Процессуальный статус эксперта в уголовно-процессуальном кодексе Республики Узбекистан: современное статус и пути развития

CC BY f
31-37
2
0
Поделиться
Набиев , Г. (2023). Процессуальный статус эксперта в уголовно-процессуальном кодексе Республики Узбекистан: современное статус и пути развития. Узбекистан-2030: наука, образование и экономика в развитии, 1(1), 31–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbekistan-science-education/article/view/24432
Гайрат Набиев , Академия правозащиты Республики Узбекистан

Преподаватель кафедры криминологии и судебной экспертизы.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются права и обязанности эксперта, выявляются проблемы правового регулирования и предлагаются возможные пути их решения.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

31

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ

-

ПРОЦЕССУАЛ

КОДЕКСИДА ЭКСПЕРТНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МАҚОМИ:

ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Набиев Ғайрат Шухрат ўғли

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси,

“Криминалистика ва суд экспертизалари кафедраси” ўқитувчиси,

nabievgayratjon@gmail.com

Аннотация

:

ушбу мақолада муаллиф томонидан экспертнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари таҳлил қилинади, ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари
аниқланади ва уларни ҳал қилишнинг

мумкин бўлган усуллари таклиф

этилади

.

Калит сўзлар:

эксперт, процессуал ҳолат, экспертиза, ҳуқуқ ва

мажбуриятлар

.

Аннотация:

В статье анализируются права и обязанности эксперта,

выявляются проблемы правового регулирования и предлагаются
возможные пути их решения.

Ключевые слова:

эксперт, процессуальный статус, экспертиза, права

и обязанности.

Abstract:

The article analyzes the rights and obligations of an expert,

identifies legal regulation problems, and suggests possible ways to solve them.

Keywords

: expert, procedural status, expertise, rights and obligations.

Кириш

.

Ислоҳотларимизнинг

илк

кунлариданоқ

инсон

қадрини

улуғлаш

энг

олий

қадрият

сифатида

эътироф

этиб

келинмоқда

.

Янгиланган

Конституциямизда

ҳам

Ўзбекистон

ҳуқуқий

давлат

эканлиги

муҳрлаб

қўйилган

.

Сўнгги

икки

йилда

ҳуқуқ

-

тартибот

фаолиятига

оид

10

та

қонун

,

Ўзбекистон

Президентининг

40

га

яқин

фармон

ва

қарорлари

, 60

дан

ортиқ

ҳукумат

қарорлари

қабул

қилинди

[3].

Эксперт

тушунчаси Ўзбекистон Республикаси

Жиноят

-

процессуал

кодексининг

67-

моддасида

шакллантирилган

бўлиб, унга қўра эксперт

-

хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус
билимларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс эксперт сифатида
чақирилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган

.

Асосий қисм

.

Экспертнинг жиноят процессининг мустақил

иштирокчиси сифатидаги ролини амалга ошириш кафолатлари муайян
ҳуқуқ

ва чекловлар тизими томонидан қўллаб

-

қувватланади. Экспертнинг


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

32

ҳуқуқ

ва мажбуриятлари

қуйидаги процессуал имкониятларни назарда

тутади (Ўзбекистон Республикаси

Жиноят

-

процессуал кодексининг

68-

моддаси

1-

қисми):

-

экспертиза предмети билан боғлиқ жиноят иши

материаллари билан танишиш

улардан кўчирма

ёки нусхалар олиш

;

экспертиза учун зарур бўлган қўшимча материалларни тақдим этиш учун
илтимосномалар

бериш

;

тергов ҳаракатларида иштирок этувчи шахсларга

экспертиза предметига оид саволлар бериш; суд муҳокамасида экспертиза
предметига оид далилларни текширишда иштирок этиш ва сўроқ
қилинаётган шахсларга суднинг рухсати билан саволлар бериш; ашёвий
далиллар ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат эксперт

