Авторы

  • Ойбек Баракаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.57005

Аннотация

Мақолада оила қонунчилигига кўра вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари тушунчаси, аҳамияти ва бугунги кундаги аҳволи илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


background image

87

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИНГ ИСМГА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Баракаев Ойбек Нуруллаевич

Тошкент вилояти фукаролик ишлари буйича Зангиота

туманлараро суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14293601

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:29-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 1-dekabr 2024 yil

Nashr qilindi:7-dekabr 2024 yil

Мақолада оила қонунчилигига кўра

вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий

ҳуқуқлари тушунчаси, аҳамияти ва бугунги

кундаги аҳволи илмий-назарий жиҳатдан

таҳлил этилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилди.

ота-она, бола, шахсий-

номулкий ҳуқуқ, шахсий-номулкий

ҳуқуқлар таснифи.

Болаларни шахсий-номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш глобаллашув жараёнидаги

ҳалқаро майдонда ҳам, миллий қонунчилик нуқтайи назаридан энг муҳим йўналишлар

сифатида белгиланмоқда. Бу борада мамлакатимизда оиланинг тарбиявий

салоҳиятини мумстаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш,

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни маънавий-аҳлоқий муҳитини яхшилаш бўйича

давлат сиёсати даражасида самарали ислоҳотлар амлга оширилиб келинмоқда. Бироқ

бу ислоҳотлар оилада болаларни маънавий-аҳлоқий фазилатларини комил бўлиши

учун етарлича таъсир кўрсатаётгани йўқ албатта. Оилаларнинг тарбиявий, маданий ва

илмий салоҳиятини ошириш бўйича кўплаб илмий тадқиқот изланишлар олиб

борилиши талаб этилмоқда. Боланинг шахсий-номулкий ҳуқуқларидан бири бу исм,

отасининг исми ва фамилиясига бўлган ҳуқуқи ҳисобланади. «Бола ҳуқуқлари

тўғрисида»ги Конвенциянинг 7-моддасига мувофиқ, бола туғилган заҳоти рўйхатга

олинади ва туғилган дақиқасидан бошлаб исм билан аталиш ва фуқароликка эга

бўлиш, шунингдек иложи борича, ўз ота-онасини билиш ва уларнинг

ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқларини олишга ҳақли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги

Қонунининг 9моддасида эса ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм,

ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш, уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига

эгалиги белгилаб берилган. Глобаллушв жараёнида олимлар ўртасида боланинг

исмларини ўқиш қийинлиги, шунингдек, рақамлар ва белгиларни ўз ичига олган

исмлар ҳақида тортишувлар мавжуд. Болага исм танлаш ота-онанинг ихтиёрига

берилган бўлиб бугунги кунда амлиётда ўзбек менталитетига ҳос бўлмаган исмларни

қўйиш ҳолатлари ҳам учраб қолмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Андижон шахар

ФХДЁ органида 2013 йил 2 сентябрда Раимов Неймар Расулжон ўғли, Фарғона вилояти

Марғилон шаҳар ФХДЁ органида 2014 йил 17 октябрда Алижонов Месси Акмалжон

ўғли, Қашқадарё вилояти қамаши тумани ФХДЁ органида 2015 йил 10 августда

Лутфиллаева Ишани Жахонгир қизи каби исмлар қайд этилган

1

лигини кўриш мумкин.

1

Адлия вазирлиги ФҲДЁнинг ягона электрон архивиматериаллари.


background image

88

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

Болалар бундай исмлар билан номланишига бир тарафдан ота-оналарнинг

“замонавийлашуви” бўлса иккинчи тарафдан миллий

қонунчилигимизда ФҲДЁ

органлари ота-оналар томонидан танланган боланинг исмини рўйхатдан ўтказишни

рад этиши мумкин бўлган мезонларнинг тахминий рўйхати мавжуд эмаслигидан келиб

чиқмоқда. Қонун чиқарувчи ота-оналар болага оқилона исм танлаш имкониятига ега

бўлган позитсиядан келиб чиққан ҳолда ота-оналарга ўз фарзандларига ноанъанавий

исмлар қўйишни тақиқловчи нормаларни жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисоланади.

Хорижий давлатлар амалиётида харфлар, рақамлар ва белгиларга асосланган исм

қўйиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Мисол учун Москвада ота-она томонидан «БОЧ

рВФ 260602» яъни бу харф ва белгиларнинг мазмуни 2002 йил 26 июнда туғилган

Воронин-Фроловлар оиласи одамининг биологик объекти деган маънони англатади.

Хусусан Перм ўлкасида ота-оналар янги туғилган чақалоққа Лютсифер деб исм

қўйишган. Шунингдек статистик маълумотлар кўра Христамрирадос, Царь, Князь,

Телепортация, Жужа, Тюльпан, Салат Латук, Миллионера, Авиадиспетчер, «Единая

Россия», «Медмия», «Петр I», «Петр II», Николай-Никита-Нил, Дельфин, Апрель,

ПолинаПолина, Принцесса Даниэлла, Заря-Заряница, Алеша-Каприна, Океана,

СофияСолнышко каби исмлар қайд этилган2. Шунингдек Европа давлатларида Aero

(осмон), Alaska (материк), Aspen (силкинаётган дарахт), Bear (айиқ), Bode (хабарчи), X

Æ A-Xii, Version 2.0, Slayer (қотил), Xxayvier, Bingham(бозор номи), ABCDE, Covid3 каби

ном ва белгилар асосида ота-оналар ўз фарзандларига исмлар қўйишмоқда.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини бундай исмлар билан номлашнинг сабаблари

болани жамиятда алоҳида ажратиб кўрсатиш, замонавий тил билан айтганда

бетакрорлик (эксклюзивлик) бериш ёки ўзи мухлис бўлган машҳурларга тақлид

асосида пайдо бўлмоқда. Ҳар бир бола бундай ҳолатга кўника олмайди. Статистик

маълумотларга кўра бундай исмларга эга бўлган болаларнинг 78 фоизи ғайриоддий

исмларидан азобланишади4.

Хусусан кўплаб давлатларда ота-оналарга ўз болаларига хоҳлаган исм қўйиш ҳуқуқи

берилган. Бироқ баъзи давлатларда эса бу борада кескин чекловлар ўрнатилган.

Уларнинг айримлари ноқоқуний ҳисоблангани учун, айримлари ҳақоратомуз, эслаб

қолишга қийин бўлганлиги, шунчаки рухсат берилмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра

ман этилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қатъий тақиқлар шунчаки қўйилмаган. Масалан,

Янги Зелландияда болага «Қиролича», «Герцог», «Малика», Калифорнияда Хосе,

Исландияда Клеопатра (Cleopatra), Германияда Лорд, Люцифер исмини қўйиш мумкин

эмас. Хитойда исломий, белгили ва лотин ҳарфларидаги исмлар қўйиш мумкин эмас.

Мексиканинг айрим ҳудудларида болага Facebook исмини қўя олмайди. Исроилда ҳеч

қайси болага Худо деб исм қўйишга рухсат берилмайди. Испанияда Иуда, Японияда

Акума, Данияда Маймун, Венгрияда Стивен (Stefan), Швецарияда ёзувда битта Ж

ҳарфли билан англатилувчи исм қўйиш мумкин эмас. Австралия исм сифатида Bishop

(Епископ) ва Saint (Авлиё) сўзларидан фойдаланиш мумкин эмас. Уэльсда болага

Сианид деб исм қўйиш мумкин эмас. Италияда Жума (Friday) деб исм қўйишга рухсат

берилмайди

5

. Шунингдек, Л.В. Ладочкина номдаги қисқартмалардан фойдаланишни

тақиқлашни, географик ном билан исм беришни тақиқлашни қонун билан таъминлаш

лозимлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, васийлик ва ҳомийлик органлари ва

2

Рузакова. О.А Право ребенка на достойное имя: современные проблемы, вопросы совершенствования

российского законодательства. Актуальные проблемы российского права. 2017. № 5 (78) май С.88.

3

https://www.emmasdiary.co.uk/

4

Шершень Т. В. Право ребенка на имя и его интерес как определяющий критерий в процессе реализации

права на присвоение и перемену имени // Семейное и жилищное право. — 2009 — № 6.

