Mualliflar

  • Валиева Г

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89320

Kalit so‘zlar:

Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ Балх шаҳридан бўлиб Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур (967—997) даврида Бухоро томонига кўчиб Ҳурмайсан қишлоғига молия амалдори этиб тайинланади.

Annotasiya

Ибн Сино, Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али (980.8, Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон шаҳри, Эрон) — жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган ўрта осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи билан машҳур.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 204

ТИБ ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ

Наманган вилояти тарихи ва

маданияти давлат музейи илмий ходими:

Валиева Г

Ибн Сино, Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али (980.8,

Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон шаҳри, Эрон) — жаҳон фани тараққиётига

улкан ҳисса қўшган ўрта осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи билан

машҳур.

Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ Балх шаҳридан бўлиб, Сомонийлар амири Нуҳ

ибн Мансур (967—997) даврида Бухоро томонига кўчиб, Ҳурмайсан қишлоғига

молия амалдори этиб тайинланади. У Афшона қишлоғида Ситора исмли қизга

уйланиб икки ўғил фарзанд кўради. Ўғилларининг каттаси Ҳусайн (Ибн Сино),

кенжаси Маҳмуд эди. Ҳусайн 5 ёшга киргач, Ибн Синолар оиласи пойтахт —

Бухорога кўчиб келади ва уни ўқишга берадилар. 10 ёшга етар-етмас Ибн Сино

Қуръон ва адаб дарсларини тўла ўзлаштиради. Айни вақтда у ҳисоб ва алжабр билан

ҳам шуғулланади, араб тили ва адабиётини мукаммал эгаллайди.

Ибн Синонинг илм соҳасидаги дастлабки устози Абу Абдуллоҳ Нотилий эди.

У эл орасида ҳаким ва файласуф сифатида машҳур бўлгани учун отаси Ибн Синони

унга шогирдликка берди. Нотилийнинг қўлида олим мантиқ, ҳандаса ва фалакиётни

ўрганди ва баъзи фалсафий масалаларда устозидан ҳам ўзиб кетди. Ибн Синонинг

ақл-заковатини кўрган устози отасига уни илмдан бошқа нарса билан

шуғуллантирмасликни тайинлайди. Шундан сўнг ота ўғилга илм ўрганиш ва

билимларини чуқурлаштириш учун барча шароитларни яратиб берди. Абу Али

тинмай мутолаа қилиб, турли илм соҳаларини ўзлаштиришга киришди. У мусиқа,

оптика, кимё, фиқҳ каби фанларни ўқиди, хусусан, табобатни севиб ўрганди ва бу

илмда тез камол топа бошлади.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 205

. Ибн Сино ундан табобат дарсини олиб, бу илмнинг кўп сирларини ўрганган.

Қумрий бу даврда анча кексайиб Ибн Синонинг тиб илмида юксак маҳоратга

эришишида бухоролик қолган бўлиб, 999 йилда вафот этди.

бошқа бир табиб Абу Мансур ал-Ҳасан ибн Нуҳ ал-Қумрийнинг Ибн Сино 17

ёшдаёқ Бухоро халқи орасида моҳир табиб сифатида танилди. Ўша кезларда

ҳукмдор Нуҳ ибн Мансур бетоб бўлиб, сарой табиблари уни даволашдан ожиз

эдилар. Довруғи бутун шаҳарга ёйилган ёш табибни амирни даволаш учун саройга

таклиф қиладилар. Унинг муолажасидан бемор тезда соғайиб, оёққа турадиЭвазига

Ибн Сино сарой кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Сомонийларнинг кутубхонаси ўша даврда бутун Ўрта ва Яқин Шарқдаги энг катта

ва бой кутубхоналардан саналарди. Ибн Сино бир неча йил давомида шу

кутубхонада кечаю кундуз мутолаа билан машғул бўлиб, ўз даврининг энг

ўқимишли, билим доираси кенг кишиларидан бирига айланди ва шу пайтдан бошлаб

ўрта аср фалсафасини мустақил ўрганишга киришди. У юнон муаллифларининг,

хусусан, Аристотелнинг «Метафизика» асарини берилиб мутолаа қилди. Лекин бу

китобда баён қилинганларнинг аксарияти Ибн Синога тушунарсиз эди. Тасодифан

ёш олимнинг қўлига Абу Наср Форобийнинг «Метафизика»нинг мақсадлари

ҳақида»ги китоби тушиб қолади ва уни ўқиб чиқибгина Ибн Сино метафизикани

ўзлаштиришга муваффақ бўлади Шундай қилиб, Ибн Сино зарурий билимларнинг

барчасини Бухорода олди. Олимнинг илмий ижоди 18 ёшидан бошланди. У Нуҳ ибн

Мансурга атаб нафсоний қувватлар ҳақида рисола, «Уржуза» тиббий шеърий асари,

ўз қўшниси ва дўсти Абул-Ҳусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан, кўп фанларни

ўз ичига олган «Ал-ҳикмат ал-Арузий» («Арузий ҳикмати») асарини таълиф этди.

