99
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ЁКИ ЗАҲАРЛИ
МОДДАЛАРНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА
МУОМАЛАГА КИРИТИШ ЖИНОЯТИНИНГ
КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
МАСАЛАЛАРИ
Якубов Фахриддин Утаганович
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг
тергов судьяси
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15646196
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 01-iyun 2025 yil
Ma’qullandi: 03-iyun 2025 yil
Nashr qilindi: 11-iyun 2025 yil
Кучли
таъсир
қилувчи
ёки
заҳарли
моддаларни қонунга хилоф равишда муомаласи
билан боғилиқ жиноятларни квалификация қилиш,
бу борада амалиётда келиб чиқаётган муаммолар
ҳамда уларни бартара этиш юзасидан асосли
таклифлар ишлаб чиқиш.
KEY WORDS
кучли таъсир қилувчи модда,
заҳарли ва зарарли моддалар,
ушбу жиноятнинг ўзига хос
хусусиятлари
ва
жиноятни
квалификация
қилиш
масалалари.
Кириш
Ҳозирги кунда инсониятга хавф солиб турган трансмиллий жиноятчиликнинг энг
хавфли турлари сингари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний
муомаласи ҳам глобал миқёсда хавфли тус олмоқда. Ушбу ҳолатни мамлакатимизда
ўтган йилларга нисбатан бу турдаги жиноятларнинг сезиларли тарзда ошганлигидан
ҳам билиш мумкин. Бу эса ўз навбатида мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиланган
нормаларни такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Мамлакатимизда, ушбу жиноятга қарши курашиш, олдини олиш борасида кўплаб
ишлар қилинмоқда.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг муомаласи билан боғилиқ маъмурий
ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Жиноят кодексида бир қанча нормалар
белгиланган. Жумладан, МЖтКнинг 165
1
-моддасининг 2-қисмида таркибида кучли
таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана
реализация қилиш тартибини бузганлиги учун ҳамда 3-қисмида таркибида кучли
таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана
реализация қилиш тартибини бузганлик учун, шунингдек ЖКнинг 186
3
-моддасида
сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни
ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш,
дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг
филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир
қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана
реализация қилиш тартибини бузиш учун, 246-моддасида контрабанда, яъни божхона
назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки
воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб,
декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир
қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар,
портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар
100
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек гиёвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва
ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг
божхона чегарасидан ўтказиш учун, 251-моддасида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли
моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун, 251
1
-моддасида кучли таъсир
қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун
жиноий жавобгарлик белгиланган.
Биз аввало, юқорида қайд этилган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг
муомаласи билан боғилиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни бир-биридан
фарқли жиҳатларни ажратиш баробарида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар
деганда айнан қандай моддалар тушуинилишини билиб олишимиз мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Зотан ҳар бир маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ўз хусусияти, иштимоий
хавфлилиги ва келиб чиққан иштимоий хавфли оқибатига қараб бир-биридан
фарқланади.
Амалдаги Жиноят кодексининг 8-бўлимида, кучли таъсир қилувчи моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомалада бўлишдаги ёки таркибида кучли таъсир қилувчи
моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш
тартибини бузишдаги кўп миқдор тушунчаси баён қилиниб, унда кўп миқдор масаласи
тегишли давлат органи томонидан белгиланиши кўрсатилган.
Ваҳоланки, Жиноят кодекси 8-бўлимида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли
моддаларга қандай моддалар кириши кўрсатилмасдан, бу турдаги моддаларни рецепт
бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузишдаги кўп миқдор хусусида сўз
юритилган.
Кучли таъсир қилувчи моддалар - ў
з номи билан инсон организмига кучли таъсир
этувчи моддалар бўлиб, улардан оғриқ қолдиришда ёки маълум бир дори воситалари
билан биргаликда фойдаланиладиган дори воситалари ва бошқа моддалар
тушунилади. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон
Республикасида реализация қилиниши қатъий тартибга солинган дори воситаларига
айтилади
.
Заҳарли ва зарарли моддалар -
инсон организмига оз миқдорда тушиб, унда
тўқималар билан кимёвий ёки физик ўзаро таъсирга киришадиган ва муайян
шароитларда соғлиқнинг бузилишига олиб келадиган моддаларга айтилади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага
киритиш жинояти учун жавобгарлик юқорида таъкидланганидек Жиноят кодексининг
251
1
-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд
заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта
ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф
равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун
асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш базавий
ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд
бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳар бир жиноятнинг елементлари бўлгани каби ушбу жиноятнинг ҳам елементларига
қараб бошқа жиноятлардан фарқлаймиз. Хусусан мазкур жиноятнинг асосий объекти
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар билан муомила қилишнинг норматив-
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан тасдиқланган “ Тезкор-
қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар,
кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан
фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги Низом 2-банд. Электрон манба https://lex.uz
101
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган тартиби бўлса, қўшимча объекти одамларнинг
ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади. Объектив томондан жиноят кучли таъсир қилувчи ёхуд
заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта
ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф
равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун
асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказишдан
иборатдир. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади, субъекти 16 ёшга
тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
Бирор бир модданинг кучли таъсир этувчи ёки заҳарли эканлигини аниқлаш учун
албатта эксперт хулосаси бўлиши лозим. Жиноятни содир этилиш мотивлари ва
мақсади жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, учинчи қисмида ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан
ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, тўртинчи қисмида кучли таъсир қилувчи ёки
заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд
жўнатиш қоидаларни бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига
ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келган бўлса жавобгарлик
белгиланган.
Бизга маълумки, жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятларни тўғри квалификация
қилиш муҳим омил ҳисобланади. Жиноятларни квалификация қилиш ҳақида
ҳуқуқшунос олимлар турлича фикр юритишган.
Хусусан, В.Н.Кудрявцев “Жиноятни квалификация қилиш — қилмишга юридик баҳо
беришни, ушбу жиноят аломатларини акс эттирган тегишли жиноий-ҳуқуқий нормани
кўрсатишни билдиради
деб таъкидланган.
Бизнинг фикримизча, жиноятни квалификация қилиш иштимоий хавфли қилмишнинг
жиноят эканлигини кўрсатувчи, қонуннинг муайян нормасига тегишлиликни
англатувчи мезон бўлиб, бошқа нормадан фарқлашнинг муҳим воситаси десак
муболаға бўлмайди.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага
киритиш жиноятини квалификация қилишда амалиётда бир қанча муаммолар келиб
чиққанлиги, қонунни тўғри қўллаш заруратидан келиб чиқиб, 2021 йил 27 ноябрда №
33-сонли Ўзбекистон Респуликаси Олий суди томонидан алоҳида қарори қабул
қилинди.
Мазкур Пленум қарорида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга
хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш
деганда нима тушунилиши баён қилинганлиги билан бир қаторда, квалификация
қилишнинг муҳим масалалари, бошқа жиноятлардан фарқлаш лозим бўлган ҳолатлар
ва жиноятнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан батафсил тушунтириш берилган.
Жумладан, Пленум қарорининг 10-бандида, айбдор томонидан кучли таъсир қилувчи
ёки заҳарли моддаларнинг фақат бир қисми қонунга хилоф равишда ўтказилиб, қолган
қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланган ҳолларда,
айбдорнинг ҳаракатлари кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг умумий
миқдоридан келиб чиқиб, қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида квалификация
қилиниши лозим деб, 11-бандида кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар
миқдорлари, шунингдек, уларни тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган асбоб-
ускуналарга (приборлар, аппаратлар, асбоблар, иншоотлар, технологик комплекслар ва
ҳ.к.) оид масалаларни ҳал қилишда судлар тегишли давлат органининг Кучли таъсир
қилувчи моддалар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2
Кудрявцев В.И. Общая теория квалификации преступлений. – 2-е изд., перераб. и дополн.– М., «Юристъ», 2004. – С. 4.
102
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
2019 йил
27 сентябрдаги 818-сонли қарорига 1-илова) асосланиб берилган хулосасига амал
қилишлари лозим
деб тушунтириш берилган.
Бундан кўринадики, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонуни қўллашда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
27 сентябрдаги 818-сонли қарорига 1-иловага асосан модданинг ушбу рўйхатда қайд
этилганлиги билан бирга унинг миқдорига алоҳида эътибор беришлари шарт
ҳисобланади.
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27
сентябрдаги 818-сонли қарори қабул қилиниб, Ушбу қарор билан тасдиқланган кучли
таъсир қилувчи моддалар рўйхатида уларнинг 78 тури ва жиноий ҳаракатни
таснифлашда кўп миқдор кўрсаткичлари белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19
августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига гиёҳвандлик
воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши юзасидан
назоратни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида” ги № 399-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра моддаларни
чегарадан ўтказишда тегишли тарзда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш
мақсадида уларга ТИФ ТН кодлари бириктирилди ва кучли таъсир қилувчи
моддаларнинг халқаро патентланмаган 79 та тури қайд этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни
қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят таркиби формал
бўлганлиги сабабли, мазкур жиноят қонунида кўрсатилган ҳаракатлардан бири содир
этилган вақтдан бошлаб тамомланган деб ҳисобланади.
Кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага
киритиш жиноятини жиноят қонунининг бошқа нормаларидани фарқлаш юзасидан
ҳам юқорида қайд этилган Пленум қарорида бир қанча тушунтиришлар берилган.
Жумладан, 17-бандида, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни Ўзбекистон
Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш йўли билан
ташиш ёки жўнатиш ЖК 246 ва 251
1
-моддалари мажмуи билан квалификация
қилиниши лозим деб, 18-бандида, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд
бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 165
1
-
моддасининг учинчи қисми билан жавобгарликка сабаб бўлади. Агар бундай
ҳаракатлар маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан сўнг ёки кўп миқдорда содир
этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари
ЖК 186
3
-моддасининг бешинчи
қисми билан квалификация қилинади деб, 20-бандида, таркибида кучли таъсир
қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бериш учун мўлжалланган
рецептни уларни шахсан истеъмол қилиш мақсадида қалбакилаштириш ЖК 228-
моддаси
билан,
рецепт
бундай
воситаларни
ўтказиш
мақсадида
қалбакилаштирилганда эса, ЖК 228 ва 251
1
-моддалари мажмуи билан квалификация
қилиниши лозим деб кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган тушунтиришлардан ҳам билиш мумкинки, кучли таъсир
қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
жинояти ўз хусусияти ва иштимоий хавфлилигига кўра алоҳида хусусиятга эга бўлсада
(махсуслаштирилган) бошқа жиноятлар билан биргаликда содир этилганда, хусусан
контрабанда йўли билан содир этилганда ушбу модда билан бирга квалификация
3
Ўзбекистон Респуликаси Олий судининг 2021 йил 27 ноябрдаги 33-сонли Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли
моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида (https://lex.uz/docs/5809125)
103
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
қилинади, яъни ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми санкцияси ЖК 251
1
-моддаси 1-қисми
санкциясидан оғир бўлсада, ЖК 251
1
-моддасини қамраб олмайди.
Хулоса
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи аҳоли
саломатлигига жиддий хавф туғдириши билан доимий назорат марказида бўлиб
келган. Шу муносабат билан, амалдаги ЖК 127-моддаси 2-қисмида “Вояга етмаган шахсни
гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб
қилиш” ҳақида айтилган бўлиб, ушбу қисмни
“Вояга етмаган шахсни гиёвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ёхуд кучли таъсир қилувчи
ёкизаҳарлимоддаларистеъмолэтишгажалбқилиш”
кўринишидақайтатаҳририқилиш;
ЖКнинг 251
1
-моддасини қўйидаги бешинчи қисм, яъни “чет эл фуқаролари ушбу
моддада назарда тутилган жиноятни содир этган бўлсаларда, ушбу дори воситалари
ўзларининг истеъмоли учун олиб кирилаётган бўлсалар ҳамда уларнинг ёнларидан
шифокорлар тавсияси (рецепти) мавжуд бўлганда жиноий жавобгарликдан озод
қилинадилар” деган жумла билан тўлдириш таклиф этилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 январдаги 12-
сон қарори билан тасдиқланган “ Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар,
кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш
жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” ги Низом 2-банд.
Электрон манба https://lex.uz.
2.
Кудрявцев В.И. Общая теория квалификации преступлений. – 2-е изд., перераб. и
дополн.– М., «Юристъ», 2004. – С. 4.
3.
Ўзбекистон Респуликаси Олий судининг 2021 йил 27 ноябрдаги 33-сонли Кучли
таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
билан
боғлиқ
жиноят
ишлари
бўйича
суд
амалиёти
тўғрисида
(https://lex.uz/docs/5809125)
4.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси https://lex.uz/docs/111453#4914380