Авторы

  • Музаффар Рахматуллаев
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Олий таълимдан кейинги таълим мустақил изланувчиси 100197, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68-уй Илмий мутахассислиги: 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56788

Ключевые слова:

Босқинчилик кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш такомиллаштириш замонавий ахборот технологияларини қўллаш зарурати соҳада учраётган муаммолар терговчининг ҳаракатлар.

Аннотация

Мазкур мақолада босқинчилик жиноятлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказишнинг долзарблиги, бу соҳада кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, бу борада, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини аҳамияти, бугунги кунда ушбу соҳада амалиётда учраётган муаммолар, жиноятларни фош қилинмасдан қолишлиги сабаблари таҳлили, ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш зарурати, босқинчилик жиноятини тергов қилишда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий амалий таклиф ва мулоҳазалар ёритилган.


background image

119

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА АЙРИМ ФИКР МУЛОҲАЗАЛАР

Рахматуллаев Музаффар Талгатович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Олий таълимдан кейинги таълим мустақил изланувчиси

100197, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68-уй

E.mail: muzaffarraxmatulayev@icloud.com

Илмий мутахассислиги: 12.00.09 – Жиноят процесси.

Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.

ORCID: 0009-0009-0266-5616

https://doi.org/10.5281/zenodo.14209486

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

Мазкур мақолада босқинчилик жиноятлари бўйича
тергов ҳаракатларини ўтказишнинг долзарблиги, бу
соҳада кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини
ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, бу борада,
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов
ҳаракатини аҳамияти, бугунги кунда ушбу соҳада
амалиётда учраётган муаммолар, жиноятларни
фош қилинмасдан қолишлиги сабаблари таҳлили,
ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш
зарурати, босқинчилик жиноятини тергов қилишда
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий
амалий таклиф ва мулоҳазалар ёритилган.

KEY WORDS

Босқинчилик,

кечиктириб

бўлмас тергов ҳаракатлари,
ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан

кечириш,

такомиллаштириш,
замонавий

ахборот

технологияларини қўллаш
зарурати, соҳада учраётган
муаммолар,

терговчининг

ҳаракатлар.

Босқинчилик жинояти бўйича энг муҳим тергов ҳаракатларидан бири бу, ҳодиса

содир бўлган жойни кўздан кечиришдир. Ушбу тергов ҳаракати давомида жиноят
изларини топиш, қайд қилиш ва уларни текшириш амалга оширилади

1

. Олинган излар

содир этилган босқинчилик жинояти ва уни содир этган шахслар ҳақида муҳим
аҳамиятга эга бўлган маълумотларни олишга хизмат қилади. Айни мазкур
маълумотлар босқинчилик жиноятини тергов қилиш йўналишини белгилашга ёрдам
берганлиги учун ҳам унинг натижасида олинган маълумотларни бошқа манбалардан
олишнинг имкони йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг асосий мақсади, жиноят излари,

ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли
бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштиришдир.

Жиноят-процессуал кодексининг 137-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ҳодиса

содир бўлган жойни кўздан кечириш кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда жиноят
иши қўзғатишдан олдин ҳам ўтказилиши мумкин

2

. Эътиборли жиҳати шундаки,

1

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 136-моддаси.

https://lex.uz/ru/docs/111460

. Мурожаат этилган сана:

28.04.2024 йил

2

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 137-моддаси.

https://lex.uz/ru/docs/111460

. Мурожаат этилган сана:

28.04.2024 йил


background image

120

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

босқинчилик бўйича жиноят иши қўзғатишдан олдин ҳодиса содир бўлган жой 80 фоиз
ҳолатларда ўтказилган

3

.

Турли хил вазиятларда содир этилган босқинчилик жиноятини тергов қилишда

ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, ушбу
тергов ҳаракати содир этилган жиноятнинг субъектив (шахсиятли) хусусиятга эга
бўлган маълумотлардан фарқли равишда, жиноят белгилари моддий объектларда
ифодаланган маълумотларни олишга қаратилади. Бу эса босқинчилик жиноятини
очиш ва тергов қилишда исботлаш жараёнида ҳақиқий ҳолатни тиклашга ёрдам
беради. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг самарадорлиги ва сифати уни
ўтказиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ва танланган тактикаларга боғлиқдир.