Ундан ташқари, бошқа бир дўсти фақиҳ Абу Бакр ал-Барқий (ёки Барақий)нинг

илтимосига кўра, 20 жилдли «Ал-ҳосил ва-л-маҳсул» («Якун ва натижа») қомусий

асари ҳамда 2 жилдли «Китоб ал-бир ва-л-исм» («Саҳоват ва жиноят китоби»)ни

ёзди.

Математика соҳасида Ибн Сино Евклиднинг «Негизлар» китобини қайта

ишлаб, унга шарҳ ва тўлдиришлар киритди, геометрик ўлчамларга арифметик


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 206

терминология қўллади, «сон» тушунчаси доирасини «натурал сон»дан анча

кенгайтирди.

Шеърият соҳасида ҳам Ибн Сино сезиларли из қолдирди. У ўзининг айрим

тиббий асарлари («Уржуза»)ни ражаз вазнли шеърда ёзган. Бундан ташқари, унинг

бир нечта фалсафий қиссалари ҳам борки, улар кейинчалик форс-тожик адабиётига

чуқур таъсир кўрсатди. Олимнинг форс тилида ёзган бир неча ғазал ва қитъалари, 40

дан ортиқ рубоийлари мавжуд. Унинг шеърий мероси қисман рус ва ўзбек тилларида

нашр этилган.

Унинг кўзнинг анатомияси, кўриш жараёнининг қандай содир бўлиши ва унда

кўз қорачиғининг роли, кўз мускулларининг жойлашиши хусусида ёзганлари

замонавий офтальмологияга яқиндир. Асаблар, қон томирлар, мушакларнинг

тузилиши ва функциялари тўғрисида ёзганлари анатомиянинг амалиёт билан

боғлиқлигини кўрсатади. Бу эса амалий анатомиянинг асосчиси деб тан олинган рус

олими Н. И. Пироговни Ибн Синонинг издоши дейишга асос беради.

Жаҳоннинг турли кутубхоналарида Ибн Сино асарларининг қўлёзмалари

сақланади, шу жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний

номидаги Шарқшунослик институтида ҳам аллома қаламига мансуб 50 асарнинг 60

та қўлёзмаси мавжуд. Европа олимлари Е. Бишманн, Ю. Руска Карра де Во, X.

Корбин, Круз Хернандез, Л. Гарде, А. М. Гуашон, X. Лей, П. Моривидж, Ж. Салиба

ҳамда араб, турк ва эрон олимлари М. У. Нажотий, А. Н. Нодир, Ж. Ш. Қанавотий,

Саид Нафисий, Яҳё

Ш. Ҳ.Ҳамидуллин, Е. С. Соколова) Ибн Синонинг илмий асосланган

тимсолини ҳайкал-бюстда тасвирладилар (1965). Ўзбекистонлик рассом С. Марфин

Ибн Сино бадиий портретини ишлаган (1968). Ибн Сино ҳақида «Ўзбекфильм»

студияси ижодкорлари (реж. Э. Жузжонийнинг ёзишича, Ибн Сино гарчи,

жисмоний жуда бақувват бўлса-да, бироқ шаҳарма-шаҳар дарбадарликда юриш,

кеча-кундуз тиним билмай ишлаш ва бир неча бор таъқиб қилиниб, ҳатто ҳибсда

ётишлар олимнинг саломатлигига жиддий таъсир этди. У қуланж (колит)

касаллигидан вафот этади ва дафн этилади. Унинг қабри устига 1952 йили мақбара


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 207

ишланган (меъмори X. Сайхун). Мақбара Ибн Синога бағишланган музей

хоналарини ҳам ўз ичига олади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таькидлаш керакки дунёда хеч-бир

нарса тасодифан пайдо бўлган эмас албатта қандайдир бир асос бўлади.Биз бугунги

ёшлар шуни фахр ва ифтихор билан айта оламизки, дунё цвилизациясини асосини

бизни аждодларимиз ташкил қилган. Биз улардан ўрнак олишимиз ва улардек буюк

зот бўлишга харакат қилишимиз лозимдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т-Т.; «Санъат» 2001,

2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли

ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент – 2014, .

3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.

4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. – Т., 2008.

6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. – Т.: «Ўқитувчи»