Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича молиявий тергов тушунчаси, ҳуқуқий асослари ва шаклланиш босқичлари

CC BY f
86-96
14
1
Поделиться
Рахимов, Р. (2023). Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича молиявий тергов тушунчаси, ҳуқуқий асослари ва шаклланиш босқичлари . Узбекистан-2030: наука, образование и экономика в развитии, 1(1), 86–96. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbekistan-science-education/article/view/27375
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнги йилларда «молиявий тергов» атамаси нафақат хорижий, балки миллий ҳуқуқни қўллаш тизимида ҳам тез-тез учрамоқда.
Хусусан, «молиявий тергов» атамаси Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (кейинги ўринларда – ФАТФ деб юритилади) ва унинг регионал гуруҳлари фаолиятида кенг қўлланилмоқда [9].


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

86

СЕКЦИЯ № 1.

Юридические науки

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ БЎЙИЧА МОЛИЯВИЙ ТЕРГОВ

ТУШУНЧАСИ, ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ШАКЛЛАНИШ

БОСҚИЧЛАРИ

Раҳимов Рустамжон Хамидович

,

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

Сўнги йилларда «молиявий тергов» атамаси нафақат хорижий, балки

миллий ҳуқуқни қўллаш тизимида ҳам тез

-

тез учрамоқда.

Хусусан, «молиявий тергов» атамаси Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий

чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (кейинги ўринларда –

ФАТФ деб юритилади)

ва унинг регионал гуруҳлари фаолиятида кенг қўлланилмоқда [9].

ФАТФга аъзо давлатларнинг жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий

қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш тизимининг халқаро

стандартларга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўтказилаётган баҳолаш

жараёнларида, тренинг ҳамда семинарларда миллий тузилмаларнинг

мутахассислари, масъул ходдимлари «молиявий тергов» тушунчаси

тўғрисида билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда [12].

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки «молиявий тергов» тушунчаси фанда

тўлиқ ўрганилмаган, унга аниқ таъриф берилмаган бўлса, қонунчиликда

ҳам меъёрий равишда белгиланмаган.

ФАТФ томонидан тавсияларнинг қайта кўриб чиқилишида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш тизимининг амалий компонентларига

алоҳида эътибор қаратилди.

Шу сабабли молиявий тергов тушунчасининг пайдо бўлиш тарихини

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан

ҳамоҳанг кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш

тушунчаси XX асрнинг 20

-

йилларида АҚШда пайдо бўлиб, Чикаго гангстери

Альфонсе (Аль) Капоне фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади [13].

АҚШ Конституциясига 1920 йилда киритилган 18

-

тузатишга кўра,

ушбу модда ратификация қилинганидан бир йил ўтгач, спиртли

ичимликларни ишлаб чиқариш, сотиш ва ташиш, уларни АҚШ ҳудудида ва


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

87

унинг юрисдикциясидаги барча ҳудудларда истеъмол қилиш учун олиб

кириш ва экспорт қилиш тақиқланган.

Мазкур қонуннинг амалга киритилиши аҳолининг ўрта синфи

томонидан салбий қарши олиниб, спиртли ичимликларни яширин ишлаб

чиқарилиши, муомалага киритилиши ҳамда контрабандасининг пайдо

бўлишига

олиб

келди.

Оқибатда

«қора

бозорда»

алкоголли

маҳсулотларнинг юқори нархлардаги савдоси авж олди.

Бу ноқонуний фаолият билан кўплаб ташкилотлар яшириш

шуғуллана бошлашиб, миллион долларлаб фойда кўришди, охир

-

оқибат

коррупция, порахўрлик ва бандитизм жиноятларининг содир этилиши

мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди.

Ўз навбатида, уюшган гуруҳлар, жиноий уюшмаларда олинган

жиноий даромадларни қонуний муомалага киритиш, яъни ушбу

маблағларни «тозалаш», «ювиш» эҳтиёжи вужудга келди.

