Юрисдикция государств в отношении дел о легализации преступных доходов

CC BY f
97-104
8
1
Поделиться
Рахимов, Р. (2023). Юрисдикция государств в отношении дел о легализации преступных доходов. Узбекистан-2030: наука, образование и экономика в развитии, 1(1), 97–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbekistan-science-education/article/view/27377
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются международные стандарты и опыт зарубежных стран по уголовной ответственности за преступления, совершенные иностранными гражданами и лицами без гражданства на территории другого государства, результаты исследований, проведенных учеными, и анализ национального законодательства.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

97

СЕКЦИЯ № 1.

Юридические науки

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ

ЮЗАСИДАН ДАВЛАТЛАР ЮРИСДИКЦИЯСИ

Раҳимов Рустамжон Хамидович

,

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

Аннотация:

Мақола чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноятлари учун жиноий

жавобгарлиги бўйича халқаро стандартлар ва хорижий мамлакатлар

тажрибаси, олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари

ҳамда миллий қонунчилик таҳлилига бағишланган.

Калит сўзлар:

яширин иқтисодиёт, жиноий даромадларни

легаллаштириш, юрисдикция, ФАТФ, асосий жиноят, чет эл фуқаролари,

фуқаролиги бўлмаган шахслар, жиноий таъқиб, транцмиллий жиноятлар,

жиноий жавобгарлик.

Аннотация:

В

статье

рассматриваются

международные

стандарты и опыт зарубежных стран по уголовной ответственности за

преступления, совершенные иностранными гражданами и лицами без

гражданства на территории другого государства, результаты

исследований,

проведенных

учеными,

и

анализ

национального

законодательства.

Ключевые слова:

теневая экономика, отмывание денег, юрисдикция,

ФАТФ, основные преступления, иностранный гражданин, лица без

гражданства, уголовное преследование, транснациональные преступления,

уголовная ответственность.

Abstract:

The article focuses on international standards and foreign

experience in criminal liability for crimes committed by foreign nationals and

stateless persons in the territory of another state, the results of research conducted

by scientists and the analysis of national legislation.

Key words:

shadow economy, money laundering, jurisdiction, FATF,

predicate offenses, foreign citizen, stateless persons, criminal prosecution,

transnational crimes, criminal liability.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020

йил

24

январдаги Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида

ислоҳотларга жиддий тўсқинлик қилаётган “яширин иқтисодиёт”га барҳам


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

98

берилмас экан, соғлом рақобат ҳам, қулай инвестиция муҳити ҳам

шаклланмаслигини таъкидлаб ўтди [8].

Дарҳақиқат, “яширин иқтисодиёт”нинг мамлакат иқтисодиётининг

нормал фаолият юритишига салбий таъсирини эътибордан четда

қолдириб бўлмайди.

Мамлакатда иқтисодиётида хуфёна секторнинг мавжуд бўлиши ушбу

муаммони ҳал этишга алоҳида ёндашувни талаб этади.

Жаҳон банки маълумотига кўра 2019 йилда Ўзбекистонда яширин

иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 52,1 фоизни ташкил этган.

Шу ўринда ушбу кўрсаткичлар солиштириладиган бўлса, Марказий

Осиё давлатларида, хусусан Тожикистонда 40,7 фоиз, Қозоғистонда 3

6,6

фоиз ва Қирғизистонда 30,5 фоизга етган.

Яширин иқтисодиётнинг улуши жаҳон мамлакатлари, жумладан,

АҚШда 8,0 фоиз, Бразилияда 36,5 фоиз, Испанияда 21,7 фоиз, Италияда 19,5

фоиз, Кореяда 18,4 фоиз, Хитойда 14,5 фоиз, Германияда 10,2 фоиз, Буюк

Британияда 9,6 фоиз, Австралияда 9,0 фоиз, Сингапурда 8,6 фоиз ва

Японияда 8,1 фоизни ташкил қилади.

Тадқиқотлар натижасига кўра жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш трансмиллий хусусиятга эга эканлиги

маълум бўлиб, жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш

учун “жозибадорлик” индекси юқори бўлган давлатларга жиноий

даромадларнинг катта миқдордаги оқими кириб келиши кузатилган [3].

