201
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК
ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ш.А.Аминов
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш
академияси “Прокурорлик фаолияти” магистратура
тингловчиси
https://doi.o
rg/
10.5281/zenodo.15575477
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:16-may 2025 yil
Ma’qullandi:18-may 2025 yil
Nashr qilindi: 31-may 2025 yil
Ушбу тадқиқот ишида электр энергетика
соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор
назоратининг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси,
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонун, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва
бошқа соҳавий қонунлар, Президент фармонлари,
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда идоравий
норматив ҳужжатларнинг бу йўналишдаги ўрни
кўрсатиб
берилган.
Шунингдек,
соҳада
кузатилаётган
муаммолар,
кадрлар
етишмаслиги,
тармоқдаги
авариялар,
жамиятдаги
ижтимоий
таъсирлар
ҳам
ёритилган. Электр энергетикасида самарали
прокурор назоратини ташкил этиш мақсадида
кодекс яратиш, соҳавий буйруқлар қабул қилиш ва
энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб
чиқиш каби таклифлар илгари сурилган.
KEY WORDS
прокурор назорати, электр
энергетикаси,
ҳуқуқий
асослар, назорат объекти,
назорат предмети, давлат
назорати,
энергия
самарадорлиги,
норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар.
МАҚОЛАНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ
Электр энергетика соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратининг
ҳуқуқий асосларини тизимли таҳлил этиш асосида уни яна такомиллаштириш мазкур
соҳада прокурор назоратини самарали таъминлашга хизмат қилади.
Прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари тизимида Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг тутган ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Чунки Конституция
қонунчилик тизимида энг муҳим асос ҳисобланади. Шу сабабли, ҳуқуқий тартибга
солиш соҳаси ва даражасига кўра энг муҳим қоидалар Конституция нормаларида
ифодаланиб, олий юридик кучга эга ҳисобланади.
Чунки Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-
тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Давлат ва унинг
органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти
институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан
202
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
қабул
қилинади.
Бирорта
қонун
ёки
бошқа
норматив-ҳуқуқий
ҳужжат
Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Шу боис, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни ҳимоя қилишга қаратилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида айнан конституциявий нормалар бирламчи ва энг муҳим
аҳамият касб этади.
Мазкур соҳадаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг муҳим ҳуқуқий
асосларидан яна бири Ўзбекистон Республикасининг
2001 йил 29 августдаги
“Прокуратура тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади.
Чунончи, қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, прокуратура органларини ташкил этиш ва
уларнинг фаолият юритиш тартиби, шунингдек, уларнинг ваколатлари Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан
белгиланади. Шубҳасиз, айнан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар прокуратура
органлари фаолияти, қонунлар ижроси устидан назорат, шу жумладан, электр
энергетика соҳасидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий
асосларини ташкил этади.
Шунингдек, ушбу қонунда прокуратура органларининг асосий вазифалари,
фаолиятининг асосий йўналишлари, қонунлар ижроси устидан назорат, унинг
предмети, прокурорларнинг қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш
жараёнидаги ваколатлари каби масалалар батафсил тартибга солинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган асосий ва умумий
аҳамиятдаги нормалар қонунлар ижроси устидан назорат, шу жумладан, электр
энергетика соҳасидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг навбатдаги
ҳуқуқий асослари бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг жиноят, маъмурий
жавобгарлик, фуқаролик кодекслари, қонунлар, шу жумладан, “Электр энергетикаси
тўғрисида”
, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида”
, “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланиш тўғрисида”
ва бошқа қонунларида ривожлантириб борилган.
Хусусан, ушбу қонунларда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш, электр энергетикаси соҳасини давлат томонидан тартибга
солиш, мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, вазирлик ҳамда
идораларнинг ваколатлари, электр энергияси бозорининг иштирокчилари, уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар фаолиятини ташкил этиш, белгиланган қонунларга
риоя этилмаган ҳолларда жавобгарлик чораларига оид қоидалар белгиланган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда амалга оширилган электр
энергетика соҳасидаги ислоҳотлар бу соҳада инвестицияларнинг киритилишини
таъминлади. Бироқ ушбу даврда жиддий даражада илмий-техник салоҳият йўқотилди,
айрим лойиҳа институтларининг фаолияти тўхтатилди ёки хусусийлаштирилди,
маҳаллий энергетика ва гидроэнергетика машинасозлиги имкониятларидан тўлиқ
фойдаланилмади, соҳа потенциали кўп жиҳатдан йўқотилди, малакали мутахассис
кадрлар муаммоси юзага кела бошлади, мамлакатда энергетика таъминотининг
ишончлилигига нисбатан хавф-ҳатарлар мавжудлиги ва бу эса жойларда электр
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й.,
03/23/837/0241-сон)
2
Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Электр энергетикаси тўғрисида
”
ги ЎРҚ-939-сон Қонуни.
