Авторы

  • Х. Шорахимов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56829

Аннотация

Мазкур мақолада ноқонуний қурилишларнинг ортиб боришига объектларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қурилаётганлиги, қурилиш соҳасидаги назоратни тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш сифатида баҳоланиб, назорат қилувчи органлар ваколатлари чекланганлиги муаммо сифатида таҳлил қилинган. Қурилиш объектларининг рухсат берувчи ҳужжатлари ва шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши юзасидан ваколатли инспекция томонидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширилишини белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартиришларни қонунчиликка  киритиш зарур деган илмий хулосага келинган.


background image

96

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Х.Шорахимов

Ўзбекистон Республикаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

мустақил изланувчиси

https://doi.org/

10.5281/zenodo.14127794

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil

Nashr qilindi: 13-noyabr 2024 yil

Мазкур

мақолада

ноқонуний

қурилишларнинг ортиб боришига объектларнинг

давлат

рўйхатидан

ўтказилмасдан

қурилаётганлиги, қурилиш соҳасидаги назоратни

тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш

сифатида баҳоланиб, назорат қилувчи органлар

ваколатлари чекланганлиги муаммо сифатида

таҳлил қилинган. Қурилиш объектларининг

рухсат берувчи ҳужжатлари ва шаҳарсозлик

талабларига риоя қилиниши юзасидан ваколатли

инспекция томонидан давлат назоратини амалга

ошириш

хўжалик

юритувчи

субъектлар

фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги ва

“Ягона давлат назорати” ахборот тизимида

рўйхатдан

ўтмасдан

амалга

оширилишини

белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартиришларни

қонунчиликка

киритиш зарур деган илмий

хулосага келинган.

KEY WORDS

қурилиш, давлат назорати,

текшириш,

“Ягона

давлат

назорати” ахборот тизими,

ноқонуний қурилаётган объект

Қурилиш соҳасида прокурор назоратининг асосий мақсадларидан бири бўлган

қонунийликни таъминлашда соҳавий давлат назорат органлари фаолиятининг

самарадорлиги, улар томонидан қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашда

эришаладиган ижобий натижалар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрдаги “Ижтимоий ва

иқтисодий

қонунчилик

ижроси

устидан

прокурор

назоратини

янада

такомиллаштириш тўғрисида”ги 166-сон буйруғининг 11.6-бандида ҳам ушбу масала

алоҳида қайд этилиб, соҳадаги назорат фаолиятини маҳаллий ижро ҳокмияти, ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ҳамкорликда ташкил этишга алоҳида

эътибор қаратиш белгиланган.
Бу ўз навбатида тегишли назорат органларининг назорат ваколатларидан тўлиқ

фойдаланилишига ва бу борада қонунчиликда белгиланган имкониятларни ишга

солишга боғлиқ.
Объектларни қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганишлар натижасида аниқланаётган

қонун бузилиши ҳолатлари ва тизимли камчиликлар соҳада давлат назоратини

ташкил этиш билан боғлиқ механизмларни соддалаштириш ҳамда масъул

идораларнинг ваколатларини кучайтиришни тақозо этмоқда.


background image

97

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

Хусусан, 2022-2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даврида

11 924 та

(2022 йилда 6 102 та,

2023 йилда 3 626 та ва 2024 йилда 2 196 та)

объектда қурилиш

давлат рўйхатидан

ўтказилмасдан

олиб борилган.

Ҳаттоки,

2024 йилда 126 та

ижтимоий соҳа объектлари

(мактаб, боғча, шифохона)

нинг

ер майдонлари ноқонуний эгалланиб, қурилиш қилингани аниқланган.
Бундай салбий амалиёт қурилиш объектида назорат ўрнатилмаслиги, бино-

иншоотларнинг зилзилага бардошлилиги таъминланмаслиги, сифатсиз қурилиш

материаллари ишлатилишиги олиб келиб, инсонлар ҳаётига жиддий хавф-хатарларни

келтириб чиқармоқда.

М.Д.Карабаевнинг фикрича, “қурилиш

ишларининг

боришини, маблағларнинг

мақсадли сарфланишини, ўз вақтида топширилишини ҳар доим ҳам самарали ва

тезкор назорат қилиш имкониятига эга эмаслигини” баён қилган.