Шу ўринда, юқоридаги фикр Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт

ташкилотининг яширин иқтисодиёт бўйича тайёрланган ҳисоботида

таъкидланишича, иқтисодий жиноятларнинг тарқалиш даражаси яширин

иқтисодиётнинг мастшабига бевосита таъсир кўрсатади, бу эса ўз

навбатида нафақат алоҳида бир давлатнинг истисодиёти учун хавф солмай,

жаҳон ҳамжимиятининг иқтисодий

-

молиявий барқарорлигини ҳам издан

чиқаради [13].

Жиноий фаолиятдан олинган даромадни

легаллаштириш бугунги

кунда

халқаро характердаги жиноятга айланди.

Замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларининг жадал

ривожланиши, халқаро

пул

ўтказмалари тизимининг такомиллашаётгани,

виртуал пулларнинг пайдо бўлиши каби омиллар ушбу турдаги

жиноятларни халқаро миқёсда ҳам долзарб муаммога айлантирмоқда.

Бу эса ўз навбатида, бундай жиноятларга қарши курашда халқаро

ҳамкорликни ривожлантиришни, бу соҳадаги хорижий тажрибани

ўрганишни

тақозо этади.

Халқаро стандарларда иқтисодий ва уюшган гуруҳлар томонидан

содир этилган жиноятларни таъқиб қилиш бўйича тегишли нормалар

белгиланган.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

99

Хусусан, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Транцмиллий

уюшган жиноятчиликка

қарши Конвенциясининг 15

-

моддасида ҳар бир

давлат уюшган гуруҳ томонидан содир этилган, жиноий даромадларни

легаллаштириш ва коррупцион жиноятларга нисбатан ўз юрисдикциясини

белгилаш бўйича тегишли чораларни кўриши тўғрисидаги норма

белгиланган.

Ушбу қоидага кўра, давлатлар қуйидаги ҳолларда ҳудудийлик

принципига асосан ўз юридикциясини белгилайди:

а) жиноят ушбу давлат ҳудудида содир этилган бўлса;

б) жиноят ушбу давлат байроғи остида сузаётган кемада ёки ўша

пайтда ушбу давлат қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ҳаво кемасида

содир этилган бўлса.

Давлатлар

ушбу

Конвенция

бўйича ўз мажбуриятларини

давлатларнинг суверен тенглиги ва ҳудудий яхлитлиги ва бошқа

давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига мувофиқ

амалга оширадилар.

Шу нуқтаи назардан, қуйидаги жиноятлар учун давлатларнинг

юрисдикцияси белгиланиши назарда тутилган:

а) жиноят ушбу давлат фуқаросига нисбатан содир этилган бўлса;

б) жиноят ушбу давлат фуқароси томонидан ёки ушбу давлатда

истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан содир

этилганда;

c) жиноят:

-

Конвенциянинг 5

-

моддаси 1

-

бандида назарда тутилган жиноий

гуруҳ таркибида содир этилган жиноятлардан бири ҳисобланиб, оғир

жиноят содир этиш мақсадида, унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган

бўлса;

-

Конвенциянинг

6

-

моддасида

назарда

тутилган

жиноий

даромадларни легаллаштириш жиноятлари билан боғлиқ бўлиб, оғир
жиноят содир этиш мақсадида, унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган

бўлса.

Бундан ташқарида Конвенция нормалари транцнмиллий характерга

эга бўлган бошқа турдаги жингоятларга нисбатан ҳам қўлланиши

белгиланган.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (кейинги

ўринларда –

ФАТФ) [9] тавсияларига кўра, мамлакатлар жиноий

даромадларни легаллаштириш жинояти тушунчасини барча оғир

жиноятларга нисбатан қўллаш учун асосий жиноятларни имкон қадар кенг
қамраб олишлари лозим.

Бунда асосий (предикат) жиноятлар сифатида барча жиноятларни,

ёки жиноятларнинг оғирлик даражаси ёхуд озодликдан маҳрум қилиш


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

100

сифатида жазо тайинланадиган жиноятлар туридан келиб чиқиб, оғир

жиноятлар тоифасига ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо

назарда тутилган жиноятларни киритиш мумкин, шунингдек асосий

жиноятлар рўйхати белгиланиши ёки ушбу ёндашувлар комбинацияси

қўлланиши мумкин [1].