Альфонсе (Аль) Капоне

раҳбарлик қилган жиноий уюшма томонидан

алкоголли маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласидан олинган жиноий

даромадлар кир ювиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар

тизимидан тушган нақд пул тушумига қўшилиб, ноқонуний даромадларга

қонуний тус бериш бошланди. Шу тариқа «money

-

laundering», яъни «пул

ювиш» атамаси пайдо бўлди.

Кейинчалик, 1931 йилда Аль Капоне қисматидан қочиш учун Мейер

Лански ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифасини бир мунча

қийинлаштирди, яъни у солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйича

товлаш, ноқонуний даромадларини легаллаштириш учун банк сирини

тартибга солувчи Швейцария қонунчилигидан фойдаланиш мақсадида 934

йилда швейцария банкларидан бирини сотиб олди.

Шундан сўнг, М.Лански АҚШда қимор ўйинларини ташкил этиш,

наркотик савдоси, фоҳишахона

ташкил этиш, товламачилик ва бошқа

жиноятлар орқали топган жиноий даромадларини ушбу банкка кирим
қилган.

Бироқ, швейцария банкидаги ушбу пулларни қидириб топиш

фақатгина солиқ идоралари учун эмас, балки М.Ланскига ҳам ушбу

пуллардан фойдаланишда бир қатор қийинчиликларни туғдирди, сабаби

пуллардан фойдаланиш учун уларнинг келиб чиқишига дастлаб қонуний

тус бериш ва кейинчалик АҚШда фойдаланиш эҳтиёжи мавжуд эди.

Шу сабабли, 1937 йилда М.Лански Гаванадаги «Naciоnal»

меҳмонхонаси казиносида бир нечта ўйин столлари учун франшиза сотиб

олади. 1930

-

1950 йилларда Кубадаги коррупцион тузумдан фойдаланиб,

трансмиллий жиноий уюшма ташкил қилади.

Хусусан, АҚШдаги жиноий фаолиятдан олинган ноқонуний

даромадлар, олдинороқ Швейцария банкига кирим қилинган маблағлар

Гаванага ўтказилиб, казинолар ёрдамида легаллаштирилиб, гўёки


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

88

киритилган хорижий сармоялардан олинган қонуний фойда кўринишида

АҚШга қайтарилади.

Бироқ, жиноий даромадларни легаллаштириш, ёки «пул ювиш»

термини М.Лански томонидан ҳам ишлатилмаган, бу

термин кейинчалик

биринчи бор британиянинг «The Guardian» газетасида «Уотергейт

жанжали» (Уотергейтский скандал) номи билан чоп этилган мақолада

ишлатилди.

Ушбу атама АҚШ Призеденти Ричард Никсоннинг сайлов қўмитаси

иштирокчилари

томонидан

сайлов

компанияси

тадбирларини

молиялаштириш учун пул маблағларидан фойдаланиши натижасида пайдо

бўлди.

Хусусан, Никсоннинг сайлов компанияси иштирокчилари Мексикага

200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни гўёки хайрия сифатида

ўтказишиб, кейинчалик маблағларнинг Майамидаги фирма орқали АҚШга

қайтаришган ва сайлов компанияси тадбирлари учун сарфлашган.

Ушбу маблағлар нафақат сайлов компаниясининг расмий

тадбирларини молиялаштириш учун балки, демократлар партиясининг

Вашингтондаги штаб

-

квартирасига овоз эшитиш воситаларини ўрнатиш

ва партиянинг сайлов компанияси жараёнини эшитишни ташкил этиш

ҳаражатлари учун ҳам сарфланган.

Шундай қилиб, пул маблағларини легаллаштириш атамаси XX

асрнинг 80

-

йилларида вужудга келган бўлиб, шундан эътиборан жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг асосий йўналишидан

бирига айланди.

Шу тариқа, Ғарб малакатларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш жиноятларини самарали тергов қилиш

учун полиция бўлинмаларида «молиявий тергов» гуруҳлари ташкил этила

бошланди. «Молиявий тергов» атамаси жиноий даромадларни
легаллаштиришга қарши курашиш борасида фаолият олиб борувчи

халқаро ташкилотлар луғатида фаол қўлланила бошланди [14].