Бунда олинган маълумотлар асосланган тусмолларни илгари суриш, уларни

текшириш йўналишларини белгилаш, ушбу жиноятни содир этиши мумкин бўлган
шахслар доирасини аниқлаш ҳамда жиноятни очиш ва айбдорларни фош қилишда
ёрдам беради.

Босқинчилик бўйича қўзғатилган жиноят ишларини ўрганиш, бундай жиноятлар

етарлича мураккаб шароитларда содир этилганлигини кўрсатмоқда. Буни ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш пайтига келиб у ердаги жиноят изларига зарар
етказилган ёки нобуд қилинганлиги тасдиқлайди.

Буни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
жабрланувчи ҳодиса ҳақида дарҳол эмас, балки маълум вақт ўтгач хабар берган;
об-ҳаво шароитларини ўзгариши (ёғинганчилик, шамолни кучайиши, ва бошқа);
жиноят шароитига бошқа омилларни таъсир қилиши (кўча супурувчилар, қор

тозалаш техникасини ишлаши, йўлларни таъмирлаш ва бошқа);

босқинчилик ҳақида етарли бўлмаган бошланғич маълумотлар;
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатларда босқинчилик жиноятини тергов қилишда

ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баъзи ҳолатларда
(13,4 фоиз) ўтказилмаган. Бунга ушбу тергов харакати ҳеч қандай натижа бермаслиги
ҳақидаги нотўғри фикр сабаб бўлмоқда.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаларини ўрганиш

натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳодиса содир бўлган жой хабар келиб тушганидан
сўнг орадан 8-10 соат вақт ўтганидан сўнг кўздан кечирилган. Баённомаларнинг
тавсифловчи қисмини ўрганиш ҳам, акчарият ҳолатларда (61,7 фоиз) терговчи уларни
тузишга расмиятчилик билан қараганлигини кўрсатган. Тадқиқотимиз давомида
ўрганилган ишларда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаларнинг
62,3 фоизи расмиятчилик тарзида тузилган; 88,6 фоиз ишларда ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш чизмалари ва планлари бўлмаган; 53,3 фоиз ишларда ҳодиса
содир бўлган жой фотосуратга туширилган, аммо уларинг фақатгина 44,9 фоизи
баённомага илова қилинган

4

. Фикримизча, кўриб чиқилаётган тергов харакатига

бўлган бундай ёндашув ўзини оқламайди ва тубдан ўзгартирилишини талаб этади.

Жиноят иши бўйича исботлашда ижобий натижага эришиш учун терговчи

босқинчилик жиноятидан узоқ вақт ўтгач ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
пайтида олинган маълумотларга бепарволик билан қарашга йўл қўймаслиги лозим.

3

Тадқиқот иши бўйича сўровнома натижалари

4

Тадқиқот иши бўйича сўровнома натижалари


background image

121

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили шуни кўрсатадики, ҳодиса содир бўлган жойни
синчковлик ва малакали кўздан кечириш натижасида деярли доимо жиноят содир
этган шахс, жабрланувчи изларини топиш ва жиноятнинг объектив томонини
(жабрланувчининг мулкини ўзлаштириш мақсадида унинг хаёти ёки соғлиғи учун
ҳавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аниқлаш имкони мавжуд. Ҳодиса содир бўлган жойда
жиноятнинг моддий изларини топишга эришилмаган кам ҳолатларда ҳам кўздан
кечириш ўз фойдасини бериши мумкин, чунки терговчига ҳодиса содир бўлган жойни
бевосита ўрганиш, у ердаги шароитни қайд қилиш, содир этилган қилмиш моҳиятини
чукур англаш имкониятини беради; кўздан кечиришни ўтказишни кечиктириш унинг
натижаларига салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун босқинчилик ҳақидаги ишлар
бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кечиктирилмасдан дарҳол
ўтказилиши лозим.

Жиноят ишларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, босқинчилик бўйича

аксарият ҳолатларда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда жиноятнинг
моддий излари кўздан кечириш жойидан бирмунча масофадан топиш мумкин. Мисол
учун,

Шунинг учун, айрим ҳолатларда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш

чегараларини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Яъни – жиноят содир этган шахс
босқинчилик жойига келишининг энг эҳтимолий йўлларини, шунингдек жиноят содир
этган шахс яшириниши мумкин бўлган таҳминий йўлларни кўздан кечириш зарур.
Одатда, жойнинг тегишли ҳудудларини кўздан кечириш пайтида, оёқлар ва транспорт
воситаларнинг изларидан ташқари, жиноят содир этган шахс томонидан ташланган
сигарет қолдиқлари, жиноят қуроллари, жабрланувчидан олиб қўйилган, аммо
босқинчи учун қимматбаҳо бўлмаган нарсалар ва уларнинг қисмлари топилиши
мумкин (аёллар сумкалари, ҳамёнлар, мобил телефон ғилофи ва бошқа). Ушбу
нарсаларнинг айримларида жиноят содир этган шахснинг қўл излари қолиши мумкин,
шунинг учун уларни эҳтиёткорлик билан, ашёвий далилларни сақлаш бўйича
криминалистик қоидаларга риоя қилган ҳолда олиш лозим.

Ҳар қандай тергов харакати каби, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш

терговчи томонидан белгиланган усул билан ўтказилади. Криминалистика фанида
ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг учта усули энг кенг ишлаб чиқилган:
марказдан чекка жойларигача; чекка жойлардан марказга қараб; чизиқли (унинг
бошқа номи - фронтал).

Босқинчилик содир этилган жойни кўздан кечиришнинг марказдан чекка

жойларигача усули, ҳодиса жойида жиноят излари (юмшоқ тупроқдаги курашиш
излари, қон, жиноят қуроли) бир биридан қисқа бўлган масофаларда жойлашганида
энг самарали бўлади. Ҳодиса содир бўлган жойнинг маркази аниқланмаган тақдирда
ёки жиноят содир этиш жойининг нафақат марказини, балки унинг ён атрофларини
кўздан кечириш лозим бўлганда чекка жойлардан марказга қараб усули қўлланилади.
Буниг сабаби шундаки, кўрилаётган жиноятларга тайёргарликни кўраётиб
ҳуқуқбузарлар пистирмалар учун, одатда, сўқмоқ, тротуар, автойўлга бевосита яқин
жойлашган жойларни танлайдилар ва кўпинча бундай жойларда ҳужум ўтказилади.
Шунинг учун шуни инобатга олиш лозимки, кўпинча жиноят содир этган шахснинг
излари (масалан, қолдирилган сигарет қолдиқлари, сигаретнинг бўш қутичалари,


background image

122

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

шишали идишлар, пиво идишлари, шприцлар, ва бошқа) пистирма жойларни кўздан
кечириш пайтида топилиб олинган
– бутазорлар, ёритилмаган тор кўчалар, қаповсиз бинолар ва бошқаларда.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг чизиқли усули ҳам

қўлланилади, аммо, излар ўзининг чегараларига эга бўлган жой ҳудудларида
жойлашган тақдирда (масалан, баланд бордюр билан тўсилган йўлнинг харакатланиш
қисмина, ҳусусий тўсинлар билан чекланган йўл ва бошқа).

Ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили шуни тасдиқлайдики, босқинчилик содир

этилган жойни кўздан кечиришда терговчи бирданига бир неча усулларни қўллаши
мумкин.

Мисол учун, 2021 йил 10 июнь куни Чилонзор туманида фуқаро Р. га нисбатан

талончилик жинояти содир этилган. Воқеа жойи, яъни, жамоат транспорт
бекатининг ён атрофлари кўздан кечиришда терговчи эксцентрик усулни танлаган.
Баённомада марказдан чекка жойларигача кўрик пайтида асфальтда топилган қўнғир
рангли доғлар, ҳамда жиноятчи томонидан ташланган аёллар сумкасининг узилган
тутқичи, ичида дарсликлар бўлган пакет қайд этилган. Воқеа жойини кўзданн кечириш
харакатида иштирок этган жабрланувчи қўшимча равишда жиноятчилар чиққан
бўтазорни кўрсатган. Кўрсатилган жойда овқат қолдиқлари, сигарет қолдиқлари ва
икки дон бўш пиво банкалари топилган. Сўнг, хизмат-қидирув ити ёрдамида, воқеа
жойидан 20 метр узоқликда жиноятчи томонидан қолдирилган, жабрланувчидан
ўғирланган сумкани топишга эришилди. Сумка топилган ҳудудни терговчи фронтал
усул билан кўздан кечирган, чунки сумкадан ташқари, ерда сочилиб ётган пардоз
буюмлари, калитлар, ёзув дафтарчаси топилган

5

.

Шундай қилиб, босқинчилик содир этилган жойни комплекс (аралаш) усул билан

кўздан кечириш мақсадга мувофиқ бўлади. Жойнинг мураккаброқ бўлган ҳудудларини
кўздан кечиришда, кўздан кечиришни бошлашдан аввал (агарда кўздан кечириш
лозим бўлган барча ҳудудлар маълум бўлса) ёки уни ўтказиш давомида, жиноят излари
топилган барча ҳудудларни ҳаёлан шартли секторларга ажратиб, уларни тизимли
равишда (навбатма-навбат) кўздан кечирилиши тактик жиҳатдан тўғри кўринади.
Бунда ҳар бир сектор марказдан чеккага қараб, чеккадан марказга қараб, чизиқли
ҳамда комплекс усули билан кўздан кечирилиши мумкин.

Ҳавфсизлик тизимларини ривожланиши билан, маъмурий ва турар бинолар

фасадларида, тўсувчи иншоотларда, автозаправкалар ҳудудида, супермаркетлар ва
автотранспорт тураргоҳларида жойлаштирилаётган видеокузатув воситалари сони
тобора кўпайиб бормоқда. Мисол учун, Тошкент ва Самарқанд каби шаҳарларда
“Ҳавфсиз шахар” автоматлаштирилган тизими муваффақият билан ишлаб, унинг
фаолияти, ахоли гавжум бўлган майдонлар, шоҳбекатлар, чорраҳалар, фуқароларни
дам олиш ва кўнгилочар жойларда ўрнатилган видеокузатув воситалари туфайли
амалга оширилади.

Мазкур ҳолатларни турар даҳалар ҳудудида, автойўлларда ёки видеокузатув

воситалари билан жиҳозланган объектларга яқин жойлашган участкаларда содир
этилган босқинчилик содир этилган жой кўздан кечирганда инобатга олиш лозим.
Кўздан кечириш давомида бундай воситаларни аниқлаш имкони бўлганида, терговчи

5

262941/-2022-1598-УЗ-сонли жиноят иши. Жиноят ишлари боъйича Чилонзор туман суди.


background image

123

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

улар томонидан босқинчиликни содир этилиши вақтида қайд этилган маълумотларни
сўраб олиш чораларини кўради.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётни ўрганиш шуни кўрсатадики, терговчилар аксарият

ҳолатларда жиноятчи томонидан ҳодиса содир бўлган жойда қолдирилган ҳидли
изларни олиш имкониятини инобатга олмайдилар. Қурол ва жой ҳудудларини кўздан
кечириш пайтида топилган бошқа нарсаларни қадоқлашда ҳам камчиликларга йўл
қўймоқдалар. Ҳусусан, қадоқлашдан аввал намлик таъсири остида қолган объектлар
тегишлича қуритилмайди, криминалистик лабораторияларга чириган ҳолатда олиб
келинади. Чунки ўраш материали одатда белгиланган талабларга жавоб бермайди. Бу
нарса исботловчи маълумотларни тиклаб бўлмас ҳолатга олиб келади.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни ўтказилишини ва натижаларини

қайд қилишда ҳам айрим камчиликлар аниқланган. Мисол учун, ўрганилган
ҳолатларнинг аксариятида (87,3 фоиз) фотосуратга тушириш талабларига риоя
қилинмаган. Масалан, фотоаппарат қўлланилган ҳолатларда, кўздан кечириш
баённомаларида, фотосуратга олишнинг айнан қандай турлари ўтказилган, айнан
қайси объектлар ва қанлай усуллар орқали фотосуратга олинганлиги кўрсатилмаган.
Олиган суратларнинг сони ҳам кўрсатилмаган. Бироқ, қувонарлиси, 100 фоиз
ҳолатларда

ҳодиса

содир

бўлган

жойни

кўздан

кечиришда

рақамли

фотоаппаратлардан фойдаланилган, улар олинган фотосуратларни дарҳол кўриш
имкониятини бериб, бу нарса анча вақтни тежаш ва фотосуратга олиш
камчиликларини тўғрилаш имконини беради. Бироқ айрим вақтларда фотосуратлар
нусҳалари жойлаштирилган компьютер ахборотни ташувчилар мавжуд бўлмаганлиги
учун, тегишлича, улар ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаларига
илова қилинмаган

6

.

Шуни ҳам таъқидлаш лозимки, 9,3 фоиз ҳолатларда кейинчалик фотосуратлардан

шакллантирилган фотожадвал кўздан кечириш баённомаларига илова қилинмаган;
18,5 фоиз ҳолатларда фотожадвал илова қилинган, аммбо баённомада бу ҳақда
кўрсатилмаган. Фикримизча, баённомани тузиш пайтида, “Кўздан кечириш
баённомасига илова қилинадилар...” устунида терговчи, баённомага айнан нималар
илова қилинаётганини кўрсатиши лозим (чизма, схема, фотожадвал ва бошқа).
Фотожадвалларни эса терговчилар илова сифатида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомасига қўшадилар, гарчи баённомани тузиш пайтида у ҳали бери
тайёр бўлмаган бўлса-да. Одатда, фотожадвал 2-3 кун мобайнида тузилади. Бунинг
сабаби, ҳодиса содир бўлган жойда фотожадвални тузиш имконияти бўлмайди, аммо
мазкур тергов харакатининг баённомасида унга нималар илова қилинишини кўрсатиш
шарт.

В.В. Степанов ва В.С. Мамонов фикрича, мазкур вазиятни, ўз ичига рақамли

фотоаппарат (видеокамера), портатив ноутбук, кичик рангли фотопринтерни ўз ичига
олган илмий-техник воситалар тўпламини ишлаб чиқиб тергов бўлинмалар
фаолиятига жорий этиш йўли билан ҳал қилиш мумкин. Бундай тўпламдан
фойдаланиш нафақат юқори даражада ҳодиса содир бўлган жойни фото ва
видеотасвирга олиш, балки “бевосита тергов харакатини юритиш жойида, кўздан
кечиришнинг

барча

иштирокчилари

ҳозирлигида,

олинган

фотосуратлар

6

Тадқиқот иши бўйича ўрганилган жиноят ишларининг таҳлили


background image

124

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

(видеотасвир) сифатини тасдиқлаш, фотосуратларни чоп этиш ва фотожадвални
шакллантириш, шунингдек олинган суратларни (видеоёзувларни) CD-R компакт-
дискларга кўчириб уни фотожадвалга илова қилиш имконини беради”

7

.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш натижаларига асосан терговчи ва

тезкор ходимлар босқинчилик жинояти ва уни содир этиши мумкин бўлган шахсларни,
олиб қўйилган ашёвий далиллар (бармоқ излари, сигарет қолдиқлари, сўлак,
микрозаррачалар, қон) ҳақида олинган маълумотларни таҳлил қиладилар. Ушбу
маълумотларга асосан жиноят содир этган шахс ҳақида ҳулосалар чиқарилиб
терговчининг топишириғига биноан уни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари
давом эттирилиши мумкин. Кўрсатилган излар ва бошқа далиллардан ташқари,
жиноятни содир этиш усули ва жиноят содир этган шахснинг шахсини аниқлаш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотларни инобатга олиш лозим.

REFERENCES:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

https://lex.uz/docs/ 6445145

. Мурожаат

қилинган сана: 09.08.2024 йил
2.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 136-моддаси.

https://lex.uz/ru/docs/111460

.

Мурожаат этилган сана: 28.04.2024 йил
3.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 137-моддаси.

https://lex.uz /ru/docs/111460

.

Мурожаат этилган сана: 28.04.2024 йил
4.

262941/-2022-1598-УЗ-сонли жиноят иши. Жиноят ишлари боъйича Чилонзор

туман суди.
5.

Степанов В.В., Мамонов В.С. Вопросы практики производства осмотра места

происшествия

И

Уголовный процесс, № 2. 2009. С. 24.

7

Степанов В.В., Мамонов В.С. Вопросы практики производства осмотра места происшествия

И

Уголовный процесс, № 2. 2009. С. 24.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. https://lex.uz/docs/ 6445145. Мурожаат қилинган сана: 09.08.2024 йил

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 136-моддаси. https://lex.uz/ru/docs/111460. Мурожаат этилган сана: 28.04.2024 йил

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 137-моддаси. https://lex.uz /ru/docs/111460. Мурожаат этилган сана: 28.04.2024 йил

/-2022-1598-УЗ-сонли жиноят иши. Жиноят ишлари боъйича Чилонзор туман суди.

Степанов В.В., Мамонов В.С. Вопросы практики производства осмотра места происшест¬вия И Уголовный процесс, № 2. 2009. С. 24.