Жиноий даромадларни легаллаштиришга оид асосий жиноятлар

бошқа давлатда содир этилганда шу мамлакатда жиноий жазоланадиган

қилмиш ҳисобланиши, агар мамлакат ўз ҳудудида содир этилган тақдирда

ҳам асосий жиноятни ташкил этувчи қилмиш сифатида баҳоланиши лозим.

Бу тавсия мазмунига кўра, жиноятлар бошқа давлат ҳудудида содир

этилган тақдирда ҳам мамлакатлар жиноий таъқибни амалга ошириш

имкониятига эга бўлишлари керак.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси ЖКга асосан ушбу турдаги

жиноятларнинг ҳудудийлик жиҳатидан таъқиб қилинишини кўриб

чиқамиз.

Хусусан, ЖКнинг 11

-

моддасига асосан қилмиш:

а) Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган

бўлса;

б) Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати

эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса;

в) Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса,

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса;

г) бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан

биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида

юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади.

Ўзбекистон байроғи остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга

олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида

бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса,

бундай жиноят учун ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.

Амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ

чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон

Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ

ҳал қилинади.

Юқоридаги нормалар таалқинига кўра, Ўзбекистон ҳудудида содир

этилган қилмишларни жиноятни содир этган субъектлар тоифасидан

қатъий назар жиноий таъқиб қилиш аниқ белгиланган.

Шу каби, ЖКнинг 12

-

моддасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида

жиноят содир этган шахсларнинг жавобгарлик масаласи белгиланган.

Чунончи, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек

Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти

бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

101

ҳукми

билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка

тортиладилар.

Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти

учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда

тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас.

Чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий

яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан

ташқарида содир этган жиноятлари учун фақат халқаро шартномалар ёки

битимларда назарда тутилган ҳоллардагина ушбу Кодекс бўйича
жавобгарликка тортиладилар.

Юқоридаги бандда қўлланилган “халқаро шартнома” ва “битим”

тушунчалари умумий тарзда ёритилган бўлиб, унинг доирасига Ўзбекистон

Республикаси ратификация қилмаган шартнома ва битимлар ҳам кириши

мумкин.

Шу сабабли чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида

доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон

ҳудудидан ташқарида содир этган жиноятлари учун жиноий

жавобгарликка тортиладиган ҳолатларни аниқлаш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22

-

моддасига биноан

“Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз

фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни

кафолатлайди”. Ушбу модданинг ҳозирги нашрида Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари томонидан чет эл фуқаролари ёки Ўзбекистонда

доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан,

шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларига тажовуз

қилувчи ҳатти

-

ҳаракатлар содир этилган тақдирда жиноят қонуни

қўлланиши мумкинлиги кўзда тутилмаган.

Юқорида баён этилган миллий қонунчилик нормалари талқини

бўйича хорижий шартнома ва битимлар расмийлаштирилмаган ҳолларда
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон

ҳудудидан ташқарида содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни

белгилаш ва жиноий таъқибни амалга оширишда муаммоларни келтириб

чиқаради.

Шу сабабли ушбу масала бўйича хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда

изланувчиларнинг илмий хулосаларини кўриб чиқамиз.

Хорижий давлатларнинг бу борадаги қонунчилик амалиётига назар

соладиган бўлсак, чет эл фуқаролари ва мамлакат ҳудудида доимий

яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг жавобгарлик доираси

қатъий белгиланганини кўришимиз мумкин.

Мисол учун, Россия Федерацияси (кейинги ўринларда РФ) Жиноят

кодексининг 12

-

моддасига кўра, РФдан ташқарида жиноят содир этган,

РФда доимий истиқомат қилмайдиган чет эл

фуқаролари ва фуқаролиги


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

102

бўлмаган шахслар, агар жиноят мамлкат ёки унинг фуқароси

манфаатларига қарши қаратилган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ жиноий

жавобгарликка тортилиши белгиланган.

