112
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ
ТУШУНЧАСИ ВА УЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Асланов Бобур Тухтаевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
мустақил изланувчиси
Кутумов Бекзод Тўлебоевич
Тошкент ИИББ Мирабод тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлим бошлиғи, майор
https://doi.org/10.5281/zenodo.14209432
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil
Мазкур мақолада муайян яшаш жойига эга бўлмаган
шахслар тоифалари ва улар билан ишлашнинг ўзига
хос хусусиятлари норматив-ҳуқуқий хужжатлар
тартибда ёритилиб берилган бўлиб, шу соҳада
фаолият юритган олимларнинг ёндошувлари,
шунингдек
социологик
сўровномалар
таҳлили
асосида тушунтириб ўтилган.
KEY WORDS
Муайян яшаш жойига эга
бўлмаган
шахслар,
фуқаролик, чет-эл, поспорт,
реабилитация,
профилактик
чора-
тадбирлар.
Бугунги кунда айрим шахслар тоифалари томонидан жамоат хавфсизлигини
бузиш, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормларини менсимаслик, шунингдек
фуқаролик бурчларига бўлган муносабатининг йўқлиги шунингдек атрофда содир
бўлаётган воқеа ва ходисаларга бефарқлиги натижасида қонун нормаларининг
бузилишига олиб келинмоқда.
Савол туғилади бу тоифдаги шахслар ким? уларнинг турмуш тарзи ва яшаш
шароити қандай? уларнинг ҳам уй жойи ва фуқаролик поспортлари борми ёки қонунга
итоаткор нормал турмуш тарзини кечираётган инсонлар билан фарқи қандай деган
савол ҳамманинг фикидан ўтса керак.
Шунинг учун ҳам яшаш жойига эга бўлмаган ёки шахсни тасдиқловчи хужжати
йўқ бўлган шахсларнинг тушунча ва тоифаларини билиш бугунги куннинг долзарб
муаммоларидан бири ҳисобланади.
Муҳокамалар:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Муайян яшаш жойига эга
бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ИД-
картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни
расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19.06.2019 йилдаги
3168-сонли буйруғида
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс
– шахсини
тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон-бир манзилда доимий ёки вақтинча яшаш
113
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган,
ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан
ошган шахс[1] деб таъриф берилган. Лекин ушбу шахсларнинг тоифалари юзасидан
алоҳида тушунчалар бериб ўтилмаган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ходимлари айниқса ички ишлар органларининг
профилактик инспекторлари юқоридаги шахслар билан профилактика чора-
тадбирлари маҳаллада ёки бошқа жойларда олиб боришади.
Аммо шуни таъкидлаш жоизки, улар томонидан олиб борилаётган профилактика
чора-тадбирларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тоифаларининг алоҳида
хусусиятларидан келиб чиққан холда ташкиллаштирилса мақсада мувофиқ бўлар эди.
Ф.Хидиров тўғри таъкидлаганидек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни
марказга жойлаштириш ва улар бўйича ахборот алмашувини йўлга қўйиш ҳамда
жойлаштирилган шахслар бошқа маълумотлар олишда алоҳида аҳамият касб этади[2]
деган бўлса бу борада Ф.Менглиевнинг ёндошувларида ички ишлар органларининг
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари ўз
зиммасига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бандлик ва меҳнат
муносабатлари органлари билан ҳамкорликда ижтимоий фойдали меҳнат билан
шуғулланмаётган ва реабилитация марказларига жойлаштирилган меҳнатга лаёқатли
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини
амалга оширади[3] деган фикрларига тўлиқ қўшилиш мумкин.
Социология сўров иштирокчиларига
“Сизнингча муайян яшаш жойига эга
бўлмаган шахсларни кимлар деб тушунасиз дейилганда?
55% – яшаш жойи ва
фуқаролик поспорти мавжуд бўлганларни; 20% – қаровсиз ва дайдиб юрувчиларни
(вояга етмаган ва бошкалар); 15% – чет-эл давлатидан келиб, муқим яшаш жойига эга
бўлмаганларни; 5% – айрим сабабларга кўра ижтимоий, иқтисодий ва жамоатчилик
назоратига муҳтож бўлган шахслар эканлигини маълум қилишди.
Кўриб турганимиздек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ўзига хос
бўлган хусусичятларидан келиб чиқиб чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Ушба
шахсларга нисбатан ижтимоий реалибилитация қилиш ва жамиятга мослаштириш
олдимизга қуйилган мақсад ҳисобланади. Чунки ушбу тоифалар жиноят содир тэтишга
мойил бўлиб, нормал жамият аъзоларидан тубдан фарқ қилади.
Чора-тадбирлар:
реабилитация қилиш
– муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий,
ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга
жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга
қаратилган чора-тадбирлар мажмуи
;
Назаримизда, ички ишлар органлари ходимлари профилактика инспекторлари
юқоридаги тоифадаги шахсларни аниқлаш, реабилитация қилиш, шунингдек уларнинг
келгусидаги ҳуқуқбузарликларини олдини олиш мақсадида, ҳуқуқбузарликларни
бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи субъектлар билан ҳамкорликни
амалга ошириш лозим. Масалан: аҳолининг муайян қисми маҳаллаларда ёки кўп
қаватли биноларда яшайди. Мазкур уйларнинг ер тўла ва томларида носоғлом турмуш
тарзида яшовчи шахсларни билади ҳамда улар хақидаги маълмотларни беради.
114
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Шу сабабли ушбу шахсларни қуйидаги чора-тадбирлар асосида тарбиялаш ва
ижобий хулқ-атворни шакллантириш зурурияти туғилмоқда:
реабилитация маркази
– муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни
уларнинг шахси аниқлангунгача суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган
муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар
органлари тизимидаги давлат муассасаси;
профилактика суҳбати
– реабилитация марказларига қабул қилинган шахсни
жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга
ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини
ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни
тушунтириш[4] керак.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, келгусида ушбу тоифдаги шахсларни аниқлаш ва
уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, таъсирчан чора-тадбирларни қўллаш долзарб
аҳамиятга эгадир. Шунингдек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар орасида
қидирувда бўлган, жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида
иштирок этиш учун жалб қилинган ва содир этилган жиноятларга алоқадор шахслар
аниқланган тақдирда, уларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик масаласини
ҳал қилиш лозим.
REFERENCES:
1.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Муайян яшаш жойига эга
бўлмаган шахсларни маъмурий жавобгарликдан озод этиш ва идентификация ID-
картасини расмийлаштиришда давлат божини қоплаш учун тегишли ҳужжатларни
расмийлаштириш ҳамда судларга ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19.06.2019 йилдаги
3168-сонли буйруғи. (Электрон манбага мурожаат вақти 24.10.2024) URL
//https://lex.uz/docs/4380381
2.
Хидиров Ф.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятини тартибга солувчи
норматив ҳужжатларнинг таҳлили //Eurasian Journal of Academic Research. –2023. –Т. 3.
–No. 1 Part 2. –С. 106-117.
3.
Менглиев Ф.
Анализ правовых основ деятельности органов государственной
власти на местах в области Профилактики правонарушений //Общество и инновации.
–2021. –Т. 2. –No. 1/S. –С. 37-45.
4.
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни
реабилитация қилиш марказлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.04.2018 й. 309-
сон қарорига илова). (Электрон манбага мурожаат вақти :24.10.2024) URL: //https://bu
xgalter.uz/doc?id=544314_ichki_ishlar_organlarining_muayyan_yashash_joyiga