олдига қўйилган саволлар бўйича,

балки экспертиза предметига оид ва иш

учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш;
унинг хулосаси ёки кўрсатувлари процесс иштирокчилари томонидан
нотўғри талқин қилинганлиги хусусида тергов ҳаракати ёки суд мажлиси
баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у иш
юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса
тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон
хизматидан фойдаланиш; агар ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва суднинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар,
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоятлар қилиш; қонунда назарда
тутилган ҳолатлар бўйича ўзини ўзи рад этиши ҳақида мурожаат қилиши

;

ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ
текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва
холисона ёзма хулоса бериши; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки
суднинг чақирувига биноан суриштирувда, дастлабки терговда ёки суд
мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза
хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун
қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати
билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги;
тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг
сақланишини таъминлаши; иш тергов қилинаётганда ва суд муҳокамаси
вақтида тартибга риоя қилиши шартли кўрсатилган

.

Бундан ташқари эксперт узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги; била

туриб нотўғри хулоса берганлиги, суриштирув ёки дастлабки тергов
маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёхуд прокурорнинг рухсатисиз
ошкор қилганлиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра хулоса беришни рад
этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгар
бўлиши белгиланган

.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

33

Ўзбекистон Республикаси

Жиноят

-

процессуал кодексида эксперт

тадқиқотларини ўтказишнинг бевосита жараёнини тартибга солувчи
махсус нормалар кўзда тутилмаган

.

Суд экспертизаси усулларини танлаш

экспертнинг ваколатидир. Шу билан бирга, эксперт

тадқиқотларининг

холислиги баъзи умумий тартибга солиш қоидалари билан таъминланади.
Аввало, тадқиқот методологияси илмий асослилик ва апробация
талабларига жавоб бериши керак. Эксперт

хулосаси илмий ва амалий

маълумотларга асосланган хулосаларнинг ишончлилигини текширишга
имкон берадиган қоидаларга асосланиши лозим

.

Эксперт

хулосасининг ишончлилиги унга нисбатан юқоридаги бир

қатор тақиқ ва чекловларнинг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлиб, бу суд
экспертининг холислиги ва экспертнинг замонавий мақомига зид бўлмаган
эксперт

ташаббусининг рухсат этилган даражаси нисбати муаммосини

шакллантиради. Бир томондан, мутахассисга тадқиқот учун объектларни
мустақил равишда йиғиш тақиқланади. Бошқа томондан, қонун чиқарувчи

қиёсий тадқиқотлар учун намуналарни экспертиза давомида экспертнинг
ўзи олиши мумкинлигини тан олади (Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексининг 195

-

моддаси), агар уларни олиш жараёни суд

экспертизасининг бир қисми бўлса.

Махсус адабиётларда эксперт

томонидан суд экспертизаси доирасида

намуналарни олиш қуйидаги шартларга жавоб бериши кераклиги
таъкидланган: а) қиёсий тадқиқотлар учун намуналар индивидуал

равишда аниқланмайди, уларни аниқлаш жойи муҳим эмас (масалан, саноат
маҳсулотлари намуналари); б) намуналар мутахассис учун мавжуд бўлиши
керак. Ушбу қоидани шарҳлаб, қуйидаги мисолни келтиришимиз мумкин

.

Агар айбланувчи (гумон қилинувчи) унга нисбатан

суд экспертизаси

ўтказилиши муносабати билан тиббий шифохонада бўлса, ундан эксперт

текшируви учун

экспертиза доирасида намуналар олиниши мумкин. Агар

айбланувчи тадқиқот объекти сифатида эксперт

учун мавжуд бўлмаса, унда

намуналар терговчи томонидан умумий тарзда олинади

[9].

Баъзи ҳолларда экспертнинг ҳаракатларида далилларни тўплаш

белгилари мавжудлиги ҳақида ёзган: “терговчининг

вазифасини бажариб,

эксперт

тақдим этилган объектларни текширади ва микро объектлар

аниқланганда, бу фактни ўз хулосасида белгилайди. Аниқланган объектлар
ашёвий далилларнинг қийматига эга бўлади ва келгуси эксперт

тадқиқотларининг

бошқа масалаларини ҳал қилиш учун фойдаланилади

.

