Mualliflar

  • Д.Шайхитдинова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89306

Kalit so‘zlar:

Кураш азалдан тўйлар сайиллар миллий байрамлар ва бошқа умумхалқ тадбирларида оммавий тарзда ўтказиб келинган. Унда аҳолининг барча қатламлари ёши-қари бирдек қизиқиш билан томоша қилибгина қолмай унда бел олишиб курашга тушганлар.

Annotasiya

 Ўзбек  кураши ҳалқимизнинг  турмуш  тарзи, миллий  маданияти, маънавияти, миллий менталитетини ўзида акс эттирувчи  қадриятимиз, миллий  спорт туридир. У халқимизнинг  кўпгина  этник  хусусиятларини  мужассамлаштирган  маросим  сифатида  ҳам  қадрланади .Унинг  шаклланиши  қадим  тарихга  эга .Олимларимиз  қадимги Бақтрия  ҳудудидан  топилган  археологик  топилмаларга  таяниб ,ўзбек  курашининг  илдизлари  камида  3,5 минг  йиллик  тарихга  эга  эканлигини  қайд  этади. 


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 269

КУРАШ ОТА-БОБОЛАРИМИЗДАН МЕРОС.

Хотира ва Кадрлаш булими мудири:

Д.Шайхитдинова

Ўзбек кураши ҳалқимизнинг турмуш тарзи, миллий маданияти, маънавияти,

миллий менталитетини ўзида акс эттирувчи қадриятимиз, миллий спорт туридир.

У халқимизнинг кўпгина этник хусусиятларини мужассамлаштирган маросим

сифатида ҳам қадрланади .Унинг шаклланиши қадим тарихга эга .Олимларимиз

қадимги Бақтрия ҳудудидан топилган археологик топилмаларга таяниб ,ўзбек

курашининг илдизлари камида 3,5 минг йиллик тарихга эга эканлигини қайд

этади. Кураш азалдан тўйлар,сайиллар, миллий байрамлар ва бошқа умумхалқ

тадбирларида оммавий тарзда ўтказиб келинган. Унда аҳолининг барча

қатламлари, ёши-қари бирдек қизиқиш билан томоша қилибгина қолмай, унда бел

олишиб курашга тушганлар. Шаҳар ва қишлоқ маҳаллаларида эса аҳолининг

турли қатламлари орасида алоҳида-алоҳида ёки турли уруғлар, қавмлар,

қишлоқлар ўртасида тарафма-тараф кураш мусобақалари ўтказишган. Кураш

тартиб қоидаларида умумий элиментлар бўлсада, баъзи ҳудудларда айрим

тафовутлар ҳам бор. Азалдан кураш мусобақасига қўшни қишлоқдан, маҳалла,

овул, хатто узоқ бекликлардан ҳам полвонлар келган. Курашнинг ўзига хослиги

шундаки уни ўтказиш учун махсус жой ёки вақт талаб қилинмаган. Аксарият

ҳолларда мусобақа томошабинлар қуршовида тўшак, похол, сомон, қум ёки чим

устида ўтказилган. Ўйин қоидасига кўра, уни ўртадаги ҳакам идораси билан

кекса полвонлар кичик ёшдаги болалар ва ўсмирлар бошлаб берган. Шундан

кейингина даврага ҳақиқий полвонлар чиқиб бел олишган. Бу, аввало тарбиявий

аҳамият касб этган. Ўтмишда замонавий кураш мусобақасидаги каби курашувчи

полвонларнинг махсус кийимлари ҳам бўлиб, майдонга тушувчилар эгнига

камзул, (ёқасиз яктак ) белбоғ, бошларига қизил, сариқ, кўк тасма боғлаб оёқ

яланг курашга тушганлар. Беллашувчиларнинг эгнидаги камзули алоҳида рангда

бўлмаган бўлсада йирик мусобақаларда улардан махсус рангдаги яктак ёки


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 270

камзул кийиш талаб қилинган. Кураш қоидаларига кўра ҳар бир полвоннинг

ажратиб турувчи махсус белгиси бўлган. Бу вазифани одатда полвонлар бошига

боғлаган алоҳида рангдаги тасма, сурп, бўздан тикилган камзул бажарган

.Ранглар қадимда инсонларнинг дунё тўғрисида тушунча ва тасаввурларига

биноан танланган бўлиб, полвонларнинг оқ, кўк яктакда майдонга тушиши

поклик, софлик,, мардликни тимсолланган. Баъзи ўзбек уруғларининг ҳам

алоҳида ажратиб турувчи белгилари бўлган. Жумладан, ўзбек халқи таркибидаги

қораманғит, қора куюнли, қора туркман, қора бўри, қора кунгликларда қора ранг

рамзий белги ҳисобланган. Бу ерда қора ранг улуғворлик,, буюклик, рамзи

сифатида танланган. Оқкуюкли, оқсарой, оқаат, оқилон ва шу каби уруғ-

қавмларда эса оқ ранг, кўк сарой, кўк тўнгли уруғларида эса кўк ранг мифалогик

эътиқод тимсоллари саналган. Курашувчилар белидаги белбоғнинг ҳам рамзий

аҳамияти бўлган.

Кураш кишиларда маънавий-аҳлоқий сифатларни шакллантириб, халқ

турмуш-тарзини, кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни характерлаган

ҳолда халқнинг барча қатламларини ўзаро бирлаштирган. Қолаверса барча

ёшларда аҳлоқий тарбияни юзага чиқариб, жисмоний чиниқиш учун синов

вазифасини ўтаган. Курашнинг эстетик томошавий аҳамияти ҳам катта бўлиб, у

ўйинлар туридан қатъий назар барчанинг бирдек иштирокини таъминлаган.

Фақатгина полвонларда эмас, балки томошабинларда ҳам жамоа орасида ўзини

қандай тутиши, ўзаро муносабат тартиб-қоидаларини, муомила маданиятини

юзага чиқарган. Истиқлол йилларида кўплаб қадриятларимиз қатори миллий

спорт ўйинларини тиклаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 1999-

йилда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфида “Миллий спорт

маркази” ташкил этилди. Миллий спорт ўйинлари қаторига кирадиган кураш,

белбоғли кураш, турон якка кураши, ўзбек жанг санъатини ривожлантириш

такомиллаштириш шу асосда ўсиб келаётган ёшларни соғлом жисмонан

бақувват, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари асосида тарбиялашга муносиб

ҳисса қўшиш ушбу марказнинг асосий мақсади ҳисобланади.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 271

Миллий спорт ўйинлари бизнинг асрлар давомида авлодлардан-

авлодларга ўтиб ҳалқимизнинг нафақат жисмоний балки маънавий камолатида

ҳам муҳим аҳамият касб этган қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Бугунги

кунда миллий спорт турлари билан шуҳилланаётган ёшларимизга ҳар тамонлама

қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди ва

оширилмоқда, китоблар, қўлланмалар яратилмоқда. Турли хил мусобақалар

ташккил тилмоқда ва янги номлар кашф этилмоқда. Ўзбек миллий спорт турлари

моҳиятан згулик билан суғорилган. Шу боис уни нафақат асраш,

ривожлантириш, балки у билан фаҳрланишга ҳақлимиз. Бугунги кунда

жаҳоннинг 120-дан зиёд давлатида миллий спортимиз кураш бўйича

федерациялар фаолият кўрсатади. Энг муҳими ҳалоллик, адолат тамойилларига

асосланган кураш беллашувларида тобланган, чиниққан ёшларимиз келажакда

бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатларида олимпиада ўйинларида ватанимиз

шарафини муносиб ҳимоя қилишлари учун замин тайёрланди. Юнон ёзувчиси

Клавдий Элиан (2-3аср) ва бошқа тарихий шахсларнинг ёзилишича сак

қабиласи қизлари ўзларига куёвни йигитлар билан курашиб танлаганлар.

Кейинчалик қизлар куёвни шарт қўйиш йўли билан аниқлаганлар. Бу шартда

кураш мусобақаси бўлган. Бунга мисол ўзбек халқ қаҳрамонлик достони

“Алпомиш”даги Барчин шартларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ибн Сино

“Тиб қонунлари” асарида шундай ёзган. Курашнинг турлари ҳам бир нечадир.

Улардан бир икки курашувчининг ҳар бири ўз рақибининг белбоғидан ушлаб

ўзига тортади., шу билан бирга ўз рақибидан қутилишнинг чорасини қилади...”

Бу таъриф замонавий кураш қоидаларига яқиндир. Мағмуд Қошғарийнинг

“Девону-луғатит турк” А.Навоийнинг “Ҳамса”,”Ҳолати паҳлавон Муҳаммад”,

Зайниддин Восифийнинг Бадоеъ ул- воқоеъ,”Ҳусайн Воиз Кошифийнинг

“Футувват-номаи султоний”, З, М, Бобурнинг “Бобурнома” асарида кураш

ҳақида қимматли маълумотлар бор. 9-16 асрларда кураш ҳалқ ўртасида кенг

оммалашган. Шу даврда Паҳлавон Маҳмуд, Содиқ полвон каби инсонлар кураш

довруғини оширишган.

Фойдаланилган адабиётлар:


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 272

1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т-Т.; «Санъат» 2001,

2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли

ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент – 2014, .

3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.

4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. – Т., 2008.

6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. – Т.: «Ўқитувчи»