50
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
ПРОКУРОР-КРИМИНАЛИСТНИНГ ДАЛИЛЛАРНИ
ТЎПЛАШДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ражабов Бекзод Халимович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси
катта ўқитувчиси, ТДЮУ мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14208077
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil
Мазкур мақолада далилларни тўплашда прокурор-
криминалистнинг
жиноят-процессуал
ва
криминалистик фаолиятига оид назарий ва
норматив-ҳуқуқий таклиф ва тавсиялар илгари
сурилган.
Шунингдек,
прокурор-криминалист,
криминалист
тушунчаларининг
моҳияти,
прокурор-криминалистлар
институтининг
ташкилий ҳуқуқий асослари таҳлили, уларнинг
жиноятларни тергов қилиш, фош этиш, терговга
амалий ёрдам беришга оид бўлган процессуал ва
криминиалист вазифа ва функциялари очиб
берилган.
KEY WORDS
Прокурор,
криминалист,
прокурор-криминалист, тергов
ҳаракатлари,
жиноятларни
тергов қилиш, далилларни
тўплаш,
илмий-техник
воситалар, илмий тавсиялар,
тергов-гуруҳи аъзоси.
Кириш.
Далилларни тўплаш ва текшириш тартибини такомиллаштириш, унинг долзарб
масалаларини тадқиқ қилиш
доимо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, юридик таълим соҳасидаги тергов
фаолиятига ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг энг асосий мавзуси
саналади.
Бугун замоннинг шиддат билан ровожланиб бораётган бир пайтда амалдаги
жиноят-процессуал қонунчиликда далилларни тўплаш, уларни текшириш ваколатига
эга бўлган терговга қадар текширув органининг мансабдор шахси, суриштирувчи,
терговчи, прокурорнинг ўзи тўлақонли етарли деб ҳисоблаш мушкул.
Биз бу ерда юқоридаги ваколатли мансабдор шахсларнинг далилларни сифатли
олиши, ҳуқуқнинг жиноят – процессуал
ва криминалистика соҳасидаги қоидаларни пухта ўзлаштирган прокурор-
криминалистлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Далилларни
тўплаш
ва
жиноятларни
тергов
қилишда
прокурор-
криминалистнинг иштироки, унинг процессуал ролини оширишга оид айрим
масалаларга этиборингизни қаратмоқчимиз.
Материал ва методлар
51
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Ушбу мақолани тайёрлашда тарихий, тизимли-тузилмавий, мантиқий, индукция,
дедукция, қиёсий – ҳуқуқий, илмий манбааларни комплекс тадқиқ қилиш ва статистик
маълумотларни таҳлил қилиш каби усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқот объекти – далилларни тўплаш ва текширишда прокурор-
криминалистлар иштирокини таъминлашда юзага келадиган ижтимоий муносабатлар
тизими.
Тадқиқот предмети – далилларни тўплаш ва текширишда прокурор-
криминалистлар иштирокига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқни қўллаш
амалиёти, илғор хорижий мамлакатлар қонунчилиги ҳамда илмий-назарий концептуал
ёндашувлар ва ҳуқуқий категориялар ҳисобланади.
Мазкур тадқиқот иши прокурор-криминалистнинг жиноятларни фош этиш
жараёнида тергов, тезкор-қидирув ва прокурор назорати соҳасидаги иштирокига оид
янги механизмларни ишлаб чиқишга имкони яратади.
Тадқиқот натижалари
Юқорида келтирилган илмий исботлаш методлари асосида жиноятларни фош
этишда прокурор-криминалист иштирокининг самарадорлик кўрсаткичлари ва тергов,
тезкор-қидирув ва прокурор назорати соҳасидаги иштирокига оид янги
механизмларни ишлаб чиқишга оид қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди.
Биринчидан,
прокурор-криминалист тушунчаси ишлаб чиқилади;
Иккинчидан,
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг
56-моддасида, прокурор-криминалист тушунчасини киритиш лозимлиги асослаб
берилади;
Учинчидан,
прокурор-криминалист оғир ва ўта оғир жиноятларда терговчи
билан биргаликда мураккаб тергов ҳаракатларида иштирок этиши лозимлигига оид
амалдаги Жиноят-процессуал кодексига янги қўшимчалар киритишни назарда тутувчи
янги нормалар киритиш таклифи асослантирилади.
Тўртинчидан,
прокуратура тергови сифатини ошириш, жиноятларни тергов
қилишнинг янгича усул ва илмий – техник воситалар билан қуроллантириб боришга
оид Бош прокурорнинг янги буйруғини ишлаб чиқиш таклифи асослантирилади.
Бешинчидан,
прокурор-криминалистнинг оғир ва ўта оғир жиноятлар содир
этилганда, уни тергов гуруҳига раҳбарлик қилиши, мураккаб ва долзарб, резонансли
ҳодисалар ҳақида ўтказилаётган терговга қадар текширув, тергов босқичида
тузиладиган тергов гуруғига киритилишига оид янги процессуал нормалар киритиш
асослаб берилади.
Тадқиқот натижалари таҳлили (муҳокама)
Аввало, “Прокурор” деганда, мамлакатда қонунларнинг аниқ ва бир хилда
бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли субъект бўлса,
“криминалист” деганда, ҳодиса жойига қўлқоп кийиб, ҳодиса жойидаги далилларни
аниқловчи, криминалистик чемодандаги мавжуд техник воситалардан фойдаланган
ҳолда далилларни тўпловчи ва терговчига кўмаклашувчи мутахассис кўз олдимизга
келади.
Прокурор – криминалист ким? деб сўралса, содда қилиб, ушбу субъектни
прокуратуранинг криминалисти, прокуратура терговига тегишли бўлган жиноятлар
52
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
бўйича ҳодиса содир бўлган жойга чиқадиган махсус билимга эга бўлган мутахассис
прокурор деб айтиш мумкин.
Аслида, прокурор-криминалистнинг фаолияти бир мунча кенгроқ бўлиб, у
нафақат криминалист, балки терговчининг устози, терговга қадар текширув, тезкор-
қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш бўйича махсус
билимга эга бўлган мутахассис бўлиб, терговчига ёзма кўрсатма бериш, терговчининг
жиноят ишлари бўйича қабул қилган процессуал қарорларига нисбатан ўзининг
тегишли муносабатини билдирувчи назорат қилувчи прокурор ҳамдир.
Далилларни тўплашда, текширишда, баҳолашда прокурор-криминалист айрим
процессуал вазифаларни амалга оширади, терговни тўғри йўналтиришда бевосита
иштирок этиб, тергов ҳаракатларини ўтказиш сифатини оширишда ўзининг махсус
криминалистик билими орқали алоҳида профессионал терговчи ҳисобланади.
“Прокурор-криминалист” сўзи, уни лавозимга тайинлашга оид айрим нормалар
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда [1] учраса, унинг вазифа ва функциялари,
фаолиятини ташкил қилишга доир Президент Фармони ва Қарорларида, фаолиятини
тартибга солувчи айрим нормаларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг
соҳавий буйруқларида учратиш мумкин. Лекин, прокурор-криминалист тушунчасига
ягона норматив – ҳуқуқий таъриф мавжуд эмас.
Прокурор – криминалистлар фаолияти давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10
августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сонли
Фармон [2] билан прокуратура тизимининг ўрта ва юқори бўғинида прокурор-
криминалистлар лавозими қайта жорий қилинди
(тарихда 1954 йилдан 2004 йилгача
фаолият кўрсатгани маълум)
.