Ўз навбатида, ФАТФ томонидан ушбу йўналишдаги вазифалардан

бири сифатида «молиявий тергов»ни самарали олиб бориш учун ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органларнинг функциялари, масъулияти, ваколатлари

ва воситаларини кенгайтириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлари фаолиятига доир тавсияларни (30 ва 31

-

тавсиялар) кучайтириш

белгиланди.

Натижада,

ФАТФ

тавсияларига

ўзгартиришлар

киритилиб,

«молиявий тергов» атамаси пайдо бўлди ва бу атамага жиноий
фаолиятнинг молиявий жиҳатларини ўрганиш сифатида таъриф берилди

[1].


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

89

Молиявий терговнинг асосий мақсади жиноий фаолиятни амалга

ошириш жараёнида пул маблағлари ва бошқа мол

-

мулклар ҳаракатини,

уларнинг келиб чиқиш манбаси, қачон қўлга киритилганлиги ва жиноий

фаолият билан боғлиқлигини аниқлаш ҳамда расмийлаштиришдан

иборатлиги

белгиланди.

Зеро жиноий фаолиятнинг масштабини аниқлаш, жиноий алоқалар ва

гуруҳлар фаолиятини фош этиш, мусодара қилиниши лозим бўлган жиноий

даромадларни, терроризмни молиялаштириш манбаларини қидириш,

шунингдек жиноят содир этилганлигини исбот қилувчи бошқа далилларни
топиш, тизим самарадорлигини таъминлашнинг асосидир.

ФАТФ тавсиялари турли кўринишдаги ҳуқуқ тизимлари, оилалари

ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун молиявий терговни олиб

боришда умумий раҳбарий кўрсатмалар ҳисобланади.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2005 йил 29 июлдаги мажлисида қабул

қилинган 1617 (2005)

-

сон резолюцияда ҳам барча мамлакатларга ФАТФ

тавсияларига риоя этишлари юзасидан тавсиялар берилган [4].

Натижада бугунги кунда ФАТФнинг янгиланган стандартларида

молиявий тергов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг

асосий жиҳатларидан бири сифатида тан олинди [2].

«Молиявий тергов» ўтказиш борасида миллий қонунчиликнинг

ривожланиш босқичларини ўрганадиган бўлсак, юқорида қайд этилган

халқаро нормалар ва тавсиялардан келиб чиқиб, дастлаб Ўзбекистон

Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш тўғрисида»ги 660

-II-

сон

-

сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солинди.

Қонунда

жиноий фаолиятдан олинган даромадлар, жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, пул маблағларини ёки

бошқа мол

-

мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш, операцияларни тўхтатиб

қўйиш тушунчаларига таъриф берилди, ички назорат қоидалари, махсус

ваколатли органи, унинг вазифалари ҳамда ваколатлари белгиланди.

Бундан ташқари, ушбу Қонун ижросини таъминлаш мақсадида пул

маблағлари ёки бошқа мол

-

мулк билан боғлиқ операцияларни амалга

оширувчи 16 та ташкилот ва касб эгалари учун ички назорат қоидалари

тасдиқланиб,

мижозларни лозим даражада текшириш, шубҳали

операциялар бўйича хабар бериш каби асосий вазифаларни амалга ошириш

механизмлари яратилди.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

90

Мисол учун, «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат Қоидалари» тижорат банкларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга

ва

оммавий

қирғин

қуролини

тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил

қилиш ва амалга ошириш пул маблағларини ёки бошқа мол

-

мулкини ишга

солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол

-

мулкидан

фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини

белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 ноябрдаги «Жиноий

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимни (Москва,

2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ

-307-

сон

Қонунининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги халқаро стандартларнинг

миллий қонунчиликка имплементация қилинишида катта аҳамият касб

этди.

Зеро мазкур битимнинг ратификация қилиниши Ўзбекистонга

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш борасида битимда белгиланган мажбуриятларни бажариш

вазифасини юклади.