РФда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, шунингдек халқаро

шартномада ёки кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар

соҳасидаги мажбуриятларни ўз ичига олган бошқа халқаро ҳужжатда

назарда тутилган ҳолларда, агар РФда доимий истиқомат қилмайдиган чет

эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хорижий давлатда

судланмаган бўлсалар РФда жиноий жавобгарликка тортиладилар.

ЖКдаги ушбу нормани қўлланиши учун шахс хорижий давлатда

жиноий жавогарликка тортилмаган бўлиши, ушбу қилмиш РФда жиноят

деб баҳоланишини талаб этилади.

Қозоғистон

Республикаси жиноят кодексининг 8

-

моддаси 4

-

бандида

чет эл фуқаролари, шунингдек Қозоғистон Республикаси ҳудудида доимий

истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар, Қозоғистон

Республикасидан ташқарида жиноят содир этган бўлсалар, агар ушбу

қилмиш Қозоғистон Республикаси манфаатларига қарши қаратилган бўлса,

агар улар бошқа давлатда судланмаган бўлса Қозоғистон Республикаси

ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси жиноят кодексида жиноят

содир этилган жой, фуқароликдан қатъий назар террористик,

экстремистик характердаги жиноятлар, ёки инсоният тинчлиги ва

хавфсизлигига қарши жиноятлар ёхуд Қозоғистон Республикаси

манфаатларига бошқача тарзда оғир зарар етказиш билан боғлиқ

жиноятлар таъқиб қилиниши мустаҳкамланган.

Ушбу нормаларга ўхшаш қоидалар Германия, Франция, Корея,

Япония, Арманистон давлатларининг жиноят қонунчилигида ҳам мавжуд.

Мазкур сохада илмий изланишлар олиб борган рус тадқиқотчилари

Ю.С.Ромашев ва Д.В.Фетищевларнинг фикрига кўра, халқаро стандартларда
белгиланган ушбу тамойилдан келиб чиққан ҳолда, давлат юрисдикцияси

бу

-

жиноят деб топилган айрим ҳаракатлар ушбу давлат фуқароси бўлмаган

шахслар томонидан унинг ҳудудидан ташқарида содир этилган ҳолатларга

тааллуқли [10].

С.М.Кочои ҳам чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

томонидан содир этилган жиноий қилмишлар учун универсал жавобгарлик

белгиланиши тўғрисида фикр билдирган [11].

Жиноят қонунидаги юқоридаги норма хорижий давлат ҳудудида

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки давлат манфаатларига нисбатан

содир этилган жиноятлар учун чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларга нисбатан жиноий таъқибни амалга оширишда муаммоларни

вужудга келтиради.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

103

Хусусан, мамлакатлар билан халқаро ҳуқуқий хамкорлик тўғрисидаги

шартномаларнинг имзоланмаганлиги, шунингдек миллий қонунчиликда

юрисдикция масаласининг қатъий белгиланмаганлиги чет эл фуқаролари

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш,

жиноят иши материалларини жиноий таъқибни амалга ошириш учун

хорижий давлатга юборишни истисно этади.

Бу эса халқаро стандартлар, хусусан ФАТФ тавсияларида белгиланган

юрисдикция қоидаларининг ижро этилмаслиги ва миллий тизим

самарадорлигини ўрганишда салбий кўрсаткич сифатида баҳоланишига
олиб келади [1].

Таъкидлаб ўтилганидек,

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш жиноятларининг кенг масштабда содир этилиши, нафақат

алоҳида бир давлатнинг истисодиёти учун хавф солмай, жаҳон

ҳамжимиятининг иқтисодий

-

молиявий барқарорлигини ҳам издан

чиқаришини инобатга олган ҳолда

ЖКнингт 12

-

моддасига қуйидаги

нормаларни киритиш таклиф этилади:

Чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий

яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан

ташқарида содир этган жиноятлари учун ўша давлат судининг ҳукми билан

жазоланган бўлмасалар, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига,

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон ҳудудида доимий

яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан жиноятлар содир

қилганда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида

назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Ушбу таклифларимизнинг амалиётга татбиқ этилиши жиноий йўл

билан олинган пул маблағлари ва бошқа мол

-

мулкларнинг ўз вақтида

аниқланиши ва хатланиши, янги жиноятлар содир этилишининг олди

олиниши, жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйилишида халқаро

ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда самарадорликни таъминлашга хизмат
қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Рекомендации

ФАТФ:

Международные

стандарты

по

противодействию отмыванию денег, финансированию терроризма и

финансированию распространения оружия массового уничтожения., 2012

год февраль., МУМЦФМ., 2012.