Бош прокурорнинг 2021 йил 12 июлдаги 243-сонли буйруғи [3] билан прокурор-
криминалистлар фаолияти тартибга солиниб, прокуратура раҳбарияти кўрсатмасига
кўра, оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича тезкор-тергов гуруҳлари таркибида иштирок
этиши, жиноятларни фош этишга қаратилган кечиктириб бўлмас тезкор - тергов
ҳаракатларини ўтказиш, жумладан, ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳамда далилларни
аниқлаш ва олишда бевосита қатнашиш, бошқа айрим процессуал ва криминалистик
вазифалар ҳам юклатилган.
Хабарингиз бор яқинда, 2024 йил 21 июндаги “Рақамли криминалистика соҳасида
илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-229-
сонли Қарор [4] қабул қилиниши муносабати билан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
Академияси Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли
криминалистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилиб, Институт ахборот
технологиялари, рақамли далиллар орқали содир этилган жиноятлар бўйича махсус
билимга эга бўлган экспертлар, мутахассислар, шунингдек, рақамли терговга
кўмаклашиш вазифаси юкланган янги прокурор-криминалистлар лавозими жорий
қилинди.
Миллий ва хорижий олимлар прокурор-криминалистнинг фаолияти, вазифалари
ва функциялари ҳақида турли фикрларни билдиришган.
53
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Жиноят процессуал ҳуқуқи ва криминалистика соҳасида фаолият кўрсатиб
келаётган олимлар ўртасида, прокурор-криминалистнинг ҳуқуқий мақоми борасида
турли мунозарали ҳолатлар учрайди.
Масалан, рус олими А. Волинский, прокурор-криминалистни тезкор-қидирув
ходими, суд-эксперт, эксперт-криминалистнинг функцияларига кўпроқ ўхшатиб,
терговчи ва тезкор-қидирув ходимларига илмий методик маслаҳат берувчи махсус
билим эгаси сифатида таърифлаган[5].
Қозоғистонлик олим Э.Молдаспаев, прокурор-криминалистни оғир ва резонансли
жиноятларни тергов қилиш учун тузилган тергов гуруҳида иштирок этиши ёки унинг
фаолиятига тўла раҳбарлик қилиши, прокуратура раҳбарияти топшириғига биноан,
кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини бевосита амалга ошириш каби
процессуал ваколатларини, ашёвий далилларни топиш учун махсус криминалистик
техник воситалардан фойдаланишни таъминлаши, тергов ҳаракатлари ўтказишда
зарур мутахассисларни жалб қилиш, экспертиза тадқиқоти учун материалларни
тайёрлаш ва жиноятларни фош этишга доир терговчиларга услубий ёрдам кўрсатиш
ваколатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётига замонавий имкониятларни жорий қилиш
каби ташкилий ва таҳлилий ваколатларига эга бўлган прокурор сифатида қайд
этади[6].
Ўзбек олими И.Астанов прокурор-криминалист – жиноятларни тергов қилишни
ташкил қилишда амалий ёрдам бериш, замонавий илмий-техник воситалар ҳамда
махсус билим имкониятларидан фойдаланишга оид таҳлилий, ташкилий ва процессуал
вазифаларини амалга оширувчи прокурор деб ҳисоблаб, прокурор-криминалистнинг
процессуал ҳуқуқий мақомини амалдаги Жиноят-процессуал кодексига киритиш
ҳақидаги фикрни илгари суради[7].
Мазкур тушунчани таҳлил қиладиган бўлсак, прокурор-криминалистнинг жиноят
– процессуал, криминалистик ҳамда процессуал бўлмаган ташкилий вазифаларига эга
бўлган комплекс субъект эганлигига гувоҳи бўламиз.
Фикримизча, прокурор-кримииналист жиноятларни тергов қилиш, далилларни
тўплаш, текширишдаги процессуал иштирокини келгусида Ўзбекистон Республикаси
Жиноят – процессуал кодексига, унинг тушунчасига оид нормаларни Ўзбекистон
Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида аниқ мустаҳкамлаш лозим.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили прокурор-криминалистлар фаолияти
амалдаги ЖПКда процессуал мақоми мустаҳкамланмаганлиги боис, ишда иштирок эта
олмаётганлиги, фақат терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов
ҳаракатлари устидан назорат қилишга оид назорат функцияларини амалга ошириб
келаётганлиги маълум бўлган.
Ваҳоланки, юқори турувчи прокурорнинг топшириғига кўра, у оғир ва ўта оғир
жиноятлар бўйича барча тергов ҳаракатларида процессуал иштироки этиши
мумкинлиги Бош прокурорнинг буйруғига қайд этилган.
Хулоса
Мамлакатимизда жиноят ишларини юритишнинг ягона тартиби жиноят
процессуал кодекси билан тартибга солинади. Прокурор-криминалист иштирокида
тўпланган далиллар келгусида номақбул деб топилишини олдини олиш учун ҳам уни
54
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
процессуал ваколатларини, тергов ҳаракатларидаги иштирокини айнан ЖПКга
киритиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексида прокурор-криминалистни исбот
қилиш субъекти иштирокчилари қаторига киритишни, оғир ва ўта оғир жиноят
ишларида, мураккаб ва кўп эпизодли ишларда тергов гуруҳи иштирокчиси, тергов
гуруҳи раҳбари бўлиб иштирок этишига доир янги нормалар киритиш таклиф
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 56-моддаси 7-
қисмига: “Прокурор-криминалист – жиноят процессуал кодексида белгиланган
ваоклатлардан фойдаланган ҳолда жиноятларни тергов қилишни ташкил қилишда,
амалий ёрдам бериш, илмий-техник воситалардан фойдаланишга оид процессуал
фаолиятни амалга оширувчи прокурор” деган жумлалар киритиш таклиф қилинади.
Прокурор - криминалистнинг жиноят - процессуал ваколатларини амалдаги
Жиноят-процессуал кодексида мустаҳкамлаш таклиф қилинади.
“
34
1
-модда. Прокурор - криминалистнинг ваколатлари.
Прокурор-криминалист жиноят процессуал кодексида белгиланган ваоклатлардан
фойдаланган ҳолда жиноятларни тергов қилишни ташкил қилишда, амалий ёрдам
бериш, илмий-техник воситалардан фойдаланишга оид процессуал фаолиятни амалга
оширувчи прокурор бўлиб қуйидаги процессуал ваоклатларга эга:
- терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш
учун ваколатли органлардан прокуратура органларида тергов қилинаётган жиноят
ишларини, содир этилган жиноятлар, суриштирув, дастлабки тергов жараёни,
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш тўғрисидаги ҳужжатлар, материалар ва
бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш;
- терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органи томонидан
асоссиз ва ноқонуний қабул қилинган қарорларни бекор қилиш юзасидан назорат қилувчи
прокурорга илтимоснома киритиш;
- терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини амалга
ошириш ва жиноят содир этган шахсларни қидириб топиш тўғрисида ёзма
кўрсатмалар бериш;
- тезкор-қидирув органларига жиноят содир этган шахсларни ушлаш, олиб келиш,
қамоққа олиш, тинтув қилиш, олиб қўйиш, қидирув эълон қилиш, бошқа процессуал
ҳаракатларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорлар ижросини топшириш, шунингдек,
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, жиноятларни очиш учун зарур чоралар кўриш
ва прокуратура терговчиларига тегишли ишлар бўйича уларни содир этган шахсларни
аниқлаш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
- назорат қилувчи прокурорнинг ёзма топшириғи асосида, жиноят ишини иш юритувига
қабул қилмай туриб, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида
иштирок этиш ва зарур ҳуолларда шахсан алоҳида тергов ҳаракатлари ёки терговни
тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
- юқори турувчи прокурорга суриштирув ўтказаётган шахсни ёки терговчини агар улар
ишни тергов қилиш чоғида қонун бузилишига йўл қўйилган бўлса, суриштирув ва
дастлабки терговни давом эттиришдан четлаштириш тўғрисида илтимосномани
киритиш;
55
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
- жиноят ишини қўзғатиш ёки уларни қўзғатишни рад қилиш, ноқонуний қабул қилинган
қарорни бекор қилиш тўғрисида назорат қилувчи прокурорга илтимоснома киритиш;
- жиноят ишлари бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш қарорларини
ўрганиш ва ноқонуний қарорларни бекор қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш;
- жиноят – процессуал қонун ҳужжатларига назарда тутилган бошқа ваоклатларни
амалга ошириш мумкин”
деган жумлалар билан тўлдириш таклиф қилинади.
Прокурор-криминалист терговни ташкил қилишда, уни ўтказилишида иштирок
этиши жиноят – процессида исбот қилиш субъекти сифатида намоён бўлади.
Прокурор-криминалистлар исбот қилиш субъектлари доирасига киритилиши
муносабати процессуал қонунчиликка исбот қилиш субъектлари доирасини
кенгайтиришга оид ЖПКнинг
86-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади.
“
86-модда. Исбот қилиш субъектлари
Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, прокурор-криминалист, суд
амалга оширади.”
Шунингдек, тергов ҳаракатларининг сифатли ўтказилишини таъминлаш,
жиноятнинг криминалистик тавсифини аниқлаб, далилларни тўплаш ва олиш
мақсадида,
прокурор-криминалистнинг
мураккаб
вазиятларда
терговдаги
иштирокини таъминлаш учун ЖПКга қуйидаги нормаларни киритиш таклиф
қилинади.
“91-модда 3-қисмига янги:
Ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,
экспертиза ва бошқа текширув тайинлаш, сўроқ қилиш, юзлаштириш, олиб қўйиш,
тинтув ўтказиш, тергов эксперименти, тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш бўйича
кўрсатмалар бериш прокурор-криминалист иштирокида амалга оширилади
” деган
жумлаларни киритиш таклиф қилинади.
Оғир ва ўта оғир жиноят бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда
синчковлик билан текшириб, жиноятчи шахснинг содир қилган қилмиши
характеристикасини аниқлашда ёрдам берувчи қоидаларни белгилаш таклиф
қилинади.
Шу муносабат билан ЖПКнинг 354-моддаси 2- ва 3-қисмини қуйидаги мазмунда
“...жуда мураккаб ёки ўта долзарб, ўта оғир жиноят ишлари бўйича тузилган тергов
гуруҳига юқори турувчи прокурорнинг ёзма топшириғига биноан прокурор-криминалист
жалб қилинади. Бундай ҳолда, прокурор-криминалист тергов гуруҳи раҳбарининг
ваколатларидан беовсита фойдаланади”
деган сўзлар билан тўлдириш таклиф
қилинади.
REFERENCES:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонун//
https://lex.uz/acts/106197;
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов
фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-6041-сонли
Фармони//
https://lex.uz/docs/4939467
56
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
3.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг 2021 йил
12 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Прокуратура
органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 243-сонли буйруғи// sedo.prokuratura.uz/Bosh prokuror
buyruqlari
4.
2024 йил 21 июндаги “Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-229-сонли Қарори //
https://www.lex.uz/docs/6977736
5.
А.Ф.Волынский. Технико-криминалистическое обеспечение раскрытия и
расследования претуплений: проблемы и пути их решения// Материалоы научно-
практической конференции.-М.,
1994,- с. 123
6.
Э.Молдаспаев. Роль прокурора-криминалиста в проведении следственных
действий
и
расследовании
преступления
https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31085608
7.
И.Р.Астанов, А.Турғунов. The role of the forensic prosecutor improving the
investigation and ensuring the protestion of the rights and freedoms of the individual
https://inscience.uz/index.php/socinov/article/view/1923