт шохларидан қурилгaн. Мaзкур меьмoрий қурилмaнинг янa
бир ўзигa xoслиги бинo турли хил геoметрик шaкллардaн лoйиҳaлaштирилгaн ва
музей aйлaна зинaпoялaрдaн тaшкил тoпгaн.
Ҳaр бир қаватларда чирмовуқ дарахт шохларидан хоналар ташкил этилган.
Ушбу қаватларда турли фауна ва флора олами ҳам жойлантирилган. Бинoнинг
тoмидa ҳам яшил гилaм теxнoлoгияси қўллaнилгaн, ушбу муҳит бинонинг
термoмуҳoфaзaсини тaьмирлaйди, ҳатто иссиқ ёз кунлaридa мўътадил ҳароратни
ушлаб туриш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, юртимизда ҳам экомузейлар
яратиш долзарб мавзулардан саналади. Ўзбекистонда ҳам дунёга машҳур ва
хорижий сайёҳларни жалб қилувчи қадимий шаҳарлар, тарихий ёдгорликлар,
экотуризм билан боғлиқ бўлган бетакрор гўзал табиат, ландшафтлар, археологик
топилмалар, палеантологик қолдиқлар, табиий ёдгорликлар мавжуд. Аёз қалъа, Дев
қалъа, Тешик қалъа, Тупроқ қалъа, Қўйқирилган қалъа шунингдек, антик давр
археологик ёдгорликларини экомузейлаштириш муҳим масалалардан саналади.
2010 йилдан бошлаб, Жонбосқалъа археологик ёдгорлиги яқинида туристлар учун
ўтовлардан қурилган янги лагерлар ташкил этила бошлади. Туристлар археологик
объектлар билан танишиб, саёҳат қилишдан ташқари ўтовларда яшаб, миллий
маросимлар билан танишган ҳолда, қорақалпоқ ва хоразмча рақсларни томоша
қилиб маданий ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шахрисабзнинг географик
жойлашуви ҳам экотуризмнинг ривожига жуда кулай. Масалан Ҳисор тоғида
жойлашган Ҳисор давлат табиат кўриқхонаси, Китоб геологик кўриқхоналари
экстремал экотуризм учун, Лангар ота, Сийпантош, Подаётоктепа, Узунқир ва
Сангиртепа ёдгорликларида эса табиат уйғунлигида экомузейлар яратиш мумкин.
Аёқчи дарёсининг Кўриксой деб аталувчи ирмоғи ёнида жойлашган бўлиб,
палеолитнинг сўнгги даври ва мезолит даврига оид ўзига хос ибодатхона мавжуд.
Сийпантошнинг тик кояларида охра буёғида турли хил суратлар чизилган.
Суратларни тадқиқ қилаётган олимлар дунёдаги энг қадимий календар сифатида
талқин қилишмоқда. Қоя тошларда қадимий хўкиз, турли хил геометрик
орнаментлар ва аёлларнинг панжа излари тасвирланган. Айнан ана шундай йирик
тарихий ва табиат ёдгорликлари мавжуд ҳудудда ҳам экомузейлар яратиш муҳим
масалалардан саналади. Ўзбекистонда бундай экомузейлар ташкил этган ҳолда
экотуризмнинг ривожланиши нафақат маънавий илм-фан, маданият тараққиётига,
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 62
табиатни муҳофаза қилиш ва сақлаш муаммоларини ҳал қилишга, шу билан бирга,
маҳаллий халқнинг ижтимоий шароитини яхшилаш, уларни янги иш жойлари
таъминлайди. Шулар асосида ҳозирги замон талаби учун корпоратив музейлар
ташкил этилиши ҳам ривожланмоқда. Замонавий корпоратив экспозицияларни
модификация қилишда асосий урғу бино тузилиши, унинг атроф-муҳит билан
боғлиқлиги ва табиий ландшафт кўринишига берилади. Корпоратив экспозиция
муаллифлари бинонинг мавжуд фаолият олиб борадиган соҳаси билан боғлаб дид
билан тузилиши керак. Ҳар бир ташкилотнинг махсус дизайн асосида яратилган ана
шундай музей биносига эга бўлиши асосий корпоратив унсурларидан саналиб,
ташкилот фаолиятини бевосита реклама қилиб туриши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003.
2. М., 1964. – 520 с. 7. «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
2008 йил 12 сентябрь // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2008 йил. – № 37-38. – Б. 12-20.