Mualliflar

  • Иномжон Ботиров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89111

Kalit so‘zlar:

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тушунчаси турлари ўзига хос белгилари бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаб ва шароитлари очиб берилган.

Annotasiya

Мақолада темир йўл транспорти соҳасидаги ислоҳотлар, янги таҳрирдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, шунингдек ушбу йўналишда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг криминологик тавсифига оид фикр ва мулоҳазалар илгари сурилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 401

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТАВСИФИ

Иномжон Ботиров

ЎзР ИИВ Транспорт ва туризм объектларида

хавфсизликни таъминлаш департаменти

Сирдарё вилояти Транспортда хавфсизликни

таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, мустақил изланувчи

Мақолада темир йўл транспорти соҳасидаги ислоҳотлар, янги таҳрирдаги

«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, шунингдек ушбу

йўналишда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг криминологик тавсифига оид

фикр ва мулоҳазалар илгари сурилган.

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тушунчаси, турлари,

ўзига хос белгилари, бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаб ва

шароитлари очиб берилган.

Таянч сўзлар:

темир йўл транспопорти соҳасидаги ислоҳотлар, темир йўл

соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш, темир йўл транспорти

соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг турлари, иқтисодий, ижтимоий ва техник

омиллар

ХАРАКТЕРИСТИКА ПРЕСТУПЛЕНИЙ, СОВЕРШЕННЫХ НА ОБЪЕКТАХ

ЖЕЛЕЗНОДОРОЖНОГО ТРАНСПОРТА

В статье излагаются мнение и соображения относительно реформ в сфере

железнодорожного транспорта, содержания и сути новой редакции Закона «О

железнодорожном транспорте», а также криминологическая характеристика

правонарушений, совершаемых в этой сфере.

Раскрыты понятие, виды, признаки правонарушений в области

железнодорожного транспорта, причины и условия совершения данных видов

правонарушений.

Ключевые слова:

реформы в сфере железнодорожного транспорта,

трансформация и цифровизация железнодорожного сектора, правонарушения в


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 402

сфере железнодорожного транспорта и их виды, экономические, социальные и

технические факторы.

CHARACTERISTICS OF CRIMES COMMITTED AT RAILWAY TRANSPORT

FACILITIES

The article presents opinions and considerations regarding reforms in the field of

railway transport, the content and essence of the new version of the Law "On Railway

Transport", as well as the criminological characteristics of offenses committed in this area.

The concept, types, signs of offenses in the field of railway transport, the reasons and

conditions for committing these types of offenses are disclosed.

Key words:

reforms in the field of railway transport, transformation and

digitalization of the railway sector, offenses in the field of railway transport and their types,

economic, social and technical factors.

Мамлакатимиздаги бугунги ижтимоий-иқтисодий вазиятга баҳо берадиган

бўлсак, сўнги етти йил ичида ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳимоя

қилишни талаб қилувчи ижтимоий муносабатлар, жумладан, ички ишлар

органлари соҳаси ҳам тубдан ўзгарганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу даврда

давлат фаолиятининг кўплаб соҳаларини монополиядан чиқариш, эркин

бозор муносабатларига ўтиш, суд-ҳуқуқ, маъмурий ислоҳотлар ва бошқа

ўзгаришлар

жараёнлари

ижобий

ютуқларга

эришилмоқда.

Албатта,

ҳуқуқий муносабатларнинг тубдан ўзгариши уларнинг иштирокчилари, шу

жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқий позициясининг

ўзгаришига олиб келди.

Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар ички ишлар органларига ҳам

жиддий

таъсир

кўрсатди.

Бундай

шароитда

уларнинг

норматив-

ҳуқуқий базаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида самарали бошқарув

воситаси бўлиб хизмат қила олмас эди. Шу вақт ичида Ўзбекистон

Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари

тўғрисидаги»ги қонуни қабул қилинди[1].

Транспорт халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, бугунги

кунда уни мамлакатнинг ҳақиқий «ҳаёт томири» га қиёслаш мумкин.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 403

Мамлакатимизда темир йўл ва ҳаво транспортларининг фаолиятини ташкил этишни

такомиллаштиришга Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида

қараб келинмоқда. Темир йўл ва ҳаво транспортида яратилган имкониятлардан

фуқароларнинг тўлиқ фойдаланишлари ҳамда уларнинг ўз манзилларига тез ва хавф-

хатарсиз етиб боришлари, барча турдаги юкларнинг белгиланган манзилларига

хавф-хатарсиз етказиб берилишида ички ишлар органлари, хусусан унинг

транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг ўрни беқиёс.

Темир йўл ва ҳаво транспорти объектлари ва ҳудудларида фуқароларнинг

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик

шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун

устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, шунингдек

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси таъминлаш каби асосий

вазифалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида

хавфсизликни

таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан

амалга оширилиб келинмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда

таъкидлаш лозимки Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни

таъминлаш

бўлинмаларининг

зиммасидаги

вазифаларини

тўлақонли

бажармоқда десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йиллар давомида бошқарув назарияси соҳасидаги олимлар ва

мутахассислар ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақомини оптималлаштириш

бўйича фаол ҳаракатларни амалга оширдилар. Шу мақсадда «Ички ишлар органлари

тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда қонун қабул қилинди. Ушбу

қонуннинг қабул қилиниши билан ички ишдар органлари соҳасидаги барча

муаммолар тўлиқ баратараф этилгани йўқ. Кўплаб муаммолар ички ишлар

органларининг энг муҳим қуйи тизимларидан бири бўлган транспортдаги ички

ишлар органларининг ҳуқуқий ҳолатига таъсир қилмоқда.

Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги

«Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли қарори темир йўл тармоғини қилиш,


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 404

соғлом рақобат муҳитини яратиш, хусусий инвестицияларни жалб этиш, бошқарув

жараёнларини рақамлаштириш ва мамлакат транзит салоҳиятидан самарали

фойдаланишга хизмат қилмоқда[2].

Ушбу дастуруламал қарорга мувофиқ темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ

қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб

қилиш, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий

усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали

фойдаланиш мақсадида темир йўл транспорти соҳасини босқичма-босқич ислоҳ

қилишнинг қуйидаги устувор вазифалари этиб белгилаб берилди

темир йўлда ташиш хизматлари бозорида рақобатни шакллантириш ва

жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ташиш жараёнларига хусусий

инвестицияларни жалб қилиш;

темир йўл соҳасини трансформация қилиш ва рақамлаштириш ишларини

жадаллаштириш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлиги, сифатлилиги,

хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш;

темир йўл корхоналарининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, йўловчи ва юк

ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш, операцион самарадорликни

таъминлаш борасида ҳисобдорлик ва рағбатлантирувчи муҳитни яратиш;

тадбиркорлик субъектлари учун темир йўл орқали юк ташиш хизматини

кўрсатувчи вагон операторларини эркин танлаш ҳуқуқини таъминлаш;

темир йўл хизматларини кўрсатишда иқтисодий ва молиявий салоҳияти юқори

бўлган йўналиш ва соҳаларга мустақил ривожланиш, шу жумладан маҳаллий ва

халқаро молия бозорларига чиқиш ҳамда давлат кўмагисиз кредит ресурсларини

жалб қилиш учун имконият яратиш;

темир йўл соҳасидаги давлат улуши мавжуд компанияларда корпоратив

бошқарув тизимини тубдан яхшилаш, соҳага малакали хорижий менежерлар ва

мутахассисларни жалб қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 нобярдаги «Темир йўл транспорти

тўғрисида»ги янги таҳрирдаги ЎРҚ-1006-сон қонунининг 2025 йил 1 январдаги куч

кириши темир йўл транспорти соҳасида ислоҳотларнининг янги босқичини бошлаб


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 405

берди[3]. Қонунда темир йўл транспорти тизими замонавий бозор модели

талабларига мувофиқ акс эттирилган. Мазкур ҳужжат транспорт соҳасида

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-

шароит яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва темир йўл транспорти

ташувлари соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга қаратилган.

Қонунда «темир йўл транспорти» тушунчаси қайта кўриб чиқилиб, янги

таҳрирда баён этилмоқда. Бунда республиканинг темир йўл транспорти умумий

фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортига

ажратилмоқда.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл инфратузилмасидан фойдаланиш

тартиби ва инфратузилма оператори фаолияти тартибга солинган ҳамда

ташувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланди.

Қонун билан темир йўл транспортида бозор тамойиллари асосида эркин

шакллантириладиган тарифлар аниқ белгиланаётган бўлиб, унга кўра юк

вагонларини тақдим этиш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда

йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш

амалиётидан воз кечилиб, бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизми

жорий этилган.

Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган маҳаллий йўналишларда

йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар

поездларда йўловчиларни ташишдан ташқари) кўрсатишдан кўрилган зарарларни

Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Темир йўл инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни жалб

қилишнинг аниқ йўналишлари Қонунда белгиланиб, умумий фойдаланишдаги ва

умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар ҳамда вокзалларни қуриш ва

реконструкция қилишни молиялаштириш манбалари аниқ қайд этилган.

Қонун билан темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни

амалга ошириш имкониятлари яратилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт

вазирлиги ва Транспорт инспекцияси ваколатлари аниқ белгилаб берилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 406

Қонун соҳада рақобат муҳитини яратиш, фуқароларнинг темир йўл

транспортида ҳаракатланишида сифат даражасини ошириш, йўловчи ва юкларни

хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ва темир йўл транспорти

ташувлари соҳасида халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, ички ишлар органларининг темир йўл транспорти соҳасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти муҳим йўналишлардан бири саналади.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли қонунининг 3-моддасига асосан

ҳуқуқбузарлик деб содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик

назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)

тушунилади[4].

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар – бу темир йўл

инфратузилмаси, поезд ҳаракати, юк ва йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи,

қонунга зид хатти-ҳаракатлардир. Ушбу соҳадаги жиноятлар нафақат моддий зарар

етказади, балки инсон ҳаёти ва соғлиғи учун ҳам жиддий хавф туғдиради [5]. Қуйида

темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг асосий турлари ва тавсифи

келтириб ўтамиз [6, 7]

- Оз миқдорда талон-торож қилиш (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексининг 113-моддаси);

- Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш

(МЖтКнинг 113-моддаси);

- Темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш

(МЖтКнинг 114-моддаси);

- Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЎзР Жиноят

кодексининг 166-моддаси);

- Ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси);

- Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан

фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш(ЖКнинг 260-моддаси);

- Мастлик ҳолатидаги шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш

ёки бошқаришни унга топшириш (ЖК нинг 261-моддаси);


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 407

- Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини

бузиш (ЖКнинг 262-модда);

- Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини

яроқсиз ҳолатга келтириш (ЖКнинг 263-модда);

- Темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини

олиб қочиш ёки эгаллаб олиш (ЖКнинг 264-модда);

- Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва

бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш

(ЖКнинг 273-моддаси);

- Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва

бошқа ҳаракатлар(ЖКнинг 276-моддаси).

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар турли хил шаклда

кўринишини олиши мумкин. Улар одатда ёки техник хавфсизликнинг бузилиши, ёки

ижтимоий нормаларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлади. Қуйида уларнинг асосий

турларини кўриб чиқамиз:

Техник

ва

эксплуатацион

ҳуқуқбузарликлар.

Рельслар

ва

инфратузилманинг бузилиши –

рельслар, сигнализация тизимлари ва контакт

симларига шикаст етказиш. Бу хатоликлар поезд ҳаракатига халал бериши,

аварияларга сабаб бўлиши мумкин.

Механик носозликлар

– техника ва

қурилмаларнинг ишлашига доир техник кўрсаткичларнинг бузилиши.

Йўловчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар. Ўғирлик ва қаллоблик

йўловчиларнинг шахсий буюмларини ўғирлаш ёки билетларни қалбаки қилиб

сотиш.

Юк ташиш ва ташиш хавфсизлиги бўйича ҳуқуқбузарликлар.Юкларни

ноқонуний ташиш

– портловчи, заҳарли ёки радиоактив моддаларни йўл

қоидаларига зид равишда ташиш.

Юкларни ўғирлаш –

жиноятчилар томонидан

поездда ташилаётган товарларни ўғирлаш.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 408

Фирибгарлик ва мансабдорлар томонидан ҳуқуқбузарликлар. Пора

бериш ва порaхўрлик –

темир йўл соҳасидаги мансабдор шахсларнинг вазифа

ваколатларини суиистеъмол қилиш.

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг бир нечта асосий

сабаблари бор. Улар орасида иқтисодий, ижтимоий ва техник омиллар алоҳида

аҳамиятга эга.

Иқтисодий омиллар. Ресурслар етказиб беришдаги муаммолар –

темир

йўл компаниялари иқтисодий босимда бўлиши, бу эса техноген фалокатларга ёки

ҳуқуқбузарликларга олиб келиши мумкин.

Техник омиллар. Инфратузилмани етарли даражада янгиланмаслиги –

эскирган рельслар, сигнализация тизимлари ёки поездларнинг ҳаракатига халақит

берадиган механик муаммолар.

Технологик хато ва ёки назаратсизлик

– техник

қоидаларга риоя этмаслик ёки соҳага хос махсус таълим олишни талаб қилувчи

омиллар.

Ижтимоий

ва

психо-социологик

омиллар.

Жамоатчилик

хабардорлигининг пастлиги

– йўловчиларнинг ва темир йўл ходимларининг

хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича билимларнинг етишмаслиги.

Маънавий ва ахлоқий омиллар

– ёлғон ва ўғирликка мойиллик, шунингдек,

одамлар орасидаги ишончсизлик.

Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун

қуйидаги чоралар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

Қонунчиликни кучайтириш.

Жиноятларга қарши жазо чораларини

кучайтириш, мавжуд қонунлар ва қоидаларнинг аниқ амалга оширилишини

таъминлаш.

Техник назорат ва хавфсизликни таъминлаш.

Янги, юқори технологияли

сигнализация ва мониторинг тизимларини жорий этиш, инфратузилмани янгилаш.

Тарғибот ва таълим.

Йўловчиларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга

даъват этиш, темир йўл ходимларини малакали таълим ва тренинглар билан

таъминлаш.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 3 –to’plam May 2025

Sahifa: 409

Ресурслар

ва

молиявий

манбаларни

яхшилаш.

Темир

йўл

инфратузилмасини модернизация қилиш учун молиявий маблағлар ажратиш.

Фойдаланилган Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар

органлари тўғрисидаги»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2016 й., 38-сон, 438-м.;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги

«Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли қарори // Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон;

3. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 нобярдаги «Темир йўл

транспорти тўғрисида»ги янги таҳрирдаги ЎРҚ-1006-сон қонуни //Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1006/0978-сон;

4. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли қонуни //Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 221-м.;

5. Ковалева К вопросу об административной ответственности за

правонарушения в области железнодорожного транспорта // Журнал «Вестник

магистратуры», -2016, -№ 7(58). Т. I, С.140;

6. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекси // https://lex.uz/docs/97664;

7. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // https://lex.uz/docs/111453.