5

https://travelask.ru/blog/posts/14979.


background image

89

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ФҲДЁ органларига, агар у юқорида кўрсатилган барча талабларга жавоб бермаса,

боланинг исмини рўйхатга олишни рад этиш имкониятини тақдим этиш зарур деб

ҳисоблайди

6

. И.А.Михайлова ҳам, боланинг номида қисқартмалардан фойдаланиш

мумкин эмас

7

лиги эътироф этса, О.Ю. Юрченко болалар чақирилиши мумкин бўлган

исмларнинг ягона рўйхатини яратишни таклиф қилмоқда

8

. Бу таклиф бироз муаммоли

бўлиб, бир давлат ҳудудида бир неча хилдаги халқлар ва миллатларнинг миллий-урф

одатларини ҳисобга олган ҳолда рўйхат тузиш мураккаб ҳолат ҳисоланади. Шуни

ҳисобга олиш керакки, ўзбек ҳалқи кўп миллатли давлатдир, Ўзбекистон таркибидаги

миллатларнинг тилларидаги номлар жуда хилма-хилдир ва бундай чекловлар миллий

урф-одатларга асосланган номлардан фойдаланиш имкониятига таъсир қилмаслиги

керак.

А.В. Коссова фикрича, ота-оналарга чақалоққа исм танлашда чекловчи

мезонлар қаторига қуйидаги қоидаларни киритиш керак: нутқнинг сифатдош қисмида

(қандай, қанақа саволига жавоб бўладиган) болага исм қўйишга йўл қўйилмаслиги;

болани географик номларга мувофиқ номлашнинг мумкин эмаслиги; боланинг номига

ҳайвонлар, ўсимликлар, замбуруғлар, вируслар номларини қўйишга йўл қўймаслик

9

.

Бунга қўшимча сифатида айтиш мумкинки, ота-она болага исм танлашда ўзларининг

шахсий истак-орзуларидан келиб чиқиб эмас балки боланинг манфаатлари

устуворлигага асосанланган ҳолда исм қўйиш зарур ҳисобланади. Исмга бўлган ҳуқуқ -

шахснинг индивидуаллашувини таъминлайдиган ҳуқуқлардан биридир. Бу фуқаролик

субектив ҳуқуқларини назарда тутади

10

ва муҳим, асосий ва энг индивидуал ҳуқуқ

сифатида баҳоланади

11

. Т.В.Ҳорнет "Исмга бўлган ҳуқуқнинг мазмуни қуйидаги

ваколатлардан иборат: туғилганликни қайд этишда исм қўйиш, исмни қўллаш, исмни

ўзгартириш, исмни ҳимоя қилиш"

12

дан иборат эканлигини таъкидлайди.

Олимларнинг фикр-мулоҳазалари таҳлилидан кўриниб турибдики, уларнинг

кўпчилиги боланинг исмга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқариш муаммосини бугунги

кунда ҳал этишни тақозо этувчи долзарб масала деб ҳисобланади. Аксарият

тадқиқотчилар ота-оналарнинг болага исм танлаш имкониятини чеклаш, шунингдек,

васийлик ва ҳомийлик органларига ва ФҲДЁ органларига талабларга жавоб

бермайдиган ёки "ғалати" ва талаффуз қилиш жуда қийин бўлган исмни рўйхатдан

ўтказишни рад этиш ҳуқуқини беришни зарур деб ҳисоблайдилар. Фикримизча ота-

оналарнинг болага исм танлаш ҳуқуқида ота-оналар ва бола ўртасидаги манфаатлар

мувозанатига эришиши керак деб ҳисоблаймиз. Муносиб ном ва шахсга ҳурмат

боланинг манфаатларини ҳимоя қилади, бу эса ота-онанинг исм танлаш ҳуқуқини

суистемолъ қилишдан йироқ ҳисобланади. Мазукур муаммони ҳал этиш нафақат оила

қонунчилигига балки фуқаролик қонунчилигига ҳам ўзгартириш киритишни тақазо

этади. Чунки,исмга бўлган ҳуқуқ фуқаронинг шахсий номулкий ҳуқуқидир. Исм

6

Ладочкина Л.В. Право и обязанность родителей дать имя ребенку // Вестник Саратовской государственной

юридической академии. 2016. № 3. С. 76-78

7

Михайлова И.А. Имя гражданина: понятие, значение, правовая природа // Гражданское право. 2006. № 2. С. 9-

13.

8

Юрченко О.Ю. Реализация родителями права новорожденного на имя // Семейное и жилищное право. 2012.

№ 2. С. 23-25

9

Коссова А.В. Право ребенка на имя и проблемы его реализации. Нравственные императивы в праве,

образовании, науке и культуре: сборник материалов международной научно-теоретической конференции в

рамках VIII Международного молодежного форума (г. Белгород, 2 октября 2020 г.) / отв. ред. Е.В. Сафронова. –

Белгород: ИД «БелГУ» НИУ «БелГУ», 2020. С.152.

10

Ромовская З.В. Личные неимущественные права граждан в СССР. / З.В.Ромовская: Автореф. дисс... канд. юрид.

наук. Киев, 1968. С.10 – 11.

11

Малеина М.Н. Личные неимущественные права граждан: понятие, осуществление, защита. М., 2000. С.

113.

12

Шершень Т.В. Право ребенка на имя и его интерес как определяющий критерий в процессе реализации

права на присвоение и перемену имени // Семейное и жилищное право. 2009. № 6. С. 7.


background image

90

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

фуқарони индивидуаллаштиради ва аниқ маънога эга бўлиб унинг субъектив

фуқаролик ҳуқуқларини таъминлашга ва ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади. Фуқаро

ўз номи билан барча фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини олади, шу билан бирга

фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олади. Шу боисдан фуқаролик

қонунчилигимизда ҳам исмга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш зарурати мавжуд бўилиб,

уни қуйидаги таҳрирда белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланди. Шу боисдан

фуқаролик қонунчилигимизда "Фуқаронинг исми - бу фуқарони индивидуаллаштириш

воситаси бўлиб, унинг исми рақамли ёки алифбо белгиларидан, рақамлардан,

белгилардан ёки уларнинг ҳар қандай бирикмасидан, қисқартмалардан, ҳақоратли

сўзлардан, географик жой номларидан, ҳайвон номларидан, миллий менталитетга ёт

бўлган маъносиз сўз ва иборалардан, лавозим, унвон даражаларнинг англатувчи

сўзлардан иборат бўлиши мумкин эмас." Таклиф этилган талаблар фамилияларга

нисбатан қўлланилмайди.Ушбу таъқиқларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик кодексида мустаҳкамланиши таклиф этилади. Фикримизча бўлажак ота-

оналар болалари қаршисида нафақат яхши ўқитувчи бўлишлари учун, балки юқори

сифатли жисмоний ва ахлоқий ривожланиши учун зарур бўлган барча мезонларни

ҳисобга олган ҳолда чақалоққа тўғри исм танлашга ёрдам берадиган курслар тизимини

жорий қилиш, ушбу амалиётни ишлаб чиқиш, бўлажак ота-оналар билан ўз

фарзандлари учун исм танлаш бўйича суҳбатлар, тренинглар, тадбирлар, машғулотлар

ўтказиш чораларини амалга ошириш зарур ҳисобланади. Юқорида айтилганлардан

хулоса қилишимиз мумкинки, ота-оналар фарзандига исм қўйишдан олдин барча

ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олишлари керак. Ота-оналар томонидан

ғайриоддий, ноанъанавий исмни танлаш кўпинча жамиятнинг кичик аъзоси учун

баъзи қийинчиликларни олдиндан белгилаб беради. Экзотик номлар учун мода

тендентсиялари ота-оналарнинг манфаатларига мос келиши мумкин, лекин ёши

туфайли ота-оналарнинг танловига таъсир қила олмайдиган боланинг манфаатларига

мос келмайди. Юқоридаги таҳлилларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси

Оила кодексининг 69 моддаси 4 банд билан тўлдирилиши лозим. Унга кўра: Ота-она

ёки ота(она) ёхуд васийлик хомийлик органлари болага ҳарфлар, белгилар ва

белгиларни ўз ичига олган бирикмалар, рақамлар, қисқартмалар, ҳақоратли сўзлар,

жой номлари, миллий менталитетимизга ҳос бўлмаган маъносиз сўзлар, иборалар,

мансаб, унвон, мартаба ва ҳайвон номларининг англатувчи номлар билан исм қўйиш

таъқиқланади.

Бугунги глобаллашув жараёнида оилавий муносабатларда

болаларнинг шахсийномулкий ҳуқуқларидан бири бўлган исм олиш ҳуқуқини

самарали ҳимоя қилиш мақсадида миллий қонунчилигимизда ФҲДЁ органлари ота-

оналар томонидан танланган боланинг исмини рўйхатдан ўтказишни рад этиши

мумкин бўлган мезонларнинг тахминий рўйхатини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий

этиш зарур ҳисобланади.