Битим ижросини таъминлаш борасида, «Иқтисодий жиноятларга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан

Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ

-516-

сон

Қонуни қабул қилиниб, юқорида қайд этилган махсус қонунда жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш тушунчаси янги
таҳрирда баён этилиб, ЖКда

берилган таърифга мувофиқлаштирилди,

махсус ваколатли давлат органининг ваколат доираси кенгайтирилди.

Хусусан, махсус ваколатли давлат органига жиноий фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга,

терроризмни

молиялаштиришга

ва

оммавий

қирғин

қуролини

тарқатишни

молиялаштиришга

қарши

курашиш

тўғрисидаги

қонунчилик

талабларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши

устидан назорат қилинишини таъминлаш, қонунчиликда белгиланган

тартибда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, чет давлатларнинг

тегишли ваколатли органлари билан келишувлар тузиш ваколатлари
берилди.

Бундан ташқари, тергов ва суд амалиётида йўл қўйилаётган

камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

91

суди Пленуми томонидан 2011 йил 11 февралда «Жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд

амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги 1

-

сон қарори қабул

қилиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар тушунчаси берилди,

қилмишни ЖКнинг 243

-

моддаси билан квалификация қилишнинг

мезонлари ёритилди.

Кейинчалик мазкур Пленум қарорига Ўзбекистон Республикаси Олий

суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23

-

сонли қарорига асосан бир

қатор ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Хусусан, ФАТФ тавсияларидан келиб чиқиб, асосий жиноятлар

тушунчасига таъриф берилиб, уларнинг тоифаси белгиланди.

Бундан ташқари, ФАТФнинг 15

-

Тавсиясига кўра, жиноий фаолиятдан

олинган даромадлар қаторига крипто

-

активлар (крипто

-

валюта) ҳам

киритилди.

Даромадларни легаллаштиришдан олинган мол

-

мулк жиноят

предмети ҳисобланиши, жисмоний ёки юридик шахсга асосий жиноят

оқибатида етказилган моддий зарар қопланганидан сўнг, мусодара

қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш орқали миллий

қонунчилик тизимининг ривожланиш босқичлари, қай даражада халқаро

стандартларга мувофиқлигига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Молиявий тергов олиб боришни тартибга солувчи асосий қонун

ҳужжатларидан бири Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25

декабрдаги ЎРҚ

-344-

сон «Тезкор

-

қидирув фаолияти тўғрисида»ги

қонунининг қабул қилиниши ҳисобланди.

Зеро мазкур қонунда, халқаро стандартларда белгиланган «моливий

тергов» ўтказишнинг усулларидан бири бўлган тезкор

-

қидирув

тадбирларининг вазифалари, турлари, уларни ўтказиш тартиби, ТҚФни

амалга оширувчи органлар доираси, уларнинг вазифлари белгиланди.

Ушбу тезкор

-

қидирув тадбирлари тайёрланаётган, содир этилаётган

ёки содир этилган жиноятларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш,

далилларни тўплашга қаратилган бўлиб, тўлиқ молиявий терговни амалга

ошириш механизмларидан бири ҳисобланади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ТҚФ материаллари жиноят иши

қўзғатиш учун асос бўлиши, жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирув,

тергов органларига, прокурорга тергов ҳаракатларига тайёргарлик кўриш

ва уларни ўтказиш учун тақдим этилиши, шунингдек бу материаллардан

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодекси (кейинги ўринларда

ЖПК деб юритилади) нормаларига мувофиқ жиноят ишлари бўйича исбот
қилишда фойдаланилиши мумкин.

Ўтказилган тезкор

-

қидирув тадбирлари натижалари ЖПКга мувофиқ

текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг далиллар сифатида эътироф


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

92

этилиши мумкин, шу сабабли, молиявий тергов ўтказишнинг яна бир

қонуний асосларидан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал

кодекси ҳисобланади.

Жумладан, Жиноят

-

процессуал кодексининг (кейинги ўринларда

ЖПК деб юритилади) 22

-

моддасига асосан суриштирувчи, терговчи,

прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким

айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши

шарт.

