Юридик фанлар доктори, профессор Х.Т.Одилқориевнинг “Davlat va huquq nazariyasi” фанидан тайёрланган дарслигига
Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида, жумладан, олий таълим соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, олий таълим соҳасида янги авлод дарсликлари туркуми яратилган бўлиб, улар талабаларнинг кенг кўламли билим олишларига хизмат қилмоқда. Олий юридик таълим соҳасида ҳам талабалар барча юридик фанлар бўйича янги авлод дарсликларидан фойдаланишмоқда. Бу жараён бардавом бўлиб, жамиятимизда, қонунчиликда, суд-ҳуқуқ соҳасида кечаётган чуқур ўзгаришлар ва янгиликлар асосида дасликлар янгиланиб, такомиллашиб бораверади.