183
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
КЎРФАЗ АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ ҲИКОЯНАВИСЛИГИДА
АЁЛ ШАХСИЯТИНИНГ КАМОЛОТИ: ГЕНДЕР МАСАЛАСИ
ВА БАДИИЙ ТАЛҚИН
АҲМЕДОВА Шаҳло Иргашбаевна
Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти,
филология фанлари номзоди
Тел:+99890 316-70-71
Email: kamolotsari2020@mail.ru
ЎРМОНОВА Нилуфар
Тошкент давлат шарқшунослик университети,
Амалий фанлар факультети 4-курс талабаси
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15673277
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 01-iyun 2025 yil
Ma’qullandi: 03-iyun 2025 yil
Nashr qilindi: 15-iyun 2025 yil
Аёл муаммоси унинг озодлиги, ҳақ-ҳуқуқи ва
жамиятда тутган ўрни араб Шарқида XIX асрдан
яъни,
янги
даврдан
энг
муҳим
мураккаб
масалалардан бири бўлиб келмоқда. Кўрфаз араб
мамлакатларида бу муаммо ХХ аср бошидан
вужудга келган бўлса ҳам, ушбу аср иккинчи
ярмидан айниқса, долзарб аҳамият касб этди ва
ёзувчи аёллар равнақ топиб уларнинг ижодида ўз
ифодасини топди. Бу вазият аёлларнинг ижодини
таҳлил
қилишда
уларга
ижтимоий-маданий
нуқтаи назардан ёндошишни тақозо қилди ва ўз
ўрнида аёл муаммосини адабиётда кенгроқ
ёритишга
имконият
берди.
Чунки
миллий
маданиятнинг намояндаси бўлган ижодкорлар
асарлари араб аёли тақдирида жумладан, Кўрфаз
аёли тақдирида ХХ асрда рўй берган ўзгаришларни
ишончли равишда таҳлил этишга йўл қўяди.
KEY WORDS
Маълумки, XIX аср охири ХХ аср бошида Бутрус Бўстоний, Қосим Амин, Ҳофиз Иброҳим,
Маъруф Русафий каби ислоҳотчи маърифатпарвар адиблар араб аёлини ижтимоий-
маънавий озодлиги, тенгҳуқуқлилиги учун кураш олиб боришда бу йўлда кўп
тўсиқларга дучор бўлишди, чунки улар жамиятни ривожи ва равнақи аёлнинг
жамиятда тутган ўрнига боғлиқ деб қатъий ҳисоблашарди. Аёлга таълим бериш
жамият учун, ёшларни тарбияси учун фойдали ва зарур фаолият деб топилди.
Албатта, турли мамлакатларда аёлнинг жамиятда тутган ўрни масаласи, унинг асрлар
давомида ҳукм сурган ва шахс сифатида тан олмасдан руҳан эзиб келган одат-
удумларни бартараф этишлар турлича кечди ва бу масала ижтимоий-тарихий ўзига
хосликдан келиб чиқди. Масалан, Форс кўрфази араб мамлакатларида, Машриқ ва
Мағриб араб мамлакатларида аёлни озод қилиш масаласи анча кеч бошланди. Кувайт
ва Баҳрайнда ХХ аср биринчи ярми ниҳоясида, бошқа Кўрфаз мамлакатларида Қатар,
Уммон ва Бирлашган Араб Амирлигида эса ХХ аср иккинчи ярмидан бошланди. Аммо бу
жараён Кўрфаз мамлакатларида тезкорлик, шиддат билан ўтмоқда. Баъзи Кўрфаз аёл
ёзувчилари Фавзия Рашид, Худа Наимий, Шайха Нахий, Фотима Юсуф Али ва бошқалар
аёлни жамиятнинг тенг аъзоси сифатида, яъни социум сифатида намоён қилиш учун
бу муаммога кескинроқ ёндошдилар. Ва улар ўзларининг муаммоларини тақдим
этишга айни ижодиётнинг жарчиси сифатида фойдаланишни танладилар. Бу омиллар
аёл ижодини, жумладан аёл ҳикоянавислигини ривожига олиб келди ва адалий
184
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
майдонда кўп муаллифа адибалар номлари пайдо бўлишини таъминлади. Масалан,
Кувайт ёзувчилар уюшмасида аёл ёзувчилар сони эркаклардан кўпроқдир.
Аёлга таълим бериш, тенгҳуқуқлигини таъминлаш, унинг ижодий ва ижтимоий
салоҳиятини очишга шарт-шароит яратиш ва ундан жамиятда самарали фойдаланиш
зарурлиги энг консерватив араб жамиятида ҳам тушунила бошланди.
Аммо Кўрфаз аёлига анъанавий одат ва удумларнинг босими, унинг ҳаётини доимо
эркаклар, яъни ота, эр, ака-укалар бошқариши лозим бўлганлиги туфайли, ижтимоий
ҳаётдан тўрт девор ичидаги узлатда яшамоқ тарзидан чиқиши осон бўлмаяпти.
Шунинг учун адибалар ижодида бу муаммога бағишланган мавзулар камаймасдан,
собит ўрин эгалламоқда. Бу мавзулар ХХ аср давомида аёл муаммосига бағишланган
барча араб асарларига тааллуқли бўлди. Лекин Кўрфаз адибалари ижоди ўзига
хосликка эга бўлиб бошқа араб адабиётидан деярли йўқолган мавзу кўпхотинлик
муаммосини кўтаришда давом этмоқда. Сўнгги тадқиқотларимиз таҳлилларидан
маълум бўлишича, улар ҳанузгача “ёпиқ” мавзу ҳисобланган, аёл ва эркак ўртасидаги
оилавий ҳаёт учун лозим бўлган нозик (интим) муносабатларни журъат билан ўз
асарлари орқали ёритиб, ўзларининг шахсий, интим шуурлари ва ҳис-туйғулари
ҳақида очиқ ошкора баён қилишмоқда.
Халиж мамлакатларида ижтимоий ҳаётдан ажралиб яшаш ҳолати аёл учун секин-аста
йўқолиб бормоқда, улар университетларда таҳсил олмоқдалар, журналистика, таълим
соҳаларида, давлат муассасаларида фаолият юритмоқдалар.Уларни мамлакатнинг
ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки ортиб бормоқда. Буларнингҳаммаси Кўрфаз
адибалари ижодида ўз ифодасини топмоқда.
Кўрфаз адибалари ўз ижодларини ХХ аср 70- йилларидан “мазлума шарқ аёли”
мавзусидан бошлаб, ХХI аср арафасида унга жамият аъзоси, ўзини англаб олган социум
сифатида мурожаат қила бошлашди. Бадиий жиҳатдан мисрлик адибалар даражасига
етишмаган бўлса ҳам, Сальва Бакр ва Радва Ашур каби адибалардан таъсирланиб, кенг
ижтимоий-аҳлоқий мавзуларга ёндошиб,ўз йўлларида ҳаракат қилмоқдалар.
ХХ аср охири ХХI аср бошида Форс кўрфази араб мамлакатлари адабиёти майдонига
адибаларнинг янги авлоди кириб келди- булар Худа Наимий, Шайха Нахий ва бошқалар.
Адибалар нафақат ижодда ўз шахсиятларини ижодкор сифатида намоён этдилар,
балки замонавий ёзиш технологиясига эга эканликларини ҳам исботладилар. Улар
нафақат бутун араб олами адабий меросини тажрибасини ўрганишди, балки ижодий
сафарлар ва ахборот воситалари орқали жаҳон адабий тажрибаси билан яқиндан
танишдилар. Адибалар ўзига хос мустақил дунёқарашга эга бўлиб, асарларидаги
қаҳрамонлар образи орқали ифода қилиб келмоқдалар.
Умуман араб оламида аёл ижоди ХХ асар 40-50 йилларида фаоллашган бўлса (баъзи
истисно билан) Кўрфаз адибаларининг адабий жараёндаги
фаолликлари
60-
йиллардан кузатила бошланди [4:142].
Нефть пайдо бўлиши билан ижтимоий ҳаётда янги уфқлар очилди ва у Кўрфаз аёлига
унинг (у ёки бу минтақада кўп ёки камроқ тарзда) ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий,
маданий жабҳаларида кўпроқ ва чуқурроқ иштирок этишга имконият яратди.
Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ҳикоянавис адибалар ижоди бошқа араб
минтақаларидаги аёл ижодидан асло қолишмайди. Масалан: Баҳрайнда Мунира Фодил,
Фавзия Рашид; Қувайтда:
Лайло Усмон, Фотима Юсуф Али, Сурайё Бақсамий;
Бирлашган Араб Амирлигида: Салма Матар Сайф, Марям Жума, Майсун Суқр, Зибийа
Хамис; Қатарда: Кулсум Жобир ва бошқалар [2:53] .
Бу номлар минтақада ҳар томонлама хизмат қилиб келаётган катта авлодга мансубдир.
Форс кўрфази араб мамлакатлари адабиётида аёл муаммосига ёндошишда бир хиллик
ёки яқин ўхшашлик кузатилади. Бу яхлитлик асрлар давомида ёнма-ён яшаган
халқларнинг анънавий яшаш тарзи, ўхшаш жўғрофий муҳити, хўжалигидаги турли
жиҳатлар, тафаккури ва урф-одати яқинлиги билан шартланади.
185
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
Форс кўрфази араб мамлакатлари адабиётида аёл (албатта ижобий образ бўлса) - бу
оилани фаровонлигини таъминловчи, оиланинг таянчи осойишталик ўрнатувчи
инсондир..
ХХ аср 80-90 йиллар ҳикоянавислигида Форс кўрфази араб мамлакатлари адабиётида
янги овозлар ўзларини намоён қила бошлади. Фотима Туркий, Лула Маснад ва Маиса
Халифийлар каби адибалар Халиж адабиёти ривожига катта ҳисса қўшдилар. Адибалар
кўтарган асосий мавзулардан-бу аёлларни иродасини кишанлайдиган, уларни фаол
ҳаётдан ва жамиятдан узилишларига олиб келувчи анъана ва урф-одатлардан ҳалос
қилиш йўлини излаш, хорижда таҳсил олиш муаммоси, таълим олган қизларни ишга
жойлашиши ва ижтимоий масалалардир. Ёш авлод ҳикоянависларининг энг аҳамиятли
жиҳатлари шундаки, улар катта авлод томонидан ҳалигача сукут сақлаб келинган
муҳим муаммоларни кўтаришда журъат кўрсатдилар ва ечим топишга ҳаракат
қилдилар.
Форс кўрфази араб мамлакатлари адибалари ҳикояларида қизни мажбуран турмушга
бериш, муҳаббати поймол бўлиши каби содда таниш сюжет ҳанузгача ўзининг
долзарблигини йўқотмаган. Бу фақатгина маиший ҳаётдан лавҳа бўлиб қолмасдан
муаллифни огоҳлантирувчи овозидир, чунки жамиятда бу иллат ҳали ҳам илдиз отган.
Чунки аёлнинг қисматини фақат итоаткорлик ва ожизликда кўришни ўрганган
ижтимоий тафаккурга сингиб кетган бу меъёрлардан ҳоли бўлишга кўникмоқ ҳуқуқий
ҳужжатлар, сайловда ҳуқуқ бериш ёки кўпхотинликни ман этишни қабул қилишдан
қийинроқ туюлади. Шунингдек, моҳият ташқи, маиший, юзаки расмиятчиликда эмас,
балки ижтимоий онг томонидан ҳамма эътироф этган ва маъқул кўрган доирадаги
ички руҳий озодликдадир. Аммо бундай руҳий озодликка аёл ҳам, жамият ҳам тайёр
бўлиши керак, чунки такомиллашмаган жамиятда чегараланмаган ҳис - туйғуларга
озодлик бериш ҳатарли бўлиб фожеали натижаларга олиб келади.
Ҳозирги кунда Форс кўрфази араб мамлакатлари жамиятида аёл мавқеига эркаклар
томонидан қарашлар аста - секин ўзгара бошлаганида, эркак адиблар аёлларга инсонга
хос “табиий озодлик” беришни ва уни социум сифатида сиёсий- иқтисодий ва
ижтимоий-маданий ҳаётда иштирок этишини қабул қилишни бошлаганида бу мавқега
эришган аёл энг аввало оналик бурчи, аёллик латофати ва ибо-ҳаё чегараларидан
чиқмаслигини тўғри деб билишади ва баъзи адибаларни масалан, Лайло Усмон,
Фавзия Рашид каби адибаларни аёл масаласини қатъий қўйганлари учун танқид
қилишдан ҳам бош тортмайдилар.
Аёлнинг Форс кўрфази араб мамлакатларидаги ижтимоий аҳволи ўзгариб бормоқда ва
адабиётда ўз ифодасини топмоқда. Агар биринчи босқичдаги адибалар ўз
қаҳрамонларини тўрт девор ортида қолиб кетганини, ва уларнинг ўша девордан
ташқари узлатдаги ҳаёти тўғрисида нидо қилган бўлса, кейинги босқичлардаги
адибалар умуминсоний муаммоларга ўтиб, ўз қаҳрамонларини тўлақонли шахсият
сифатида тақдим этишади.
Аёл жамиятдаги аҳволига жамоада бўладиган шахсиятлараро муносабатлар сифатида
ёндошади. Ўзининг ҳаётий дунёқарашини ифода этади, инсонннинг бурчи ва қисмати,
унинг ҳуқуқ ва вазифаларини ажралмаслиги, озодлик ва масъулият тўғрисида баён
қилади.
Агар адибаларнинг биринчи авлоди Лайло Усмон, Фотима Юсуф Али Хадая Султон,
Шайха Нахий асарларида қаҳрамон аёл образи эркаклар билан ижтимоий ва касбий
тенглик тўғрисида сўз борса, сўнгги авлод вакиллари адибалар Фотима Туркий, Лула
Маснад, Маиса Халифийл ва Сита Азбаба ҳикояларидаги аёл қаҳрамонлар шахсият
сифатида ўзининг ҳис туйғулари ҳам озод бўлиши ифода этилади.
Ота образи Кўрфаз адибалари ҳикояларида анъанавий образ, бу образ бутун араб
адабиётида ўзига хос аҳамиятга эга.
186
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 6-SON (YOʻITJ)
Кўрфаз ҳикояларида у маҳобатли оила бошлиғи, бутун оила аъзоларининг тақдирини
ҳал қилувчи образ, унинг осойишталигини ва барқарорлигини таъминлайди. Аммо
баъзида фарзандлари бахтига тўғаноқ бўлади, эски сийқаси чиққан одатлар ва удумлар
чегарасидан хатлаб ўтишни ҳоҳламайди, янги ҳаётий шамоллар эсишини қабул
қилмайди. Шунда фарзандлари (кўпинча қизлари) унинг иродасини қурбони бўлиб
чиқади.
Кўрфаз адибалари орасида Қатар адибаси Шайха Нахий ҳикоя жанрини ўз фикр
мулоҳазаларини ифдолаш учун у ҳоҳ сиёсий ёки ижтимоий масалага бағишланган
бўлсин қулай имконият деб топди. Машҳур маърифатпарвар Қосим Амин каби, аёл
ҳолатини яхшилашда ислом қадриятларига таяниб, ислом маданиятида аёлга паст
назар билан қараш борлигини рад этади.
Ҳикоянавис адиба Шайха Нахий аёлни айш-ишрат қурбони қилиб кўрсатишдан воз
кечади, уни бу муаммодан баландроқ кўтаради. Асарларида иффатли аёлларни тавсир
қилади ва амирлик аёлини катта тоифасини кўрсатади. Унинг қаҳрамон аёллари
ҳикоянавис адибалар Амина Абдуллоҳ ва Салма Матар Сайф қаҳрамонларидан фарқ
қилади. Уларнинг қаҳрамонлари йўлдан адашган, оиласига ҳиёнат қилган аёллардир.
Нахий фикрича, бундай аёллар амирликлар жамияти учун хос эмас деб ҳисоблайди. У
сўнгги авлод вакилаларини поклик йўлини танлашга ундайди ва мамлакатни маданий,
ижтимоий ва маърифий равнақини кўзлаб мақсад қилинган адабиёт яратишга даъват
қилади.
Хулоса ўрнида адибалар ижодига баҳо берар эканмиз, улар Форс кўрфази араб
мамлакатлари адабий мактабини мазмунан ва шаклан бойитишда катта роль
ўйнадилар ва умуминсоний қадриятларга ёндошдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1
.
رطق
2003. “
ملحملققحتي
” .
اراسيلعازريم
.
تاوصاةيرطقيفةصقلاةريصقلا
2. 1996
ةحودل – ةءاجفلا نب ىرطق راد ا ط روطتلا ءاشنا ةيرطقلا ةصقلا دوفاك ميحرلا دبعة دمحم
3.
تارادصإ رطق يف ةريصقلا ةصقلا ىف لعفلا و زجعلا ةيدج كوربم دارم د و ديشر نسح
1999
ط ادونير عباطم سلجملا
4. 1986
و رشنلل ةديدجلا ةينطولا راد ،تيوكلا– .يبرعلا جيلخلا يف ءابدا .دمحا ا دبع طابشلا
،ضايرلا عيزوتلا
5..2001
ا ط ةرحاقلا ةينانبللا ةيرصملا راد ليطابا ىميعنلاا ىده
6.
توريب ا ط ةيبدلا زونكلا راد مطوطلا جرف دمحم ةرون
2001
ماع
7. Akhmedova, Shahlo. (2017). "Novellistics in the arab countries of the Persian Gulf."
International Scientific and Practical Conference World science. Vol. 5. No. 4, -P.9-11
8.
Akhmedova, Shakhlo Irgashbaevna. (2021). "Ideological and artistic searches in the
short stories of the arab countries of the persian gulf at the beginning of the XXI century."Asian
Journal of Multidimensional Research 10.10,-P. 838-842.
9.
Akhmedova, Shakhlo Irgashbaevna.
Formation and Development of Storytelling of the Gulf
Arab Countries Power System Texnology Journal, Volume 48, Issue 4 (2024) (Scopus Q1)
ISSN: 1000-3673 https://powertechjournal.com/index.php/journal/article/view/1146