Бу функциялар ЖПКнинг 87

-

моддасига асосан далиллар тергов ва суд

ҳаракатларини

юритиш

-

гумон

қилинувчини,

айбланувчини,

судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш,

юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса рўй берган

жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув, кўздан кечириш, экспертиза ва

тафтиш тайинлаш ва бошқа тергов ҳаракатлари, шунингдек тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

«Молиявий тергов»нинг асосий элементи бу жиноят содир

этилганлигини тасдиқловчи далилларни тўплаш ҳисобланиб, ЖПКда

далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашнинг процессуал тартиби

белгиланган.

Шу билан бирга жиноий фаолиятдан олинган даромадлар, мол

-

мулкни аниқлаш ва мусодара қилиниши таъминлаш мақсадида хатлаш

чораларини кўриш молиявий терговнинг асосий босқичларидан бири

саналади.

Дарҳақиқат ЖПКнинг 203

-212-

моддаларига асосан бевосита жиноят

содир этилишида фойдаланилган, жиноятга алоқадор бўлган нарсалар,

ашёлар, маблағлар, пуллар ашёвий далиллар ёки жиноят қуроли деб

эътироф этилиши, кейинчалик жиноий йўл билан орттирилган

пуллар ва

бошқа бойликлар суднинг ҳукмига биноан жиноят натижасида етказилган

мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий зарар кўрган шахс
аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

ЖПКнинг 290

-

моддаси асосан ашёвий далил сифатида эътироф

этилган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий

жавобгарнинг мол

-

мулки хатланиши мумкин.

Шунингдек, ашёвий далиллар шикастланган ёки йўқолган бошқа

барча ҳолларда уларнинг қиймати зарар келтириш натижасида келиб

чиқадиган мажбуриятларга доир фуқаровий қонунчилик қоидаларига

мувофиқ ундирилиши лозим.

Олий суд Пленумининг 27.12.2016 йилдаги «Жиноят натижасида

етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд
амалиёти

тўғрисида»ги

26

-

сонли

қарорида

эса

келтирилган

тушунтиришларга кўра, гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи

шахсларда бўлган мол

-

мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

93

давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб

ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкин

.

ЖПК номаларига асосан ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва

бошқа мол

-

мулкни олиб қўйиш, сақлаш, сотиш, йўқ қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29

декабрда рўйхатдан 2174

-

сон билан рўйхатдан ўтказилган «Терговга қадар

текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида

ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол

-

мулкни олиб қўйиш

(қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб
ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида»ги

Қарорида белгиланган тартибга асосан амалга оширилади.

Молиявий тергов ўтказиш самарадорлигини ошириш, бу борада

ваколатли

органлар

фаолиятини

мувофиқлаштириш

мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 22 февралдаги

«Жиноятчиликка қарши кураш, суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор

-

қидирув фаолиятида қонун устуворлигини ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлаш тўғрисида»ги 129

-

сонли

буйруғини алоҳилда таъкидлаш жоиз.

Чунки ушбу соҳавий буйруқда молиявий

тергов ўтказиш борасида

қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларни қўллаш механизмлари

ёритиб берилди.

Кейинчалик,

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштириш жиноятлари бўйича молиявий терговни амалга оширувчи

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолият самарадорлигини ошириш,

ушбу йўналишда бир хил амалиётни шакллантириш мақсадида Бош

прокурор, Ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат

божхона қўмитаси раиси томонидан 2021 йил 20 майда «Тезкор

-

қидирув,

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини

амалга ошириш жараёнида жиноий фаолиятнинг молиявий жиҳатларини
ўрганиш тартиби тўғрисида»ги Қўшма кўрсатма тасдиқланди.

Кўрсатмада

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш

миллий тизимини мустаҳкамлаш, жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш, предикат жиноятлар ва терроризмни

молиялаштириш билан боғлиқ ишларни фош этиш ҳамда тергов қилиш

самарадорлигини ошириш, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, жиноий

даромадлар, молиялаштириш манбалари ва бошқа мулкларни кейинчалик

мусодара қилиш учун аниқлаш ҳамда хатланиши тартибга солинди.