1

Шундай экан

қурилиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан самарали прокурор назоратни

ўрнатишга ва уни ички идоравий назорат билан ўзаро ҳамкорлигини

такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Ноқонуний қурилишларнинг ортиб боришига мулкдорлар, хусусий инвесторлар ва

корхоналар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан қурилаётган объектларни

ўрганиш механизми мураккаблиги, ушбу жараён

тадбиркорлик субъекти

фаолиятини текшириш сифатида баҳоланиб

,

назорат қилувчи органлар

ваколатлари чекланганлиги ҳам таъсир кўрсатмоқда

.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-

5490-сон Фармони

2

га мувофиқ рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ҳамда

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя қилинганлигини ўрганиш

мақсадида

барча

қурилиш объектларида, шу жумладан якка тартибдаги уй-жой қуриш

объектларида, молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, қисқа муддатли

инспекторлик текширувлар ўтказиш текширувларни электрон рўйхатга олиш

(“Ягона

давлат назорати”)

тизимида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ушбу нормада “барча

қурилиш объектларида” дейилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш

тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-374-сон

Қарори

3

билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни

мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги

низомда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар, улар томонидан қонун

бузилиши

ҳолатларини

олдини

олиш

бўйича

профилактика

тадбирлари

ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.
Мазкур Низом талаби бўйича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

назорат қилиш инспекцияси томонидан

давлат рўйхатидан ўтказилмасдан

ноқонуний қурилаётган

объектга кириш

тадбиркорлик субъектининг фаолиятига

ноқонуний аралашиш

сифатида баҳоланади.

Ҳуқуқшунос С.И.Самадов “капитал-қурилиш соҳасидаги жиноятлардан давлат иқтисодий,

сиёсий, ижтимоий ва эгологик жиҳатдан зарар кўради, прокуратура органлари томонидан

капитал-қурилиш соҳасидаги қонунчилик ижросининг жойлардаги аҳволи, мавжуд

1

Карабаев М. Д. Қурилиш соҳасини рақамлиштиришнинг ҳуқуқий омиллари //Educational

Research in Universal Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 17 SPECIAL. – С. 832-839.

2

https://lex.uz/docs/3839746

3

https://lex.uz/docs/6195004.


background image

98

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида барча ҳудудларда ўтказилган

ўрганишлар натижасида 2023 йилда қурилиши янгидан бошланган қурилиш объектлар

учун тайёрланган лойиҳа – смета ҳужжатларидаги қиммат ва асоссиз ҳисобланган 2 трлн.

874 млрд. сўмлик қиймат мақбуллаштирилиб, бюджетдан ортиқча харажат

қилинишининг олди олинган”лигини таъкидлаган

4

.

Шундай экан ҳуқуқшунос А.Х.Кораевнинг фикрича “қурилиш соҳасидаги жиноятларни

аниқлаш ва уларни фош қилишда назорат усулларидан бўлган инвентаризация ва

назорат ўлчовини ўтказиш тез-тез қўлланилади

5

. Бизнинг фикримизча, қурилиш

соҳасида жиноятларни аниқлашда прокурор назорати йўналиши алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўрганишларда маълум бўлишича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

назорат қилиш инспекцияси томонидан ноқонуний қурилишларни текшириб, чора кўриш

учун рухсат сўраб киритилган сўровномаларнинг

264 таси

рад этилган,

рухсатсиз

текшириш ўтказган

42 нафар

инспекторга

маъмурий

ва

8 нафар

ига жиноят иши

қўзғатилган.

Мисол учун,

Тошкент вилояти инспекциясининг

ходими қурилиш объектларида

пудратчилар фаолиятида ноқонуний текширув ўтказганлиги учун

маъмурий жазо

қўлланилганидан кейинги

фаолиятида ноқонуний қурилиш қилаётган

6 та

корхонада

рухсат олмасдан текшириш ўтказганлиги учун Жиноят кодексининг

192

1

-моддаси

билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2024 йил 9 апрелдаги ҳукми билан

мазкур ходим Жиноят кодексининг

192

1

-моддаси

билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-

моддасини қўлланилиб, 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида

ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб

қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ваҳоланки,

Шаҳарсозлик кодексининг

6

27-моддасига мувофиқ

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қурилаётган объектларга

монеликсиз кириши ва давлат назорати вазифаларини амалга ошириши ваколатига

эга.
Қурилиш объектларида давлат назоратини ташкил этишда Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш

бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари

таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги

496-сон қарори

7

билан

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига

берилган

ваколатлардан

тўлиқ фойдаланиш имконияти йўқ

бўлиб, бунга Инспекция ташкил

этадиган назорат тадбирларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги

тафовутлар асосий сабаб бўлмоқда.
Шунингдек ушбу қарорда инспекторлик текширувлари сифатида шаҳарсозлик

субъектларининг

молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан,

давлат қурилиш

назоратини амалга ошириш белгиланган.