Шундай қилиб, эксперт

аслида далилларни тўплайди (аниқлайди,

мустаҳкамлайди ва уларни

олади)

,

қонуннинг тили билан

айтганда

унинг

бу ишни қилишга

ҳаққи йўқ. Тергов

ва

суд қонуннинг бундай

бузилишига


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

34

аҳамият

бермай, унинг ваколатидан ташқарига чиқадиган экспертнинг

бундай ҳаракатларига эътибор

қаратишмайди”

.

Россиялик эксперт

-

олим Л.В.Виницкий ўз асарларида таъкидлашича

,

қоида тариқасида микро

-

объектларнинг эҳтимолий ташувчилари ва

объектларни мутахассис иштирокида

уларни аниқлаш жойида

амалга

оширилиши керак деб ҳисоблайди

[9].

Бундай текшириш пайтида

аниқланиши ва индивидуаллаштирилиши мумкин бўлган микро
объектлар

хусусиятлари бўйича

кўздан кечириш

баённомасида

батафсил

тавсифланади ва кейинчалик ашёвий далил сифатида ишга илова
қилинади. Текширув пайтида аниқлаб бўлмайдиган, аммо мавжудлиги
оқилона тахмин қилинган бир хил микро объектлар ташувчи объектларда
лаборатория шароитида терговчи томонидан мутахассиснинг мажбурий
иштирокида қўшимча тергов текшируви шаклида аниқланади. Айнан
терговчи уларни аниқлаш бўйича протокол тузади

ва уларнинг

индивидуаллаштирувчи белгилари қайд этилади.

Ташқи томондан, ушбу тавсия тергов натижаларига қонуний

қизиқиш билдирмайдиган шахс сифатида эксперт

хулосасининг

объективлигини оширишга қаратилганга ўхшайди. Шу билан бирга, уни
амалга оширишнинг мураккаб ва ноқулай механизми кўринишидаги заиф
томонлари ҳам мавжуд.

Биринчидан, агар терговчи мутахассис иштирокида тергов

ҳаракатларини амалга ошириш

жараёнида топилган изларни олиб қўйган

бўлса, олинган

нарсаларни қадоқлаш бўйича белгиланган талабларга риоя

қилган ҳолда ва уларни ихтисослаштирилган лабораторияда текшириш

учун юборган бўлса, лаборатория шароитида

қўшимча

тергов текшируви

учун

терговчини иштирок этишга қайта таклиф қилиш деярли шарт эмас.

Бу терговчини кейинги терговни режалаштиришдан

чалғитади, чунки бу

текширув тури ўз табиатига кўра тергов эмас, экспертиза

тадқиқотларининг кейинги босқичларига айланади.

Бундан ташқари, криминалистикада

экспертиза тадқиқотлари учун

воқеа жойидан олинадиган изларни из ташувчи объекти билан бирга олиш

мақсадга мувофиқлиги

келтириб ўтилган, чунки ихтисослашган

лабораториядаги микро изларнинг

аниқланиши

анча самарали

ҳисобланади

.

Шунингдек Л.В.Виницкий

фикрига кўра, терговчи

ихтисослаштирилган лабораторияга келиши керак, у ерда мутахассис
билан биргаликда қўшимча

равишда воқеа жойидан олиб келинган

объектлардан

турли хил микро

-

объектларни аниқлаши

,

сўнгра олиб

қўйилган микро

-

объектлар ва қиёсий ўрганиш учун бошқа намуналар учун

суд экспертизасини тайинлаши керак

[7].

