Авторы

  • Бахромали Каримов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56995

Аннотация

Ушбу мақолада компетенцияга йўналтирилган замонавий ўқув адабиётларини яратишда мутаҳасснинг касбий фаолиятини талабанинг таълим жараёнидаги фаолиятига боғлаш долзарб масала эканлиги баён этилган.

Шунингдек ўқув адабиётларининг таълим жараёнидаги самарадорлигини оширишда фанни ўзлаштиришдан кўзланган мақсад ва унга эришиш йўлларини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.


background image

15

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА

КАСБИЙ ФАОЛИЯНИ ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТГА БОҒЛАШ

Каримов Бахромали Тожиматович

ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси в.в.б.доценти п.ф.ф.д.,(PhD)

https://doi.org/10.5281/zenodo.14272074

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:29-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 1-dekabr 2024 yil

Nashr qilindi:4-dekabr 2024 yil

Ушбу

мақолада

компетенцияга

йўналтирилган

замонавий

ўқув

адабиётларини

яратишда

мутаҳасснинг

касбий фаолиятини талабанинг таълим

жараёнидаги фаолиятига боғлаш долзарб

масала эканлиги баён этилган.

Шунингдек

ўқув

адабиётларининг

таълим

жараёнидаги

самарадорлигини

оширишда фанни ўзлаштиришдан кўзланган

мақсад ва унга эришиш йўлларини тўғри

белгилаш муҳим аҳамият касб этиши

таъкидланган.

KEY WORDS

ўқув

адабиёти,

мавзу

мақсади,

мазмун,

модул,

мутахассис,

компетенция,

фаолият.

1. Кириш

Ҳозирги босқичда олий таълимнинг энг муҳим вазифаларидан бири, бу сиёсий

етук, малакали, ижодий фаол, ташаббускор, тизимли фикрловчи, ташкилотчилик

кўникмаларга эга бўлган, дунёқараши кенг мутахассисларни тарбиялашдир.

Мутахассис учун тизимли фикрлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада турли етук

олимлар турлича фикр билдиришган, Геррит Муллернинг фикрича “Тизимли фикрлаш

ва лойиҳалаш малакаларининг чегараланганлиги, таълим ва ишлаб чиқаришда ҳал

этилиши зарур бўлган тўсиқлардан биридир [1; 681-б.]. Буюк филосф В.А.Канке

тизимли фикрлаш борасида қуйидагича фикр билдирган “Индивидуал фикрлаш

жараёни–бу ҳам амалиёт” [2. 236-б.]. В. Е. Шукшунов, В. Ф. Взятышев, ва Л.И.

Романковалар тизимли фикрлаш фазилати жуда муҳим эканлигини таъкидлар эканлар

“Талабаларни билим ва интизомга эмас, фикрлаш фаолиятига ўргатиш керак” [3; 55–

68-б, 4; 21-б.] деган фикр билдиришган. Талабаларни тизимли фикрлашга ўргатишни,

фанни ўзлаштиришдан кўзланган мақсадга олиб борувчи тизимли мазмунга эга,

бўлган ўқув адабиётларини яратиш орқали ҳал этиш мумкин.

Ҳар қандай битирувчи моддий дунёда, жамоат хаётида, ишлаб чиқаришда

вужудга келган воқеа, ҳодисаларни таҳлил қила олиши ва энг муҳими, ишлаб чиқариш

муаммоларини ҳал этишида, моҳирлик ҳамда криативлик билан ёндашувини

таъминлаш учун тизимли фикрлаши талаб этилади.

Бугунги кунда, таълим амалиёти шуни кўрсатадики, кўплаб талабалар олинган

билимларни амалда қўллаш бўйича етарли компетенцияларга эга эмаслар, бу


background image

16

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

университетдаги бутун ўқув жараёнининг самарадорлигига, яъни таълим сифатига

салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари ишлаб чиқариш техника ва технологиялари шиддат билан

ривожланиши натижасида меҳнат бозорида мутахассисларга қўйилаётган талаб

кундан кун ортиб бормоқда. Шунга кўра олий таълим мазмунини ишлаб чиқариш

талабларига мувофиқлигини таъминлаш долзарб масалага айланмоқда. Бизнинг

фикримизча бу мувофиқликни таъминлашнинг ягона йўли ўқув адабиётларини

яратишда мутахассиснинг касбий фаолиятини талабанинг ўқув фаолияти билан

боғлашдир.

Юқоридагиларни назарда тутиб айтиш мумкинки, малакали, криатив ва

тизимли фикрловчи етук мутахассисларни тайёрлашда, таълим жараёнида

мутахассиснинг касбий фаолиятини талабанинг ўқув фаолияти билан боғловчи,

самарадорлиги юқори ўқув адабиётларини яратиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

2. Методология

Ўқув адабиётлари ва илмий тадқиқотларда билим+кўникма+малака+

компетенция

ҳамда

билим+кўникма+малака+компетенция+фаолият

каби

боғланишлар моделини учратиш мумкин. Бу боғланишларнинг таркибини қуйидагича

таърифлаш мумкин.

Билим –

шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум

образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий

маълумотлар мажмуи. [5; 62-б.].

Кўникма

–ўзлаштирилган билимни амалда қўллаш

йўсинларини (усуллари, харакатлари) эгаллашдир

[6; 134-б.].

Малака

– муайян

ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. [7; 27-б.].

Компетенция

- эгалланган билим, кўникма ва малакаларни кундалик ва касбий

фаолиятда қўллай олиш қобилияти [8; 27-б.].

Ўқув фаолияти

–инсоннинг назарий

билимлар ва ўқув топшириқларини ҳал этиш жараёнидаги фаолият усулларини

ўзлаштиришга йўналтирилган асосий фаолият турларидан биридир [9; 62-б.]. Бу

боғланишлар билим, кўникма, малака ва компетенция ҳамда уларни ўқув фаолияти

билан боғлашни акс эттиради.

Бизнинг фикримизча бу боғланишлар мавҳумлик фонида мавжуддай, яъни ҳали

ҳаётда мавжуд бўлмаган мутахассисни янги йўналиш бўйича тузилган ўқув дастурлари

ва режалари асосида тайёрлашга ўхшайди. Лекин ундай ҳолат камдан-кам учрайди. Биз

бугунги кунда асосан мавжуд бўлган ва тарихий ривожланиш босқичига эга бўлиб, кўп

йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар мувофақиятли фаолият олиб бораётган

йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаймиз. Шунга кўра янги тайёрланаётган

мутахассисларнинг билими, кўникма, малакаси ва компетенцияси каби касбий

фазилатларини тажрибали мутахассислар эга бўлган фазилатларга яқинлаштириш

имконияти мавжуд. Бунинг учун уларнинг касбий меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш

орқали, тайёрланаётган мутахассис эга бўлиши зарур бўлган билим, кўникма, малака

ва компетенциялар хажмини аниқлаш ва бунга эришишни таъминловчи таълим

мазмунини шакллантириш ва воситаларини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Шунга кўра

биз юқоридаги боғланишларни 1-шаклда келтирилганидек тасвирлашни мақсадга

мувофиқ ва долзарб масала деб ҳисоблаймиз.


background image

17

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

1-шакл.

Мутахассис тайёрлашга компетенцион ёндошув модели

Ушбу боғланишдаги касбий фаолият сўзи талантли, кўп йиллик меҳнат стажига

эга бўлган, ўз вазифасини самарали ва аъло даражада бажараётган мутахассиснинг

касбий фаолияти.

Касбий фаолият

- бу ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолият бўлиб,

уни амалга ошириш махсус билим, кўникма ва малака, ҳамда, касбга оид шахсий

фазилатларни талаб қилади [10; 14-б.]. Демак биз касбий фаолиятни таҳлил қилиш

асосида бўлажак мутаҳассис учун зарур бўлган компетенциялар ҳажми ва турини

анқлашимиз ва мос ҳолда таълим мазмунини такомиллаштиришимиз зарур.

Боғланишда билим, кўникма, малака ва компетенция сўзлари икки бор ишлатилган, бу

сўзлар бир хил манони англатса-да аслида уларнинг мазмуни турлича.

Ўқув фаолият сўзи эса тайёрланаётган мутахассис мувофақиятли меҳнат

фаолияти олиб бориши учун таълим жараёнида эгаллаши зарур бўлган

компетенциялар ҳажми ва турини англатади. Бундай боғланиш тайёрланаётган

мутахассисда шакллантирилиши зарур бўлган компетенцияларга қўйиладиган

талаблардаги барча мавҳумликни бартараф этиб унинг моделини яратиш имконини

беради. Мутахассисларни уларнинг илмий асосланган модели асосида тайёрлаш

таълим сифати ва компетентли кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ортишига олиб

келади.

Мутахассис модели - бу касбий ва ижтимоий-психологик фазилатлар, унинг

жамият аъзоси сифатида умумий хусусиятларини ифодаловчи билим ва кўникмалар

мажмуини акс этишидир [11, 12-б.].

Мутахассиснинг меҳнат фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида,

тайёрланаётган мутаҳассисга зарур бўлган билим, кўникма, малака ва компетенциялар

ҳажми ва турини аниқланиши зарур. Сўнгра уларни фанлар кесимида тақсимлаш талаб

этилади. Шундай қилинганда талаба ҳар бир фан бўйича ортиқча юкланишлардан

ҳолос бўлади ва унда энг зарурий билимлар, кўникма, малака ва компетенциялар

шаклланиши ва ривожланишига

эришилади. Аниқланган компетенцияларни

шаклланишини таъминловчи назарий ва амалий мазмун ҳажми белгиланади ва

танланади. Сараланган мазмун мавзуларга бириктирилади. Ҳар бир мавзунинг мақсади

(мавзуга оид компетенциялар) аниқлаштирилади. Мақсадга мувофиқ ҳолда мазмун

амалийлаштирилади ҳамда мавзулар бўйича “оддийдан мураккабга” “хусусийдан

умумийга” тамойиллари асосида жойлаштирилади. Мавзулар эса мазмунан модулларга

ажратилади ва жойлаштирилади. Мазмунни самарали ўзлаштирилишига эришиш учун

фанни ўзлаштиришдан кўзланган мақсадни (зарурий касбий компетенциялар) тўғри

аниқлаб унга эришиш воситаларини (рефлексив топшириқ: ХЧИ, КИ, КЛ ва б.)

ўрганилиши, таҳлил қилиниши ва белгиланиши талаб этилади.

Белгиланган рефлексив топшириқ ўқув адабиётининг барча модулларида

ёритилган мазмунни қамраб олиши ва уни амалда қўллаш бўйича компетенциялар

шакллантиришига йўналтириш зарур. Акс ҳолда умумий мақсад таркибига кирмай

Билим

Кўникма

Малака

Компетенция

Билим

Кўникма

Малака

Компетенция


background image

18

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

қолган модул ёки мавзу учун алоҳида топшириқ белгиланишига ёки амалий ва

лаборатория машғулотларини режалаштиришда буни ҳисобга олишга тўғри келади.

Бу эса ушбу модул мазмун жиҳатидан бошқалари билан боғланмаганлигидан далолат

беради ва техник фанларда бундай ҳоллар камдан кам учрайди.

Белгиланган мақсад мазмунини ўз ичига олган, ва фанни ўзлаштиришдан

кўзланган мақсадга элтувчи восита сифатида қаралаётган рефлексив топшириқ (ХЧИ,

КИ, КЛ ва б.) ўқув адабиётининг охирги модулида жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ.

Танланган мазмун мақсадга эришишни таъминлаши учун дидактик қайта ишланади.

Бунинг учун ҳар бир мавзунинг мақсади, умумий мақсаднинг кичик қисмини

бажариши назарда тутилади ва шу асосда унинг мазмуни мақсадга йўналтирилган

ҳолда, яъни маълум бир масаланинг амалий ечими методикаси тарзида

шакллантирилади. Мавзулари мазмуни мақсадга йўналтирилган модулнинг мазмуни

ҳам, мақсадга йўналтирилган бўлади. Шу тариқа мавзулар ва модуллар зарурий касбий

компетенцияларни босқичма босқич шакллантириш ва ривожлантириш тамойили

асосида ўқув адабиётида жойлаштирилади. Модуллар ҳам ўз навбатида таркибидаги

мавзулар мақсадлари йиғиндиси тарзидаги мақсадга эга бўлади. Демак модулларнинг

мақсадлари таркибидаги мавзуларга мос равишда кенгроқ ёки кўпроқ бўлади.

Мақсаднинг тўғри белгиланиши мавзулар ва модуллар бир бирининг мантиқий

давомийлиги, улар орасида эса узвий алоқа бўлишини таъминлайди. Мазмун мақсадга

йўналтирилган, амалийлаштирилган характерга эга бўлганда талаба ушбу ўқув

материали унга қандай масалаларни ҳал этишда кераклигини яхшироқ англашига

олиб келиши натижасида унинг қизиқишини орттиради ва ўзлаштиришга мотивация

беради. Мазмунни амалийлаштиришда фан бўйча назарий ва амалий ўқув

адабиётларидан фойдаланилади.

Дарсликлар иккиламчи аҳамиятга эга бўлган турли маълумотлардан холи

бўлиши, матнлар ҳаддан ташқари кенгайиб кетмаслиги, асосий фикрни очишга

ҳалақит берувчи, бевосита амалиётда ёки ҳаётда ишлатилмайдиган далиллар

берилмаслиги лозим [12; 21-б.]. Шунинг учун назарий ўқув адабиётларидан мавзуга

оид, монографик тавсифга эга бўлмаган, фақатгина бевосита бирор техник масалани

ҳал этишда зарур бўладиган ўқув материаллари ажратиб олинади. Амалий ўқув

адабиётларидан ҳам мавзуга мос бўлган масалани ҳал этишда энг зарур ҳисобланган

ўқув материаллари ажратиб олинади. Танланган назарий ва амалий тавсифдаги ўқув

материаллари ўз ўрнида, бирор масалани ҳал этишга йўналтирилган методика тарзида

жойлаштирилади. Зарур ҳолларда улар сўровнома тавсифидаги материаллар билан

тўлдирилиб, талаба ўқув адабиётидан фойдаланиб бирор масалани ҳал этаётганда

бошқа адабиётларга мурожат этишига мажбур бўлишини олдини олади. Бу талабани

тўхтаб қолишини, чалғишини олдини олиб, фақат олдинга силжишга шароит яратади

ҳамда ўзига, ўз билимига ишонч ҳиссини уйғотиб мотивация беради.

3. Натижа ва мулоҳазалар

Касбий фаолиятни ўқув фаолияти билан бевосита боғлаш, тайёрланаётган

мутахассиснинг касбий фазилатларини профессионал мутахассиснинг касбий

фазилатларига яқинлаштириш учун профессионал мутахассиснинг касбий фаолиятини

таҳлил қилиш асосида умумий мазмун ҳажмини аниқланади. Бу умумий мазмунни ҳар

бир умумтехник фаннинг вазифасидан келиб чиққан ҳолада фанлар кесимида

тақсимлаш танлаш ва амалийлаштириш, мақсадга йўналтириш ҳамда модуллар

кесимида жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари ҳар бир фанни ўзлаштиришдан кўзланган мақсадни (зарурий

касбий компетенциялар) тўғри аниқлаб унга эришиш йўллари (рефлексив топшириқ:

ХЧИ, КИ, КЛ ва б.) ўрганилиши, таҳлил қилиниши ва белгиланиши талаб этилади. Бу


background image

19

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

бизга бўлажак мутаҳассис учун зарур бўлган компетенциялар ҳажми ва турини тўғри

анқлаш ва мос ҳолда таълим мазмунини қайта ишлаш орқали такомиллаштириш

имкониятини беради.

Мазмунни амалийлаштиришда ўқув адабиётларидан иккиламчи ёки монографик

тавсифга эга бўлмаган, фақатгина бевосита бирор техник масалани ҳал этишда зарур

бўладиган ўқув материаллари ажратиб олиниши талаб этилади.