4

Самадов С. И. Прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг

ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш //Журнал академических исследований

нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 1. – С. 54-61.

5

Кораев А. Х. Қурилиш соҳасида содир этиладиган иқтисодий жиноятларни тергов

қилишнинг айрим усуллари. Results of national scientific research international journal, 2(12),

50–62.

6

https://lex.uz/docs/5307951.

7

https://lex.uz/uz/docs/4959990.


background image

99

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

Бундан ташқари, давлат қурилиш назорати субъектнинг молиявий-хўжалик

фаолиятига аралашмаган ҳолда қуйидаги турларда, яъни ҳудудий инспекциялардан

рўйхатдан ўтмаган объектларда қисқа муддатли инспекторлик назорати Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ҳамда

ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган объектларда давлат қурилиш назорати ушбу

ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда тўсқинликларсиз объектларнинг

мураккаблик тоифалари таснифига асосан танлаб амалга оширилади.

Яна бир тури сифатида архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя этилиши

юзасидан амалга ошириладиган давлат қурилиш назорати белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори 5-иловасига асосан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий

назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги Намунавий низомнинг

8

3-боби 10-бандида

ҳудудий инспекцияда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган объектларда олиб

бориладиган назорат текшириш ҳисобланмаслиги қайд этилган.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва қурилиш объектларида давлат

назоратини амалга ошириш талаблари

бир-бирига тўғри келмайди

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги

ПҚ-374-сон

Қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган

фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ҳамда

тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш

мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги

496-сон қарорида

қурилиш

объектида аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф қилиш бўйича Инспекциянинг

иккита кўрсатмаси бажарилмаган тақдирда уларни мажбурий бартараф этиш

юзасидан судга даъво ариза киритиш мумкинлиги белгиланган.
Шундай бўлсада, Инспекция томонидан муқаддам бир маротаба текширилган

тадбиркорлик субъектида аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш юзасидан

берилган кўрсатма ижроси бажарилмаган тақдирда, қайта кўрсатма бериш учун мазкур

объектда такроран текшириш ўтказишга Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан

ПҚ-374-сон

қарорга асосан

рухсат берилмайди.
Бу эса, Инспекция томонидан қурилишга оид қоидбузарлик аниқланган объектда ушбу

қоидабузарлик бартараф этилмаган тақдирда ноқонуний қурилишни тўхтатиб қўйиш

ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги

даъво билан судга мурожаат

қилиш ваколатини амалга ошириш имкониятини чеклайди

.

Тошкент ва Сирдарё вилоятида

ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, сўнгги 2

йилда бу каби ҳолатлар юзасидан Инспекция томонидан текшириш ўтказиш учун

юборилган

61 та

сўров Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан рад қилинган

.

Мисол учун

,

Гулистон шаҳридаги “Намуна”

маҳалласида буюртмачи

“Guliston road building”

МЧЖ томонидан ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилган

бўлсада, Инспекциянинг текшириш ўтказиш ҳақидаги сўрови вакил томонидан рад

қилинганлиги сабабли объектни демонтаж қилиш бўйича кўрсатма ижроси

бажарилмаган ва судга даъво ариза ҳам киритилмаган.

8

https://lex.uz/uz/docs/6887886.


background image

100

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

Қонунчиликда, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16

февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-36-сон Фармонга

9

асосан қишлоқ хўжалиги, мелиорация

ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан

назорат тадбирлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланилиши ва

уларнинг муҳофаза қилинишини ўрганиш тадбирларига нисбатан жорий этилган

бўлиб, унга мувофиқ ушбу соҳадаги назорат тадбирлари Агросаноат мажмуи устидан

назорат қилиш инспекцияси томонидан, истисно тариқасида, “Ягона давлат назорати”

ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилиши тартиби белгиланган.

Хориж давлатларида қурилиш соҳасида назорат фаолиятини ташкил этишда, шу

жумладан, тегишли рухсат берувчи ҳужжатларсиз қуриб олинган иморатларни

қонунийлаштириш ёки бартараф этишда содда механизмлар қўлланилади.

Хусусан,

Россия Федерациясининг

Шаҳарсозлик кодексининг 55-моддаси 32-бандига

асосан рухсатсиз қурилган бинони бузиш ёки уни белгиланган талабларга

мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш бевосита тўғридан-тўғри қурилиш

соҳасидаги ваколатли давлат органи ёки маҳаллий ҳокимлик томонидан, шунингдек

судга даво аризаси киритиш йўли билан бажарилиши мумкинлиги белгиланган.

Ушбу кодекснинг 6-моддаси 5.1-бандига асосан Россия Федерациясида барча турдаги

объектларнинг қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича назорат фаолиятини

Давлат қурилиш назорати федерал ижро органи

амалга ошириши кўрсатилган.

Германия Федерациясининг

Қурилиш кодекси (BauGB)нинг 36-моддасига мувофиқ

ҳар қандай қурилишлар бўйича қарорлар қабул қилиш тўғридан-тўғри муниципалитет

ва юқори турувчи маъмурий орган томонидан бажарилиши мумкинлиги белгиланган.

Шу каби,

Қозоғистон Республикаси

Шаҳарсозлик кодексининг

162-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ёки уни

белгиланган талабларга мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш тўғридан-

тўғри қурилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ёки маҳаллий ҳокимлик

томонидан, шунингдек судга даъво аризаси киритиш йўли билан бажарилиши

мумкинлиги белгиланган.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб,

қонунчилик ҳужжатларига

(ПФ-5490-сон

Фармон ва ПҚ-374-сон Қарор)

қурилиш объектларининг рухсат берувчи ҳужжатлари ва

шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши юзасидан ваколатли инспекция томонидан

давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини

текшириш ҳисобланмаслиги ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан

ўтмасдан амалга оширилишини белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар

киритиш

таклиф этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш

тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-374-сон

қарорининг

2-банди тўртинчи хатбошисида

“томонидан,”

сўзидан кейин қуйидаги жумла қўшиш

лозим:

“шунингдек қурилиш объектларининг рухсат берувчи ҳужжатлари, шаҳарсозлик

ва қурилиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, меъёр ва қоидаларга риоя

қилинишини ўрганиш ишлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

назорат қилиш инспекция томонидан,”.

Бундан ташқари, ноқонуний қурилиш объектларининг сонини ошишига аҳоли

пунктларининг бош режалари ва мастер режаларига риоя этилишини таъминлашдаги

камчиликлар ҳам сабаб бўлмоқда.

9

https://lex.uz/docs/6802687.


background image

101

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

Шаҳарсозлик кодексининг 11-моддасига

мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар

шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктларини ва ҳудудларни қуриш қоидаларига

риоя этилишини таъминлашга мажбур ҳисобланади.
Шунингдек,

ушбу кодекснинг 54-моддасига

кўра аҳоли пунктлари ҳудудида

объектларни бош режасиз ва бошқа зарур шаҳарсозлик ҳужжатларисиз

лойиҳалаштириш ҳамда қуриш тақиқланади.
Ушбу қоидалардан ҳам кўриниб турибдики, қурилишларни бош режаларга ва унга

тенглаштирилган шаҳарсозлик ҳужжатларига мос ҳолда амалга оширишнинг аҳамияти

катта.
Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя этилиши юзасидан амалга

ошириладиган назорат давлат қурилиш назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини

амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатар

тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496-сон қарори билан тасдиқланган

Регламентнинг 11-бандида давлат қурилиш назоратининг турларидан бири сифатида

кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон

Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси

фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон

қарори билан тасдиқланган 10-бандида аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош

режаларига асосан қурилиш объектларини жойлаштирилишига қатъий амал

қилинишини назоратга қилиши кўрсатилган.
Шундай бўлса ҳам, ушбу ваколат 2022 йилдани бошлаб, аниқроғи Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги 57-сонли баёнига асосан Қурилиш

ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмаларига

ўтказилди.
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-151-

сон фармонининг 3-банди 6-хатбошида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан аҳоли пунктларининг

шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини

амалга оширишга масъул этиб белгиланиши кўрсатилди.
Бироқ, назорат ваколатини вазирликка ўтказилиши ижобий натижа бермади ва

ноқонуний қурилишлар кўпайишини қарши етарлича назорат олиб борилмади.
Чунки, вазирлик томонидан ушбу соҳадаги қонун бузилиши ҳолатларини

расмийлаштириш ва ҳуқуқий чора кўриш

тартиботлари аниқ белгиланмаган

.

Бунинг оқибатида, 2023 йилда қурилиш идоралари томонидан бош режага зид бўлган

150 та

қурилиш аниқланган, холос.

Шундай бўлсада, ушбу

қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқий

чора кўрилмасдан қолган

.

Ваҳоланки, ушбу соҳадаги назорат ваколати Инспекцияда бўлган даврда 2022 йилнинг

ўзида бош режага зид

413 та

қурилиш аниқланиб, шундан

344 таси

ҳолат бўйича ҳуқуқий чора кўрилган.

Шу боис, аҳоли пунктларининг бош режаларига риоя этилишини назорат қилиш

функциясини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан ваколатни

назорат органи ҳисобланган Қурилиш ва уй-жой соҳасида назорат қилиш

инспекциясига ўтказиш таклиф этилади.

Амалиётчи Н.Рўзметов “Қурилишни назорат қилиш инспекцияси ташкилоти ҳам


background image

102

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қурилиш вазирлиги таркибига кириб, буюртмачи

ташкилотларининг ягона маркази бўлган Қурилиш вазирлиги таркибига киради ва

қурилиш устидан назоратни олиб боришини, мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва соҳада

чинакам шаффофликни таминлаш учун мазкур қурилиш вазирлигининг таркибий

тузилмасини қайтадан кўриб чиқиш, айрим бўйсунувдаги ташкилотларни агентлик

қилиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қайтадан ташкил қилиш лозим бўлади” деган

фикрни билдиради

10

.

Бизнинг фикримизча ҳам ушбу таклиф ўринли ҳамда инспекцияни вазирлик

бўйсунувидан чиқариш мақсадга мувофиқ.

Бунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-

151-сон фармонининг 3-банди 5-хатбошида “учун сўзидан кейин” қуйидаги жумлани

қўшиш:

“шунингдек,

шаҳарсозлик

фаолияти

субъектлари

томонидан

аҳоли

пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат

архитектура назоратини амалга оширишга”

.

Шунингдек, ушбу фармоннинг 1-иловаси билан белгиланган Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларининг “б”

бандидаги қуйидаги жумлани чиқариб ташлаш:

“аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил

этиш ҳамда уларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш, шунингдек,”.

Қайд этилган таклифларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ноқонуний ва бош

режаларга зид равишда амалга ошириладиган қурилишларни кескин камайтириш

орқали қурилиш соҳасида қонунийлик аҳволини яхшилашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-

5490-сон Фармони;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-151-

сон фармони;

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш

тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сон Қарори;

5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда давлат

қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда

объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496-сон

қарори;

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги

“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат

инспекцияси

фаолиятига

оид

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни

тасдиқлаш

тўғрисида”ги 343-сон қарори

(бекор бўлган);

10

Рўзметов Н. И. Кўп қаватли уйлар қурилишини тартибга солувчи қонунчилик ижроси

устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари //Proceedings of International

Conference on Scientific Research in Natural and Social Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 9. – С. 17-

24.


background image

103

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-SON (YOʻITJ)

7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда

унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 214-

сон қарори;

8.

Карабаев М. Д. Қурилиш соҳасини рақамлиштиришнинг ҳуқуқий омиллари

//Educational Research in Universal Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 17 SPECIAL. – С. 832-839;

9.

Самадов С. И. Прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашиш

фаолиятининг

ташкилий-ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш

//Журнал

академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 1. – С. 54-61.

10.

Кораев А. Х. Қурилиш соҳасида содир этиладиган иқтисодий жиноятларни

тергов қилишнинг айрим усуллари. Results of national scientific research international

journal, 2(12), 50–62.

11.

Рўзметов Н. И. Кўп қаватли уйлар қурилишини тартибга солувчи қонунчилик

ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари //Proceedings of

International Conference on Scientific Research in Natural and Social Sciences. – 2023. – Т. 2. –

№. 9. – С. 17-24.

1.

www.lex.uz сайти.

2.

www.public.sud.uz сайти.

3.

www.docs.cntd.ru сайти.

4.

www.svost.gosnadzor.ru сайти.

5.

www.irz.de сайти.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-151-сон фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сон Қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон қарори (бекор бўлган);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 214-сон қарори;

Карабаев М. Д. Қурилиш соҳасини рақамлиштиришнинг ҳуқуқий омиллари //Educational Research in Universal Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 17 SPECIAL. – С. 832-839;

Самадов С. И. Прокуратура органларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш //Журнал академических исследований нового Узбекистана. – 2024. – Т. 1. – №. 1. – С. 54-61.

Кораев А. Х. Қурилиш соҳасида содир этиладиган иқтисодий жиноятларни тергов қилишнинг айрим усуллари. Results of national scientific research international journal, 2(12), 50–62.

Рўзметов Н. И. Кўп қаватли уйлар қурилишини тартибга солувчи қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари //Proceedings of International Conference on Scientific Research in Natural and Social Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 9. – С. 17-24.

www.lex.uz сайти.

www.public.sud.uz сайти.

www.docs.cntd.ru сайти.

www.svost.gosnadzor.ru сайти.

www.irz.de сайти.