Авторы

  • Maftuna Tursunova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56607

Аннотация

Ҳозирги даврда мамлакатимизда, шу жумладан халқ маорифи системасида амалга оширилаѐтган ўзгаришлар ўқитувчилар, барча педагоглар олдига ўқувчининг билимларини юксак даражада ўзлаштириши; ўқувчилар мустақил тафаккурини, улар активлигини ривожлантириш; уларда юксак аҳлоқий сифатларни тарбиялаш; уларнинг тафаккур, мулоқат, ўқиш, меҳнат қилишга бўлган қобилиятларини тараққий эттириш каби мураккаб ва маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун фақат педагогика фанининг назарий асосларини, ҳар бир ўқитувчи предметни ўқитиш методикасини, мактаб ўқувчиларининг физиологияси асослари, мактаб ўқувчилари гигиенаси асосларинигина билиш эмас, балки маълум даражада психологик билимларга ҳам эга бўлиш лозим. Ҳар бир педагог маълум даражада психолог ҳам бўлиши талаб этилади, чунки улар ҳар бири фақат ўзига хос бўлган, турли ѐшдаги, турли индивидуал хусусиятларга эга бўлган ўқувчилар билан иш олиб боради.


background image

72

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 11-SON (YOʻITJ)

ЁШ ВА ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДҚИҚОТ

МЕТОДЛАР

Tursunova Maftuna Abdujabbor qizi

Toshkent Kimyo xalqaro universiteti

"Boshlang'ich ta'lim" yo'nalishi 2-kurs talabasi

https://doi.org

/

10.5281/zenodo.13984916

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:19-oktabr 2024 yil

Ma’qullandi: 20-oktabr 2024 yil

Nashr qilindi: 21-oktabr 2024 yil

Ҳозирги даврда мамлакатимизда, шу жумладан

халқ маорифи системасида амалга оширилаѐтган

ўзгаришлар ўқитувчилар, барча педагоглар олдига

ўқувчининг

билимларини

юксак

даражада

ўзлаштириши; ўқувчилар мустақил тафаккурини,

улар активлигини ривожлантириш; уларда юксак

аҳлоқий

сифатларни

тарбиялаш;

уларнинг

тафаккур, мулоқат, ўқиш, меҳнат қилишга бўлган

қобилиятларини тараққий эттириш каби мураккаб

ва маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Бу

вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун

фақат педагогика фанининг назарий асосларини,

ҳар

бир

ўқитувчи

предметни

ўқитиш

методикасини,

мактаб

ўқувчиларининг

физиологияси

асослари,

мактаб

ўқувчилари

гигиенаси асосларинигина билиш эмас, балки

маълум даражада психологик билимларга ҳам эга

бўлиш лозим. Ҳар бир педагог маълум даражада

психолог ҳам бўлиши талаб этилади, чунки улар ҳар

бири фақат ўзига хос бўлган, турли ѐшдаги, турли

индивидуал хусусиятларга эга бўлган ўқувчилар

билан иш олиб боради.

KEY WORDS

Та'лим-тарбия, метод, психик
жараёнлар,

экспериментал

боскич, диагностик тадкикот.

Кириш:

Таълим-тарбия жараѐнида ўқувчиларга индивидуал ѐндошиш учун уларнинг

индивидуал-психологик хусусиятларини, ўқувчилар шахсининг ўзига хослигини билиш,
ўрганиш зарур. ―Агар педагогика одамни ҳар жиҳатдан тарбияламоқчи бўлса, у олдин ўша
одамни ҳам ҳар жиҳатдан билиб олиши керак‖ , - деб ѐзган эди К.Д. Ушинский.

Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларни ўрганиш усуллари билан қуролланиши
шарт.Демак, ѐш ва педагогик психология асосларини билиш ҳар бир фан ўқитувчиси, ҳар бир
педагог учун муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир фаннинг ўз предметини ўрганиш методлари бўлгани каби, ѐш ва педагогик психология
ҳам психология фанининг алоҳида бўлимлари сифатида ўз тадқиқот методларига эга. Ёш ва
педагогик психологиянинг методлари фақат назарий, илмий тадқиқот ишлари учунгина эмас,
балки кундалик, амалий вазифаларни ҳал қилиш учун ҳам зарур.


background image

73

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 11-SON (YOʻITJ)

Рус психологи Б.Г. Ананьев бўйича тадқиқот методлари 4 гуруҳга бўлинади:

МАВЗУГА ОИД АДАБИЙОТЛАР ТАХЛИЛИ.

I.

Ташкилий методлар:

таққослаш, лонгитюд ва комплекс методлари киради. Таққослаш–

умумий психология, ижтимоий психология, пато- психология ва дефектологияда кенг
қўлланилади. Ёш ва педагогик психологияда ўрганилаѐтган психик жараѐнларнинг
динамикасини аниқлаш учун қўлланилади. Лонгитюд – (узлуксиз) узоқ вақт давомида айни
бир хил кишилар ўрганилади. Комплекс – психологик тадқиқотлар бошқа фанлар методлари
иштирокида ўтказилади. (шахснинг жисмоний, физиологик, психик ва ижтимой тараққиѐти
аниқланади).
II.

Эмпирик методлар:

кузатиш ва ўз-ўзини кузатиш; экспериментал психодиагностика

методлари (тест, анкета, суҳбат, социометрия, интервью); фаолият натижаларини таҳлил
қилиш; биография методлари.
III.

Маълумотларни қайта ишлаш методлари:

миқдорий (статистика) ва психологик ѐки

сифатий таҳлил турларига бўлинади.
IV.

Шарҳлаш методлари:

Генетик ва ―доналаш‖ методлари. Генетик методда тараққиѐтдаги

босқич, поғоналар, инқироз ҳолатлари ажратиб кўрсатилади (вертикал алоқа). Доналаш
методида эса шахснинг барча характеристикалари ўртасидаги ―горизонтал‖ алоқалар
аниқланади.
Ёш ва педагогик психологияда тадқиқот ўтқазишнинг қуйидаги 4- босқичи ажратиб
кўрсатилади:

1.Тайѐргарлик босқичи.
2.Тадқиқот (эксперимент) босқичи.
3.Маълумотларни қайта ишлаш босқичи.
4.Маълумотларни тушунтириб бериш босқичи.

Биринчи босқич – тайѐргарлик босқичи. Бунда ҳар хил воситалар ѐрдамида материал
ўрганилади, дастлабки маълумотлар тўпланади (ўқув машғулотлари ва меҳнат фаолияти
чоғида, турмушда, атайлаб уюштирилган суҳбатлар жараѐнида кузатувдан фойдаланилади,
баъзан махсус танланган саволлар ѐзилган анкеталар қўлланилади, биографик маълумотлар
аниқланади, анамнез тўпланади, яъни тадқиқ қилинаѐтган фактнинг ҳосил бўлишига қадар
мавжуд шарт- шароитлар таърифланади ва ҳоказолар).
Иккинчи босқич – хусусан экспериментал босқич бўлиб, тадқиқотнинг қонкрет методикаси
амал қилади ва ўз навбатида бу босқич бирин- кетин қўлланиладиган қатор бўғинларга –
эксперимент серияларига бўлинади.
Тадқиқотнинг учинчи босқичи – тадқиқот маълумотларини сифат жиҳатидан қайта ишлашдир.
У психологиянинг математик аппаратини – дастлаб илгари сурилган фаразнинг тасдиғи
тарзида олинган хулосаларнинг ҳаққонийлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини берадиган
турли хилдаги статистик усуллар ва эҳтимоллик назариясининг асосий қоидаларини


background image

74

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 11-SON (YOʻITJ)

қўлланишни тақозо этади.
Тадқиқотнинг тўртинчи – босқичи олинган маълумотларни изоҳлаб бериш, уларни психологик
назария асосида талқин қилиш, фаразнинг тўғри ѐки нотўғрилигини узил- кесил аниқлашдан
иборатдир.

ТАХЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР.

Бу методлардан айримларини кўриб чиқамиз.

Кузатиш

— психик хусусиятларни узоқ вақт давомида, режали, бирор мақсад асосида ўрганиш.

Кузатиш — универсал метод бўлиб, турли вазиятларда ишлатилади. Илмий кузатиш ҳаѐтий
(илмий бўлмаган) кузатишдан тубдан фарқ қилади. Ҳаѐтий кузатиш – кундалик ҳаѐтда,
режасиз амалга оширилиб, турли тасодифларга боғлиқ бўлади. Кузатиш илмий бўлиши шу
билан бир қаторда психологик-педагогик кузатиш бўлиши учун бир қанча талабларга амал
қилиши лозим:
1. Мақсадга йўналганлик. Умуман ўқувчини эмас, балки унинг шахсий сифатлари қонкрет
намоѐн бўлишини турли вазиятларда ва фаолиятнинг ҳар хил турларида – ўйин, ўқиш, меҳнат,
мулоқат жараѐнида кузатиш.
2. Режа. Кузатишни бошлашдан олдин муайян вазифалар белгиланиши (нимани кузатиш),
режа тузилиши (вақти ва воситалари), кўрсаткичлари аниқлаб олиши (нимани қайд этиш),
бўлиши мумкин бўлган хатолар ва уларни олдини олиш йўллари, тахмин қилинаѐтган
натижаларни ўйлаб олиши лозим. Бунда кузатилаѐтган хусусият аниқ белгиланиши лозим
(улар кўп бўлмаслиги зарур). Кузатишдан мақсад хулқ-атвордаги топилган камчиликларни
тўғирлаш йўлларини ишлаб чиқиш бўлмоғи лозим.
3. Мустақиллик. Кузатиш йўл-йўлакай қилиниши лозим бўлган эмас, балки мустақил равишда
ўтказилиши керак бўлган вазифа бўлмоғи лозим.
4.Табиийлик. Психологик-педагогик кузатиш ўқувчилар учун табиий шароитларда
ўтказилиши лозим. У ўқитувчининг иштирокисиз ўтказилиши зарурки, ўқувчи
кузатилаѐтганини сезмасин.
5. Тизимлилик. Кузатиш ўқитувчининг хоҳиши билан эмас, балки доимий режа асосида,
тизимли равишда ѐки режалаштирилган маълум оралиқдан сўнг ўтказилиши зарур.
6. Объективлик. Кузатиш жараѐнида ўз тахминларини эмас, объектив факт, ҳаракат, ўқувчилар
хулқ-атворининг объектив хусусиятларини қайд этиш ва шу асосда хулоса чиқариш лозим.
7. Қайд этиш. Олинган барча маълумотлар маълум тизимда қайд этилиши лозим. Олинган
натижалар кузатиш жараѐнида ѐки уни ўтказилгандан сўнг дарҳол қайд қилиши керак.

