Авторы

  • Баҳромжон Абдуллаев
  • Зиёдахон Азамжанова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.130060

Аннотация

Ушбу мақолада Бобурийлар даврида Ҳиндистоннинг ички ва ташқи сиёсатини тадқиқ этишнинг назарий асослари ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан турли дин ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар ҳинд давлатини вужудга келтириш йўлидаги тажрибалари ва ютуқлари далиллар билан ёритиб беришга ҳаракат қилинган.


background image

118

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

БОБУРИЙЛАР ДАВРИДА ҲИНДИСТОННИНГ ИЧКИ ВА

ТАШҚИ СИЁСАТИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ

АСОСЛАРИ

Баҳромжон Ҳошимжонович Абдуллаев

Андижон давлат университети “Жаҳон тарихи” кафедраси катта

ўқитувчиси

Азамжанова Зиёдахон Азамжон қизи

Андижон давлат университети Тарих факультети 4-босқич

талабаси

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16559312

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:28-iyun 2025 yil

Ma’qullandi: 30-iyun 2025 yil

Nashr qilindi: 29-iyul 2025 yil

Ушбу

мақолада

Бобурийлар

даврида

Ҳиндистоннинг ички ва ташқи сиёсатини тадқиқ

этишнинг

назарий

асослари

ва

Заҳириддин

Муҳаммад Бобур томонидан турли дин ва

мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар

ҳинд давлатини вужудга келтириш йўлидаги

тажрибалари ва ютуқлари далиллар билан ёритиб

беришга ҳаракат қилинган.

KEY WORDS

Марказий

Осиё,

Хоразмшоҳлар давлати, Амир

Темур, Мирзо Улуғбек, Хусайн

Бойқаро,

Заҳириддин

Муҳамаммад

Бобур,

Мовароуннахр,

Афғонистон,

Ҳиндистон,

Темурийлар,

Бобурийлар.

Марказий Осиё халқлари ўзларининг минг йилликлар мобайнида шаклланган

оламшумул сиёсати, маънавий баркамол давлатчилик анъаналари билан жаҳон

давлатчилиги ва сиёсати тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Улуғ боболаримиз -

Хоразмшоҳларнинг адолат ва инсонпарвар-ликка таянган салтанатлари, Соҳибқирон

Амир Темурнинг туркий улусни бирлаштириб марказлашган давлат тузиши, миллат

ифтихори учун курашиш ва буюк темурийлар салтанатига асос солиши, Мирзо

Улугбекнинг фан ва маданият равнақига, Ҳусайн Бойқаронинг адабиёт ва санъат, илм

ҳамда ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан турли дин

ва мазҳабдаги халқларни бирлаштириб, инсонпарвар ҳинд давлатини вужудга

келтириш йўлидаги тажрибалари ва ютуқлари жаҳон сиёсатдонлари томонидан юқори

баҳоланган. Буларнинг давлат бошқарувидаги тажрибалари бугунги кунда

дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда [4.60-61].
Миллат номини улуғлаган алломалар хақида гап борганда, Мовароуннаҳр тарихида

чуқур из қолдирган, Афғонистон ва Ҳиндистон тарихида эса асрларга татигулик улкан

бурилиш ясаган давлат арбоби, буюк саркарда, серқирра олим ва тенгсиз нозиктаъб

шоир - Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида хорижий тилларда бир неча ўнлаб хилма-

хил катта-кичик асарлар яратилган. XVIII асрнинг III чорагида инглизлар Ҳиндистонни

босиб олгандан кейин улар жуда кўплаб қимматбаҳо осори атиқалар билан бир

қаторда ноёб китоблар ва қўлёзмаларни ҳам ўз юртларига олиб кетганлар. Уларнинг

кўплари ҳозирда Британия музейида ва Хиндистоннинг миллий музейларида

сақланмоқда. Ана шу манбалар асосида инглиз ва ҳинд тарихчи, адабиётчи ва


background image

119

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

иктисодчи-файласуфлари Бобур ва бобурийлар ҳақида хам самарали изланишлар олиб

бордилар ва жуда кўплаб илмий-тарихий асарлар яратдилар[5.3].
Бобурийлар жаҳон сиёсатида ўчмас из қолдирибгина қолмай, улар олиб борган сиёсат,

иқтисод, ўз даврида Бобурий шаҳзодалар Ҳиндистонда буюк давлат барпо қилиш

билан бир қаторда, ушбу юртда ободончилик ишларини олиб боришган ва мамлакатда

илм-маърифатнинг юксалишига катта ҳисса қўшишган. Шунингдек, Бобур ва унинг

авлодлари томонидан Тож Маҳал, Шоҳ Акбар мақбараси, Агра ва Деҳлидаги Қизил

қалъалар каби маҳобатли меъморий обидалар барпо этилганки, улар ҳозирда ҳам

нафақат ҳиндистонликларнинг, балки бутун дунёдан ташриф буюрадиган

сайёҳларнинг севимли зиёрат масканлари ҳисобланади. [2.118]
Тарихдан маълумки, Бобурийлар сиёсати дунёнинг қатор олимлари ва тарихчилари

тамонидан узоқ вақтлар давомида ўрганиб келинган.
Бобурийлар Ҳиндистонда ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлаб олганларидан сўнг,

ташқи дунё ҳукмронлари уларни Темурийлар хонадони давомчилари сифатида тан

олишни лозим топдилар.
Бобур ҳинд юриши арафасида маҳаллий ҳиндпараст аҳолининг руҳияти ва кайфиятини

ўрганган америкалик муарриҳ Персивал Спейир, жуда муҳтасар равишда жамиятда

ҳукм сурган сиёсий аҳвол ҳақида баён этган. Уни таъкидлашича “Индуизимда

интелектуал ва социал фаоллик мавжуд бўлишига қарамай у ҳар икки жиҳатдан ҳам

ўзига нисбатан ғоялари, куч қудрати ва тажрибасига эга исломга мослашганлиги учун,

ҳиндлар ўша кезлари бирор бир катта ҳаракатлар олиб боришга тайёр эмас эди” [3.101].
Шу ерда яна бир тарихчи Ибн Баттутанинг эсдаликларида қайд этилган ибораларга

назар ташлайдиган бўлсак “Барқарорликда яшаш учун ҳиндларни зўрлаб исломга

ўтказиш кутилган натижаларни бермаганлиги ва шундан сўнг талай маҳаллий

ҳукмдорлар уларга бағри кенглик билан муносабатда бўлганлигини таъкидлаб ўтган”

[3.101]
Бобур Ҳиндистонда ўз мавқеини тиклаш борасида катта тўсиқларга тўғри келганини

кўришимиз мумкин. Аммо уни олиб борган сиёсати, маҳаллий аҳолидан давлат

ишларида жалб этилишга тушганликлари, Бобур ташқи ва ички сиёсатининг асосий

йўналишларидан бири бўлган.
Бобур ўз ички ва ташқи сиёсатини белгилашда ҳар тамонлама муносабатларни

инобатга олган ҳолда олиб борди. У давлатни мустаҳкамлаб олгунга қадар қўшни

давлатлар билан ўзаро сиёсий дипломатик муносабатларни ривожлантириши уни

ташқи сиёсатни тўғри белгилагани, давлатда ички сиёсатига монанд равишда олиб

боргани ғарб олимлари томонидан юксак баҳоланган.
Бобур ҳақида бири иккинчисини такрорламайдиган, инкор этувчи таҳлилларга дуч

келамиз. Бобурийлар ташқи сиёсатини тадқиқ этишнинг назарий асосларини С.Лен-

Пул, Денисон Росс, К.А.Антонова, У.Эрскин, Х.Ламб ва С.Азимжонова каби

тадқиқодчиларнинг илмий-тадқиқий хулосалари сўзсиз эътиборга сазовордир.
Бобурнинг давлат арбоби билимдон сиёсатчиларга хос ҳусусиятлари Шимолий

Ҳиндистон шароитида энг нозик ҳиндларга нисбатан диний муҳолифатда бўлишдан

воз кечиш каби масалаларга нисбатан тўғри ёндашиши ҳал қилувчи рол ўйнайди [1.35].
Бобурийлар ташқи сиёсатини ўрганишда Жавоҳарлал Нерунинг манбаларига таяниб,

Бобур сингари Акбаршоҳ ҳам Ҳиндистон ташқи сиёсатини пухта кўзланган стратегия

асосида олиб борганини кўришимиз мумкин.


background image

120

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

Давлат арбоби Жавоҳарлал Неру Акбаршоҳга қуйидагича таъриф берди “Ниҳол

экилгандан сўнг уни мевасини сифатига қараб баҳоланса, ягона Ҳиндистон ҳақидаги

кўҳна орзуни қайта тиклаган Акбаршоҳ даври, ҳудди ўша Бобур давлат арбоби

сифатида ҳинд сарзаминига ўтказган ниҳолнинг меваси эмасмиди” [6.112].
Акбаршоҳ харбий, сиёсий, иқтисодий кучга ҳамда географик кенгликларга эга салтанат

асосчиси бўлиш билан бирга, ташқи сиёсатга ўз фаоляти давомида ўзига яқин қўшни

давлатлар билан сиёсий муносабатларида мактубот омилига ҳам катта сиёсий-

дипломатик аҳамият берган. Ана шундай ҳужжатлар сирасидан саналган ва сақланган

“Акбаршоҳ

Ғозийнинг

Турон

мамлакати

сипоҳдори

Абдуллахон

Ўзбекка

ҳитобномаси”да Акбаршоҳ кучли сиёсатчи ва моҳир дипломат бўлганидан дарак

баради. Шу билан бирга у ташқи сиёсатни олиб боришда мамлакат ички сиёсат

барқарорлигини таъминлашга қаратилгани, ўша даврдаёқ бошқа давлатлар ички

ишларига аралашмаслиги, диний низоларга сиёсий тус бермасдан ўз ақли ва заковати

билан ҳал этиши уни кучли дипломат бўлганидан дарак беради.
Ҳинд тарихчиси Р.П.Трипатининг таъкидлашича: “Бобурийлар империясининг

тантанаси унинг ҳарбий қудрати туфайлигина эмас, балки ўз сиёсатида диний эътиқод

эркинлигини амалга оширгани ва маданий ҳаётга катта ҳисса қўшганлиги туфайлидир.

Бу сиёсатни Бобур бошлаб берган эди”.
Бобурнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрни ҳакида Ж. Нерунинг яна бир илтифотий

сўзлари у хакида ёзади: "Бобурнинг Ҳиндистонга келиши туфайли Ҳиндистонда буюк

ўзгаришлар содир бўлди, санъат ҳаётида, меъморчилик ва маданиятнинг бошқа

сохаларида янгича серилҳом тараққиёт юз берди" - деган сўзларида Ҳиндистон

тарихида Бобур ва бобурийларнинг ўрни ва роли ғоят равшан ва объектив баҳоланган.

Фойданилган адабиётлар:

1. Бобур ва Бобурийларнинг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни. Халқаро илмий

анжуман материаллари. - Т.: ЎзРФА Фан, 2008.
2.

Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ олимлар. -Т.: “O’ZBEKISTON”. 2012.

3. Низомиддинов И.Ғ. Ҳиндистонда ислом: тарих, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳинд-

мусулмон маданияти. ЎзРФА, 2008.
4. Очилова Г. Миллий давлатчилик тафаккури. // Jamiyat va boshqaruv. 2008. № 4.
5. Уильям Эрскин. БОБУР Ҳиндистонда. -Т.: “Чўлпон”. 1995.
6. Ўзбек дипломатияси тарихидан. Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Т., 2003.

Библиографические ссылки

Бобур ва Бобурийларнинг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни. Халқаро илмий анжуман материаллари. - Т.: ЎзРФА Фан, 2008.

Гадоев К., Бердиева С. Жаҳонгашта сайёҳ олимлар. -Т.: “O’ZBEKISTON”. 2012.

Низомиддинов И.Ғ. Ҳиндистонда ислом: тарих, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳинд-мусулмон маданияти. ЎзРФА, 2008.

Очилова Г. Миллий давлатчилик тафаккури. // Jamiyat va boshqaruv. 2008. № 4.

Уильям Эрскин. БОБУР Ҳиндистонда. -Т.: “Чўлпон”. 1995.

Ўзбек дипломатияси тарихидан. Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети. Т., 2003.