4. Хулоса

Касбий фаолиятни ўқув фаолияти билан боғлаш натижасида фанни

ўзлаштиришдан кўзланган мақсадни тўғри аниқлаш, унга эришиш йўлларини ўрганиш,

таҳлил қилиш ва белгилаш; тайёрланаётган мутахассис учун энг зарур

компетенциялар хажми ва турини тўғри ва тўлиқ аниқлаш; мазмунни

амалийлаштириш ва такомиллаштириш; мутаҳасиснинг илмий асосланган моделини

яратиш; талабаларни ҳар бир фан бўйича ортиқча юкланишлардан ҳолос этиш;

талабани тўхтаб қолишини, чалғишини олдини олиб, фақат олдинга силжишга шароит

яратиш ҳамда ўзига, ўз билимига ишонч ҳиссини уйғотиш, мотивация беришига

эришилади.

Адабиётлар

1. Gerrit Muller. Reflective Practice to Connect Theory and Practice; Working and Studying

Concurrently. 2015 Conference on Systems Engineering Research. Procedia Computer Science

44 (2015) pp. 679 – 688.

2. Канке В.А. Философия. Исторический и систематический курс: Учебник для вузов.

Изд. 5-е, перераб. и доп. - М.: Логос, 2003. - 376 с.

3. Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Взгляд в XXI век / /Высшее

образование в России. – 1993. – № 4.- С. 55-68.

4. Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Через развитие образования – к

новой России. – М. НИИ высш. образования 1993. 44 с. 20 см.

5. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма. У.И.Иноятов,

Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Тошкент: Низомий номидаги Тошкент

давлат педагогика университети, 2012. – 193 бет.

6. Руфат Л. Г., Тариел М. М. Педагогика: Учебник для вузов. – Баку, 2015. – 318 с

7. B.X.Хodjaev Umumiy pedagogika Darslik. – T.: «Sano-standart» nashriyoti, 2017-yil, 416 bet.

8. B.X.Xodjayev Umumiy pedagogika nazariyasi va amaliyoti. Darslik. - Т.: «Sano-standart»

nashriyoti, 2017-yil, 416 bet.

9. Поздняков А. Н. Общие основы педагогики: тезисы лекций: Учебное пособие. -

Саратов: Издательский центр «Наука», 2009. – 68 с.

10. Зеер Э.Ф. Психология профессий [Текст] / Э.Ф.Зеер. – М.: Академический проект,

2003. – 377 с.

11. Маркова А.К. Психология профессионализма / А. К. Маркова. - Москва: Междунар.

гуманитар. фонд “Знание”, 1996. - 308 с.

12. Набиев А. Техника таълим муассасалари учун янги авлод ўқув адабиётларини

яратиш технологиялари ва улардан фойдаланиш методикаси//–Т.: ИҚТИСОДИЁТ

ДУНЁСИ. 2020. – 346 б.

Библиографические ссылки

Gerrit Muller. Reflective Practice to Connect Theory and Practice; Working and Studying Concurrently. 2015 Conference on Systems Engineering Research. Procedia Computer Science 44 (2015) pp. 679 – 688.

Канке В.А. Философия. Исторический и систематический курс: Учебник для вузов. Изд. 5-е, перераб. и доп. - М.: Логос, 2003. - 376 с.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Взгляд в XXI век / /Высшее образование в России. – 1993. – № 4.- С. 55-68.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Через развитие образования – к новой России. – М. НИИ высш. образования 1993. 44 с. 20 см.

Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Тошкент: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. – 193 бет.

Руфат Л. Г., Тариел М. М. Педагогика: Учебник для вузов. – Баку, 2015. – 318 с

B.X.Хodjaev Umumiy pedagogika Darslik. – T.: «Sano-standart» nashriyoti, 2017-yil, 416 bet.

B.X.Xodjayev Umumiy pedagogika nazariyasi va amaliyoti. Darslik. - Т.: «Sano-standart» nashriyoti, 2017-yil, 416 bet.

Поздняков А. Н. Общие основы педагогики: тезисы лекций: Учебное пособие. - Саратов: Издательский центр «Наука», 2009. – 68 с.

Зеер Э.Ф. Психология профессий [Текст] / Э.Ф.Зеер. – М.: Академический проект, 2003. – 377 с.

Маркова А.К. Психология профессионализма / А. К. Маркова. - Москва: Междунар. гуманитар. фонд “Знание”, 1996. - 308 с.

Набиев А. Техника таълим муассасалари учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш технологиялари ва улардан фойдаланиш методикаси//–Т.: ИҚТИСОДИЁТ ДУНЁСИ. 2020. – 346 б.