ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2018
№
4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
58
А
.
Матмуротов
,
Фуқаролик
процессуал
ва
иқтисодий
процессуал
ҳуқуқи
кафедраси
ўқитувичиси
ЖИНОЯТ
ПРОЦЕССИДА
ҲУКМ
,
АЖРИМ
,
ҚАРОРЛАРНИ
ИЖРО
ЭТИШ
БИЛАН
БОҒЛИҚ
НОРМАЛАРНИНГ
ТАҲЛИЛИ
Аннотация
:
мақолада
жиноят
процессида
чиқариладиган
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этиш
билан
боғлиқ
айрим
нормалар
таҳлил
қилинган
.
Олиб
борилган
тадқиқот
натижасида
қонун
ҳужжатларини
такомиллаштиришга
оид
таклифлар
бериб
ўтилган
.
Калит
сўзлар
:
жиноят
процесси
,
жиноят
иши
,
ҳукм
,
айблов
ҳукми
,
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этиш
.
Аннотация
:
в
статье
были
проанализированы
некоторые
нормы
,
связанные
с
исполнением
судебных
приговоров
,
определений
и
решений
,
принятых
в
рамках
уголовного
судопроизводства
.
На
результате
проведенного
исследования
были
выдвинуты
предло
-
жения
по
совершенствованию
нормативных
актов
.
Ключевые
слова
:
уголовный
процесс
,
уголовное
дело
,
приговор
,
обвинительный
приговор
,
исполнение
приговоров
,
определений
,
постановлений
.
Annotation:
annotation: Some legal norms related to
the execution of sentences, rulings and resolutions ren-
dered within criminal proceedings are analyzed in the arti-
cle. On the result of the research have been put forward
proposals to improve the legislation.
Keywords:
criminal procedure, criminal case, sen-
tence of conviction, ruling, execution of court decisions.
Мамлакатимизда
қонун
устуворлигини
таъминлашга
,
фуқаролар
ҳуқуқлари
ва
эркинликларини
ишончли
ҳимоя
қилишга
қаратилган
кенг
кўламли
ислоҳотлар
амалга
оширилмоқда
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017
йил
7
февралдаги
“
Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида
”
ги
ПФ
–4947-
сон
Фармони
қабул
қилинган
бўлиб
,
унга
кўра
2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясида
фуқароларнинг
одил
судловга
эришиш
даражасини
ошириш
,
суд
ҳокимиятининг
чинакам
мустақиллигини
таъминлаш
,
инсон
ҳуқуқ
ва
эркинликларини
ишончли
ҳимоя
қилиш
кафолатларини
кучайтириш
суд
-
ҳуқуқ
соҳасидаги
ислоҳотларнинг
устувор
йўналишлари
этиб
белгиланган
.
Ҳар
қайси
суд
қарорининг
якуний
натижаси
унинг
ижроси
орқали
таъминланади
.
Шу
сабабли
судга
мурожаатларнинг
самарали
ва
сифатли
якуни
ҳам
ижро
орқали
ниҳоясига
етказилади
.
Фуқароларнинг
суд
ва
бошқа
ваколатли
органларга
ишончи
,
уларнинг
фаолиятига
баҳоси
ҳам
айнан
ижро
ишини
юритиш
самарадорлиги
ва
натижадорлиги
орқали
вужудга
келади
.
Чунки
Муҳтарам
Президентимиз
ҳақли
таъкидлаганидек
, “
Ҳар
бир
фуқаро
қабул
қилаётган
қарорларимиз
реал
фойда
бераётганини
сезиши
керак
” [1].
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017
йил
30
майдаги
“
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
ҳузуридаги
Мажбурий
ижро
бюроси
фаолиятини
ташкил
этиш
тўғрисида
”
ги
ПҚ
–3016-
сон
қарори
билан
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
ҳузуридаги
Мажбурий
ижро
бюроси
ижро
иши
юритуви
билан
шуғулланувчи
асосий
давлат
органи
сифатида
ташкил
этилди
[2].
Ҳозирги
кунда
мажбурий
ижро
бюроси
суд
ҳужжатлари
ва
бошқа
органлар
ҳужжатларини
ижросини
таъминлаш
устуворлигига
эришмоқда
.
Жиноят
иши
бўйича
чиқарилаётган
ҳукм
,
ажрим
,
қарорлар
ижросига
алоҳида
эътибор
берилмоқда
.
Маълумотларга
қараганда
[3],
2017-2018
йиллар
давомида
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
ҳузуридаги
Мажбурий
ижро
бюроси
фаолиятида
жиноят
ишлари
мисолида
422.716
та
ижро
ҳужжатлари
мавжуд
бўлиб
(
шундан
233.432
тасининг
ижроси
таъминланган
); 12.2
триллион
сўмлик
маблағ
(
шундан
6.1
триллионлигининг
ижроси
таъминланган
);
Фуқаролик
ишлари
мисолида
2.413
221
та
ижро
ҳужжатлари
мавжуд
(
шундан
1.403. 61
та
ижроси
таъминланган
), 3.1
триллион
сўмлик
маблағ
(
шундан
1.7
триллион
ижроси
таъминланган
);
Иқтисодий
ишлар
мисолида
988 489
та
ижро
ҳужжатлари
мавжуд
бўлиб
(
шундан
618 951
та
ижроси
таъминланган
), 23.7
триллион
сўмлик
маблағ
(
шундан
17.7
триллион
ижроси
таъминланган
) –
жами
5 018 518
та
ижро
ҳужжатлари
мавжуд
бўлиб
(
шундан
3 065 328
та
ижроси
таъминланган
), 39.2
триллион
сўмлик
маблағ
(
шундан
25.6
триллион
ижроси
таъминланган
)
ундирилиши
белгиланган
сўмлик
маблағ
.
Ижро
иш
юритуви
мантиқан
олганда
суд
иш
юритувининг
сўнгги
босқичи
бўлиб
,
суд
қарор
қонуний
кучга
кириши
билан
шахснинг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатлари
тикланиши
лозим
.
Агар
мавжуд
қонунчилик
тизими
такомиллаштирилмаганлиги
сабабли
юридик
ёки
жисмоний
шахслар
ўзига
қонун
билан
тегишли
ҳуқуқларини
тиклай
олмаса
,
бу
фуқароларнинг
суд
тизими
ва
умуман
олганда
давлатга
бўлган
ишончининг
пасайишига
олиб
келади
.
Шундай
экан
,
суд
тизими
ва
давлат
органлари
фаолияти
самарасига
бўлган
ишонч
,
суд
ва
бошқа
органлар
қарорлари
ижросига
бевосита
боғлиқ
[4].
Жиноят
процессининг
муҳим
босқичларидан
бири
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
эттириш
босқичи
ҳисобланади
.
Барчамизга
маълумки
,
суд
ҳужжатларини
ижросини
таъминламай
туриб
,
суд
тергови
ва
бошқа
процессуал
ҳаракатларни
амалга
ошириш
ва
жиноят
ишини
мазмунан
тўлиқ
кўриб
чиқиб
ҳал
қилиб
бўлмайди
.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
114-
моддасида
суд
ҳокимияти
чиқарган
ҳужжатлар
барча
давлат
органлари
,
жамоат
бирлашмалари
,
корхоналар
,
муассасалар
,
ташкилотлар
,
мансабдор
шахслар
ва
фуқаролар
учун
мажбурий
эканлиги
белгиланган
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
14
майдаги
“
Жиноят
ва
жиноят
-
процессуал
қонунчилиги
тизимини
тубдан
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ги
ПҚ
–3723-
сон
қарорида
ҳам
ижро
босқичига
тааллуқли
бўлган
нормаларни
такомиллаштириш
масаласига
алоҳида
эътибор
берилган
.
Суд
ҳукмини
ижро
этиш
жиноят
процессининг
бошқа
босқичлари
сингари
ушбу
босқични
бошқа
босқичлардан
фарқловчи
ўзига
хос
хусусиятларга
эга
.
Хусусан
:
–
кўриб
чиқилаётган
босқичда
муайян
доирадаги
жиноят
-
процессуал
фаолият
иштирокчилари
ҳаракат
қиладилар
ва
улар
ўртасида
ўзига
хос
жиноят
-
процессуал
ҳуқуқий
муносабатлар
шаклланади
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2018
№
4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
59
Бундай
иштирокчилар
сифатида
судья
,
маҳкум
,
прокурор
,
жазони
ижро
этиш
муассасалари
бошлиқлари
ва
бошқаларни
кўрсатиш
мумкин
.
Ҳукмни
ижро
этиш
босқичида
суд
фаолияти
жиноят
процессининг
ягона
принципларига
асосланган
бўлиб
,
жиноят
процессининг
умумий
вазифаларини
ҳал
қилишга
қаратилган
;
–
ушбу
босқич
процессуал
ҳаракатлар
мажмуи
ҳамда
жиноят
-
процессуал
муносабатларни
тугалловчи
ва
ишни
кейинги
босқичга
ўтишига
сабаб
бўлувчи
якуний
процессуал
ҳужжат
қабул
қилиниши
билан
бошланади
.
Қонуний
кучга
кирган
суд
ҳужжати
барча
давлат
ҳокимияти
органлари
,
фуқароларнинг
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
,
жамоат
бирлашмалари
,
мансабдор
шахслар
,
юридик
ва
жисмоний
шахслар
учун
мажбурий
бўлиб
,
бутун
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
мажбурий
ижро
этилиши
шарт
ҳисобланади
.
Ҳукмни
ижро
этмаслик
,
ўз
навбатида
,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
232-
моддаси
–
суд
ҳужжатини
ижро
этмасликда
ифодаланган
жиноий
жавобгарликка
сабаб
бўлиши
мумкин
;
–
ҳукмни
ижро
этиш
босқичи
ўзига
хос
процессуал
тартибга
эга
.
Ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этиш
жиноят
-
процессуал
қонунчилик
билан
тартибга
солинади
.
Юқоридагилардан
келиб
чиққан
ҳолда
ҳукмни
ижро
этишга
қуйидагича
таъриф
бериш
мумкин
:
ҳукмни
ижро
этиш
–
жиноят
процессининг
якунловчи
(
охирги
)
босқичи
бўлиб
,
жиноят
содир
этишда
айбдор
деб
топилган
шахсларга
тайинланган
жазонинг
ижро
этилишини
,
маҳкумларнинг
ахлоқини
тузатиш
,
уларнинг
конституциявий
ҳуқуқ
,
эркинлик
ва
қонуний
манфаатларини
муҳофаза
қилиш
,
шунингдек
рецидив
жиноятчиликнинг
олдини
олиш
жараёнларини
процессуал
ва
жиноят
-
ижроия
қонун
ҳужжатлари
талабларига
мувофиқ
ҳолда
таъминлашдан
иборат
.
Жиноят
процессида
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларнинг
қонуний
кучга
киришида
айрим
камчиликлар
мавжуд
.
Хусусан
,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
51-
моддасида
ҳимоячи
иштирок
этиши
шарт
бўлган
ҳоллар
баён
қилинган
.
Ушбу
моддани
синчковлик
билан
ўрганиш
шуни
кўрсатдики
,
жиноят
процессининг
(
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этиш
босқичидан
ташқари
)
барча
босқичларида
ҳимоячининг
иштироки
шарт
бўлган
ҳолатлар
баён
қилинган
.
Аммо
унда
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этишда
ҳимоячининг
иштироки
шарт
бўлган
ҳолат
сифатида
белгиланмаган
.
Бундан
ташқари
,
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этиш
босқичи
энг
муҳим
босқчилардан
бири
бўлганлиги
,
шунингдек
мазкур
босқичда
маҳкумнинг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини
ишончли
ҳимоя
қилиш
зарурлигини
ҳисобга
олган
ҳолда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
51-
моддаси
биринчи
қисмига
қуйидаги
таҳрирдаги
10-
банд
билан
тўлдириш
таклиф
қилинмоқда
:
“10)
ҳукм
,
ажрим
қарорларни
ижро
этишда
юзага
келадиган
масалалар
юзасидан
суд
мажлисларида
ҳимоячининг
иштирок
этиши
шарт
”.
Шу
билан
бирга
,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
53-
моддаси
биринчи
қисмини
қуйидаги
мазмунда
тўлдириш
таклиф
қилинмоқда
: “
апелляция
,
кассация
ва
назорат
инстанцияси
суди
мажлисларида
иштирок
этиш
”
деган
сўзлардан
кейин
“
суднинг
ҳукми
,
ажрими
,
қарорларини
ижро
этиш
вақтида
ўз
ҳимоясидаги
шахс
манфаатларини
кўзлаб
илтимосномалар
қилиш
ҳуқуқига
эга
”.
Суд
ҳукмини
ижро
этиш
босқичи
суд
ҳукми
қонуний
кучга
кирган
вақтдан
бошланади
ва
ўз
ичига
одил
судлов
ҳужжатларини
амал
қилишини
таъминлаш
бўйича
процессуал
ҳаракатлар
ва
суд
қарорларини
қамраб
олади
.
Ҳукм
,
ажрим
,
қарорларнинг
қонуний
кучга
кириши
уларни
ижро
эттириш
учун
зарур
бўлган
ҳолатдир
.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
528-
моддасида
ҳукм
унинг
устидан
апелляция
шикояти
бериш
ва
протест
билдириш
муддати
ўтиши
билан
қонуний
кучга
кириши
белгиланган
.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
497
4
-
моддасида
ҳукм
устидан
апелляция
шикоятлари
ва
протестлари
бериш
муддати
берилган
бўлиб
,
унга
кўра
биринчи
инстанция
судининг
ҳукми
устидан
апелляция
шикоятлари
ва
протестлари
ҳукм
эълон
қилинган
кундан
эътиборан
ўн
сутка
ичида
,
маҳкум
,
оқланган
шахс
,
жабрланувчи
томонидан
эса
уларга
ҳукмнинг
нусхаси
топширилган
кундан
эътиборан
шундай
муддат
ичида
берилиши
мумкин
.
Мазкур
модданинг
таҳлили
шуни
кўрсатадики
,
жиноят
процессида
ҳукмнинг
қонуний
кучга
кириши
бўйича
икки
хил
муддат
мавжуд
.
Биринчиси
,
ҳукм
эълон
қилинган
кундан
эътиборан
ўн
сутка
қилиб
белгиланган
бўлса
,
иккинчиси
эса
маҳкум
,
оқланган
шахс
,
жабрланувчи
томонидан
ҳукмнинг
нусхаси
топширилган
кун
.
Бу
эса
жиноят
ишини
юритишга
масъул
бўлган
мансабдор
шахсларга
маҳкум
,
оқланган
шахс
,
жабрланувчини
топиш
ва
уларга
ҳукм
нусхасини
топшириш
қўшимча
мажбуриятни
юклаб
келмоқда
.
Шу
сабабли
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
-
процессуал
қонунчилигига
апелляция
шикояти
бериш
ва
протест
билдириш
муддати
бўйича
ягона
муддат
белгилаш
лозим
.
Маҳкумлар
икки
ва
ундан
ортиқ
бўлган
тақдирда
башарти
шулардан
лоақал
бирига
нисбатан
ҳукм
устидан
шикоят
берилган
ёки
протест
билдирилган
бўлса
,
юқори
суд
ишни
кўриб
чиққунига
қадар
маҳкумларнинг
ҳаммасига
нисбатан
ҳукм
қонуний
кучга
кирмай
туради
[5].
Ҳукм
қонуний
кучга
кирувчи
шахслар
доираси
ҳам
процессуал
қонунчиликда
аниқ
белгиланган
.
Унга
мувофиқ
,
агар
маҳкумлар
икки
ва
ундан
ортиқ
бўлган
тақдирда
башарти
шулардан
лоақал
бирига
нисбатан
ҳукм
устидан
шикоят
берилган
ёки
протест
билдирилган
бўлса
,
юқори
суд
ишни
кўриб
чиққунига
қадар
маҳкумларнинг
ҳаммасига
нисбатан
ҳукм
қонуний
кучга
кирмай
туради
.
Ҳукм
қонуний
кучга
кирган
ёки
иш
апелляция
инстанцияси
судидан
қайтарилган
кундан
бошлаб
уч
кундан
кечикмай
,
ҳукм
чиқарган
суд
томонидан
ижро
эттирилади
.
Иш
фақат
биринчи
инстанция
судига
юборилиши
лозим
,
прокурорга
ёки
бошқа
судга
юборилиши
мумкин
эмас
.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
529-
моддасига
асосан
,
суд
ҳукмни
эълон
қилгач
суд
мажлиси
залида
қуйидагиларни
қамоқдан
ёки
уй
қамоғидан
дарҳол
озод
қилиниши
белгиланган
:
1)
оқланган
шахсни
;
2)
жазо
тайинланмаган
маҳкумни
;
3)
жазодан
озод
этилган
маҳкумни
;
4)
ушлаб
туриш
ёки
эҳтиёт
чорасини
қўллаш
оқибатида
қамоқда
ёки
уй
қамоғида
бўлган
вақтдан
ёхуд
кассация
ёки
назорат
тартибида
бекор
қилинган
ҳукмга
биноан
шу
иш
бўйича
жазони
ўтаган
вақтдан
кўп
бўлмаган
муддатга
озодликдан
маҳрум
этилган
ёки
озодлиги
чекланган
маҳкумни
;
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2018
№
4
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
60
5)
шартли
равишда
озодликдан
маҳрум
этилган
маҳкумни
;
6)
озодликдан
маҳрум
этиш
билан
боғлиқ
бўлмаган
жазога
маҳкум
этилган
шахсни
.
Россия
Федерацияси
ЖПКнинг
311-
моддасини
ўрганиш
шуни
кўрсатдики
,
судланувчини
қамоқдан
озод
қилиш
асоси
сифатида
“
айблов
ҳукми
билан
жазо
тайинлаш
ва
унинг
ижросини
кечиктиришни
қўллаш
”
асос
мавжуд
[6].
Юқоридаги
ҳолатларни
ҳисобга
олган
ҳолда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
529-
моддаси
биринчи
қисмига
қуйидаги
мазмундаги
7-
банд
билан
тўлдириш
таклиф
қилинмоқда
:
“7)
айблов
ҳукми
билан
жазо
тайинлаш
ва
унинг
ижросини
кечиктиришни
қўллаш
орқали
”
.
Мазкур
киритилиши
таклиф
қилинаётган
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
амалдаги
процессуал
қонунчилик
ва
амалиётда
мавжуд
айрим
камчиликларни
бартараф
этишга
имкон
яратади
.
Юқорида
қайд
этилган
фикрлардан
келиб
чиққан
ҳолда
жиноят
процессида
ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
ижро
этишни
ўз
вақтида
ва
самарали
ижросини
таъминлашга
эришиш
учун
амалдаги
қонунчиликка
айрим
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
мақсадга
мувофиқ
бўларди
.
Адабиётлар
рўйхати
1.
Танқидий
таҳлил
,
қатъий
тартиб
-
интизом
ва
шахсий
жавобгарлик
–
ҳар
бир
раҳбар
фаолиятининг
кундалик
қоидаси
бўлиши
керак
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
мамлакатимизни
2016
йилда
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришнинг
асосий
якунлари
ва
2017
йилга
мўлжалланган
иқтисодий
дастурнинг
энг
муҳим
устувор
йўналишларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг
кенгайтирилган
мажлисидаги
маърузаси
. 2017
йил
14
январь
. –
Тошкент
:
Ўзбекистон
,
2017. – 104
б
.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
тўплами
. – 2017.–
№
25. –
№
22. 425-
модда
; –
№
25.
531-
модда
.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
ҳузуридаги
Мажбурий
ижро
бюросининг
2018
йил
26
июндаги
№
7-1/13-182-2018-759-
сон
хат
орқали
юборилган
материалларидан
.
4.
Вставская
И
.
М
.,
Савченко
С
.
А
.
Исполнительное
производство
. 2-
е
изд
.,
перераб
.
и
доп
. –
М
., 2010. –
С
.