Шу ўринда эслатиб ўтамизки

,


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

35

экспетрнинг объектларни кўздан кечириш ҳаракати экспертиза

тадқиқотининг босқичларидан бири ҳисобланади ва

суд экспертизасининг

махсус адабиётларида

тўлиқ тан олинган. Қолаверса, терговчи қўшимча

тергов қилинадиган объектларни нафақат воқеа жойини ўрганиш орқали,
балки бошқа тергов ҳаракатларини –

тинтув

қилиш, олиб қўйиш,

кўрсатувларни жойида текшириш орқали ҳам олиб қўяди. Ушбу тергов
ҳаракатларининг процессуал табиати изларни аниқлашни умуман
таъминламайди.

Бизнинг фикримизча, экспертиза

тадқиқотлари жараёнида эксперт

томонидан изларнинг топилиши, шунингдек илгари аниқланмаган бошқа
ҳолатлар унинг процесснинг мустақил иштирокчиси мақомига зид
келмайди, балки эксперт

билимларининг кўп босқичли жараёнига мос

келади. Бундан ташқари, қонун чиқарувчи экспертга жиноят иши учун
тегишли бўлган, аммо унга саволлар берилмаган ҳолатларни аниқлаш
имкониятини беради. Бундай ҳолларда эксперт

уларни ўз хулосасида

кўрсатишга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси

Жиноят

-

процессуал

кодексининг

184-

моддаси

2-

қисми). Экспертга оқилона

чегаралар ичида

эксперт

тадқиқотлари доирасида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини бериш

ушбу субъектнинг томонлардан мустақиллигини

таъкидлайди. Натижада

тергов учун муҳим бўлган ҳолатлар аниқланиши мумкин, аммо маълум бир
шахснинг жиноят содир этишга алоқадорлиги тўғрисида

далил бўлиши

шарт эмас. Оқилона ташаббуснинг намоён бўлиши натижасида эксперт

,

шунингдек, ушбу шахснинг жиноят содир этишда иштирок этмаганлигини
кўрсатадиган ёки жазони енгиллаштирадиган ҳолатлар мавжуд деган
хулосага келишга имкон берадиган ҳолатларни аниқлаши (масалан,
таҳдидлар ёки бошқа ноқонуний таъсирлар туфайли ҳар қандай
ҳаракатларни содир этишнинг мажбурий хусусияти, провокацион таъсир)

мумкин.

Ўзбекистон

Республикасининг

амалдаги

Жиноят

-

процессуал

кодексида экспертиза муассасаси раҳбари ва эксперт

томонидан

экспертиза ўтказишдан бош тортиш ҳолатлари тўлиқ кўзда тутилган.
Экспертиза

муассасасининг раҳбари экспертиза тайинлаш тўғрисидаги

қарорни ва унга илова қилинган материалларни қуйидаги ҳолларда
бажармасдан қайтаришга ҳақли:

-

агар муассасада тегишли мутахассислик

бўйича мутахассис бўлмаса;

-

агар

муассасада тадқиқот ўтказиш учун махсус

шарт

ва шароитлар

мавжуд бўлмаса

(

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексининг 1

82-

моддаси

).

Эксперт

қўйилган

саволларни

унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга
тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

36

яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни
тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд

-

экспертлик амалиётининг ҳолати

қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч
ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида
асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган
органга (шахсга) юборади

(

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал

кодексининг 1

85-

моддаси

).

Экспертнинг суд экспертизасини ўтказишни рад этиш имконияти

соҳасидаги ҳуқуқлари доираси ихтисослаштирилган адабиётларда ноаниқ
позицияларни келтириб чиқаради. Баъзи муаллифлар ушбу нормаларни
танқидий баҳолаб, уларни истисно қилишни талаб қилиб, махсус билимга
эга бўлган шахсларни ўз иродасига қарши экспертиза ўтказишга
мажбурлаш

Ўзбекистон

қонунчилигига

ва

қонун

устуворлиги

тамойилларига зид эканлигини таъкидлайдилар. Агар экспертиза суд
экспертига –

меҳнат шартномасига биноан иш мажбуриятлари суд

экспертизаларини бажаришни

ўз ичига олган эксперт

муассасасининг

ходимига топширилган бўлса, унда нима учун бизга ҳозир

бўлиш ва хулоса

бериш мажбуриятини қонуний тартибга солиш керак? Бундай ҳолда,
жиноят процессини олиб борувчи мансабдор шахснинг чақириғига биноан
келишдан бош тортиш ва хулоса бериш учун жавобгарлик оқланмайди,
чунки шартномада шартнома талабларини бажармаганлик учун олдиндан
жавобгарлик белгиланган ва бу ҳолда, меҳнат қонунчилигига мувофиқ, иш
берувчи

суд

экспертизаси

муассасасининг

ходими

интизомий

жавобгарликка тортилади.