Электрон манба: https://www.lex.uz/ru/docs/7051573
3
Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини
ошириш
тўғрисида”ги
ЎРҚ-940-сон
Қонуни.
Электрон
манба:
https://www.lex.uz/ru/docs/7052085
4
“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 21.05.2019 йилдаги ЎРҚ-539-сон Қонуни.
Электрон манба: https://www.lex.uz/ru/docs/4346831
203
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
энергетика
объектларини
муносиб
эксплуатация
ва
ривожлантириш
таъминланмаслиги каби ҳолатларни юзага келтира бошлади.
Маълумот учун: биргина “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимида малакали олий ва
ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёж 2023 йилда 258 та, 2024 йилда 222 тани, малака
ошириши лозим бўлган ходимлар 1 340 нанфарни ташкил этган.
Оқибатда республиканинг турли ҳудудларида энергия таъминотида узоқ муддатли
узилишлар кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда оғир аҳволдаги беморлар
даволанаётган шифохона, давлат хизматлари марказлари, банклар, маҳаллий
ҳокимликлар электр энергиясиз қолгани ҳақидаги хабарлар тез-тез учрамоқда.
Маълумот учун: “Ҳудудий электр таъминоти” АЖ ҳисоботларига кўра, жами 280 минг
км
узунликдаги
электр
узатиш
тармоқларининг
44
фоизи,
шунингдек,
подстанциялардаги 2 932 та куч трансформаторларининг 1 250 таси (43%) ёки
мавжуд трансформаторларнинг 37 357 таси ёхуд 37 фоизи эскирган.
Оқибатда, тармоқларда 2023 йилда 9 463 та, 2024 йилда эса 8 833 та авариялар содир
бўлган.
Ушбу муаммоларнинг аҳолига мафкуравий ва психологик таъсир кўрсатаётгани
оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ фаолияти юзасидан
2023 йилда 1 356 та, 2024 йилда 1 102 та танқидий материаллар эълон қилинганида
ифодаланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрдаги Олий
Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида бу борадаги муаммоларга тўхталиб,
“очиқ айтиш керак, энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ.
Кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ
тармоқлари модернизация қилинмагани ҳам айни ҳақиқат.
Оқибатда тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги, катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб
қолган эди. Шу билан бирга, сўнгги олти йилда аҳолимиз 13 фоизга, саноат
корхоналари эса 2 баробар ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. Натижада электр
энергиясига талаб камида 35 фоиз ошди ва йилдан-йилга кўпайиб бормоқда” деб
таъкидлаб, бу борадаги ечимини кутаётган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва
тавсияларни илгари сурган эди.
Давлатимиз раҳбари тўғри таъкидлаганидек, “... иқтисодиётимизда энергия сарфи
бошқа давлатлардан 2 баробар юқори. Шунинг учун энергия самарадорлигини
ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз. Депутат ва сенаторларимиз бу ишга бош-
қош бўлса, албатта ижобий натижа бўлади. Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда
одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак.
Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур”
.
Ўз навбатида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини
бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш,
истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш давр талабига айланди.
Шу муносабат билан 2023 йил 13 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ёқилғи-энергия
ресурсларидан
фойдаланиш
соҳасида
давлат
назорати
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори қабул
қилинди.
5
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига
Мурожаатномаси, 20.12.2022 // https://president.uz/uz/lists/view/5774
204
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
Ушбу Қарорга асосан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш
соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга
оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилиб, унга қуйидаги:
– Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий
ёрдам кўрсатиш;
– Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари
юклатилди.
Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 24
майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат
назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини
жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан Бош прокуратура ташкилий тузилмасида Ёқилғи-энергетика
соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
прокуратураларида ушбу йўналишда алоҳида бўлим, 4 та ихтисослаштирилган
прокуратуралар ташкил этилиб, прокуратура органларига бир қатор вазифалар
юклатилди. Биз бу вазифаларга тадқиқот ишимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Юқоридаги Президент фармонлари ва қарорларини нафақат норматив-ҳуқуқий
ҳужжат, балки ушбу соҳани тартибга солишдаги концепция – методологик характерга
эга ҳужжат сифатида ҳам баҳолаш мумкин.
Ушбу соҳада самарали прокурор назоратини ташкил этиш борасидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Вазирлар Маҳкамаси қарорлари алоҳида ўрин
тутади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 319-сон қарорига асосан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари
тасдиқланди.
Ушбу қоидаларда электр энергияси истеъмолчилари, таъминотчи корхоналарнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги, электр энергиясини ишлаб
чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш устидан давлат назорати,
истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш, электр энергияси учун ҳисоб-
китобларни амалга ошириш тартиби белгиланди.
Ўз навбатида, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш борасида
прокурор назорати ўрнатилди.
Ёқилғи-энергетика соҳасида самарали прокурор назоратини жорий этиш мақсадида
Бош прокурорнинг соҳавий буйруқлари алоҳида ўрин тутади.
Фикримизча, Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан Бош
прокурорнинг соҳавий буйруғини қабул қилиш, ушбу буйруқ асосида соҳадаги
прокурор назоратининг асосий йўналишлари, вазифалари, фаолиятни ташкил этиш,
мувофиқлаштириш, баҳолаш, бошқа идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш қоидалари
белгилаш фурсати келди.
Жумладан, қуйидагиларни бошқарманинг асосий вазифалари сифатида белгилаш
мақсадга мувофиқ:
ёқилғи-энергетика соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, Бош прокуратура ҳайъати
қарорлари ва иш режалари, Бош прокурор буйруқлари, фармойишлари ва
кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш;
ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш ва
амалга ошириш;
мазкур соҳада қуйи прокуратура органлари фаолиятини назорат қилиш,
мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш;
205
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
соҳага доир дастурлар ва лойиҳаларда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида
ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини
шакллантириш;
ёқилғи-энергия
ресурсларидан фойдаланиш,
уларни
талон-торож
қилиш
ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш, бу борада давлат назоратини
кучайтириш орқали қонун талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик
муқаррарлигини таъминлаш чораларини кўриш;
ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган талабларига қатъий
риоя қилиниши, ресурсларнинг сарфланиши ва сифатини доимий ўрганиб борилиши
ҳамда қурилмаларнинг яроқлилик ҳолатини текширилиши устидан назорат ўрнатиш;
қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий
этиш ҳамда тармоқларидаги йўқотишларни камайтиришга доир вазифалар ижросини
таъминлаш чораларини кўриш;
иқтисодиётда ёқилғи-энергия ресурслари сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга
энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия
манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, республика энергетика баланси
таркибида муқобил энергиянинг улушини кўпайтиришни таъминлаш борасида
белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш;
истеъмолчиларга, шу жумладан, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа
объектларига ёқилғи-энергия ресурсларини белгиланган тартибда етказиб берилиши,
газ таъминоти объектлари, электр тармоқлари ҳамда уларнинг қурилмаларини
мавсумга тайёрланиши ва барқарор ишлаши таъминланиши устидан назорат ўрнатиш;
ёқилғи-энергетика соҳаси тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш,
экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларнинг ҳажми
ва турини кенгайтиришга доир аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши
ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;
ёқилғи-энергетика соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шу жумладан, ёқилғи-
энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш (қазиб олиш), узатиш (ташиш),
сақлаш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, уларни миқдор жиҳатидан сақлаш ва ҳисобга
олишнинг
замонавий автоматлаштирилган тизимларини жорий этишга оид
қонунчилик ҳамда дастурлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
ёқилғи-энергия ресурсларини узатиш тармоқлари, шу жумладан, газ ва нефть
қувурлари, электр станциялари, шунингдек, технологик жиҳатдан улар билан боғлиқ
бўлган объектларни қуриш, сақлаш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш,
модернизациялаш, қайта жиҳозлаш (қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини
яхшилашга доир дастурлардан ташқари)
ва ривожлантиришга доир қонунчилик ижроси устидан назоратни олиб бориш;
ёқилғи-энергетика соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва
дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш орқали тармоқ корхоналарининг
бошқарув
самарадорлиги
оширилиши,
ишлаб
чиқариш
харажатларини
қисқартирилиши ва молия-хўжалик фаолияти шаффофлиги таъминланиши устидан
назорат ўрнатиш;
ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали
олиб бориш ва мувофиқлаштириш бўйича штаблар ҳамда ишчи гуруҳлар фаолиятини
ташкил этиш, улар томонидан амалга оширилган ишларни мунтазам равишда
танқидий муҳокама қилиб бориш ва фаолиятни такомиллаштириш бўйича тизимли
чоралар кўриш;
соҳада бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва
хорижий
молия
ташкилотлари
маблағларидан мақсадли фойдаланилишини
таъминлаш чораларини кўриш;
206
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
назорат остидаги объектларда қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш
ва бевосита амалга ошириш, шунингдек, мазкур объектлар ҳуқуқий ҳужжатларининг
қонунийлигини ўрганиш;
қуйи тармоқлар томонидан соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат
йўналишида қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларининг қонунийлиги,
асослилиги ва сифатини ҳар ойда ўрганиш, уларнинг бир хилда қўлланилишини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёқилғи-энергетика соҳасида қонунийлик аҳволи ва прокурор назорати амалиётини
мунтазам таҳлил қилиш, тизимли камчиликлар, қонун бузилиши ҳолатлари,
шунингдек, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан, субъектив тарзда, танлов
асосида талқин қилиниши ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни
аниқлаш ҳамда бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш
чораларини кўриш;
мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва прокуратура органлари
фаолиятини
такомиллаштириш
юзасидан
таклифлар
ишлаб чиқиш, қуйи
прокуратураларга амалий ёрдам кўрсатиш;
фуқароларни қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
кўриб чиқиш;
мурожаатлар ва бошқа маълумотлар, мониторинг ва таҳлиллар натижалари асосида,
шунингдек прокуратура органлари аралашуви талаб қилинадиган ҳолларда
текширишлар ўтказиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, аниқланган
қонун бузилишлари юзасидан чоралар кўриш;
қонунчиликни тарғиб қилиш, ходимлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар
ўтказиш, ижобий иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш, идоравий ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
қонунчилик ҳужжатлари, Бош прокуратура ҳайъати қарорлари, Бош прокурор
буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари, Бош прокуратура раҳбариятининг
топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Таъкидлаш жоизки, республикамиз томонидан электр энергияни экспорт ва импорт
қилинишини инобатга олиб, давлатлар ўртасида имзоланган халқаро шартномалар
ҳам ушбу ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Хулоса сифатида электр энергетика соҳасида прокурор томонидан
амалга ошириладиган қонун ижроси назоратининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари
доираси, бизнинг фикримизга кўра, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қонунлар
- электр энергетика соҳасида ижтимоий муносабатларини тартибга солувчи
асосий ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган ва ратификация қилинган
халқаро
шартномалар
, ушбу ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлиб, ижро этилиши шарт;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
электр энергетика соҳасини тартибга
солувчи
Фармонлари ва Қарорлари
бўлиб, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар соҳада
янги қоидалар ва нормаларни жорий этиши мумкин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг соҳага доир Қарорлари;
Ушбу соҳада давлат назоратини амалга оширувчи вазирлик, идораларнинг идоравий
норматив ҳужжатлари, яъни буйруқ, тартиб, йўриқномалар.
Таҳлилларга кўра, энергетика сохасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қонунчилик ҳужжатларининг сони ҳозирда 300 дан ортиқ бўлиб, муайян ҳуқуқий ёки
ижтимоий муносабатни тартибга солиш учун бир қатор қонунчилик ҳужжатларига
мурожаат этишни тақозо этади.
Ўз навбатида, ушбу қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан самарали прокурор
назоратини ўрнатишда ҳам бир қатор қийинчиликлар юзага келмоқда.
207
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
Шу муносабат билан энергетика соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш,
шунингдек, ушбу соҳадаги қонунлар ижроси устидан таъсирчан прокурор назоратини
йўлга қўйиш мақсадида ушбу қонунчилик ҳужжатларини ягона кодексга жамлаш
таклиф этилади.
Бундан ташқари, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар
доирасида
энергетика
соҳасини
модернизация
қилиш,
ёқилғи-энергетика
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳолини узлуксиз ёқилғи-энергетика
ресурслари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан,
энергетика
хавфсизлигини
таъминлаш
йўналишида
замонавий
технологияларни жорий этиш, энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва
тармоқларни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда,
шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.
Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган
талабнинг ортиб бориши, жаҳон бозоридаги беқарорлик ва рақобатнинг кучайиши
шароитида миллий энергетика тизимини янада такомиллаштириш, самарадорлигини
ошириш ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш долзарб вазифага
айланмоқда.
Мамлакатимизнинг энергетика барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, миллий
энергетика
мустақиллигини
мустаҳкамлаш,
ташқи
ва
ички
таҳдидларга
бардошлилигини ошириш, соҳа ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун зарур
шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг энергетика
хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилади.
Жумладан, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари
сифатида қуйидагиларни белгилаш мақсадга мувофиқ:
қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнларини турли
таҳдидлардан ҳимоялаш;
импорт қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларига қарамликни камайтириш ва
маҳаллий ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш;
ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларига сабаб бўлувчи омилларнинг олдини
олиш;
энергетика соҳасидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг
оқибатларини бартараф қилиш;
миллий бозорда энергия таъминоти маҳсулотларининг савдо жараёнларидаги
рақобатбардошлигини ва ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича
ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
ёқилғи-энергетика соҳасидаги сарфларни автоматик бошқариш мақсадида “ақлли
тармоқлар” тизимини жорий қилиш йўли билан узатиш ва тақсимлаш жараёнларини
оптималлаштириш;
қурилиш, транспорт ва саноатда энергия жиҳатидан самарадор технологиялардан, шу
жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланишни
қўллаб-қувватлаш;
ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва фойдаланишда талон-торож ҳамда
коррупция ҳолатларининг олдини олиш;
минтақавий энергетика тизимининг хавфсиз ва барқарор ишлашига бўлган
эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган таъминот хавфсизлигини таъминлаш;
қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар учун
божхона ва бошқа турдаги бож тўловлари бўйича қўшимча имтиёзларни жорий этиш;
трансчегаравий энергетика тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш, таъминотдаги
узилишлар билан боғлиқ хатарларни камайтириш, қўшни давлатлараро энергетика
тармоқлари инфраструктурасини ривожлантириш;
208
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
ёқилғи-энергетика соҳасининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда
“барқарор ривожланиш мақсадлари” (ESG) тамойилларини жорий этиш;
замонавий технологияларнинг жорий этилаётганлигини инобатга олган ҳолда ёқилғи-
энергетика соҳасида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаб бориш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. (Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон)
2.
Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги
ЎРҚ-939-сон
Қонуни.
Электрон
манба:
https://www.lex.uz/ru/docs/7051573
3.
Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон
Қонуни. Электрон манба:
https://www.lex.uz/ru/docs/7052085
4.
“Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги 21.05.2019
йилдаги ЎРҚ-539-сон Қонуни. Электрон манба:
https://www.lex.uz/ru/docs/4346831
5.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва
Ўзбекистон
халқига
Мурожаатномаси,
20.12.2022
//
https://president.uz/uz/lists/view/5774
6.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. -Т.: ТДЮИ нашриёти,
2009.
7.
Муаллифлар жамоаси. Прокурор назорати. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2019.
8.
Идилова Ж.Н. Прокурорский надзор за исполнением законодательства о защите
малого и среднего предпринимательства: состояние и пути оптимизации: Дисс. ... канд.
юрид. наук. – Екатеринбург: 2012.
9.
Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. Тошкент, 2023.
10.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. -Т.: ТДЮИ нашриёти,
2009.
11.
Муаллифлар жамоаси. Прокурор назорати. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2019.
12.
Идилова Ж.Н. Прокурорский надзор за исполнением законодательства о защите
малого и среднего предпринимательства: состояние и пути оптимизации: Дисс. ... канд.
юрид. наук. – Екатеринбург: 2012.
13.
Абдухакимов М.Т. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари. Юридик фанлари бўйича
фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. Тошкент, 2023.