6.
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
процессуал
кодексига
шарҳлар
.
Умумий
қисм
(
илмий
-
амалий
шарҳ
) /
Масъул
муҳаррир
:
профессор
Б
.
Х
.
Пўлатов
. –
Тошкент
:
Янги
аср
авлоди
, 2014. –
Б
.
356.
6. http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_
34481/c79c18426e70036fa2162a613f22fb70584de91a/
Ш
.
Р
.
Ғофуров
,
ИИВ
Академияси
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
кафедраси
ўқитувчиси
УЮШМАГАН
ЁШЛАР
ЎРТАСИДА
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ
САБАБЛАРИ
ВА
СОДИР
ЭТИЛИШИГА
ИМКОН
БЕРГАН
ШАРТ
-
ШАРОИТЛАР
ТАҲЛИЛИ
Аннотация
:
мақолада
уюшмаган
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари
ва
содир
этилишига
имкон
берган
шарт
-
шароитлар
таҳлил
қилинган
,
профилактик
амалиётда
уларни
аниқлашнинг
долзарблиги
ва
мураккаблиги
асосланган
,
олимлар
ва
мутахассисларнинг
фикрларига
таяниб
,
уюшмаган
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларга
имкон
бераётган
омиллар
тизими
шакллантирилган
.
Таянч
тушунчалар
:
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаби
,
шароити
,
омили
,
криминоген
детерминанти
,
уюшмаган
ёшлар
,
уюшмаган
ёшлар
ўртасидаги
ҳуқуқбузарликлар
.
Аннотация
:
в
статье
анализируются
причины
со
-
вершения
правонарушений
и
условия
,
способство
-
вавшие
их
совершению
среди
неорганизованной
мо
-
лодёжи
,
обоснована
важность
и
возникающие
трудно
-
сти
выявления
правонарушений
данной
категории
в
профилактической
практике
,
а
также
,
опираясь
на
мнения
учёных
и
специалистов
,
формирована
система
факторов
,
создающих
возможность
для
совершения
правонарушений
среди
неорганизованной
молодёжи
.
Ключевые
слова
:
причина
правонарушений
,
усло
-
вия
,
факторы
,
криминогенный
детерминант
,
неоргани
-
зованная
молодёжь
,
правонарушения
среди
неоргани
-
зованной
молодёжи
.
Annotation:
the article analyzes the causes and con-
ditions for the possibility of committing offenses among
unorganized youth, based on the difficulties and im-
portance of identifying them in practical prevention, formed
a system of factors that enables offenses among unor-
ganized youth, basing on the opinions of scientists and
specialists.
Keywords:
the cause of offenses, the conditions, fac-
tors, criminogenic determinants, unorganized youth, of-
fenses among unorganized youth.
«
Бугунги
тез
ўзгараётган
дунё
инсоният
олдида
,
ёшлар
олдида
янги
-
янги
,
буюк
имкониятлар
очмоқда
.
Шу
билан
бирга
,
уларни
илгари
кўрилмаган
турли
ёвуз
хавф
-
хатарларга
ҳам
дучор
қилмоқда
» [1].
Бу
эса
,
ўз
навбатида
,
ёшлар
,
хусусан
уюшмаган
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларга
қарши
курашишнинг
ташкилий
-
ҳуқуқий
механизмларини
такомиллаштиришни
тақозо
этмоқда
.
Уюшмаган
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларга
қарши
курашишда
самарали
натижаларга
эришиш
,
ҳуқуқбузарлик
миқдорини
энг
паст
даражагача
тушириш
,
салбий
оқибатларини
камайтириш
учун
уларнинг
сабаб
ва
шароитларини
ўрганиш
долзарблашган
.
Бу
эса
уюшмаган
ёшлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаб
ва
шароитларини
ўрганиш
ва
умумлаштириш
орқали
ушбу
йўналишдаги
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
,
уларни
озиқлантирадиган
,
кўпайишини
таъминлайдиган
ҳодиса
,
воқеа
ва
жараёнларни
аниқлаш
ҳамда
бартараф
этиш
чора
-
тадбирларини