2. Руководство ФАТФ по финансовым расследованиям: оперативные

вопросы., Июнь 2012 г., Париж.

3.

Стратегии оценки рисков легализации денежных средств,

полученных преступным путем, и финансирования терроризма., ФАТФ,

ОЭСР, рю Андрэ Паскаль, 2, 75775 Париж, Седекс 16, Франция.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

104

4.

БМТнинг Транцмиллий уюшган жиноятчиликка қарши

Конвенцияси.,

15 ноября 2000 йил. // http://old.lex.uz/docs/1304112.

5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси., 1992 йил. //

http://old.lex.uz/docs/20596#95647.

6. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. 1995 йил. //

http://old.lex.uz/docs/111453.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши
курашиш тўғрисида”ги 2004 йил 26 августдаги Қонуни. // Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375

-

сон.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга

мурожаатномаси.,

24.01.2020

й.

//

https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliy-25-01-2020.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги

“Ўзбекистон

Республикасининг

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш

тўғрисида”ги ПФ

-6252-

сон Фармони. // Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617

-

со.

10. Ромашев Ю.С., Фетищев Д.В., Юрисдикция государств в

правоохранительной сфере., Москва., 2009 г., “Научная книга”., Монография.

11. Кочои. С.М., Уголовное право: Общая и особенная части., Учебник.,

Краткий курс, Оригинал

-

макет., ЗАО «Юридическая фирма КОНТРАКТ».,

2009 г.

12.

Жаҳон

банки маълумоти.

https://www.gazeta.uz/uz/2021

/06/30/economy/.

13. ACCA (the Association of Chartered Accountants) Shining Light on the

Shadow Economy: Opportunities and threats., Аналитический матераил.

14. Уголовный Кодекс Российской Федерации., 13 июня 1996 года., №

63-

ФЗ. // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/.

15. Уголовный Кодекс Республики Казахстан., 3 июля 2014 года, №

226-

V ЗРК. // https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252&pos=4;

-

90#pos=4;-90.


Библиографические ссылки

Рекомендации ФАТФ: Международные стандарты по противодействию отмыванию денег, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения., 2012 год февраль., МУМЦФМ., 2012.

Руководство ФАТФ по финансовым расследованиям: оперативные вопросы., Июнь 2012 г., Париж.

Стратегии оценки рисков легализации денежных средств, полученных преступным путем, и финансирования терроризма., ФАТФ, ОЭСР, рю Андрэ Паскаль, 2, 75775 Париж, Седекс 16, Франция.

БМТнинг Транцмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси., 15 ноября 2000 йил. // http://old.lex.uz/docs/1304112.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси., 1992 йил. // http://old.lex.uz/docs/20596#95647.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. 1995 йил. // http://old.lex.uz/docs/111453.

Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги 2004 йил 26 августдаги Қонуни. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси., 24.01.2020 й. // https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6252-сон Фармони. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-со.

Ромашев Ю.С., Фетищев Д.В., Юрисдикция государств в правоохранительной сфере., Москва., 2009 г., “Научная книга”., Монография.

Кочои. С.М., Уголовное право: Общая и особенная части., Учебник., Краткий курс, Оригинал-макет., ЗАО «Юридическая фирма КОНТРАКТ»., 2009 г.

Жаҳон банки маълумоти. https://www.gazeta.uz/uz/2021 /06/30/есопоту/.

АССА (the Association of Chartered Accountants) Shining Light on the Shadow Economy: Opportunities and threats., Аналитический матераил.

Уголовный Кодекс Российской Федерации., 13 июня 1996 года., № 63-ФЗ. // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/.

Уголовный Кодекс Республики Казахстан., 3 июля 2014 года, № 226-V ЗРК. // https://online.zakon.kz/Document/ doc_id=31575252&pos=4;-90#pos=4;-90.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов