Mualliflar

  • Манзура Холбаева.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89300

Kalit so‘zlar:

Пештоқ тимпани йарим саккиз қиррали равоқ ичи гулдасталари турли рангдаги кошинлар билан безатилган. Дарҳақиқат Мулла Қирғиз Охунд томонидан қурдирилган мадраса ундан ёдгорлик сифатида қолиб унинг номини абадийлаштириб турибди.

Annotasiya

Мулло Қирғиз мадрасаси - Наманган шаҳрининг Чорсу майдонидаги меъморчилик обидаси бўлиб, у 1910-1912 йилларда Мулла Қирғиз Машраббой ўғли маблағи ҳисобига барпо этилган. Мадраса биноси тархда нотекис беш қиррали кўринишга эга бўлиб, унинг бундай шаклда лойиҳаланишига у жойлашган eр майдони нотекислиги сабаб бўлган. Ёдгорликнинг бош фасади икки қаватли, қолган қисми эса бир қаватли қилиб қурилган. Ҳовлига кирилгач, ўнг томонида гумбазли дарсхона ҳамда масжид жойлашган. Мадраса биносини безатишда асосий эътибор бош фасадга қаратилиб, у икки қаватли қилиб, ўртасида баланд ва кўркам пештоқ, унинг икки ёнида икки қаватли равоқли ҳужралар, бурчагида эса айлана шаклидаги гулдасталар тартибли жойлаштирилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 298

НАМАНГАН МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАРИ

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходими.

Манзура Холбаева.

Мулло Қирғиз мадрасаси - Наманган шаҳрининг Чорсу майдонидаги

меъморчилик обидаси бўлиб, у 1910-1912 йилларда Мулла Қирғиз Машраббой ўғли

маблағи ҳисобига барпо этилган. Мадраса биноси тархда нотекис беш қиррали

кўринишга эга бўлиб, унинг бундай шаклда лойиҳаланишига у жойлашган eр

майдони нотекислиги сабаб бўлган. Ёдгорликнинг бош фасади икки қаватли, қолган

қисми эса бир қаватли қилиб қурилган. Ҳовлига кирилгач, ўнг томонида гумбазли

дарсхона ҳамда масжид жойлашган. Мадраса биносини безатишда асосий эътибор

бош фасадга қаратилиб, у икки қаватли қилиб, ўртасида баланд ва кўркам пештоқ,

унинг икки ёнида икки қаватли равоқли ҳужралар, бурчагида эса айлана шаклидаги

гулдасталар тартибли жойлаштирилган.

Пештоқ тимпани, йарим саккиз қиррали равоқ ичи, гулдасталари турли

рангдаги кошинлар билан безатилган. Дарҳақиқат, Мулла Қирғиз Охунд томонидан

қурдирилган мадраса ундан ёдгорлик сифатида қолиб, унинг номини

абадийлаштириб турибди. Пештоқ юзаси ҳамда унинг ичига чоксиз қилиб терилган

циркорлик усули қўлланилган бўлиб, у Фарғона водийси ёдгорликларига хос бўлган

оқ, зангори, ҳаворанг, сариқ, кўк ва оч кўк рангдаги кошинларни ташкил этади.

Айниқса, мадрасанинг ўнг томонида жойлашган дарсхона ҳамда масжид-нинг

қурилиш усули, ташқи ҳамда ички меъморий кўриниши диққатга сазовордир. Улар

устига баҳайбат гумбазлар ишланиб, гумбазлар устига эса, хона ичкарисига ёруғлик

тушиб туриши учун ҳаштаклар ўрнатилган. Уларни ҳовли фасад деворлари

юқорисига ҳамда гумбазтаг остига ғиштлардан бўрттириб арабий ёзувда Қурьон

ойатлари куфий услубда битилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 299

Мулла Қирғиз мадрасасининг тикланишида Мирзададавой ва Тошболтабой

деган усталар томонидан тайёрланган тўғри бурчак шаклидаги ғиштлар,

Намангансойнинг қирғоғида жойлашган Ойдинкўл ҳудудига ғиштхумдон қуриб,

eтказиб бериб туришган. Мадраса пештоқига ёпиштирилган барча кошинларни

Мулла Мамасиддиқ, Абдураҳмон, Абдуқаҳҳор ва Мамадали кулоллар ёдгорлик

ҳовлисида хумдон қуриб пишириб тайёрлаганлар. Мадрасанинг гумбазлари,

ҳужралари қадимий Ўрта Осиё меъморчилигига хос анъаналарга мувофиқ (равоқ)

услубда пишиқ ғиштдан ишланган. Олд фасади эса, шаҳарнинг қадимий Уйчи

кўчасида, шаҳар ҳокими Саидқулибек томонидан қурилган Саидқулибек

мадрасасига қаратиб барпо этилган. (Бу мадраса биноси ХХ асрнинг 40-йилларида

бузиб ташланган).

Мадраса ҳовлисини ҳозирда 41 ҳужра ва 4 та гумбаз ўраб туради. Ҳужралар

сони аслида кўпроқ бўлган ва улар шўролар даврида турли мақсадларда

фойдаланишга мослаштириш жараёнида бузиб ташланган. Мадраса аслида икки

қаватли қилиб қурилиши лозим эди. Лекин олд фасадигина икки қаватли қилиб

қурилгандан кейин қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Мадраса гумбазларининг

ишланиши ўзига хос услуб билан бажарилганки, бу устанинг маҳоратидан дарак

бериб турибди. Гумбазларнинг ичи аслида ўйма терракота ва нақшлар билан

безатилиши, гўзал ҳарфлар билан ойатлар ёзилиши керак эди. Ўша пайтдаги чор

ҳуқуматининг мустамлака ўлкаларда олиб бораётган сиёсати оқибатида келиб

чиққан алғов-далғовлар туфайли мадраса қурилиши ҳам ниҳойасига eтказилмай

қолиб кетди.

Тарихий манбаларга, архив фотосуратларига, нуроний қарийаларнинг берган

маълумот- ларига қараганда, ўз даврида мадраса теварак-атрофида кўплаб меъморий

иншоотлар: мадраса, масжид, карвонсарой, ҳаммом, минора, савдо расталари, ҳовуз,

мақбара ва бошқа кўплаб обидалар мавжуд бўлган. ХХ асрнинг 30-йилларида

бошланган ёдгорликларга қарши кураш, мамлакатдаги сиёсий аҳвол шаҳарни қайта

тиклаш, зилзилалар ва бошқа турли сабабларга кўра, Мулла Қирғиз мадрасаси

рўпарасидаги кўп гумбазли маҳобатли Саидқулибек мадраса биноси буткул бузиб

ташланди. Кейинчалик эса, мадраса биносига қарашли ва унга туташ бўлган вақф


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 300

ҳовли, ҳаммом, ҳовуз, минора, масжидлар турли идора ва ташкилотларга

фойдаланиш учун бериб юборилди. Андижон темир йўли қурилиши муносабати

билан Наманган вилойатида маҳсулот бозорини кенгайтириш мақсадида Пахта

тозалаш заводлари қурилиши кескин кўпайиб борди. 1903 йилга келиб, Наманган ва

унинг атрофидаги туманларда 16 та пахта тозалаш заводлари қурилди. Шундай

заводлардан бирининг хўжайини Мулла Қирғиз Машраббой бўлган. Ўша пайтларда

бадавлат кишилар, катта мулк эгалари, амалдорлар, савдогарлар ўз маблағларига

масжид, мадраса, кўприк каби турли-туман бинолар бунёд эттирганлар. Мулла

Қирғиз Машраб- бой аслида Ўш вилойати, Аравон туманидан Наманганга келиб

қолган бўлиб, ўша йиллари Наманганда йирик пахта тозалаш заводи хўжайини ва

шу билан бирга, катта eр ҳамда мулк эгасига айланган эди. У савобли иш қилишни

маҳаллий халқ орасида катта ҳурматга, обрў- эътиборга эришишни нийат қилиб

бирон бир кўзга кўринарли иш қилиш мақсадида ўзига йақин кишилардан бўлмиш

Муллабой ҳожи, Мулла Қозоқохун, Қозоқбойвачча, Отакарвон ва Мулла Мадамин

Охунлар билан йиғилишиб, маслаҳат тарзида кенгаш ўтказиб, мадраса қурмоқчи

эканлигини айтади. Табиийки, бу фикр ўз йақинларига маъқул бўлади.

Азалдан юртимизда тўрт асосий кўча кесишган жойда савдо мажмуаси,

бозор жойлашган бўлса, шу ҳудудни «Чорсу» деб номлашган. Наманган шаҳрининг

Намангансой қирғоғига туташ «Чорсу»си ғарб томонда, куннинг исталган

вақтида аҳоли энг гавжум бўладиган маскан.

Боиси, унинг атрофида деҳқон бозоридан ташқари ўнлаб йирик савдо

мажмуалари, катта-кичик дўконлар бор. Ана шу қаторда салобат тўкиб турган

Мулла Қирғиз мадрасасидан зиёратчилар қадами узилмайди. Келинг, шу ўринда бу

обида тарихига бир назар ташлайлик.

Ўтган асрнинг дастлабки ўн йиллигида уста Мулла Қирғиз Иброҳимбой ўғли

томонидан барпо этилган мадраса тарҳига ўзгача ёндашилгани боис бошқа

обидалардан ажралиб туради. Бино тўғри тўрт бурчакли, пишиқ ғиштдан тикланган.

Бинонинг бел қисмида ғишт сиркорлиги усули қўлланилган. У Фарғона водийси

обидаларига хос очкўк, яшил, ҳаворанг, кулранг ва оқ рангда. Умумий майдони 600


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 301

квадрат метр бўлиб, 43 та ҳужраси бор. Учта катта гумбази шаҳарнинг ҳамма

жойидан кўзга ташланади. Ҳовлига қараган ғарб томондаги бўртма ғишт ёзувлари

бошқа обидаларда учрамайди. Синчиклаб қарасангиз, мадраса тўғри бўлмаган беш

бурчаклик шаклида эканини сезасиз. Унинг қурилишга оид яна бир қизиқарли

маълумот: мадраса учун ишлатилган ғиштлар шу ернинг тупроғидан қуйилиб,

ҳовлига ўрнатилган хумдонда пиширилган. Ажабланарлиси, унинг сифати, пишиқ-

лиги бугунги ишлаб чиқарилаётган ғиштлардан асло қолишмайди.

Кўркамлиги билан барчани жалб этган мажмуадан ўтган асрнинг биринчи

ярмидаги бошбошдоқликлар сабаб анча вақт фойдаланилмаган. Наманган вилоят

радиосининг эшиттиришлари илк бора шу ердан янграганини айтмаса, мадраса

халқнинг эътиборидан четлатилди, маълум муддат бозордаги савдогарлар учун

омбор вазифасини ҳам ўтади. Шукрки, мамлакатимиз мустақилликка эришгач,

миллий қадриятлар тикланиб, бой маънавий меросимизни асраб-авайлаш ҳаракати

бошланди. Мулла Қирғиз мадрасаси ҳам мукаммал таъмирланиб, асл ҳолига

келтирилди. Айни кунларда унинг олд қисмида кенг кўламли ободонлаштириш

ишлари олиб борилаётир. Бугун ушбу қадамжо нафақат ҳунармандлару шаҳ-римиз

меҳмонлари, балки юртимизга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар билан ҳам

гавжум.

Наманган шаҳрининг Лаббайтоға даҳаси, Курашхона мавзеи Намангансой

соҳилида жойлашган Мулла Бозор Охунд ёдгорлиги мажмуаси халқимизнинг

тафаррук масканларидан биридир. Мазкур зиёратгоҳ тўғрисида сўз юритишдан

олдин Мулла Бозор Охунд ҳақида тўхталиб ўтсак.

Халқимизнинг табаррук масканларидан бири бўлган Наманган шаҳридаги

ушбу мажмуа бугунги кунга келиб гўзал масканга айланган, дея хабар бермоқда

«Дунё» АА.

Наманганга ташриф буюрсангиз, Лаббайтоға даҳасида жойлашган Мулла

Бозор Охунд ёдгорлиги ўзининг чиройи, нақшинкор безаклари ва бетакрор қурилиш

архитектураси билан ўзига мафтун қилади.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 302

Мулла Бозор Охунд ёдгорлик мажмуаси 3 қисмдан иборат: масжид, асосий

бино (хонақоҳ ва зиёратгоҳга кириш) ва дарвозахона. Ҳовлида диаметри 10 метр

бўлган ҳовуз бор. У аста-секин 8 та ўттиз сантиметрлик қадам бўйлаб пастга тушади.

Унинг асоси темир-бетон панеллардан иборат бўлиб, деворлар ва асосий кириш

эшиги ноёб фигурали дизайнда пишиқ ғиштдан қурилган.

Жоме масжиднинг асосий катта хонаси - хонақоҳи ертўлали, пишиқ ғишт ва

темир-бетон панелдан қурилган. Ўлчами 30×24 метр. Сатҳи 720 квадрат метр. Уч

томони айвон. Устунлар ва пештоқига миллий безаклар берилиб, пишиқ ғиштдан

тикланган. Ўлчами 36×6 метр ва 24×6 метр, сатҳи 576 квадрат метр. Асосий

дарвозадан киришда қибла томонда айвонга туташ ҳолда 16 метрли мезана - минора

пишиқ ғиштдан безакли қилиб тикланган.

Мажмуага ташриф буюрган зиёратчилар ва сайёҳлар, улуғ донишманд ҳаёти

ва фаолияти ҳақида маълумотлар олиш билан бирга моҳир усталар маҳоратидан

баҳраманд бўлади.

Маълумот учун, Мулла Бозор Охунд 16-аср охирида Наманган шаҳрида

таваллуд топган. У киши Наманган мадрасаларида илм олган. Ўз даврининг фиқҳ,

ҳадис, тарих, география, илми-ҳисоб, адабиёт, руҳиятшунослик билимларини

мукаммал эгаллаган. Шунингдек, туркий, арабий ва форсийда ижод қилган.

Илмга ташналик алломани Туркистоннинг илму фан марказларидан бири -

Бухорога бошлаб борган. Талабалик йиллари ошпазга шогирд тушиб, тирикчилик

ўтказган. Бухорода донишманд олим Мирзо Баҳодир Бухорий билан танишган,

ундан таълим олган.

Кейинчалик Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилган.

Қошғарнинг Хўтан, Ёрканд шаҳарларида бўлган. Маълумотларга кўра, Мулла Бозор

Охунд

1668

йил

Наманганда

вафот

этган.

Муқаддам у кишининг қабри устида мақбара ва мадраса бунёд этилган. Ушбу

иншоотлар ХХ асрнинг 30-йилларида бутунлай бузиб юборилган эди. 1993 йилда


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 303

мақбарани меъморий мажмуа сифатида қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул

қилинди. Қурилиш ишлари 1994 йилнинг 18 майида тугатилди. Уни Наманган бош

меъмори Абдужаббор Абдуғаффоров бошчилигидаги ёш, иқтидорли меъмор

Одилжон Қодиров амалга оширди.

XVII асрнинг йирик мутасаввифларидан бири олим ва шайх Мулла Бозор

Охунднинг тўлиқ исми Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон Муҳаммад Бобур Қорахон

Мулла Бозор Охунддир. Ул зот XVI аср охири (санаси номаълум) Наманган шаҳрида

таваллуд топган. Бошланғич таълимни уйида, кейинги босқични Наманган

мадрасаларидан бирида олган. Илмга ташналик уни Туркистоннинг илму фан

маркази бөлмиш Бухорога олиб келган. Талабалик йиллари ошпазга шогирд тушиб

тирикчилик ўтказган. Бухорода донишманд олим Мирзо Баҳодир Бухорий билан

танишди, ундан таълим олди. Устозини пир, ўзини мурид ҳисоблаб, узоқ йиллар

олимнинг хизматида юрди. Мирзо Баҳодирдан иршод хатини (пирнинг ёрлиғини)

олгач, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилди. Қошғарнинг Хўтан,

Ёрканд шаҳарларида бўлди. У ерда Ҳидоятуллоҳ Офоқ Хўжа билан танишди.

Наманганга қайтгач, қолган умрини имомлик ва мударрисликка, кишиларни тўғри

йўлга солишдек шарафли, машаққатли юмушга сарф этди. Мулла Бозор Охунд ўз

даврининг фиқҳ, ҳадис, тарих, география, илми ҳисоб, фароиз, адабиёт,

руҳиятшунослик ва бошқа билимларни яхши эгаллаган йирик мутафаккир эди. У

туркий, арабий ва форсийда ижод қилган шоир ҳамдир. Ул зот оташнафас шоир

Бобораҳим Машрабга илк сабоқ берган, унинг шоир бўлиб етишишига катта ҳисса

қөшган ва уни ягона Аллоҳга эътиқод, фоний дунё ҳавасларига көнгил қўймаслик

руҳида тарбиялаган меҳрибон устоз эди. Мулла Бозор Охунд 1668 йил Наманганда

вафот этган.

Мамлакатимиз истиқлолга эришиш арафасида, 1990 йилда маҳаллий аҳоли

ҳашар йўли билан Мулла Бозор Охунд мажмуаси қурилишини бошлаб юборди.

Бироқ, иқтисодий танглик туфайли бу қурилиш ниҳоясига етмай қолди. Муқаддам

бу ерда мавжуд бөлган мадраса ва мақбара ХХ асрнинг 30-йилларида нивелирлаш

сиёсати натижасида бузиб юборилган эди. 1993 йилда меъморий мажмуани қайта


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 304

тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўша йилнинг 25 декабрида мажмуа асосий

дарвоза қисмига қозиқ қоқилди. Қурилиш ишлари 1994 йилнинг 18 майида

тугатилди. Уни Наманган бош меъмори Абдужаббор Абдуғаффоров бошчилигидаги

ёш, иқтидорли меъмор Одилжон Қодиров амалга оширди. Мажмуа қурилишида

Уста Фозил Намангонийнинг фарзанди Уста Турғунбой Фозилов ҳамда Уста

Неъматулла Қўчқоровлар етакчилигида энг малакали қурувчилар иштирок этдилар.

Ушбу меъморий ёдгорлик Наманган вилояти ҳокимининг 2006 йил 5 майдаги 200-

сонли қарори билан маҳаллий тоифадаги маданий мерос объекти сифатида давлат

муҳофазасига олинган.

Мулла Бозор Охунд ёдгорлик мажмуаси 3 қисмдан иборат: Асосий кириш

дарвозаси пишиқ ғиштдан масжидга кириш жойида қурилган. Уч гумбазли, ўртадаги

гумбаз каттароқ бўлиб, пастки қисми дарвоза учун мўлжалланган. Дарвозанинг икки

томонида меъзана шаклидаги баланд қуббадор устунлар жойлашган. Бошқа икки

гумбаз ости 3,5×3,5 метрли ҳужралардан иборат. Ҳужраларнинг давоми сифатида

хоналар қурилган (9×3,5 метрли).

Жомеъ масжиднинг асосий катта хона-хонақоҳи йертўлали, пишиқ ғишт ва

темир-бетон панелдан қурилган. Ўлчами 30×24 метр. Сатҳи 720 квадрат метр. Уч

томони айвон. Уст унлар ва пештоқи миллий безаклар бериб пишиқ ғиштдан

тикланган. Ўлчами 36×6 метр ва 24×6 метр, сатҳи 576 квадрат метр. Асосий

дарвозадан киришда қибла томонда айвонга туташ ҳолда 16 метрли мезана-минора

пишиқ ғиштдан безакли қилиб тикланган, "Аллоҳ, Муҳаммад" деган ёзувлари бор.

Масжид 3 минг намозхонга мўлжалланган.

Мулла Бозор Охунд мақбарасида олим дафн этилган. Асосининг ўқ чизиғи 6

метр, умумий баландлиги 24 метр. Беш қиррали кўпбурчак шаклида аввал 8 метр ва

кейин етти қиррали кўпбурчак шаклида призма қилиб қурилган. Устига доира

шаклидаги қисм ва гумбаз барпо этилган. Мақбара кўриниши ва тузилиши

исломдаги шариат, тариқат қонунларини рамзий тарзда ифода этади. Мақбаранинг

дастлабки беш қиррали қисми исломдаги 5 амални, кейинги 7 қиррали қисми

имондаги 7 шартни, доира шаклидаги 40 та қирра 40 фарзни ифодалайди. Бу қисмга


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 305

"Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм, Аллоҳ" деб ёзилган. Мақбара қурилишида пишиқ

ғишт, темир-бетон, сопол кошинлар, ёғоч эшик ва панжаралардан фойдаланилган.

Гумбази металдан ясалиб, сиртига махсус қоришмали бөёқ берилган. Мақбара

ичидаги Мулла Бозор Охунднинг рамзий қабрига Хожа Убайдуллоҳ ибн Султон

Муҳаммад Бобур Қорахон Мулла Бозор Охунд. 1079 йилда вафот этган (милодий

1668 йил) деб ёзилган. Шунингдек, мармар лавҳага Машрабнинг қуйидаги байти

битилган:

Маърифат ишқ гулзори Мулла Бозор девона,Ошиқларнинг сардори Мулла

Бозор девона.

Мақбара ташқарисининг шимоли-шарқий томонида 2 та қабр бор. Бири Мулла

Бозор Охунднинг устози ва сафдоши Домла Ниёз Охунд ибн Жалолиддин Зоминий

қабри. Иккинчиси шу депарада шаҳид бўлганлардан бириники. Бу номаълум қабр

улуғ мутафаккирнинг отаси дафн этилган қабр бўлиши ҳам мумкин. Бу марҳумлар

хоки қурилиш ишлари жараёнида топилиб, қайта дафн этилган. Рус шарқшуноси

Н.С.Ликошиннинг Нодим Намангонийдан олган маълумотлари ичида Мулла Бозор

Охунд отаси ёнига дафн этилгани айтилади. Мақбара ҳовлиси композициясини

диаметри 10 метрли 8 қирра ҳовуз төлдириб турибди. 2007 йил март ойида мазкур

мажмуада ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Убайдуллоҳ Охунд ибн Султон Маҳмуд, Мулла Бозор Охунд номи билан

машҳур уламо ва тариқат шайхларидан. Ота-оналари қашқарлик, ўзи Наманганда

туғилган. Бухорода таҳсил олган, Қуръони каримни хатм қилган. Таҳсилни тугатиб

Наманганга қайтган ва Курашхона даҳасида имом-хатиб ва мударрислик қилган.

Юзлаб шогирдларга тафсир, ҳадис, фиқҳ ва усулдан таҳлим берган, атоқли шоир

Машраб ҳам унинг шогирди бўлган. Тасаввуф шайхи сифатида Нақшбандия

сулукини юрғизган пири муршид ҳамдир. Ҳижрий 1049 (милодий 1668) йили вафот

этган, қабри Курашхона даҳасида.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т-Т.; «Санъат» 2001,


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 306

2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли

ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент – 2014, .

3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.

4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. – Т., 2008.

6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. – Т.: «Ўқитувчи»