Бош прокурор, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ички ишлар вазири

ва Давлат божхона қўмитаси раисининг 2021 йил 29 октябрдаги

қарори

билан «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

94

терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида параллел

молиявий тергов ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

Ушбу Низомда тезкор

-

қидирув, терговга қадар текширув ва тергов

ҳаракатлари давомида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини, уларга

алоқадор шахсларни ҳамда мусодара қилинадиган мол

-

мулкни аниқлаш

мақсадида параллел молиявий терговни ўтказиш тартиби белгиланди

.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021

йил 28 июнда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий

тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ

-

6252-

сонли Фармоннинг қабул қилиниши миллий қонунчиликни янада

такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини таъминлашдаги муҳим

босқич ҳисобланади.

Стратегияда

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган

таваккалчиликларни

камайтириш,

миллий

тизимнинг

халқаро

ҳужжатларга мувофиқлигини, ФАТФ тавсияларининг миллий қонунчилик

ҳужжатларига имплементация қилинишини, жиноятларнинг барвақт олди

олинишини таъминлаш, давлат органлари фаолият самарадорлигини

ошириш, халқаро ҳамкорликни кучайтириш, маълумотларнинг яхлит

тизимини шакллантириш, соҳага жалб этилган давлат органлари

ходимлари касб маҳоратини ошириш асосий йўналишлар сифатида

белгиланди.

Фармонга асосан стратегияда белгиланган вазифалар ижросини

таъминлаш мақсадида Йўл харитаси тасдиқланиб, миллий қонунчилик

тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилиши лозим бўлган қонун

ҳамда норматив ҳужжатлар рўйхати шакллантирилди, фаолият
самарадорлигини таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш бўйича

ташкилий чора

-

тадбирлар, ижро муддатлари ҳамда масъул ижрочилар

белгиланди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 29 июнда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 402

-

сон Қарори қабул

қилиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ушбу қарор билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, пул маблағлари ва бошқа мол

-

мулк


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

95

билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан

юқоридаги жиноятларга қарши курашишда қонунчилик ҳужжатларига

риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тўғрисидаги

Низомлар тасдиқланди.

Ушбу Низомларнинг қабул қилиниши жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш борасидаги фаолият

самарадорлигини оширишда муҳим механизм ҳисобланади.

Эътиборлиси, охирги йилларда Ўзбекистон Республикасида

молиявий тергов тушунчаси, амалга ошириш тартибини белгилаш
борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, халқаро экспертлар, хусусан жиноий даромадларни

легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича Евросиё гуруҳи (ЕОГ), БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка

қарши бошқармаси, Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти

экспертлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легалллаштириш ва терроризмни молиялаштириш жиноятлари бўйича

молиявий тергов олиб бориш тартиби, бу борада самарали идоралараро

ҳамкорликни ўрнатиш мавзуларида бир қатор семинарлар, тренинглар

ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон

Республикасининг

жиноий

даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

миллий тизими 2021 йилнинг 14 июнь

-

2 июль кунлари Жиноий

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи

эксперт

-

баҳоловчилари томонидан

ўрганилиб,

халқаро

стандартларнинг

миллий

қонунчиликка

имплементация

қилиш,

миллий

қонунчилик

асосларини

такомиллаштириш, борасида самарали натижаларга эришилгани

таъкидланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Рекомендации

ФАТФ:

Международные

стандарты

по

противодействию отмыванию денег, финансированию терроризма и

финансированию распространения оружия массового уничтожения., 2012

год февраль., МУМЦФМ., 2012.

2. Руководство ФАТФ по финансовым расследованиям: оперативные

вопросы., Июнь 2012 г., Париж.

3.

Стратегии оценки рисков легализации денежных средств,

полученных преступным путем, и финансирования терроризма., ФАТФ,

ОЭСР, рю Андрэ Паскаль, 2, 75775 Париж, Седекс 16, Франция.

4.

БМТнинг

Транцмиллий

уюшган

жиноятчиликка

қарши

Конвенцияси., 15 ноября 2000 йил. // http://old.lex.uz/docs/1304112.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

96

5. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси., 1992 йил. //

http://old.lex.uz/docs/20596#95647.

6. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. 1995 йил. //

http://old.lex.uz/docs/111453.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш тўғрисида”ги 2004 йил 26 августдаги Қонуни. // Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375

-

сон.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга

мурожаатномаси.,

24.01.2020

й.

//

https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliy-25-01-2020.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги

“Ўзбекистон

Республикасининг

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш

тўғрисида”ги ПФ

-6252-

сон Фармони. // Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617

-

со.

10.

Ромашев Ю.С., Фетищев Д.В., Юрисдикция государств в

правоохранительной сфере., Москва., 2009 г., “Научная книга”., Монография.

11. Кочои. С.М., Уголовное право: Общая и особенная части., Учебник.,

Краткий курс, Оригинал

-

макет., ЗАО «Юридическая фирма КОНТРАКТ».,

2009 г.

12. Теплов В. Финансовое расследование,

Litres., 2018., Москва., 3

-6

бетлар.

13. Шашкова А.В. Зарождение понятия «легализация» (отмывание)

доходов, полученных преступным путем. Вестник МГИМО

-

Университета.

2011;(3(18)):Б 272. https://doi.org/10.24833/2071

-8160-2011-3-18-272-274/

14. Н.А. Пименов. Финансовые расследования: основные подходы.

Вестник Финансовой Академии. 2003. №1 (25). –

Б 29.

15.

Жаҳон банки маълумоти.

https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/30/

economy/.

16. ACCA (the Association of Chartered Accountants) Shining Light on the

Shadow Econ

omy: Opportunities and threats., Аналитический матераил.

17. Уголовный Кодекс Российской Федерации., 13 июня 1996 года., №

63-

ФЗ. // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/.

18. Уголовный Кодекс Республики Казахстан., 3 июля 2014 года, №

226-

V ЗРК. // https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252&pos=4;

-

90#pos=4;-90.

Библиографические ссылки

Рекомендации ФАТФ: Международные стандарты по противодействию отмыванию денег, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения., 2012 год февраль., МУМЦФМ., 2012.

Руководство ФАТФ по финансовым расследованиям: оперативные вопросы., Июнь 2012 г., Париж.

Стратегии оценки рисков легализации денежных средств, полученных преступным путем, и финансирования терроризма., ФАТФ, ОЭСР, рю Андрэ Паскаль, 2, 75775 Париж, Седекс 16, Франция.

БМТнинг Транцмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси., 15 ноября 2000 йил. // http://old.lex.uz/docs/1304112.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси., 1992 йил. // http://old.lex.uz/docs/20596#95647.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. 1995 йил. // http://old.lex.uz/docs/111453.

Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги 2004 йил 26 августдаги Қонуни. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси., 24.01.2020 й. // https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6252-сон Фармони. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-со.

Ромашев Ю.С., Фетищев Д.В., Юрисдикция государств в правоохранительной сфере., Москва., 2009 г., “Научная книга”., Монография.

Кочои. С.М., Уголовное право: Общая и особенная части., Учебник., Краткий курс, Оригинал-макет., ЗАО «Юридическая фирма КОНТРАКТ»., 2009 г.

Теплов В. Финансовое расследование, Litres., 2018., Москва., 3-6 бетлар.

Шашкова А.В. Зарождение понятия «легализация» (отмывание) доходов, полученных преступным путем. Вестник МГИМО-Университета. 2011;(3(18)):Б 272. https://doi.org/10.24833/2071-8160-2011-3-18-272-274/

Н.А. Пименов. Финансовые расследования: основные подходы. Вестник Финансовой Академии. 2003. №1 (25). – Б 29.

Жаҳон банки маълумоти. https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/30/ economy/.

ACCA (the Association of Chartered Accountants) Shining Light on the Shadow Economy: Opportunities and threats., Аналитический матераил.

Уголовный Кодекс Российской Федерации., 13 июня 1996 года., № 63-ФЗ. // http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/.

Уголовный Кодекс Республики Казахстан., 3 июля 2014 года, № 226-V ЗРК. // https://online.zakon.kz/Document/ doc_id=31575252&pos=4;-90#pos=4;-90.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов