Авторы

  • Берик Аймуратов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.53955

Аннотация

Мақолада жиноий фаолиятдан олинган дароматларни легаллаштирганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш масалалари ҳақида сўз юритилади.


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)

186

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАТЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Аймуратов Берик Карлыбаевич

Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди судьяси

https://doi.org/10.5281/zenodo.12592991

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган ПФ-

4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги фармонида 2017-2021 йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада

ислоҳ қилиш масаласини давлат дастурига киритиш орқали шу соҳада бир қатор

ислоҳотларни амалга ошириш кўрсатилган. Ушбу фармоннинг амалий давоми

сифатида 2019 йил 27 майда Президент фармони билан 2019-2020-йилларда

коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди ва Сенат раиси

бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг

янгиланган таркиби тасдиқланди. Буларнинг асосий аҳамиятли жиҳати шундаки,

комиссиянинг ташкил этилиши ҳам жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштириш жиноятларига қарши курашишнинг оптимал варианти ҳисобланади.

Чунки, ҳозирги кунда бу турдаги жиноятлар асосан мансабдор шахслар томонидан

коррупция орқасидан орттирилган пул маблағлари ёки мол-мулкни легаллаштириш

орқали амалга оширилади. Ҳозирги кунга келиб жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни

легаллаштириш

жиноятлари

халқаро

уюшган

жиноятчилик

характерини ўзида акс этиб, унга қарши кескин кураш олиб боришни тақозо этмоқда.

Хусусан, мамлакатимизда ҳам ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш масаласига

ҳар доим жиддий қаралган. Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш жиноятига қарши курашиш соҳасида бир қанча амалий

ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга,

терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши кураш

тўғрисида”ги 660-II қонунга 2019 йил 15 январда ЎРҚ-516-сонли қонун билан

ўзгартириш киритилди [1].

Ҳозирда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бир давлат, ҳатто

давлатнинг бир қатор гуруҳлари муаммоси бўлибгина колмасдан, балки бир неча

давлатлар, жумладан, МДҲ давлатлари иқтисодий бошқарувининг режалаштириш

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:21-iyun 2024 yil

Ma’qullandi: 24-iyun 2024 yil

Nashr qilindi: 29-iyun 2024 yil

Мақолада жиноий фаолиятдан

олинган

дароматларни

легаллаштирганлик

учун

жавобгарликни

такомиллаштириш

масалалари ҳақида сўз юритилади.

KEY WORDS

жиноий

фаолият,

легаллаштириш, даромад, мол- мулк,

шахс, юридик.


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)

187

усулларидан бозор муносабатларига ўтиши сабаб, шунга ўхшаш молиявий ва

иқтисодий муаммоларни бошдан кечираётгани билан ҳам боғлиқдир.

Халқаро ҳамжамиятда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш уюшган

жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири сифатида қаралиб,

легаллаштириш жинояти халқаро жиноятлар тоифасига киритилмоқда.

XXI асрга келиб ушбу турдаги жиноятлар трансмиллий характерни касб этиб, кундан-

кунга ушбу жиноятни содир этишнинг янгича усуллари пайдо бўлиб бормоқда.

Замонавий ахборот коммуникацион технологияларнинг ривожланиши, халқаро пул

ўтказмалари тизимининг ривожланиши, виртуал пулларнинг пайдо бўлиши каби

омиллар ҳам жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини

халқаро миқёсда ҳам долзарб муаммога айлантирди. Бу эса ўз навбатида бундай

жиноятларга қарши курашда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни, ушбу

жиноятларга қарши кураш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашни, бу соҳадаги

хорижий тажрибани ўрганишни тақозо этади.

Легаллаштириш

- пул маблағларини “яширин” капиталдан чиқариш ва қонуний

муомалага киритиш, яъни улар (пул ва бошқа мол-мулк)га муайян жисмоний ёки

юридик шахснинг қонуний мулки ҳуқуқий мақомини беришдан иборат демакдир.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 243-моддаси жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштириш деб номланади. Унга кўра, “жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки

бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка

айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш,

худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини,

манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки

бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга

қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш” тушунилади [3].

Демак, мазкур модда мазмунида жиноий фаолиятдан олинган даромадни

легаллаштириш сифатида ҳар қандай жиноят деб топилган мулкни легаллаштириш,

яъни унга қонуний тус бериш, унинг келиб чиқиш манбасини яшириш деб тушунилади.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг ошкора даромад манбаи бўлмасада, улар ўз реал

даромадаларидан бир неча бор юқори бўлган йирик миқдордаги пул маблағлари билан

операция ўтказиши, кўчмас мулк сотиб олиши ва бошқа харидларни амалга ошириши –

бунинг барчаси легаллаштириш белгисидир” [4].

Ушбу келтирилган таъриф барча юридик адабиётларда олимлар томонидан жиноий

фаолиятдан олинган даромадаларни легаллаштириш жиноятлари учун берилган

бошқа таърифлар билан деярли бир хил бўлиб, улар ҳаммаси асосан бир нарсага урғу

беради – жиноий йўл билан топилган капиталга турли йўллар орқали қонуний тус

беришга бўлган ҳаракатлар, яъни операциялар мажмуасига таъриф берилади.

Амалиётда ушбу турдаги жиноятлар даромадларни ўтказиш, айлантириш,

алмаштириш йўллари билан легаллаштирилади. “

Ўтказиш

деганда, жиноий

фаолиятдан олинган пул маблағлари билан банкларда қандайдир молиявий

операцияларни амалга ошириши;

айлантириш

деганда эса, ҳар қандай фуқаро

ҳуқуқий битим: олди-сотди битимини, алмашиш, ҳадя ва ҳоказо битимларни тузиш ёки

жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни қонуний тадбиркорлик ёки

бошқа ишлаб чиқариш тузулмасини ташкил этиш ёки иш олиб боришга сарфлаш;

алмаштириш

деганда, сўмни ҳар қандай хорижий валютага конвертацияси маънолари

англашилади” [5]. Ушбу турдаги ҳаракатларни амалга оширишнинг ҳар қандай тури

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга бўлган уриниш

ҳисобланади ва улар амалга оширилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.

Жиноий даромадларни легаллаштириш нафақат пул маблағларини, балки муомалада

бўлиши таъқиқланмаган ҳар қандай турдаги мол-мулкларни бир шахсдан бошқа бир


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)

188

шахсга ўтказилиши тушинилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни асл

ҳусусиятини яшириш ёки сир сақлаш жиноий даромадлар орқали қўлга киритилган

нарса ва буюмларнинг асл хусусиятини ўзгартирган ҳолда амалга оширилиб, асосан

ўғирлик, босқинчилик, талончилик, пора олиш каби жиноятларнинг предмети

ҳисобланган турли хилдаги буюмлар ясаш орқали уларнинг асл хусусиятини яшириш

ҳисобланади.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикаси учун ҳам қонунга

хилоф равишда олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш жиддий

муаммо бўлиб келган. Зеро, XXI асрга келиб ҳар қандай давлатда коррупцияга қарши

курашиш ва унинг жамият ва давлат равнақи учун бўлган хавфини камайтириш

доимий долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Жумладан, давлат бошқарув

органларининг самарали ва натижали фаолият юритиши учун қонун устиворлиги

тамойилига амал қилиши шахс, жамият ва давлатнинг қонуний ҳуқуқ манфаатларини

амалга оширишини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон

Республикаси жиноят ҳуқуқи доктринасига мувофиқ, ушбу жиноятнинг

объекти

бевосита республика иқтисодий фаолияти соҳасида вужудга келадиган ижтимоий

муносабатлар ва жамоат хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятининг

предмети

айбдор шахс томонидан жиноий фаолият натижасида қўлга киритилган пул

маблағлари, моддий қийматликлар, яъни мол-мулк жиноят предмети ҳисобланади.

Мазкур жиноятларнинг предмети одатда талон-торож қилиш, контрабанда,

товламачилик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф

равишда муомала қилиш, фохишахона очиш ёки сақлаш каби жиноятларни содир этиш

орқали қўлга киритилган ашёвий буюмлар ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганимизда, бир қатор олимлар ва амалиётчиларнинг фикрларини

таҳлил қилган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг

жиноий фаолият натижасида олинган мол-мулкни топшириш, конверсия қилиш ёки

алмаштириш, шунингдек асл моҳиятини, манбасини, келиш йўлини ва манбасини

яшириш ёки яшириш орқали эгалик қилиш, мулкка ёки унинг мулкига нисбатан асл

ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш, агар бундай мулк жиноий фаолият натижасида

олинган бўлса, объeктив томон деб ҳисоблаш даркор. Бу эса ўз навбатида жиноий йўл

билан топилган даромадларни легаллаштириш жиноятлари учун суд ҳукм чиқаришда

енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи аломатларни борлигини ҳисобга олувчи жараён

эканлиги аниқдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли

“Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3723/1225-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Адолат, 2019. 671

б.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Адолат, 2019. 527 б

4.

Волеводз А.Г. Международный розыск, арест и конфискация полученных

преступным путем денежных сретсв и имушества (правовые основы и методика ) – М.:

Юрлитинформ. 2013, - 477 с.

5.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик

университети. Н.Салаев, Г.З.Тулаганова (юридик фанлар доктори, профессор).

Монография. – Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг хуқуқий

жиҳатлари 18 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3723/1225-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Адолат, 2019. 671 б.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Адолат, 2019. 527 б

Волеводз А.Г. Международный розыск, арест и конфискация полученных преступным путем денежных сретсв и имушества (правовые основы и методика ) – М.: Юрлитинформ. 2013, - 477 с.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети. Н.Салаев, Г.З.Тулаганова (юридик фанлар доктори, профессор). Монография. – Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг хуқуқий жиҳатлари 18 б.