136
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТУШУНЧАСИ ҲАМДА УШБУ
ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШГАН ШАХСЛАРНИНГ
ТАСНИФЛАНИШИ
Алматов Санжар Зокирович
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил
изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14209554
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil
Мақолада деструктив ғоя тушунчаси, келиб чиқиш
омиллари ўрганилди. Деструктив ғоялар таъсирига
тушиб қолган шахсларнинг таснифланиши, келиб
чиқиш сабаблари кўриб чиқилган. Шунингдек,
бузғунчи ғояларга қарши профилактик чоралар
нафақат мамлакат ичкарисида, балки ташқарисида
ҳам фаол амалга оширилаётганлиги таҳлил
қилинган.
KEY WORDS
Деструктив,
ғоя,
экстремистик,
террористик,
профилактика,
қарши
кураш, меҳр дастури.
Ҳозирги пайтга келиб жаҳонда бўлиб ўтаётган чуқур ижтимоий ўзгаришлар
илгари етарли даражада аҳамият берилмаган бир қатор феноменларга янгича назар
билан қарашни тақазо этмоқда. Улардан бири инсонларнинг деструктив фаолиятидир.
Деструктив – лотинча «destructio» сўзидан олинган бўлиб, “бузғунчи” маъносини
англатади.
Инсон табиатининг вайронкор жиҳати – деструктив фаолияти айниқса, XX аср
охирлари ва XXI аср бошларида оммавий қотилликлар, инқилоблар, урушлар,
террорчилик ҳаракатларида яққол намоён бўлган. Ҳеч қандай аҳлоқий, диний, ҳуқуқий
меъёрлар инсоннинг деструктив фаолиятини тўхтатиб қололмаяпти. Айни пайтда у
нафақат инсонларнинг бир-бирига, балки табиатга, маданий ёдгорликларга, оддий
буюмларга нисбатан муносабатида ҳам акс этмоқда. Техника ва технологиянинг
бугунги кундаги тараққиёти ҳисобга олинса, ҳозирги даврда деструктив фаолият
нафақат алоҳида шахс ёки ижтимой гуруҳга, балки давлатлар, мамлакатлар ва бутун
инсониятга хавф туғдирмоқда.
Махсус адабиётлар, манбаларда қайд этилишича, деструктив фаолият тушунчаси
замирида инсоннинг ташқи оламга нисбатан йўналтирилган махсус шакли
тушунилади. Бу фаолликнинг моҳияти эса турли объект ёки тизимларда вайрон қилиш
ёхуд вайрон қилишга интилишда намоён бўлади. Деструктив фаолият бошқа инсонлар,
жамият, давлат, табиий муҳит, маданий-тарихий ёдгорликлар, турли буюмларга,
шунингдек шахснинг ўз-ўзига (шахс тубанлашуви, инқирози, суицид) ҳам қаратилиши
мумкин.
137
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Бевосита
инсоннинг
табиатида
мавжуд
бўлган
деструкция
турли
тартибсизликларни келтириб чиқариб, фаолиятнинг пировард мақсади ҳисобланиши
ҳам яратувчилик, ижодкорлик жараёнининг таркибий қисми бўлиши ҳам мумкин.
Конрад Лоренцга кўра, юксак даражадаги тараққий этган ҳайвонларда
бегоналарга нисбатан тоқат, толерантлик кучлироқ ривожланган бўлади. Моржлар ва
денгиз шерлари орасидаги ҳудуд учун жанг ҳам жуда қаттиқ давом этса-да, ҳудди
шундай тез тугайди. Ҳайвонларда ўз турдошларига зарар етказиш имкони қанчалик
катта бўлса, уларда шунчалик ўз детруктив майлларни жиловлаш ҳусусияти
ривожланган бўлади[1].
Америкалик олимларнинг таъкидлашларича, мияси зарарланган маҳкумлар
бошқа маҳкумларга қараганда кўпроқ зўравонлик, куч ишлатиш йўли билан жиноят
қилишга мойил бўладилар. Шу билан бирга деструктив жиҳатга ирсий омиллар,
жароҳат натижасидаги ва алкоголь туфайли миядаги айрим тормозловчи марказлар
фаолиятининг тўхташи ҳам сабаб бўлади. Олимлар турли ирсий хасталиклар (масалан,
шизофрения) ҳам кишини деструктив хулққа ундашини исботлаганлар[2].
Ғоя бу жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр, инсон тафаккури
маҳсулидир. Ғоя ният ва режа маъноларини ҳам англатади. Ғоя тафаккурнинг маҳсули
сифатида теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида вужудга келади. Ижтимоий
онгнинг барча шакллари – илм-фан, дин, фалсафа, санъат ва бадиий адабиёт, ахлоқ,
сиёсат ва ҳуқуқ – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни
ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг соҳасининг ўз
ғоялари мавжуд бўлади.
Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш
мумкин. Диний ғоялар; илмий ғоялар; фалсафий ғоялар; бадиий ғоялар; ижтимоий-
сиёсий ғоялар; миллий ғоялар; умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.
Жамиятни ва шахсларни бузишга ҳамда вайрон қилишга етакловчи ғоялар –
деструктив (бузғунчи) ғоялардир.
Муқаддас динимизни ниқоб қилган ҳалқаро террорчи ва экстремистик
ташкилотларнинг асосий фаолият услублари экстремистик руҳдаги, яъни, «жиҳод»,
«шаҳидлик» ғоялари тарғиб қилинган адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш,
яширин гуруҳлар тузиш ва унинг аъзоларини махсус (радикал диний ташвиқот
юритиш, қўпорувчилик ва ҳ.к.) тайёргарликдан ўтказиш, ўз тарафдорларини давлат
хизматларига киритишга уриниш, яширин «ҳужраларда» ўқиётганларга мутаассиб
тушунчаларни сингдириш, аёллардан иборат ячейкаларни кучайтириш, ижтимоий-
сиёсий ҳолатни мунтазам равишда қоралаш, расмий диний идора вакилларини
обрўсизлантириш ҳамда бевосита террористик акциялар ўтказиш орқали дунёга
эгалик қилиш ғоясидир.
Бугунги кунда сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб
олган баъзи гуруҳлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги
ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказмоқда. Шу билан бирга ХХ асрнинг
охири ХХI асрнинг бошларида диний мутаассиблик, экстремизм, терроризм,
миссионерлик, оммавий маданият каби таҳдидлар давлат ва жамият ҳавфсизлиги,
фуқаролар тинчлигига жиддий хатар сифатида намоён бўлмоқда.
138
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида экстремистик ва
террористик таҳдидларни бошдан кечирди. Деструктив кучлар томонидан мамлакатда
сиёсий тузумни ўзгартириш, ислом халифалиги тузиш, давлатни шариат меъёрлари
асосида бошқариш каби талаблар орқали динлараро бағрикенглик ва миллатлараро
тотувликнинг пойдеворига путур етказиш ҳамда кўп миллатли жамиятимизнинг
барқарор ва тинч ривожланишига таҳдид солишга, ҳокимиятни қурол билан эгаллаш
каби ҳолатлар кузатилди[3].
Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
деструктив кучларга қарши курашиш борасидаги ёндашувлар ўзгарди ва асосий
эътибор экстремизмнинг оқибатлари билан эмас, унинг сабаб ва омилларини бартараф
этишга инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, хавфсизлик, динлараро
тотувлик ҳамда бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибори қаратилди. Айниқса,
“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида зўравонлик мафкурасининг
тарқалишининг олдини олишда ёшларнинг диний-ахлоқий онгни шакллантириш ва
маърифат асосида уларнинг мафкуравий тарбиялаш мазкур вазифанинг асосий
бўғинига айланди[4].
Сўнгги йилларда халқимизга хос инсонпарварлик ва кечиримлилик сиёсатини
экстремистик ғояларга қарши йўналтиришга қаратилган ишлар кўламини
кенгайтириш борасида бир қатор ташаббуслар илгари сурилди[5].
Хусусан, 2016–2021 йилларда афв этиш тўғрисида 17 та Президент фармони қабул
қилинган бўлиб, мазкур фармонларга асосан
1791 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишда айбланиб, жиноий
жавобгарликка тортилган 396 нафар аёллар ҳамда 159 нафар
60 ёшдан ошган эркаклар афв этилдилар[6].
Бундан ташқари, инсонпарварлик тамойилига асосланган ҳолда
2018 йилнинг 19 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Террористик,
экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб
қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш
тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сон Фармони экстремистик
гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарида бўлган, ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва
тузалиш йўлига ўтган фуқароларга Ватанига, оиласи бағрига, тинч ҳаётга қайтиш
имконини берди.
Фармонга мувофиқ, тузилган комиссия биргина ўтган йиллар давомида
тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган 40 нафар фуқарони жиноий
жавобгарликдан озод этиш ҳақида тақдим қилинган мурожаатларни кўриб чиққан[7].
Буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур ҳам салтанат бошқарувида кечиримли
бўлган. Яхши ва ёмонга бирдек хайр-эҳсонда бўлиб, қилган ёмонликларини
қилмагандек кўриб, уларни ёмон қилмишларини афв этган[8].
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатда экстремизмни келтириб
чиқарувчи омил ва шарт-шароитларга қарши қаратилган ишларга катта эътибор
берилиб, бу борада мафкуравий ҳамда амалий саъй-ҳаракатларни ўз ичига олган
комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
139
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Жумладан, мафкуравий йўналишдаги ишларга давлат ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари ҳам жалб
этилмоқда. Хусусан, Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла
ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат
қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги
кафолатлари ҳамда диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича
доимий ҳамкорликни назарда тутувчи янги механизм асосида тегишли ишлар ташкил
этилмоқда[9].
Экстремистик ғояларга қарши профилактик чоралар нафақат мамлакат
ичкарисида, балки ташқарисида ҳам фаол амалга оширилмоқда. Хусусан, деструктив
кучлар таъсирида ёҳуд ўз яқинлари таъзийиқида “ўчоқ ҳудудларга” адашиб кетиб
қолган фуқароларимизнинг “Меҳр” операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва
Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 531 нафар аёллар ва болалар
Ўзбекистонга олиб келинди. Жумладан, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида
2019 йилда Суриядан 156 нафар аёллар ва болалар, 2019 йилнинг октябрида Ироқдан
64 нафар бола, 2020 йилнинг декабрида (“Меҳр-3”) Суриядан 25 нафар аёл ва 73 нафар
бола, 2021 йилдаги “Меҳр-4” операцияда эса 24 нафар фуқаро Афғонистондан, 2021
йилнинг апрелида “Меҳр-5” операцияда Суриянинг “Ал-Ҳол” лагеридан 24 нафар аёл ва
69 нафар болалар жами 93 нафар фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди.
Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан юртдошларимизнинг олиб келишда кўплаб
давлатлар билан келишувлар, биргина самолётни қўндириш, уларни террористлар
қўлидан олиб чиқиш машаққат туғидирган бўлса, у ерда хотин-қизларимизни қул каби
сотишгани, бир аёлнинг беш боласи бешта отадан экани, ҳали 14 ёшли қизнинг она
бўлгани, энг ачинарли ва шармандалиси эса, моддий-ижтимоий шароитининг ёмон
бўлгани учун кетганликлари маълум бўлгани, келгусида давлат органлари ҳамда
фуқаролик жамияти институтларининг янги механизм ва янги ёндашувга кўра
ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширишларини тақозо этди[10].
Шунга кўра, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-моддий
ва муносиб турмуш даражасини яратиш бўйича сенаторлар ва депутатлар корпуси,
маҳалла фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг ҳамкорилигида кенг кўламли чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан,
- давлат ва жамоат институтларининг диний асослар сабабли бузғунчи мафкуралар
таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий ва диний реабилитация қилиш;
- экстремизм ва терроризмга алоқадорлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазони ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш
йўлига ўтган шахсларни афв этиш;
- радикал диний оқимларнинг тарафдорлари деб ҳисобланган ёки уларнинг таъсири
остига тушиб қолган шахсларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобидан
чиқариш;
- Афғонистон, Сурия ва Ироқдан халқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб
қўшилиб қолган хотин-қизлар ва болаларни “Меҳр” дастури доирасида Ўзбекистонга
140
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реинтеграцияси учун ҳар томонлама
ёрдам кўрсатиш[11] амалга ошириб келинмоқда.
REFERENCES:
1.
К.З. Лоренс “Агрессия, или так называемое зло” Москва - 2017//электрон манба:
https://www.labirint.ru
2.
Ғ.Б. Шоумаров “Ёшларни деструктив ғоялар таъсиридан ҳимоялашнинг
ижтимоий-психологик хусусиятлари” юрид. фан. докт. дисс. автореф. Т.2019 //
электрон манба: http://diss.natlib.uz/ru
3.
Т.Аҳмeдов “Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш борасидаги ёндашувлар
концептуал жиҳатдан ўзгармоқда” 2021 й-URL: -URL:http: //isrs.uz /uz/ maqolalar/
uzbekistonda-ekstremizmga-karsi-kuras-borasidagi-endasuvlar-konceptual-ziatdan-
uzgarmokda
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2019 йилдаги “Диний-маърифий
соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4436-сон қарори // электрон манба: https://lex.uz/ru/docs
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сон Фармони // электрон манба: https://lex.uz/docs
6.
“Ўзбекистонда афв амалиёти: Тақдирларни англатувчи рақамлар”// электрон
манба: KUN.UZ -URL: https://kun.uz/news/2021/10/31/ozbekistonda-afv-amaliyoti-
taqdirlarni-anglatuvchi-raqamlar
7.
Т.Аҳмeдов, “Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш борасидаги ёндашувлар
концептуал жиҳатдан ўзгармоқда” 2021 // электрон манба: http://isrs.uz/uz/maqolalar/
uzbekistonda-ekstremizmga-karsi-kuras-borasidagi-endasuvlar-konceptual-ziatdan-
uzgarmokda
8.
Ҳ.Бобобеков “Темур тузуклари” 2014 йил, “Фан ва технология” нашриёти. 157 б.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 04.09.2019 йилдаги “Диний-
маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарори // электрон манба: https://lex.uz/ru/docs/4500897
10.
Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишида
сўзлаган
нутқи.
03.06.2019
йил
//
электрон
манба:
https://president.uz/uz/lists/view/2637
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2021 йилдаги “2021 — 2026
йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-
сон Фармони// электрон манба: https:// https://lex.uz/docs.