Бироқ кузатиш методининг камчиликлари ҳам мавжуд. Булар :

1.Текширувчининг пассив ҳолатни эгаллаганлиги.
2.Қайд этишдаги хатолар.
3.Қайтариш имконининг йўқлиги. 4.Натижаларни таҳлил қилишдаги субьективизм.

Кузатиш методининг ижобий томони шундаки, экспериментал равишда ўрганиш имкони


background image

75

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 11-SON (YOʻITJ)

бўлмаган фаолиятни анализ қилиш, ўқувчи хулқ-атворини табиий шароитда ўрганиш
имконияти мавжуд.

Кузатиш педагогик амалиѐтда қўлланиладиган асосий методлардан биридир.Кузатиш

интерваллари ѐшга боғлиқ бўлиши керак.

Туғилгандан 2 - 3 ойгача – ҳар куни 2 - 3 ойдан - 1ѐшгача – ҳар ҳафта Илк болалик яъни
1 –3 ѐшда – ҳар ойда 3 ѐшдан 6 – 7 ѐшгача – ярим йилда 1 марта 7 – 11 ѐшда – 1 йилда
1 марта кузатиш ўтказилиши зарур.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.

Ушбу методикалар синалувчи ҳақида қимматли маълумотларни

қўлга киритиш имконини беради. Айниқса, буни тадқиқот предмети объективлаштириш
мумкин бўлган психологик жараѐнлар ва ҳолатлар бўлганида яққол сезиш мумкин (масалан,
яхши англанилмайдиган субъектив кечинмалар ѐки мазмун жиҳатидан жуда ўзгарувчан
психик жараѐн ва ҳолатлар – мақсад, кайфият, ҳолатлар диагностикаси). Шуни таъкидлаш ва
инобатга олиш зарурки, кам формаллашган методикаларни ўтказиш катта меҳнатни талаб
этади (масалан, синалувчини кузатиш баъзида ойлаб давом этиши мумкин) ва кўп жиҳатдан
тадқиқотчининг психологик тайѐргарлиги ва профессионал тажрибасига асосланади.
Психодиагностик суҳбат, кузатувларнинг юксак маданий даражасида ўтказилиши текширув
натижаларига тасодифий омиллар таъсиридан сақлаш мумкин.

Кам формаллашган диагностик методикаларни формаллашган методикаларга қарши қўйиш

мумкин эмас. Одатда улар ўзаро бир-бирини тўлдиради. Тўлақонли диагностик тадқиқотда
иккала турдаги методикаларни гармоник, уйғунлашган ҳолда қўллаш зарур. Масалан, тест
ѐрдамида маълумот тўплашдан аввал синалувчи билан танишиш (таржимаи ҳоли,
мойилликлари, фаолият мотивацияси ҳақидаги ахборот) босқичи ўтказилади.
Бунда интервью, суҳбат, кузатишдан фойдаланилади.
Кам формаллашган методикалар – қўллашнинг қатъий, аниқ қоидаларига эга бўлмагн
методикалар. Улар кўпроқ психодиагностиканинг психологик интуицияси ва нисбий
тажрибасига боғлиқ.
Формаллашган методикалар – аниқ шаклдаги қоидаларга қатъий амал қилишни талаб
қиладиган методикалардир.

Фойдаланилган адабийотлар руйхати.

1.Амонашвили Ш.А.Обучение.Оценка.Отметка. –М., 1980.
2.Ананъев Б.Г. Избранные психологические труды. :В 2 т.-М. 1980.Т 2.
3.М.Г.Давлетшин ва бошқалар "Ёш даврлар ва ва педагогик психология" Т.ТДПУ. 2009.
4.М.Г.Давлетшин. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси.
5. Педагогика ва психология‖ (илмий оммабоп серия). Т., Низомий номидаги ТДПУ, 1999/1.

Библиографические ссылки

Амонашвили Ш.А.Обучение.Оценка.Отметка. –М., 1980.

Ананъев Б.Г. Избранные психологические труды. :В 2 т.-М. 1980.Т 2.

М.Г.Давлетшин ва бошқалар "Ёш даврлар ва ва педагогик психология" Т.ТДПУ. 2009.

М.Г.Давлетшин. Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси.

Педагогика ва психология‖ (илмий оммабоп серия). Т., Низомий номидаги ТДПУ, 1999/1.