Mualliflar

  • М.Мухамадиев.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89302

Kalit so‘zlar:

Мактаб музейи ешлар олдига қўйидаги вазифаларни биринчидан жамият ҳаети ва халқ турмушидаги энг муҳим тарихий воқеаларни давлат ва ҳарбий арбобларнинг халқ қаҳрамонларининг ҳаети ва фаолияти билан боғлик

Annotasiya

Ўлкани ва унда мавжуд бўлган тарих ва маданият едгорликларини муҳофаза қилиш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳар бир фуқоранинг муқаддас бурчидир. Тарихчиларга бу қонун муқаддас дастуриламон бўлиб хизмат қилади. Биз ешларни тарихий едгорликларни авайлаб сақлашга тарихий обидаларга меҳр-муҳаббат билан қарашга ўрганиб, бу едгорликлар фақат ўтмишни ўрганиш учунгина эмас, шу билан бирга илм-фанни, халқ моарифи ва маданиятини янада ривожлантириш учун ҳам бебаҳо дурдона эканлигини сингдириш руҳида тарбиялашимиз керак.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 291

МУЗЕЙНИ ЁШЛАР ОЛДИГА ҚЎЙАДИГОН ВАЗИФАЛАРИ.

Наманган вилоят тарихи ва

маданияти давлат музейи илмий ходими:

М.Мухамадиев.

Ўлкани ва унда мавжуд бўлган тарих ва маданият едгорликларини муҳофаза

қилиш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳар бир фуқоранинг муқаддас бурчидир.

Тарихчиларга бу қонун муқаддас дастуриламон бўлиб хизмат қилади. Биз ешларни

тарихий едгорликларни авайлаб сақлашга тарихий обидаларга меҳр-муҳаббат билан

қарашга ўрганиб, бу едгорликлар фақат ўтмишни ўрганиш учунгина эмас, шу билан

бирга илм-фанни, халқ моарифи ва маданиятини янада ривожлантириш учун ҳам

бебаҳо дурдона эканлигини сингдириш руҳида тарбиялашимиз керак.

Мактаб музейи ешлар олдига қўйидаги вазифаларни биринчидан, жамият

ҳаети ва халқ турмушидаги энг муҳим тарихий воқеаларни, давлат ва ҳарбий

арбобларнинг, халқ қаҳрамонларининг ҳаети ва фаолияти билан боғлик бўлган

бинолар, иншоатлар, эсдалик жойларни ўз ўлкасига боғла0б ўрганишни,

иккинчидан, археология едгорликлари: кўҳна шаҳарлар, қўръонлар, қалъалар,

қадимий манзилгоҳлар, истеҳкомлар, корхоналар, каналлар, йўлларнинг

қолдиқлари, қадимий дафн жойлар-мозоратларни, тош ҳайкаллар, қоялардаги

тасвирларни,қадимий буюмларни ўз жойига боғлаб ўрганишни, учинчидан,

меъморчилик обидалари тарихий марказлар, кварталлар, майдонлар, кучалар, шаҳар

ва бошқа аҳоли яшайдиган манзилларнинг қадимий тузилиши, қурилиши ва

қолдиқларини, санъат диний, ҳарбий, халқ меъеморчилиги иншоатларини, табиат

ландшафтларини ўз худудига мослаб ўрганишни, т:ртинчидан, санъат

едгорликлари- монументал, тасвирий, амалий-декоратив ва бошқа турдаги санъат

асарларини, бешинчидан, едгорлик ҳужжатлари-давлат ҳокитият органлари ва

давлат бошқарув органларининг актлари, бошқа езма ва график ҳужжатлар,


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 292

кинофото ҳужжатлар ва товуш езувлари, шунингдек, қадимий ва бошқа қулезмалар

ҳамда архивлар, фильмлар ва мусиқа езувлар шу каби нозир материалларни излаб

топиш, ўрганиш ва умумлаштириш вазифаларини қуяди. Ҳозирги вақтда мактаб

музейи ташкил қилинган мактабларда ўқувчиларини ижтимоий фанлардан олаетган

билимлари, мустақил ишга ва меҳнатга, ўтмиш тарихи ва маданиятига қизиқишлари

ўсиб бораетганлиги аниқланмоқда. Шунингдек, юқори синф ўқувчиларининг билим

доираси кун сайин кенгайиб, дастлабки илмий-тадқиқот ишларига булган қизиқиш

сезиларли даражада ўсмоқда. Айниқса давлат музейлари бўлмаган районларда

мактаб музейининг аҳамияти катта. Тарих ўқитишда мактаб музейидан ташқари

давлат музейларига, тарихий жойларга саехатлар уюштириш мумкин. Тарих

ўқитишда музей экспонатларидан фойдаланиш учун аввало музей фондини яхши

билиш керак. Мактаб музей фонди қўийдагича бўлимларга бўлиб қўилса мақсадга

мувофиқ бўлади. Масалан, биринчи бўлими. Музейнинг ижтимоий-маданий

вазифасини тарихий-маданий жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, унинг жамият

олдидаги ўзига хос мажбурияти ва вазифаси қуйидагиларда намоён бўлади:

-

музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳужжатлаштириш (яъни

жамиятда юз берадиган факт, ҳодиса ва воқеаларни музейдаги ашёлар орқали

асослаш);

-

таълимий-тарбиявий вазифаси (яъни жамият аъзоларининг маданий ва

билим олиш талабларини қондириш учун музейдаги ашёларнинг маълумот бериш

ҳамда таъсурот қолдириш имкониятидан фойдаланиш).

Музейларнинг ижтимоий-маданий вазифасини ёритиш учун улар фаолиятига

маданиятшунослик, социологик, фалсафий ҳамда музейшунослик нуқтаи назардан

ёндашиш лозим бўлади.

Одатда турли мамлакатларнинг музейшунослари томонидан музей ашёлари ва

музей коллекцияларини ҳужжатлаштириш ва таълим-тарбия вазифасига алоҳида

урғу берилади. Олимлар “музей вазифаси” деган тушунчани ёки музей фаолиятига

боғлиқ фанлар ёрдамида унинг асосий вазифасини кенгроқ ёритиш кераклигини


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 293

таклиф этадилар. Мисол тариқасида айтганда, музей ашёларини ҳужжатлаштириш

ҳамда таълимтарбия вазифасидан ташқари уларнинг фондларини сақлаш, илмий

тадқиқот ишларини олиб бориш, эстетик, гносеологик, аксиологик ва тарбиявий

вазифаларини ҳам киритишмоқда

Шунинг билан бирга музейларнинг вазифасига нисбатан яна бошқа бир қараш

бор. Баъзи олимлар буни турлича изоҳлайдилар: яъни асарларни тўплаш, инсоннинг

халқпарварлик ва маданий тимсолини акс эттирган қимматбаҳо асарларни сақлаб

қолиш, нашр қилиш, одамларни бадиий бойликни ҳис қила олишига ўргатиш,

дунёқараши ва ва қадриятларга бўлган муносабатини шакллантириш, ижодий

фаолиятини кучайтириш, англаш имкониятини кенгайтириш, миллий, маҳаллий ва

касбий ўзлигини англашига кўмаклашиш, тарихий боғлиқликни таъминлаш каби

вазифалар нақадар муҳим ва аҳамиятли эканлигини таъкидлашмоқда.

Музейларнинг ижтимой вазифасига нисбатан яна бир қараш бор. Бу

музейларга четдан қараб, музей – бу илмий тадқиқот институти, музей – бу бир

маданий маскан деган эскича қарашларга барҳам беришни талаб қилади. Чунки бу

атамалар орасида музейга чинакам баҳо бериш учун “музей – бу музей” деган оддий

ибора қолиб кетган. Музейларнинг кўп қиррали фаолиятига қараб эмас балки музей

феноменини фалсафий нуқтаи назардан англашга интилиш керак. Ибтидоий жамоа

ва қулдорлик жамияти” деб номлаш мумкин. Бу бўлимга асосан ўз ўлкасидан еки

урганилаетган худудидан (агар шундай манбалар бўлса) топилган археологияга оид

материаллар, масалан, Тешиктош ғорининг ясама кўриниши, М.М.Герасимов

томонидан реконструкция қилинган i-9 яшар неандерталь боланинг дарсликдаги

ҳайкалининг тасвири, ”Ибдидоий одам-синотроп овда” деган расмдан кўчирма еки

ясама кўриниши, археологияга оид қазилмалар натижасида топилган тош даврига

оид турли хил меҳнат қуроллари, сопол идишларнинг синиқлари, хуллас аалеолит,

неолит, энеолит, мис, бронза ва темир даврига оид қуроллардан намуналар. сал

нусхалар бўлмаган ҳолда уларнинг ясалма кўринишларини еки кўчирма нусхалар

қўйиш мумкин. Иккинчи бўлимни ”Феодализм даври” деб номлаш ва бу бўлимга

феодализм даврида яратилган тарихий ва маданият едгорликларидан Самарқанд,


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 294

Бухоро ва Хивадаги меъморчилик едгорликларини акс эттирувчи фотосуратлар ва

Болаликтепа (V-VI аср), Панжакент, Варахша, Афросиеб, Далварзин ва

Ахсикентлардан топилган археологияга оид ҳар хил топилмалар ва сопол идиш-

товоқлар, уша даврга доир танга-чақа пуллардан намуналар қўйиш мумкин. Учинчи

бўлини ”Ўлкамиз чор Россияси қарамлигида” деб номлаш мумкин. Бунда чор

Россияси зулмидан маҳаллий омма ва жафокош, тутқинликда ҳуқуқсиз кун кечирган

халқимизга таллуқли материаллардан қўйилса, Бухоро амири Хива хонлиги, Қуқон

хонликлари ўрнига келган чор ҳукумати зулмидан қувиллаб қолган қишлоқлар

ҳақидаги маълумотлар музей материалларида акс эттирилса ўқувчилар кўз ўнгида

утмиш аниқ тасвирланади ва чоризм сиесатига нисбатан қаҳр-ғазаб, меҳнаткаш

оммага нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотади. Тўртинчи бўлим ”Ҳозирги даврда

жонажон :лкам” деб номланса ва бу бўлимда Ўзбекистоннинг 20- йиллардаги то шу

кунгача, яъни мустақил жумхуриятлар ташкил топаетган, шунингдек Ўзбекистон

ҳам мустақилликни қўлга киритиб, унда яшаетган халқлар ўз тарихи, маданияти,

ўзлигини англаетган, хорижий давлатлар билан ҳам иқтисодий, ҳам маданий

алоҳалар кун сайин яхшиланаетган ҳозирги давргача бўлган улкасининг иқтисодий,

сиесий ва маданий ҳаетини исботловчи далиллар музей экспонатлари қаторидан жой

олса, музей ўшандагина мактабнинг ҳақиқий музейига айланади ва унинг маълим

тарбия ишларига қушаетган хиссаси янда ошади.

Адабиётлар:

1. Садыкова Н.О. Маданий едгорликлар хазинаси К.1981

2. Садыкова Н.С. Ўзбекистонда музей иши.Т.,1977