Авторы

  • Ботир Оқбўтаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.53981

Аннотация

Ushbu maqolada adabiyotshunoslikda badiiy  konstept nazariyasiga oid qarashlar tahlilga tortilgan.


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

4

Адабиётшуносликда бадиий концепт назарияси

Оқбўтаев Ботир Ҳайдарович

Ўқитувчи, Термиз давлат университети

Термиз, Ўзбекистан

https://doi.org/10.5281/zenodo.12607254

Бугунги кунда замонавий ижтимоий - гуманитар илм- фан тараққиётнинг янги сифат

босқичига кўтарилди, турли ижтимоий йўналишларнинг инсон феноменини таҳлил
қилишда ўзаро ҳамжиҳатлашиши табиий ҳол сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис,
глобаллашув жараёнлари кечаётган бир шароитда жаҳон адабиётшунослиги ,
тилшунослиги, маданиятшунослиги, руҳшунослиги ва фалсафа фанларида концепт
масаласи

ҳақида

турлича

назарий

фикрлар,таклифлар

айтилмоқда.Турли

илм-фанларнинг ўзаро алоқадорлиги,келиб чиқиш илдизлари ҳақида Арасту ва
Форобий айтган муҳим назарий фикрларга баъзан мувофиқ, баъзан зид келадиган
турлича қарашлар шаклланди.Шулардан бири бадиий концепт назарияси бўлиб, у
турли гуманитар фанлар учун умумлаштирувчи асосларни излаш натижасида вужудга
келди.
Маълумки, Арасту "Поэтика" асарида турли нафис санъатлар (рақс, мусиқа, рассомлик,
шеърият, ҳайкалтарошлик ва бошқалар) учун умумий тамойил бўлган мимесис
(тақлид, тасвир, ўхшатиш) ва катарсис (покланиш) назарияларини илгари сурган эди.У
санъат асарларининг энг етуги, гултожи бўлган драма (трагедия ва комедия) жанри ўз
тараққийсида мукаммал даражага етганидан келиб чиқиб, бадиий асар(драма)
стуктурасининг олти қисмдан иборат эканлигини кўрсатади. Булар: фабула(ҳаёт
воқеаси),характерлар,тил,фикр(ғоя),томоша ва музика қисмлари [28 ]

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:25-iyun 2024 yil

Ma’qullandi: 28-iyun 2024 yil

Nashr qilindi: 01-iyul 2024 yil

Ushbu

maqolada

adabiyotshunoslikda

badiiy konstept nazariyasiga oid qarashlar
tahlilga tortilgan.

KEY WORDS

adabiyotshunos,

lingvistika,

madaniyatshunoslik,

obraz,

falsafa,

poetika


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

5

Арасту буларнинг бир

--

бирига узвий боғлиқлигини,бир-бирисиз яшолмаслигини, бу

қисмларнинг ҳар бири ўзаро пухта боғланганида мукаммал асар ҳосил бўлишини
айтади."Поэтика" таржимони, адабиётшунос М.Маҳмудов мимесис (русча подражание)
сўзини ўзбекчада ҳам тақлид, ҳам тасвир деб таржима қилади ва ўзининг "Поэтика" ва
ҳозирги замон адабиёти" мақоласида" тақлид ва ўхшатишдан мақсад қандайдир
характерли шахснинг қилмишларини ёки руҳий ҳолатларини актёр ёки ҳикоя, қисса,
романда бўлса,муаллиф ҳаётдагидай қилиб тасвирлашидан иборат", -дейди. [82-85 б]
У, Арасту фикрига асосланиб, ҳаёт воқеасини, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатларини,
характерларни, табиат манзараларини образли қилиб акс эттириш деган
маънони"ҳаётдагидай қилиб, ҳаётдагига ўхшатиб тасвирлаш" сўзлари билан
ифодалайди. Ҳозирги замонда бадиий асарда тасвирланган образларни ва
манзараларни ҳамда уларнинг замирида ижодкорнинг қандай ғояси ётишини таҳлил
этишда адабиёт,лингвистика, маданият,психология,фалсафа фанлари усулларидан
фойдаланувчи адабиётшунослар, тилшунослар, руҳшунослар, фалсафа олимлари ёрқин
истеъдод эгаси бўлган ижодкорларнинг асарларида тасвирланган, чуқур маъноларни
ташувчи, халқнинг менталитетига хос хусусиятларини ифодаловчи образларни ғоя-
образ,яъни концепт сифатида талқин этадилар.Бу соҳада бадиий образ-ғояга ,
концептга

психолингвистик,

лингвокогнитив,лингвокултурологик,

перцептив-

когнитив(асар образлари ва ўқувчи онгида пайдо бўлувчи ғояларнинг алоқадорлиги)
каби ёндашувлар,йўналишлар пайдо бўлди.
Шу соҳага алоқадор адабиётлардан С.А.Аскольдов-Алексеевнинг “Концепт ва
сўз”(М.1997),А.Ф.Лосевнинг "Исм фалсафаси"(М.1990), Г.Д.Гачевнинг "Бадиий онг
ҳаёти"(М.1972),Н.К.Гейнинг

"Адабиётнинг

бадиийлиги.Поэтика.Стиль."(М1975),Л.В.Миллернинг "Бадиий концепт-маъно ва
эстетика категорияси сифатида" (М."Мир русского слова" журнали,2000,№4),
А.А.Залевскаянинг"Бадиий матн ва уни тушуниш" (Тверь.2001),О.В.Беспалованинг
"Н.Гумилёв

шеърияти

концептлари

олами

ва

унинг

лексикографияси"(Фил.фан.номзодлиги

диссертацияси

автореферати.СПб.,2002),

А.С.Рослыйнинг"Данте

-акмеизм

эстетикаси

ва

шеъриятида

концептлар

тизими(А.Ахматова,Н.Гумилёв,О.Мандельштам

ижоди

мисолида)".(Фил.фан.номзодлиги диссертацияси автореферати.Ростов на Дону.2006),
И.А.Тарасованинг"Бадиий

концепт:

лингвистика

ва

адабиётшунослик

диалоги.(Вестник

Нижегородского

университета,2010,№4.с742-745")

Т.И.Васильеванинг "Бадиий концептни ўрганишда адабий ёндашув"(Филологические


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

6

науки.Вопросы теории и практики,№7,2012,с51-54)кабиларни кўрсатиш мумкин.
Таниқли эстетика олими А.Ф. Лосев "Исм фалсафаси" рисоласида оламни ва ундаги
ҳодисаларни эйдос, яъни ҳиссиётлар воситасида ва логос, яъни ақлий-илмий ,билиш
воситасида, бошқача айтганда, образларни , тасвирларни тушуниш ва ақлий
билимларни тушунишнинг ўзига хос қонуниятлари борлигини айтиб, эйдосда олам
воқеа, ҳодисалари жонли(ҳаётдагидай), манзарали ва яхлит ҳолда тасвирланса, логосда
олам воқеа, ҳодисалари абстрактлашган,умумлашган ҳолда ва бирин кетинликда,
тартиб билан тушунтирилади."Логос-нарса ,ҳодисаларнинг айрим сифатларини
формал-мантиқий санаб кўрсатишдир.Логосда эйдосдаги яхлитлик, жонлилик йўқ"
[119 б]
Бошқача айтганимизда, фикр, ғояни тасвирда, манзараларда, ҳаётдагига ўхшаш қилиб
акс эттириш, яъни бадиий концептлар эстетик ҳодиса бўлса, воқеъликни ёки илм-
фанларни грамматика, лингвистика, мантиқ илми ёрдамида далиллаш, асослаш ақл
соҳасидир. Эйдослар, ҳиссий,бадиий концептлар ҳам инсон ақлини бойитади. Аммо
унинг логосга, ақлий билимларга нисбатан устунлиги шундаки, бадиий концептлар,
ғоя-образлар ҳам ҳаётий билим, ҳам эстетик завқ беради ҳамда инсон онгига кучли
таъсир кўрсатади.
Бизнингча, А.Ф.Лосевнинг эйдос ва логос ҳақидаги бу муҳим фикрлари Арасту
"Поэтика"сида айтилган санъат қонуниятларидан озиқлангани сезилади. Арасту образ-
концепт сўзи ўрнига бадиийликни ташкил этувчи поэтик фикр-ғоя, шу фикр-ғояни
ифодаловчи ҳаёт воқеаси, воқеани содир қилган қаҳрамонларнинг характерлари
уларнинг ана шу қилмишларида намоён бўлишини нафис санъат, поэзиянинг илмий
асар ва бадиий асардан фарқи нимада эканлигини тушунтиради.Шу маънода
Арастунинг шеъриятда вазн муҳим бўлса-да,агар илмий билимлар вазнда ёзилгани
билан бадиий асар бўлолмаслиги ҳақидаги фикри бадиий концептни, образ-ғояни
тушунишга ёрдам беради."Шоир фақат вазнларни эмас, кўпроқ ривоятларни ижод
этиши лозим, чунки у тасвир (бадиий концепт-Б.О.) воситасида ҳаракатни
гавдалантира олгани учун ҳам шоирдир" [33б]
Арасту бошқа бир ўринда бадиий асарда (шу жумладан, драмада) ижодкор қандай
воқеани ва қандай қаҳрамонларни танлаши унинг поэтик ғоясига-мақсадига боғлиқ
эканлигини алоҳида таъкидлайди:"Шундай қилиб, трагедиянинг асосий мақсадини
фабула, воқеа ташкил этади, мақсад (поэтик мақсад-концепт) эса ҳаммасидан
муҳимдир". Аммо, бадиий концептда ижодкор ғоявий мақсади илмий далиллаш билан
эмас, балки бадиий концепт-ҳиссий, эмоционал образ-ғоялар орқали амалга


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

7

оширилади ва шу сабабли китобхон қалбига ва онгига муҳим таъсир ўтказади.Чунки,
бадиий концепт-образ-ғоя ҳаётдагидай, жонли манзараларда ифодаланади.Н.В.Гоголь
ва Ф.М.Достоевский асарларининг ғоявий- бадиий хусусиятларини чуқур тадқиқ этган
адабиётшунос В.Ф.Переверзев "Основы эйдологической поэтики" асарида бадиий
образ- тасвирнинг но- рационал, интуитив, эмоционал хусусиятлари ҳақида ёзади ва
бундай дейди:"Бадиий образ(тасвир)нинг маънолари ҳеч қандай мантиқий фикрлашга
мувофиқ келмайди,шу сабабли образларни(илмий) ғоя билан беришга ҳар қандай
уриниш муваффақиятсизликка учрайди" [28б]
Тадқиқотчилардан Г.Д.Гачев бадиий концепт деганда фақат айрим, индивидуал, якка
шахсларни, якка қаҳрамонларнигина эмас, балки Лев Толстойнинг "Уруш ва тинчлик"
роман - эпопеясининг умумий мақсадини ҳам тушуниш мумкин дейди. Бадиий асарда
қаҳрамонларнинг ёки воқеа-ҳодисаларнинг тасвири ҳаққоний ва мукаммал бўлиши
ижодкор ғоявий мақсадининг ҳам мукаммал эканлигини билдиради.Бадиий асардаги
ҳар қандай , тасодифий ёки ёрдамчи қаҳрамонларнинг образлари эмас, балки ўзида
теран, гуманистик фалсафий ғояларни, миллий ва умуминсоний ижтимоий идеалларни
ёки шуларга қарши кучларни ифодаловчи образларда бадиий концепт ,ижодкор ғояси
ёрқин кўринади.
Шеърият

тадқиқотчиси

О.В.Беспалова

"Н.Гумилёв

поэзиясининг

концептосфераси(концептлар олами)да лексикография

масалалари " мавзуидаги

номзодлик диссертациясида бадиий концептга қуйидагича таъриф беради: "Бадиий
концепт- шоир ёки ёзувчининг бир бадиий асарида ёки кўпчилик асарларида
образларда ифодаланган онг (яъни эстетик, ахлоқий, фалсафий онг- Б.О.) " бирлиги
бўлиб, у ижодкорнинг нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини қандай тушунишининг
индивидуал - шахсий руҳий оламида акс этиши, ифодаланишидир". Тадқиқотчи
И.А.Тарасова бадиий концептни кенг маънода талқин этган Л.В.Миллернинг қуйидаги
фикрига эътиборимизни қаратади.Л.В.Миллер бадиий асарда ижодкор мақсади,
ғоясини ифодаловчи барча бадиий концептларни умумлаштириб, тўрт хил типини
фарқлаб кўрсатади:
1.Этно-маданий мазмундаги ҳис- туйғуларнинг концептлари (иймон- эътиқод, соғинч
туйғулари).
2.Ижтимоий тузумга боғлиқ концептлар (қадрдон уй, хонадон, тарихий шахслар).
3.Аксиологик (қадриятларга боғлиқ) бадиий концептлар.
4.Миллий-маданий муаммоларни акс эттирувчи бадиий концептлар.


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

8

Тадқиқотчи В.Г.Зусман "Диалог и концепт в литературе" мақоласида бадиий адабиётда
мусиқага оид тушунчалар ҳам қўшилиб кетганини таъкидлайди: "Адабий концепт
асарда ўзи тасвирланмаса ҳам ижодкорнинг геополитик, тарихий, этнопсихологик
қарашларидан дарак берувчи ( замирида маъно қатламлари бўлган) бадиий образдир.
Муайян халқнинг маданиятини ўзида ассоциатив равишда(яъни,асардан ташқаридаги
воқеликка алоқадорлиги) тасаввур қилинувчи бадиий образ -адабий концептдир" [ 34-
36 б]
Ибн Синонинг "Тайр қиссаси"даги тузоқ образи, Ф.Атторда қушларнинг образлари,
А.П.Чеховнинг "6- палата" ҳикоясидаги жиннилар касалхонаси, Дино Буццатининг
"Еттинчи қават" ҳикоясидаги бир кирган бемор қайтиб чиқмайдиган шифохона,
А.Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романидаги кеча, қоронғулик образи, Абдулла
Қаҳҳорнинг "Анор", "Бемор" ҳикояларидаги йўқчиллик, қашшоқлик образлари,
Ф.Кафканинг "Қаср" романидаги юзи йўқ, аммо озод фуқароларни ҳуқуқсиз маҳбусга
айлантириб қўювчи золим ҳокимият образи, Одил Ёқубовнинг "Биллур қандиллар"
қиссасидаги уй зийнатлари, Омон Мухторнинг "Минг бир қиёфа" романидаги
маҳбусларни ташувчи ҳайдовчиси йўқ қора автобус образи, Ўткир Ҳошимовнинг
"Баҳор қайтмайди" қиссасидаги Қонқус ариғи образи, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг
"Жажман" қиссасидаги майиз ва ёнғоқ ўғриси одам-каламуш фантастик образи ва шу
адибнинг "Беозор қушнинг қарғиши" ҳикоясидаги қалдирғочлар уяси ҳамда "Ибн
Муғанний" ҳикоясидаги қор остида қолиб, йўл изловчи созанда образи шундай
кўпқатламли маъно ташувчи адабий концептлардир.
Ф.Атторнинг ”Мусибатнома” достонида бир толиби илм Арш, Курси,Лавҳ,Қалам,
Жаннат, Жаҳаннам, Кўк(Осмон), Қуёш, Ой, Тўрт Унсур, Тоғ, Денгиз, Маъдан,Наботот,
Ҳайвонот, Қушлар, Иблис, Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Довуд, Исо, Муҳаммад, Ҳис –туйғу,
Хаёл, Ақл, Қалб ва Жон билан учрашиб, улардан илм, маърифат олади.Бу адабий
концептлар охирида самовий зотлар толиби илмга “Сен излаган нарсалар бу
ерда(осмонда) эмас” – деб, уни ортига қайтарадилар. Толиб асар охирида излаган барча
маъноларни ўз қалбидан топади. Ф.Атторнинг ”Мантиқ ут тайр” достонидаги Семурғ
образида адолатли подшоҳ концепти, Сулаймон

пайғамбарнинг элчиси Ҳудҳуд

образида йўл бошловчи концепти, ҳар бир қушнинг саволлари ва уларга берилган
жавобларда тасаввуф тариқатининг концептлари, қушлар минг риёзат, машаққат
билан ўтгувчи етти манзил эса ҳақиқатга етиш йўлларини ифодаловчи адабий
концептлардир. ”Мантиқ ут тайр” достони муқаддимасининг ўзи анъанавий шаклда –
моддий оламнинг яратилиши ҳақида бўлса-да, мазмунан мутлақо янги мифологик


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

9

тамсилларга, ассоциацияларга тўлиб – тошган ғоялар, адабий концептлардан иборат
бўлиши ҳайратланарлидир.У достон муқаддимасида Низомийнинг “Хамса”сида ҳам
кашф этилган, санъаткорона ифодаланган оламнинг яралиши адабий концептини
анъана сифатида қабул қилиб, уни янги- янги маънолар ва шу маъноларни ҳосил
қилувчи санъатлар билан бойитади.Бунда шоир фақат етук уламоларгина билувчи
тамсиллар , ассоциациялардан фойдаланиб, янги ғоя- концептлар ҳосил қилади.Шоир
достонни Тавҳид фалсафаси илмига доир Тангри- таолонинг қудратини улуғловчи,
шарафловчи мадҳ билан бошлайди. Мазкур мадҳда , жумладан, бундай тамсиллар бор:
“Руҳ қушин сайд этгали домдир бадан. Хуш учиб бу қушдин мухталиф аҳволда тан”.Бу
ерда китобхон ушбу адабий концепт- ғояни англаши учун Абу Ҳомид Ғаззолий
“Кимиёи саодат” асарида, Рабғўзий “Қисасул -анбиё”да келтирган онтологик ҳодисани
– бадан нафси истаклари руҳни қул қилиб, подшоҳликдан тушириши ҳақидаги, руҳ ва
бадан зидлиги, бадан -руҳ учун қафас эканлиги тўғрисидаги ғоя -концептни билиши
зарур. Мадҳда яна бундай байтни ўқиймиз:” Ўргумчак тўрин ёяр ғордаги дўстинг учун,
Чумолидан Сулаймон олғай ақлнинг кучин”. Бу ерда Макка мушриклари пайғамбар
Муҳаммадни ўлдириш учун таъқиб этганларида у ва саҳоба Абу Бакр

ғорга

яширингани, булар ғорга киргач, ўргумчак тўрини ёйгани, таъқибчилар бу тўрни
кўриб, яқин орада бу ғорга ҳеч ким кирмаган деб кетиб қолишларига, шунингдек,
ҳазрати Сулаймон доно Чумолидан насиҳатлар олганига ишора қилинган.Яъни,
Ўргумчак ва Чумоли образлари бу ерда кўп маъноларни билдирувчи концептлардир.

Хуллас, адабий концептлар- ғоя -образларнинг символик, рамзий образларга

ўхшашлиги ҳам, фарқлари ҳам бор. Символик, аллегорик, рамзий образларнинг
барчаси бирор культурологик, этнопсихологик. ижтимоий ва фалсафий ғояларни
ифодаловчи адабий концептлардир. Символик ва рамзий бўлмаган, фақат воқеликдаги
ижтимоий, ахлоқий, психологик, фалсафий маъноларни ифодаловчи, реал ҳаётда
мавжуд муаммоларни акс эттирувчи образлар, адабий концептларда ҳам ижодкорнинг
миллий онгни ёритиш учун аҳамиятли бўлган мақсад, ғоялари, ижтимоий ва эстетик
баҳо -диагнозлари акс этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

В.Г.Зусман "Диалог и концепт в литературе".Ниж.Новгород,2001, 167 c.

2.

В.Ф.Переверзев.Основы

эйдологической

поэтики.

Гоголь.Достоевский.Исследования.М..1982.119 c

3.

Г.Д.Гачев. Жизнь художественнго сознания М: “Искусство” 1972, 200 c


background image

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 8-SON (YOʻITJ)

10

4.

А.Ф.Лосев.Философия имени.М. “ Академиский проект” 2009, 300 c

5.

Арасту. Поэтика. Ахлоки Кабир. Риторика. Т-2012йил,"Янги аср авлоди"

нашриети, 351 Бет.

6.

Suvanov, H. N. (2023). Kolorit ijodkorning va xalqning milliy qirralarini ochib

berguvchi omildir.

Science and Education

,

4

(6), 962-965.

7.

Husniddin, S. (2022). " ESHMONBEK" QISSASIDA MILLIY RUH TALQINI.

BARQARORLIK

VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI

, 126-131.

8.

Suvanov, H. (2024). NATIONAL COLOR AND COMPARATIVE ANALYSIS IN THE WORKS

OF MAHTUMQULI, GAFUR GHULAM AND ANVAR SUYUN.

Modern Science and Research

,

3

(2),

778-781.

9.

Suvanov, H. (2024). MILLIY MADANIYAT VA MILLIY KOLORIT BADIIY ASARDA

NAMOYON BO ‘LISHI.

NRJ

,

1

(4), 272-277.

10.

Suvanov, H. (2023). MANIFESTATION OF THE NATIONAL COLOR CHARACTERISTIC OF

THE NATIONAL MENTALITY IN THE WORKS OF BIBI ROBIA'SAIDOVA.

Modern Science and

Research

,

2

(10), 210-216.

11.

Bazarov, S. A. (2024). UYGʻUR YOZUVI.

Results of National Scientific Research

International Journal

,

3

(5), 372-378.

12.

Bazarov, S. (2024). JURNALIST VA BLOGERLAR NUTQI ETIKASI.

Инновационные

исследования в современном мире: теория и практика

,

3

(1), 36-39.

13.

Аbdinаzаrovich, B. S. (2023, November). NUTQ MАDАNIYАTINI BUZUVCHI

FАKTORLАR. In

Konferensiyalar| Conferences

(Vol. 1, No. 1, pp. 541-545).

14.

Abdinazarovich, B. S. (2023). Speech Technique and Culture of Bloggers and Journalists.

15.

Abdinazarovich, B. S. (2023). Uzbek Lexicon and its Division.

16.

Ziyodullayeva, M., & Muxtorova, M. (2024). ABDULLA QODIRIY HAYOTI VA IJODIGA

AYRIM CHIZGILAR.

NRJ

,

1

(3), 860-863.

17.

Muxtorova, M. (2024). MAXTUMQULI SHE’RIYATIDA AYTISHUV: AN’ANA VA

IZDOSHLIK.

NRJ

,

1

(3), 254-257.

18.

Muxtorova, M. (2024). SHOIRNING TO’RTLIKLAR OLAMI (SHAFOAT TERMIZIY IJODI

MISOLIDA).

Talqin va tadqiqotlar

,

2

(6 (43)).

19.

Abdullayeva, N. (2024). MAXTUMQULI SHE’RLARIDA TALMEH SAN’ATINING QO

‘LLANILISHI.

NRJ

,

1

(4), 446-450.

20.

Abdullayeva, N. (2023). AHMAD YASSAWI SECT: THE ISSUE OF ZIKR AND THE STATUS

OF ZAKIR.

Modern Science and Research

,

2

(5), 438-440.

Библиографические ссылки

В.Г.Зусман "Диалог и концепт в литературе".Ниж.Новгород,2001, 167 c.

В.Ф.Переверзев.Основы эйдологической поэтики. Гоголь.Достоевский.Исследования.М..1982.119 c

Г.Д.Гачев. Жизнь художественнго сознания М: “Искусство” 1972, 200 c

А.Ф.Лосев.Философия имени.М. “ Академиский проект” 2009, 300 c

Арасту. Поэтика. Ахлоки Кабир. Риторика. Т-2012йил,"Янги аср авлоди" нашриети, 351 Бет.

Suvanov, H. N. (2023). Kolorit ijodkorning va xalqning milliy qirralarini ochib berguvchi omildir. Science and Education, 4(6), 962-965.

Husniddin, S. (2022). " ESHMONBEK" QISSASIDA MILLIY RUH TALQINI. BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI, 126-131.

Suvanov, H. (2024). NATIONAL COLOR AND COMPARATIVE ANALYSIS IN THE WORKS OF MAHTUMQULI, GAFUR GHULAM AND ANVAR SUYUN. Modern Science and Research, 3(2), 778-781.

Suvanov, H. (2024). MILLIY MADANIYAT VA MILLIY KOLORIT BADIIY ASARDA NAMOYON BO ‘LISHI. NRJ, 1(4), 272-277.

Suvanov, H. (2023). MANIFESTATION OF THE NATIONAL COLOR CHARACTERISTIC OF THE NATIONAL MENTALITY IN THE WORKS OF BIBI ROBIA'SAIDOVA. Modern Science and Research, 2(10), 210-216.

Bazarov, S. A. (2024). UYGʻUR YOZUVI. Results of National Scientific Research International Journal, 3(5), 372-378.

Bazarov, S. (2024). JURNALIST VA BLOGERLAR NUTQI ETIKASI. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 3(1), 36-39.

Аbdinаzаrovich, B. S. (2023, November). NUTQ MАDАNIYАTINI BUZUVCHI FАKTORLАR. In Konferensiyalar| Conferences (Vol. 1, No. 1, pp. 541-545).

Abdinazarovich, B. S. (2023). Speech Technique and Culture of Bloggers and Journalists.

Abdinazarovich, B. S. (2023). Uzbek Lexicon and its Division.

Ziyodullayeva, M., & Muxtorova, M. (2024). ABDULLA QODIRIY HAYOTI VA IJODIGA AYRIM CHIZGILAR. NRJ, 1(3), 860-863.

Muxtorova, M. (2024). MAXTUMQULI SHE’RIYATIDA AYTISHUV: AN’ANA VA IZDOSHLIK. NRJ, 1(3), 254-257.

Muxtorova, M. (2024). SHOIRNING TO’RTLIKLAR OLAMI (SHAFOAT TERMIZIY IJODI MISOLIDA). Talqin va tadqiqotlar, 2(6 (43)).

Abdullayeva, N. (2024). MAXTUMQULI SHE’RLARIDA TALMEH SAN’ATINING QO ‘LLANILISHI. NRJ, 1(4), 446-450.

Abdullayeva, N. (2023). AHMAD YASSAWI SECT: THE ISSUE OF ZIKR AND THE STATUS OF ZAKIR. Modern Science and Research, 2(5), 438-440.