Хулоса.

Юқоридаги таҳлилларга асосланиб, хулоса қилишимиз

мумкинки,

жиноят

процессида

экспертнинг

мустақиллигини

мустаҳкамлашга қаратилган оқилона тавсияномага ўхшайди. Бироқ, бу бир

қатор саволларни туғдирмаслиги мумкин эмас. Фуқаролик жараёнидан

фарқли ўлароқ, Ўзбекистоннинг

жиноий процессида давлатнинг

,

фуқароларнинг ҳимоя қилиш ҳуқуқини, бузилган ҳуқуқни тиклаш

имкониятини кафолатлаш мажбуриятидан келиб чиқадиган аниқ оммавий

бошланиш мавжуд. Терговчи, суриштирувчи ва бошқа ваколатли тергов

субъектларининг Жиноят

-

процессуал кодексида белгиланган ваколатлари

доирасида тақдим этилган талаблари, кўрсатмалари ва сўровлари барча

муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар

учун мажбурийдир. Биз жиноий процессуал, меҳнат ва интизомий ҳуқуқий

муносабатларни чалкаштириб юбормаслигимиз

керак деб ҳисоблаймиз.

Ташқи ўхшашликка қарамай, улар турли хил ҳуқуқий режимларда. Ҳар

қандай ваколатларни тартибга солиш уларнинг адолатсиз ижро этилиши

эҳтимолини

минималлаштирадиган

чекловлар

билан

қўллаб

-


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

37

қувватланиши керак. Бу, айниқса, манфаатдор шахслар ва, авваламбор,

гумон қилинувчилар, айбланувчилар томонидан пора беришга уриниш ва

мутахассисларга бошқа ноқонуний таъсир кўрсатиш шаклида ифодаланган

терговга қарши курашнинг замонавий шароитида долзарбдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодекси

.

3. 2022-2026-

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси

.

4.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд

-

экспертлик

фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Фармони

.

5.

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза

муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи

.

6.

Р.

S. Belkin,

Криминалистика курси. M. 1997. Ҳажми 3.

7.

Виницкий Л.В. Жиноят ишлари бўйича суд экспертизалари

.

8.

Н.Н

.

Егоров

,

Эксперт

томонидан ашёвий далилларни тўплаш //

“Жиноят процессининг долзарб муаммолари: назария, Қонунчилик, қўллаш
амалиёти масалалари”

. M., 2007.

9.

Л.В

.

Виницкий

,

Воқеа жойини текшириш: ташкилий, процессуал ва

тактик масалалар. Қарағанда, 1986.

10.

Е.Р

.

Россинская

,

Фуқаролик, арбитраж, маъмурий ва жиноий

процессларда суд экспертизаси. M.: Norma, 2005.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.

2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи.

Р.S. Belkin, Криминалистика курси. M. 1997. Ҳажми 3.

Виницкий Л.В. Жиноят ишлари бўйича суд экспертизалари.

Н.Н.Егоров, Эксперт томонидан ашёвий далилларни тўплаш // “Жиноят процессининг долзарб муаммолари: назария, Қонунчилик, қўллаш амалиёти масалалари”. M., 2007.

Л.В.Виницкий, Воқеа жойини текшириш: ташкилий, процессуал ва тактик масалалар. Қарағанда, 1986.

Е.Р. Россинская, Фуқаролик, арбитраж, маъмурий ва жиноий процессларда суд экспертизаси. M.: Norma, 2005.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов