Mualliflar

  • Х. Юлдашева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89298

Kalit so‘zlar:

Музей педагогикаси музейшунослик фанининг янги соҳаси бўлиб унинг асосида музей шароитида маданий-маънавий ёдгорликларни келажак авлодга етказишга йўналтирилган илмий-амалий фаолият ётади. Бу соҳа хорижий музейшуносликда кенг ва бой тажриба орттирилган.

Annotasiya

Музейларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини назарда тутган ҳолда уларни мактабга яқинлаштиришгина эмас, балки таълим муассасаларини ҳам музейга яқинлаштириш, яъни ҳамкорлик педагогикасини амалга ошириш зарурияти сезилмоқда.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 314

МУЗЕЙЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯГА АҲАМИЯТИ

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат

музейи Адабиёт бўлими илмий ҳодимаси:

Х. Юлдашева

Музейларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини назарда тутган ҳолда уларни

мактабга яқинлаштиришгина эмас, балки таълим муассасаларини ҳам музейга

яқинлаштириш, яъни ҳамкорлик педагогикасини амалга ошириш зарурияти

сезилмоқда.

Музей педагогикаси музейшунослик фанининг янги соҳаси бўлиб, унинг

асосида музей шароитида маданий-маънавий ёдгорликларни келажак авлодга

етказишга йўналтирилган илмий-амалий фаолият ётади. Бу соҳа хорижий

музейшуносликда кенг ва бой тажриба орттирилган.

1934 йилда Германияда “Музей педагогикаси” тушунчаси биринчи марта

истеъмолга киритилди. Я.К. Фризеннинг фикрига кўра, музей педагогикаси – бу

маърифий ишлар ва музей дидактикасига таянадиган, музей воситалари билан

бадиий тарбиянинг анъанаси ҳисобланади.

Ф. Фогт фикрича, музей педагогикаси – бу музейлараро ҳамда уларнинг

коллекциялари ва томошабинлари ўртасидаги воситачилик фаолиятидир

2

.

Мактаб ва музейнинг ўзаро муносабатлари билан “музей педагоги”

тушунчасини биринчилардан бўлиб истеъмолга киритган, 1939-44 йилларда Берлин

этнография музейида “Мактаб ва музей” бўлимининг раҳбари А.Рейхвейн ҳам

шуғулланди.

Жамиятнинг барча қатламларига энг кўп таъсир кўрсатиш учун музей билан

мактабни ягона мақсадда бирлаштирган, унинг биринчи директори Г. Коль

музейнинг таълимий моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда: “... Музей ва галереялар


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 315

ўз олдига таълимий мақсадни қўймас экан, улар зерикарли ва фойдасиз муассаса

бўлиб қолаверади”, дейди. Г. Колнинг ўқувчи ва талабаларнинг кўплаб авлодига

фойда келтирган бундай фикри музейларнинг таълимий фаолияти моделини

шакллантиришни тақозо этди ва ушбу йўналишда музей сиёсатига жиддий таъсир

кўрсатди.

Музейдаги машғулотлар муваффақиятини Берлиннинг моҳир педагоги

Г.Фройденталь қуйидаги шарт-шароитлар билан боғлайди: музейларга бўлган ҳар

бир ташриф аниқ ўқув мақсадига эга бўлиши; музейга ташрифни болаларнинг

мактабда машғулотлардан чарчаган пайтида эмас, балки у ердаги манбаларни идрок

этишига тайёр бўлган пайтида уюштириш; болаларгагина эмас, катталарга ҳам

тинглаш учун оғир бўлган обзорли экскурсиялардан воз кечиш; болаларнинг

мавзулар бўйича мустақил ижодлари (расмлар, иншолар, яратган моделлари)

музейга ташрифларининг якуни бўлиши лозим.

Г.Фройденталь болалар билан музей таълим жараёнини ташкил этишга тайёр

бўлган мутахассисларни музей педагоги деб атаган ҳолда катта ёшдаги болалар учун

техника ва махсус музейларда, кичик ёшдаги болаларни эса ўлкашунослик, табиий-

илмий ва бадиий музейлар билан таништиришдан бошлашни тавсия этди.

Кейинги йилларда таълим соҳасидаги ислоҳотлар Россияда ҳам музей

педагогикаси соҳасида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилдики, булар хорижий

мамлакатларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, бу борада Б.А. Столяровнинг

тадқиқотлари диққатга сазовор. У “Музейная педагогика” китобида музейларнинг

жамият маънавий ҳаётидаги ўрнига эътибор берган ҳолда бу борадаги жаҳон

тажрибаларини ҳам ўрганган ҳолда ҳозирги даврда унинг назарий жиҳатларини

асослади. Музей экспозициялари билан иш олиб боришнинг шакл ва методларини

тавсия этди, турли ёшдаги болалар ва музей экспозициялари билан ишлаш, энг

муҳими музей ва мактаб алоқадорлиги моделини ишлаб чиқиб, бу борада музей

педагогини ҳамда ўқитувчини тайёрлаш бўйича илмий-амалий тавсиялар берган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 316

Метрополитенда таълимий мақсадга катта аҳамият берилган. Бу ерда нафис

санъатни ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида немис ва инглиз музейларининг

тажрибаси ўрганилгани маълум. Бугунги кунда Метрополитен кенглиги,

коллекцияларнинг сифати ва ташриф буюрувчилар билан ўтказиладиган

экскурсиялар, концертлар, маърузалар, кинофильмлар каби тадбирлар музейнинг

таълим шаклларига катта эътибор берилганлигини кўрсатади.

Метрополитен музейида ташриф буюрувчиларни экспозициялар билан

таништирадиган биринчи йўл кўрсаткич ҳамда ўқитувчилар учун қўлланма ҳам

нашр этилди. Дам олиш кунлари бу ерда омма учун маърузалар ўқилган. Лекин

музей таълими масаласида махсус дастурлар ишлаб чиқарилган бўлса ҳам таълимий

фаолият амалиётида мактаб билан музей таълими ўртасида жиддий фарқ

мавжудлиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам Метрополитен музейи биринчилардан

бўлиб тарихий предметлардан фойдаланган холда тарих, география ва бошқа мактаб

ўқув фанлари бўйича машғулотлар олиб боришда ибрат қилиб кўрсатилади.

Ўзбекистонда эса музей педагогикасига ўтган асрнинг охирларидан эътибор

берила бошланди. Тўғри, музей экспозицияларидан таълим-тарбия мақсадида унинг

тарихий тараққиётида ҳамма вақт ҳам фойдаланилган. Лекин жамият маънавиятини

юксалтириш устувор йўналиш касб этаётган ҳозирги шароитда бу муаммо янада

долзарблик касб этмоқда. Чунки ҳозирги даврда турли ёшдаги болалар билан музей

ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқа тизимсиз, маълум мақсадга

йўналтирилмаган ҳолда олиб борилмоқда.

Кузатишлардан маълум бўлдики, музейларнинг умумтаълим жараёнига кириб

келиши нафақат инсонни ҳам психологик, ҳам аҳлоқий жиҳатдан шаклланишида,

балки ҳозирги ўзгараётган даврда яшашга, ижтимоиймаънавий ислоҳатларнинг

субъекти бўлишига ҳам ёрдам беради, яъни ўқувчи музейлардаги маънавий меросни

кўриб, ўрганиб, уни англаб олиши натижасида ўз ҳаёти фаолиятига ҳам мазмун

киритади. Чунки музей ва таълим муассасаларининг ўзаро алоқаси маънавий

бойликлар, санъатда акс этган ҳодиса ва воқеалар, инсон ички ва ташқи ҳаётида

янгидан яшаш имкониятига эга бўлади. Шунинг учун ҳам музей ва мактабларнинг


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 317

таълимтарбия соҳасидаги фаолиятига тизимли ва дастурли ёндашиш талаб этилиши

лозим.

Республика ижтимоий ҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб

келмоқда ва кенг кўламни қамраб олмоқда. Ахборотларни тезкор суръатда қабул

қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш,

хулосалаш ҳамда ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида

турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Таълим-тарбия жараёнига музей

педагогик технологияларини татбиқ этиш билан музейга ташриф буюрувчиларнинг

қизиқишини орттириш ва таъсирланиш самарадорлигинии ошириш мақсадида

Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси томонидан 2011 йилда 18 май – Халқаро

музейлар кунига бағишлаб илк маротаба музей мутахассислари иштирокида

“Музейларда замонавий таълим технологиялари” мавзусида семинар ҳамда шу йили

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Гёте институти ҳамкорлигида “Музей

педагогикаси. Замонавий санъат билан танишишнинг долзарб методлари” мавзусида

ўқув тренингги бўлиб ўтди. Тренингни Германиянинг Музей педагогикаси

Ассоциацияси аъзоси Сюзанне Ристов хоним ҳамда Ўзбекистон Тасвирий санъат

галереяси мутахассислари олиб бордилар. Республикамиздаги барча музейлардан

саралаб олинган илмий ходимлар бир ҳафта давом этган ушбу ўқув тренингида

гуруҳларга бўлиниб, турли тоифадаги томошабинлар билан ишлаш бўйича

лойиҳалар ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида тақдимотини

ўтказдилар.

Демак, қадриятларимиз тарғиби аввало инсон манфаатлари учун,

ёшларимизнинг маънавий баркамоллигини таъминлаш учун хизмат қилиши

лозимки, бундай тарғиботни амалга оширишда музейларнинг ўрни беқиёсдир.

Музейларга келаётган томошабинларнинг асосини деярли мактаб ўқувчилари

ташкил этади. Ҳукуматимиз ўсиб келаётган ёш авлод онгида миллий ғурур ва

ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелда

“Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонунини рўёбга чиқариш


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 318

учун зарур бўлган нормативҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли

қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 18 ёшгача бўлган болалар учун давлат

музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва

музей коллекцияларини бир ойда бир марта бепул кириб кўриш тартиби жорий

этилди. Қарорга кўра 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида музей

тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар

ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни

мустаҳкамлаш, миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва

ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва

кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш имкониятига эга эдилар.

Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган “Соғлом бола йили” Давлат

дастурининг 9-бандига кўра ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат,

истиқлол ғояларига садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат

руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига халқимизнинг бой миллий мероси ва тарихий

ўтмишини ҳурмат қилиш ва эъзозлашни сингдириш ҳамда аҳоли дам олишини

мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлда “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-

оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 189-cонли қарори

қабул қилинди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистондаги идоравий бўйсунишидан қатъий назар

барча давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини

таъминлаш мақсадида давлат музейларига 18 ёшгача бўлган болаларга ҳафтанинг

ҳар сешанба ва жума кунлари, барча аҳолига ҳар йили 2–8 сентябрь кунлари

ўтказиладиган “Музейлар ҳафталиги” доирасида бепул кириш тартиби жорий

этилди.

Мазкур қарорни амалга оширилиши натижасида:


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 319

-

бетакрор тарихий меросини халқимизга тўла етказиш, ёш авлодни халқимиз

маданияти тарихи билан ғурурланиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга зарур

шарт-шароит яратилди;

-

музейлардаги халқимизнинг бой маданий меросини, унинг инсоният

тарихидаги роли замонавий технологиялар асосида кенг тарғиб қилинмоқда;

-

ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқ ва натижаларимизни,

мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдонда нуфузи тобора

юксалиб бораётгани, туб ислоҳотларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг

кенг қатламларига экспозиция орқали янада чуқурроқ очиб берилмоқда;

-

музейлардаги ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда

миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат,

ғурур ва ифтихор, ватанга садоқат туйғулари кучайтирилмоқда;

-

Ўзбекистон Республикасининг фан, маданият, таълим, спорт соҳаларида

ҳамда жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси ва унинг кенг халқаро майдонга чиқиши

учун олиб борилаётган кенг кўламли давлат ислоҳотлари ёритиб берилмоқда.

“Музейлар ҳафталиги”нинг “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим

сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” шиори остида айнан Мустақиллигимизнинг 23

йиллик шодиёналари нишонланган куннинг эртасигаёқ бошланаётгани бежиз эмас.

Истиқлол йилларида инсоний камолоти ва ижтимоий фаолияти билан

миллатимиз фахрига айланган улуғ аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш,

улар қолдириб кетган бой маданий мерос ва тарихий ёдгорликларни авлодларга

етказиш мақсадида, мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини ривожлантириш

борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Аммо, бадиий музейларимизда ёш авлод билан ишлаш жараёнида ҳам бир

қанча муаммоларни кўришимиз мумкин:

-

махсус болалар учун мўлжалланган экскурция пакетларининг ишлаб

чиқилмаганлиги;

-

мактаблар билан алоқа яхши йўлга қўйилмаганлиги;


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 320

-

махсус болалар учун кўргазмаларнинг кам ташкил этилиши.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда бугунги кунда музейларимиздан

аҳолининг маънавий тарбиясини кўтаришда барча мавжуд имкониятлардан

самарали фойдаланаяпмиз деб бўлмайди. Музейларда нафақат адабиёт, тарих,

меҳнат, расм фанларини, балки аниқ фанлардан физика фанини ҳам дарсга боғлаб

ўтиш мумкин. Ҳаммамизга маълумки, ўқувчилар физика, химия фанларини

ўзлаштиришда қийналишади. Демак, ўқувчиларни музейда физикага оид қонунлар

кашф этилган даврга саёҳат уюштириб, нима учун айнан шу даврга келиб шу қонун

кашф этилганлиги, унинг сабаблари, ўша даврда инсонларнинг яшаш тарзи,

турмуши ҳақида амалий ва тасвирий санъат асарлари орқали сўзлаб берилса уларда

фанга нисбатан катта қизиқиш уйғотиш билан бирга тасаввурини кенгайишига ҳам

ёрдам беради.

Аввало, мактаб ўқувчиларини музейларга олиб келиб, улар билан у ёки бу

фаннинг бирор мавзуси бўйича олиб борилаётган машғулотлар юзаки эмас, балки

чуқур ва мароқли бўлишига эришмоғимиз лозим. Бунинг учун мактаб

ўқитувчиларининг ўзлари музейларга олдинроқ келиб, ўтадиган мавзусига оид

музейларда қандай материаллар борлигидан хабардор бўлиб, сўнгра ўқувчиларга

машғулотни мароқли ўтказишнинг усулларини обдон танлаши зарур. Акс ҳолда

бундай машғулотлар зерикарли бўлиб қолади.

Демак, музейлар-маънавият манбаи экан, улардан халқимизнинг маънавиятини

кўтаришда самарали фойдаланиш бугуннинг долзарб вазифаси – бу музей ва

томошабинлар ўртасида алоқада музей материалларини етказишнинг осон ва янги

йўлларини излаб топиш, маънавий-маърифий фаолиятида ноанъанавий дастурлар

ишлаб чиқиш, музейлар воситасида болалар таълимининг самарали йўлларини кашф

этиш, музейларда сервис хизматини талаб даражасида ташкил этиш, музей

педагогикаси бўйича тадқиқотлар олиб боиши замонавий музейлар ишини

янгилашда ечимини кутаётган муаммолардир.

Фойдаланилган адабиётлар:


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 321

1.

л

ьмеев Р. Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их развития. –

Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура Гуляма. 2007.

2.

И

лалов И. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари