4
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ
Холикулов Умид Шодиевич
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
профессори, ю.ф.д., доцент
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15679474
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 01-iyun 2025 yil
Ma’qullandi: 03-iyun 2025 yil
Nashr qilindi: 17-iyun 2025 yil
Мақолада жиноят ҳуқуқининг тамойиллари
ва уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари
муҳокама қилинади. Илмий ва амалий ёндашув
асосида жиноят ҳуқуқи тамойилларининг табиати
ва моҳияти, уларнинг тарихий келиб чиқиши
юзасидан
доктринал
қарашлар,
ғоялар
ва
ёндашувлар, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ва инсон
ҳуқуқлари ютуқлари ва қадриятларининг жиноят
ҳуқуқи
тамойиллари
тизими
шаклланишига
таъсири
таҳлил
қилинади.
Мавжуд
конституциявий қоидаларга асосланиб, жиноят
ҳуқуқи
тамойилларининг
конституциявий
асослари бўйича хулосалар ва мулоҳазалар тақдим
этилган.
KEY WORDS
тамойиллари,
жиноят
ҳуқуқи, позитивизм назарияси,
теологик таълимот, табиий
ҳуқуқ таълимоти, норма.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йиллар бошидаги жиноят-ҳуқуқий тизимни ислоҳ
қилиш жараёни янги иқтисодий ва сиёсий вазиятда юзага келаётган ижтимоий
муносабатларни ҳимоя қилишга қаратилган эди. Ўзгаришлар Жиноят кодекси Махсус
қисмининг алоҳида нормалари қаторида, ушбу кодекс Умумий қисмининг асосий
қоидаларига ҳам даҳлдор бўлди.
Айни дамда, учта омил, хусусан: жазоларни либераллаштиришга бўлган эҳтиёжнинг
ўсиши, инсон ҳуқуқларга бўлган ҳурматни ошиши ва халқаро тажриба билан ўзаро
алмашишнинг муҳимлигини англаб етиш жиноят ишлари бўйича судлов тизими
эволюцияси йўналишини ўзгартириб юборди ҳамда жиноят қонунчилиги асосларини
қайта кўриб чиқиш зарурати туғилди
. Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
ЖКни ислоҳ қилиш жадаллашиб, бугунги кунда ушбу кодексга 800 дан ортиқ қўшимча
ва ўзгартиришлар киритилди. Мисол сифатида Германия ЖК 1871 йилда қабул
қилинган, шу кунга қадар мазкур кодекс янги таҳрирда қабул қилинганлигини
инобатга олган тақдирда, унга 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Жиноят кодексини тизимлаштириш ва такомиллаштириш қонуниятларига амал
қилинмаганлиги нафақат соҳавий, балки соҳалараро тусдаги нормаларнинг
такрорланиши, қонунчиликда бўшлиқлар пайдо бўлиши, қилмишларнинг ортиқча
криминаллашуви, жазо тизимидаги бузилишлар каби муаммоларни юзага келтириб,
шунингдек суднинг қарор қабул қилишдаги ихтиёрийлик чегарасининг асоссиз
кенгайишига олиб келди.
1
Батафсил қаранг. Matti Joutsen. International standards and norms as guidance in the criminal justice system. 161st
international training course, visiting experts’ papers. p.54
5
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги
“Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ-5505-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда белгиланган
вазифаларни амалга ошириш асносида қилмишларни криминаллаштириш ва жиноий
жавобгарликни белгилаш қоида ва принципларини шакллантириш асосларига
нисбатан доктринал ёндашувларни тадқиқ этиш зарурати пайдо бўлмоқда, бу ўз
навбатида, жиноят ҳуқуқининг турли назарий-фалсафий таълимотларини ўрганишни
тақозо этади.
Жиноят қонунчилигини шаклланиш жараёнини кенг маънода тушуниш учун уни ўз
ичига муайян принципларни ва уларни ҳаётга татбиқ этишни киритган шартли
бешта доирага бўлиб чиқамиз. Қуйида биринчи доирага кирадиган қоидаларни кўриб
чиқамиз.
Энг марказда ҳуқуқнинг асослари, моҳияти, асл тамойиллари жой эгаллайди, зеро
пировардида ҳуқуқ – бу тамойиллар мажмуидир. Бу тамойиллар қонунчилик шахсдан
нимага эришмоқчилиги, инсон қандай фазилатлар, муносабат, ҳис-туйғулар, фикрлар,
эътиқодларга эга бўлиши кераклиги нуқтаи назаридан қабул қилиниши мумкин.
"Принцип" сўзи француз ёки немис тилидан олинган бўлиб, лотинча "principium"га
бориб тақалиб, том маънода "ибтидо" мазмунини англатади
. У маълум ҳаракатларга
таъсир қилувчи аҳлоқий қоида ёки қатъий эътиқод сифатида фойдаланилади
Жиноят ҳуқуқи тамойилларининг моҳияти ва табиатига оид назарий
қарашлар
Жиноий жавобгарликни шакллантириш моделларининг асосий йўналишлари
сифатида теологик, ҳуқуқий позитивизм ва табиий ҳуқуқ таълимолари ҳисобланади.
Теологик
назарияга кўра, ҳуқуқ инсонлар ҳаётини тартибга солиш учун юқоридан (бу
маълум бир жамиятдаги ҳукмрон динга боғлиқ) яратилган. Шу билан бирга,
ижтимоий тартибга солиш бирорта дин ёки бир дин доирасидаги ҳаракатларга қараб
фарқ қиладиган шахслар томонидан амалга оширилади. Теологик таълимотга кўра,
дунё шакллар иерархиясига (олий, руҳий ва моддий шакллар) асосланади, бунда
иерархиянинг бошида Худо (ёки худолар) туриб, унга маълум бир жамоада
сиғинишади.
Ҳуқуқий тушунишнинг диний ибтидосининг универсаллиги ўзига хос ифодасини
шунда топадики, унинг нормалари (қоидалари, талаблари), бир томондан, ижтимоий,
"инсоний" муносабатларни тартибга солса, иккинчи томондан, инсонларнинг
Яратган билан муносабатларини белгилайди.
Муайян жамиятда ҳукмронлик қилаётган динга қараб, диний-ахлоқий ибтидо
ҳуқуқни тушунишнинг ўзига хослигида, шунингдек, қонуний ва ноқонуний хатти-
ҳаракатларни баҳолашда намоён бўлади. Шундай қилиб, ҳуқуқ ва илоҳиёт ўртасидаги
чамбарчас боғлиқлик шариатда инсон хатти-ҳаракатларининг беш турини
белгилашда ўз ифодасини топиб, уларга тенг равишда ҳуқуқий ва ахлоқий-диний
маъно берилган: мажбурий, тавсия этилган, рухсат этилган, қораланган, аммо жазога
олиб келмайдиган, тақиқланган ва жазога лойиқ.
Ҳуқуққа нисбатан теологик қарашлар узоқ тарихда қолиб кетган деб ўйламаслик
керак. Бу бизнинг замонамиз ҳамдир. Жумладан, ҳуқуққа бўлган замонавий христиан
қарашлари, масалан, АҚШнинг баъзи штатларида дунёвий қонун билан ўлим
жазосини сақлаб қолишда ифодаланади, бунда қасос олиш ҳуқуқи (кўзга кўз) табиий
2
Макс Фасмер. Этимологический словарь русского языка. Гейдельберг, изд. «Universitätsverlag Carl Winter».
Латинско-русский словарь / под ред. И.Х. Дворецкого. М., 1976. С. 810; Большой энциклопедический словарь /
под ред. А.М. Прохорова, А.П. Горкина. М., 1997. С. 960.
3
Оксфордский словарь.
6
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ва илоҳий ҳуқуқ деб ҳисобланади
. Бироқ, теологик назариядан фарқли ўлароқ, авф
этиш ҳуқуқи жабрланувчига эмас, балки штат губернаторига тегишли
Маълум сабабларга кўра
позитивизм
– чегаралари давлатнинг расмий
ҳужжатларида кўрсатилган тушунчалар, мавҳум категориялар, схемалар назарияси
Ўзбекистонда яхшигина илдиз отган.
Айнан шу мавҳум категориялар ҳуқуқий воқелик
ва назария ўртасидаги тўсиқ бўлиб
, пировардида тадқиқот предметига айланади.
Тушунчалар, категориялар ва концепциялар орқали шаклланадиган ҳуқуқ фани улар
орқали ижтимоий ҳаётни ифодалайди ва натижада бу модель ўзида мафкуранинг
маълум изини мужассам этганлиги сабабли мавҳум, идеалистик бўлиб чиқади
Ҳуқуқий таълимотларнинг автономлиги принциплар ва қонун ҳужжатлари
ўртасидаги узилишга олиб келади, мутахассислар буни фанлараро ёндашув орқали
бартараф этишга ҳаракат қилмоқдалар. Амалда шунга ўхшаш муаммолар бланкет
нормаларни квалификация қилишда юзага келади, баъзи нормаларнинг ноаниқлиги
ва кенглиги билан бирга, бу инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига олиб келади.
Позитивистик тушунишда принциплар автономдир ва автономлик қийматини қонун
чиқарувчининг ўзи тан олади. Позитивизм фалсафаси бўлган ҳуқуқни қўллаш
тажрибаси ҳуқуққа амалий йўналиш бериб, уни мавҳум, маънавий-ахлоқий
юкламадан озод қилди. Бу ҳуқуқий фикрнинг янада реалистик бўлишига ва ҳозирги
ҳаётий муаммоларга эътибор қаратишга имкон берди. Аммо айнан шу ҳолат
шарафлилик, тенг ҳуқуқлилик, судда тарафларнинг тенглиги ва бошқалар формал
бўлишига олиб келди. Формал тенгликда ҳуқуқ, агар у қонунларга зид бўлмаса,
процесс эса расмий тартибларга мос келса, ҳар қандай ютуқни, ҳатто адолатсизни ҳам
тан олади.
Шундай қилиб, позитивистик ҳуқуқ-тартибот ҳуқуқ устунлигига эмас, балки қонун
устуворлигига асосланади ва қонун билан бир деб топилади. Ҳуқуқ ва Қонуннинг
идентификацияси қонунчилик шаклини мутлақлаштиришга ва ҳуқуқни ҳукмрон
иродаси билан алмаштиришга олиб келиши мумкин (ва юридик амалиётнинг баъзи
ҳолларида олиб келган). Бу позитивистик ҳуқуқ доктринаси инқирозга дуч келгани
ҳолатини тушунтириши мумкин.
Табиий ҳуқуқ таълимоти
йўналиши билан бутунлай бошқача вазият юзага келди,
бу нуқтаи назардан ҳуқуқ тамойиллари қонунийлик, ахлоқ ёки анъаналардфн
иборатдир. Ушбу таълимотнинг янги босқичи ХХ асрнинг иккинчи ярмига тўғри
келди. Глобаллашув ва илмий-техникавий инқилоб жараёнлари инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш соҳасида халқаро стандартни ишлаб чиқиш заруратини
келтириб чиқарди. Ушбу стандартлар сифатида устувор умуминсоний қадрият дея
тан олинган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини танлаб олди. Уларнинг негизида маълум
бир давлатнинг ривожланиш даражасига баҳо берилган. Шу даврдан бошлаб ҳуқуқни
давлат томонидан ўрнатилган ва ахлоқий қадриятларга боғлшқ бўлмаган нормалар
йиғиндиси сифатида прагматик тушуниш ўрнини ҳуқуқни фалсафий идрок этиш
эгаллади. Табиий ҳуқуқнинг янги таълимотлари пайдо бўлиб, улар позитив ҳуқуқ
билан бир қаторда, ижтимоий муносабатларнинг асоси бўлиб хизмат қиладиган Олий,
Абадий Қонуннинг мавжудлигини тан оладилар.
Бу борада Жак Маритеннинг табиий ҳуқуқ персоналистик контсепцияси ва Роско
Паунднинг социологик мактаби алоҳида ўрин тутади.
4
Георге П. Флетчер. Тҳе Натуре анд Фунcтион оф Cриминал Тҳеорй, 88 Cал. Л. Рев. 687 (2000). Р. 691.
5
Батафсил қаранг. У. Холикулов. Теоретические основы совершенствования уголовного законодательства
Республики Узбекистан в условиях углубления демократических реформ. Дисс. на соискание уч. степени д.ю.н.
(DSc). Ташкент 2019г. С. 19-20.
6
Қаранг. О. Е. Финогентова, В. А. Токарев. Зарождение социологической теории права в СССР // Вестник
Пермского университета. Юридические науки. 2017. Вып. 35. С. 16-32.
7
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Маритен католик черкови таълимотини тақдим этар экан, инсон ҳуқуқлари,
ҳаракатларнинг идеал тартиби, позитив ҳуқуқни ва уни амалда қўлланишини ўзига
бўйсундиради деган ғояни илгари сурди. Унинг таъкидлашича, "Инсон ҳуқуқлари
декларацияси ҳеч қачон тўлиқ ва якуний бўлмайди. Бу ҳар доим тарихнинг маълум
бир давридаги онг даражасига ва цивилизация даражасига боғлиқ бўлади". Ҳар бир
тарихий давр ўз ҳуқуқий идеалига эга бўлади. Айнан Маритеннинг инсон ҳуқуқлари
фалсафаси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (1948) манбаларидан
бирига айланди.
Маритен инсон ҳуқуқларини инсоннинг нормал яшаши учун аҳамиятига қараб
таснифлашни таклиф қилди.
Биринчи гуруҳ шахснинг (инсоннинг) фундаментал ҳуқуқларидан иборат эди.
Маритен уларга яшаш ҳуқуқи ва шахсий эркинлик, турмуш қуриш ҳуқуқи, хусусий
мулк ҳуқуқи, бахтга интилиш ҳуқуқи ва бошқаларни киритган. Шу ва бошқа ҳуқуқлар
ўз-ўзидан табиий бўлиб, эркин ва маънавий мавжудот сифатида инсоннинг табиатига
хосдир. Маритеннинг сўзларига кўра, шахс олий қадриятлар дунёсига тегишли.
Иккинчи гуруҳ сиёсий ҳуқуқлардан (ёки фуқаро ҳуқуқларидан) иборат. Уларнинг
рўйхати мамлакат қонунчилиги билан белгиланади. Бироқ, улар билвосита табиий
ҳуқуққа боғлиқ, чунки давлат ҳокимиятининг талаблари фақат табиий ҳуқуққа мос
бўлгани учунгина қонунга айланади. Маритен сиёсий ҳуқуқларга халқнинг давлат
конституциясини жорий этиш ва бошқарув шаклини белгилаш ҳуқуқи,
фуқароларнинг сиёсий ҳаётда, шу жумладан сайловларда фаол иштирок этиш ҳуқуқи,
сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқи, сўз ва мунозара эркинлиги, фуқароларнинг
қонун ва суд олдида тенглиги кабиларни киритади. Маритеннинг фикрига кўра, бу
ҳуқуқларнинг черков ёрдамида амалга оширилиши христиан демократияси, яъни
"христианча тузилган дунёвий давлат" ўрнатилишига олиб келади.
Учинчи гуруҳга инсоннинг ижтимоий ҳуқуқлари — ишчиларнинг ҳуқуқлари киради.
Булар остида Маритен меҳнат қилиш ҳуқуқини, касаба уюшмаларипа бирлашиш
ҳуқуқини, адолатли иш ҳақи олиш ҳуқуқини, ишсизлик ёки касаллик, қарилик ва
бошқа холатларда ижтимоий таъминот олиш ва бошқа ҳуқуқларни назарда тутган.
Ишчилар тегишли шароитлар мавжуд бўлса, корхонани бошқаришда иштирок этиш
ва унга биргаликда эгалик қилишга ҳақли. Шахснинг ижтимоий ҳуқуқларини тан
олиш, хусусий мулк ҳуқуқи билан бир қаторда, Маритеннинг фикрича, капитализм ва
социализм иллатларидан сақланиб қолишга ва жамиятни "учинчи йўл" асосида
ривожлантиришга имкон беради.
Маритен томонидан илгари сурилган ғоялари ва ҳуқуқларнинг таснифи ХХ асрнинг
иккинчи ярмидаги шахс ҳуқуқ ва эркинликларига оид барча халқаро ҳуқуқий
ҳужжатлар учун асос бўлди.
Қолаверса, бу каби ғояларга қадим замонларда асос солинган. Жумладан, милоддан
аввалги 539 йилда Қадимги Форснинг биринчи подшоҳи Буюк Кирнинг қўшини Бобил
шаҳрини босиб олди. Аммо инсоният учун унинг кейинги ҳаракатлари катта ютуқ
бўлди. У қулларни озод қилди, барча одамлар ўз динини танлаш ҳуқуқига эга
эканлигини эълон қилди ва ирқий тенгликни эълон қилди. Унинг бу ва бошқа
фармонлари пиширилган лой цилиндрга миххат ёзувида ёзилган. Бугунги кунда Кир
цилиндри сифатида танилган бу қадимий манба инсон ҳуқуқларининг дунёдаги
биринчи хартияси ҳисобланади. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча олтита
расмий тилига таржима қилинган, унинг қоидалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясининг биринчи тўртта моддасида ўз аксини топган.
Бобилдан инсон ҳуқуқлари ғояси тезда Ҳиндистон, Греция ва охир-оқибат Римга
тарқалди. У ерда "табиий ҳуқуқ" ғояси туғилган, чунки одамлар ҳаётда маълум бир
ёзилмаган қоидаларга риоя қилишга мойиллиги кузатилган ва Рим ҳуқуқи нарсалар
табиатидан келиб чиққан оқилона ғояларга асосланган.
8
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Инсон ҳуқуқларини мустаҳкамловчи ҳужжатлар, масалан, Магна Карта (1215), Ҳуқуқ
тўғрисидаги петиция (1628), АҚШ Конституцияси (1787), Франциянинг Инсон ва
фуқаро ҳуқуқлари декларацияси (1789), Америка Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль (1791),
инсон ҳуқуқларига доир кўплаб замонавий халқаро ҳужжатларнинг асосчиларидир.
Замонавий Жиноят кодексининг конституциявий асослари
Принциплар мавҳум, улар фақат ғоялар, таълимотлардир, холос. Уларни ҳаётга, реал
амалиётга татбиқ этишнинг модели, механизми керак. Ушбу тамойилларни идрок
этиш шакллари жиноят ҳуқуқи турини шакллантириш моделларини идрок этишга
таъсир қилиши мумкин. Бундай идеаллар ҳуқуқни қўллаш амалиётида амалга
оширилган моделлардан эмас, балки юридик фан томонидан шакллантирилган муайян
моделлардан келиб чиқиши керак. Бундай идеал сифатида ижтимоий ҳимоя моделига
ёки жазолаш моделига мос келадиган жиноий жавобгарлик модели бўлиши мумкин.
Улар қўлланиши мумкин бўлган жиноят ҳуқуқи тизимини баҳолаш мезони бўлиши
мумкин
Шу муносабат билан В.П. Коняхин жиноят ҳуқуқини тартибга солиш учун муҳим бўлган
ҳар қандай конституциявий қоидаларни уч гуруҳга ажратишни таклиф қилди: а)
жиноят ҳуқуқи соҳаси учун концептуал ёки мафкуравий маънога эга бўлган нормалар;
б) «жиноят қонунчилигига нисбатан, асосан, тизимни ташкил этувчи функцияни
бажарадиган, унинг вертикал (иерархик) тузилмасини шакллантирадиган ва унинг
тахминий норматив манбалари доирасини белгиловчи» нормалар; в) конструктив
функцияни ўзида мужассам этган нормалар, яъни улар жиноят қонуни матни билан
қўшилиб кетган ҳолда, жиноят-ҳуқуқий талабларнинг мазмунини белгилаб беради
М.В. Кирюшкин, "Конституциянинг ... жиноят ҳуқуқидаги формал-юридик аҳамияти"
ҳақида, фақат "ЖКнинг нормалари билан тартибга солинган масала бўйича ҳуқуқий
ечим Конституция қоидаларининг конкрет мазмунига боғлиқ" бўлган ҳолларда сшў
юритишни таклиф қилади. Бу боғлиқликни М.В. Кирюшкин, иккита асосий нуқтага
келтиради: 1) Конституция туфайли жиноят қонуни қонуний тусга эга бўлади —
мамлакатни бошқариш бўйича умумий давлат саъй-ҳаракатларининг алоҳида қисми
сифатида, бу мантиқий равишда аҳоли ва ҳокимият ўртасидаги Бош шартномадан
келиб чиқади, унга кўра иккинчи тараф биринчи тарафга юридик хизмат кўрсатади,
Асосий Қонун ўз-ўзидан айнан шу битимнинг ўзидир; 2) ЖК нормалари Асосий Қонун
матни ва руҳига зид бўлмаган даражадагина амал қилади.
Бундан келиб чиқадики, Жиноят кодексининг вазифаси, асосан, жиноий суд тизими
фаолият юритадиган чегаралар параметрларини белгилашдан иборат, ва уларни на
давлат, на фуқаролар кесиб ўтиши мумкин эмас. Шунинг учун қайси қилмишлар
жиноий эканлигини ва уларга нисбатан қандай чоралар кўриш кераклигини аниқ
белгилаш ниҳоятда муҳимдир. Бу орқали жиноят ҳуқуқи давлат томонидан жиноий
одил судлов соҳасида ўзининг мажбурлов кучини қонуний равишда амалга
оширилишини чеклайди ва назорат қилади.
Демак, жиноят ҳуқуқи тамойилларини идро этишни уларнинг вазифалари орқали
тавсифлаш мумкин. Жумладан, А.Тошпўлатов жиноят ҳуқуқи тамойилларининг
вазифалари кишиларнинг онги ва хулқ-атворига таъсир кўрсатиш, ўзаро боғлиқ ва
ўхшаш муайян муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини таъкидлайди.
Бу функциялар жиноят ҳуқуқи тамойилларининг мақсад ва вазифаларини белгилаб
7
Пено, М., Богуcки, О. Принcиплес оф Cриминал Лиабилитй фром тҳе Семиотиc Поинт оф Виеw. Инт Ж Семиот
Лаw 34, 561–578 (2021).
8
Коняхин В. Конституция как источник Общей части уголовного права // Российская юстиция. 2002. № 4. С. 53-
54.
9
Кирюшкин М.В. Формально-юридическое значение Конституции РФ в российском уголовном праве //
Конституционные основы уголовного права, С. 251-254.
9
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
беради, уларнинг мафкуравий, сиёсий, ҳимоя ва тартибга солиш мазмунини
ойдинлаштиради.
Ушбу
муаллифнинг
фикрини
ривожлантирган
ҳолда
принципларнинг
функцияларини таснифлашга ҳаракат қиламиз. Демак, принциплар:
ҳуқуқ нормаларни бир хилда шакллантиради, қонун чиқарувчи учун етакчи ғоялар
сифатида ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш йўлларини белгилайди;
турли ҳуқуқ нормалари билан бошқа нормативно-ҳуқуқий талаблар ўртасида муҳим,
барқарор, зарурий боғлиқликни таъминлайди, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқ
нормаларини тизимлаштириш, шарҳлаш ва амалга ошириш жараёнида муҳим мўлжал
бўлиб хизмат қилади;
жамият ва ҳуқуқий тизим ривожланиши ва фаолиятининг асосий қонуниятлари
ўртасидаги боғловчи бўғин ҳисобланади;
ҳуқуқий нормалар қўлланишини йўналтиради, у ёки бу ҳуқуқий масалани ҳал
қилишнинг умумий йўналишини белгилайди.
Принцип деганда, одатда, қонунда акс этган ёки табиий ҳуқуқлардан, аҳлоқ
меъёрларидан ҳосила бўлган ва ҳуқуқ тизимида умумий эътироф этилган маълум бир
қоида, кўрсатма тушунилади.
Ўз-ўзидан, тамойиллар фақатгина ҳуқуқнинг ўзида эмас, балки ҳуқуқий маданиятда
илдиз отган бўлиб, маълум маънода жиноят қонунчилиги негизини ташкил қилади.
Шу доирада улар турфа шакл ва мазмун касб этиши мумкин
Юқорида қайд этилганларга асосан, мета-даражада кўриб чиқилиши лозим бўлган
тамойиллар мавжуд, деган
хулоса
қилиш мумкин. Мазкур тамойилларни ҳуқуқнинг
умумий тамойиллари деб аташ мумкин. Қонунчилик тартибида мустаҳкамланган
тамойиллардан фарқли ўлароқ, улар бошқача тарзда қўлланилиши мумкин. Ушбу
тамойиллар жиноят ҳуқуқининг типини шакллантиришга ёрдам беради.
Иккинчи
даражадаги
тамойиллар,
ЖКнинг
махсус
4-10-моддаларида
мустаҳкамланган тамойиллардан иборат. Улар қонунчиликнинг тузилиши ва/ёки
институтларини тавсифловчи моделлар бўлиб хизмат қилади.
Метадаражадаги тамойиллар – бу бир қарашда кўпчилик учун тушунарли бўлган, аммо
тавсифлаш жараёнида жиддий қийинчиликларни келтириб чиқарадиган ва илмий
мунозаралар предмети бўлиб хизмат қиладиган умумнсоний қадриятлар (яхшилик,
оқиллик, ростгўйлик ва ҳ.к)дир
Биринчи даражадаги тамойиллар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1-моддасида ўз
аксини топган бўлиб, унга кўра Конституция
ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари жиноят қонунчилигининг
асоси ҳисобланади. Бу ерда "асос" сўзи ЖКнинг Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган нормалари билан узвий боғлиқлигининг ўзига хос
хусусиятларини
принциплар
орқали очиб беради.
“
Асос
” сўзи ...2. Манба, бирор нарса қурилиши учун асосий нарса, бирорта нарсанинг
моҳияти. 3. Бирор нарсанинг дастлабки, асосий қоидалари. ...Бирор нарсанинг асосида
10
А.И.Тошпулатов. Жиноят-ҳуқуқий принциплар: назария ва амалиёт. Монография. –Т.: ТДЮУ нашриёти, 2023.-
Б. 23.
11
Қаранг.
Dworkin, Robert. 1980. Taking Right Seriously. Harvard, Cambridge: Harvard University Press. Str 22 Po Peno, M.,
Bogucki, O. Principles of Criminal Liability from the Semiotic Point of Viyew. Int J Semiot Law 34, 561–578 (2021).
12
Батафсил қаранг. Суденко В. Е. Принцип справедливости в уголовном законодательстве // Вестник
ассоциации вузов туризма и сервиса. 2010. №1. УРЛ: https://cyberleninka.ru/article/n/printsip-spravedlivosti-v-
ugolovnom-zakonodatelstve (дата обращения: 05.01.2024)). Грунтов, И. О. Принцип справедливости как способ
оценки обоснованности и эффективности действующих уголовно-правовых норм: монография /
И. О. Грунтов. — Минск: ИВЦ Минфина. — 2022. — 138 с.
10
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
ётмоқ (бўлмоқ) — бирор нарсада бош, асосий бўлмоқ. Бирор нарсага асос солмоқ,
бирор нарсани асос сифатида олмоқ – бошланғич, асосий нарса сифатида
фойдаланмоқ, деб талқин қилинади
Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда "
асос
" сўзи: 1. Ьирор нарсани қўллаб-
қувватлайдиган ва уни ривожлантириши мумкин бўлган муҳим фактлар, ғоялар ёки
ҳодисалар; 2. Бирор нарсани бошқа бирор нарса билан асослантириш (одатда пассив),
фикр, факт, вазият ва бошқа нарсаларни, бирор нарсани кетириб чиқариш учун таянч
нуқта сифатида талқин этилади
Хуллас, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси Конституция ва халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларидан келиб чиқади. Қонун чиқарувчи
қонунни янги таҳрирда қабул қилганда ёки ЖКга янги моддани киритганда, ушбу
қонун қоидалари ривожланиши учун нима бошланғич нуқта эканлиги, яъни кимнинг
манфаатларини кўзлаши ва қандай мақсадда ишлаб чиқилишини белгилаб олиши
лозим. Шу маънода, "ушбу соҳадаги ижтимоий муносабатларини тартибга солиш
мақсадида" деган умумий ва кенг маъноли сўзлар билан чекланмасдан, доимо
қонуннинг мақсадларини аниқ мазмунли кўрсатиш зарурдир.
Иборанинг эътибор бериш керак бўлган иккинчи қисми – бу "норма" сўзидир. ЖКда у
қонунчилик акти сифатида «халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари»
(ЖК 1-моддаси), «объектларни ишга тушириб фойдаланиш нормалари» (ЖК 193-
моддаси Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш), «мансабдор
шахс томонидан экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш» (ЖК
193-моддаси), ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини
бузиш (ЖК 200-модда) фойдаланилади. Бу сўзнинг мазкур маънода қўлланиши
ҳуқуққа позитивистик ёндашув билан тақозо этилади, бунда «норма» фақат қонун
ҳужжатларида мустаҳкамланган ҳулқ-атвор ёки бошқа талаблар тан олинади.
Шунингдек, мазкур сўз Ўзбекистон ЖКнинг баъзи моддаларида бошқа маънода ҳам
келтирилган. Хусусан, «нефть қувурларини нормал ишлаши бузилишига олиб келиши
мумкин бўлган ҳаракатлар» (ЖК 255
2
-моддаси), «умум эътироф этган ахлоқ
қоидалари» (ЖК 277-моддаси 2-қисми «г» банди). Қайд этилган моддаларда қоида
(рус тилида «норма» сўзи келтирилган) сўзи умумэътироф этилган хулқ-атвор
стандарти ёки қоидаси сифатида қўлланилади, бу ҳақида ЖК 277-моддаси ўзбек тили
матни ҳам далолат беради (
ахлоқ қоидалари
).
Одатда, ҳуқуқий адабиётда "норма" сўзи одатда қонун ҳужжатлари моддаларига ёки
қонунчиликнинг ўзига (норматив-ҳуқуқий ҳужжат) нисбатан қўлланилади. Ожеговга
кўра, "
норма
" 1.
Қонунийлаштирилган талаб, мажбурий деб тан олинган тартиб,
хулқ-атвор нормаси
деб тушунилади.
Бироқ, "норма" сўзи бошқа маъноларга ҳам эга. Масалан, Оксфорд луғатида "
норма
"
қуйидагича шарҳланади:
1. Умумий ёки кутилган вазият (ҳолат) ёки ҳулқ-атвор
модели. 2. Муайян гуруҳ ёки жамиятга хос одатий ёки қабул қилинган хулқ-атвор
стандартлари.
Сифат тариқасида "норма" сўзини "норматив" ёки "нормал" деб қўллаш мумкин.
Биринчи ҳолда, у нормага, яъни норма ёки стандартни ўрнатувчи ҳужжатга тегишли
(позитив ҳуқуқда). Иккинчисида – жамиятда қабул қилинган одатий, умумэътироф
этилган ҳулқ-атвор, умумий стандартларни англатади. "Норма" сўзи яхши (мақбул),
намуна деган мазмунда ҳам келади. Агар Конституция ёки халқаро ҳуқуқ
нормаларини билмасак, маъқул нарсани номаъқбулдан, яхшини ёмондан ажрата
олиш имконсиз бўлади.
13
Ожегов, С.И., Шведова, Н.Ю. Толковый словарь русского языка. — 3 изд., стер. — Москва: Азъ, 1996. — 907 с.
14
Оксфордский словарь
11
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
Даставвал тўғри нарсани ўргатиш зарур, у умумий эътирофга эга бўлиши ва тан
олиниши учун. Модданинг "...Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган нормаларига асосланган..." деб бошланиши бутун бир фалсафани ўз ичига
олади. Инсонлар аслида нима яхши ва тўғри эканлигини тушуна бошлаши учун, аввал
жамиятнинг таълим даражасини ошириш, сўнгра улар ўртасидаги муносабатларни
тартибга солиш лозим. Барчамиз ҳамма нарсани биламиз деб тахмин қилиш мумкин
эмас. Ҳа, алббата, баъзи нарсалар ҳаммамизга маълум. Фирибгарлик, ўғирлик,
бошқаларга зарар етказиш – бу ёмон, талон-тарож қилиш – бу ёмон. Булар умумий
маълум нарсалар. Аммо оддий фуқарога номаълум ёки тушунарсиз бўлган, демакки у
томонидан тан олинмайдиган нарсалар ҳам бор. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган нормалари нималардан иборат ва нима учун тан олинган?
Хулоса тариқасида
шуни таъкидлаш мумкинки, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф
этилган нормалари ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жиноят-ҳуқуқий
тизимнинг турини шакллантириш нуқтаси ҳисобланади. Бироқ, улар ўз-ўзидан
қонунчиликнинг умумий соҳаларини, хусусан, жиноят ҳуқуқини тизимлаштира
олмайди. Қонунчилик уларда сингдирилган фактлар ёки ғоялар орқали тизимлашиб
боради. Жиноят ҳуқуқини шакллантирувчи тамойилларга ҳуқуқ доирасидаги
фаолиятни шакллантирувчи ўзгармас стандартлар, техник кўрсатмалар ва
кўрсатмалар сифатида ёндашиш мумкин.
Иқтибослар/Сноски/References:
1. Matti Joutsen. International standards and norms as guidance in the criminal justice system.
161st international training course, visiting experts’ papers. p.54
2. Макс Фасмер. Этимологический словарь русского языка. Гейдельберг, изд.
«Universitätsverlag Carl Winter». Латинско-русский словарь / под ред. И.Х. Дворецкого.
М., 1976. С. 810;
3. Большой энциклопедический словарь / под ред. А.М. Прохорова, А.П. Горкина. М.,
1997. С. 960.
4. Оксфордский словарь.
5. George P. Fletcher. The Nature and Function of Criminal Theory, 88 Cal. L. Rev. 687 (2000).
Р. 691.
6. У. Холикулов. Теоретические основы совершенствования уголовного
законодательства Республики Узбекистан в условиях углубления демократических
реформ. Дисс. на соискание уч. степени д.ю.н. (DS). Ташкент 2019 г. С. 19-20.
7. О. Е. Финогентова, В. А. Токарев. Зарождение социологической теории права в СССР
// Вестник Пермского университета. Юридические науки. 2017. Вып. 35. С. 16-32.
8. Peno, M., Bogucki, O. Principles of Criminal Liability from the Semiotic Point of View. Int J
Semiot Law 34, 561–578 (2021).
9. В. Коняхин. Конституция как источник Общей части уголовного права // Российская
юстиция. 2002. № 4. С. 53-54.
10. Кирюшкин М.В. Формально-юридическое значение Конституции РФ в российском
уголовном праве // Конституционные основы уголовного права, С. 251-254.
11. A.I.Toshpulatov. Jinoyat-huquqiy prinsiplar: nazariya va amaliyot. Monografiya. –T.:
TDYuU nashriyoti, 2023. – Б. 23.
12. Robert Dworkin. 1980. Taking Right Seriously. Harvard, Cambridge: Harvard University
Press. С.22.
13. В. Е. Суденко. Принцип справедливости в уголовном законодательстве // Вестник
ассоциации вузов туризма и сервиса. 2010. №1. URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/printsip-spravedlivosti-v-ugolovnom-zakonodatelstve
(дата обращения: 05.01.2024)).
12
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON, 2-QISM (YOʻITJ)
14. И.О.Грунтов. Принцип справедливости как способ оценки обоснованности и
эффективности действующих уголовно-правовых норм: монография / И. О. Грунтов. —
Минск: ИВЦ Минфина. — 2022. — 138 с.
15. С.И.Ожегов, Н.Ю. Шведова. Толковый словарь русского языка. - 3 изд., стер. - Москва:
Азъ, 1996. - 907 с.