79
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ,
РУХСАТ БЕРИШ ВА ХАБАРДОР ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Норбутаев Эркин Хурозович
ИИВ Академияси маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори в.б.,
Хожибеков Зиёмиддин Насриддинович
ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети
Махсус фанлар цикли катта катта ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14293590
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:29-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 1-dekabr 2024 yil
Nashr qilindi:7-dekabr 2024 yil
Мамлакатни модернизация ва ислоҳ
қилиш,
давлат
бошқаруви
органлари
фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича
амалга
оширилаётган
туб
ислоҳотлар
даврида Ўзбекистон Республикасида давлат
назоратининг
назарий
ва
амалий
жиҳатларини илмий тадқиқ этиш ҳамда уни
такомиллаштириш долзарб масалалардан
бири ҳисобланади.
Назоратнинг моҳияти, хусусиятлари, назорат субъектлари ва объектлари, уларнинг
ўзаро муносабатлари хусусидаги илмий изланишлар мамлакатимизда бир қатор
олимлар томонидан олиб борилган бўлиб, улар назоратнинг моҳияти, белгилари ва
хусусиятлари ҳақида турли фикр-мулоҳазалар билдирганлар. Жумладан, давлат
назорати
масалалари
юзасидан
илмий
изланишларни
амалга
оширган
А.А.Рахимовнинг фикрича, «давлат назорати – давлат органлари томонидан
белгиланган ҳуқуқий актлар, меъёрлар, қонунлар ижросини таъминловчи давлат
ҳокимиятини амалга оширувчи фаолият шакли ҳисобланади»
. Шунга яқин фикрни,
З.С.Мухитдинов беради - «Давлат назорати бу турли давлат органларининг
қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш,
фуқаро ва мансабдор шахслар томонидан амалдаги қонунчиликка риоя этилишини
назорат қилиш борасидаги фаолияти шаклларидан биридир»
. Х.Т.Одилқориев ва
Б.Э.Қосимовларнинг маъсул муҳаррирлигида чоп этилган дарсликда «Назорат – махсус
ваколатли органларнинг қонунийлик бузилишини аниқлаш мақсадида бўйсунмаган
органлар ёки шахслар устидан олиб борадиган доимий, мунтазам кузатувидир»
деб
тушунча берилган.
Юқорида келтирилган фикрларни таҳлил қилиш асосида, бизнингча А.А.Рахимовнинг
назорат органи томонидан доимий назорат амалга оширилиши, зарур маъмурий
чораларни қўллаши ҳақидаги фикрига қўшилиб бўлмайди, зеро бу ваколатлар
1
Рахимов А.А. Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий
масалалари. Ю.ф.н.дис...автореферати. – Т., 2002. – Б.12.
2
Мухитдинов З.С. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан парламент назоратининг назарий-
ҳуқуқий асослари. Ю.ф.н.дис...автореферати. –Т., 2012. –Б.11.
3
Mа'muriy huquq. Darslik: Odilqoriev H.T., Qosimov B.E. umumiy tahriri ostida.
T., 2010. – Б. 448.
80
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
контролни амалга оширувчи органларга хосдир, яъни муаллиф контроль ва назоратни
ўзаро алмаштириб қўйган. Давлат органларининг фаолияти илмий-назарий
адабиётларда ва қонун ҳужжатларида ҳар хил талқин этилади. Жумладан,
У.Таджихановнинг масъул муҳаррирлигида чоп этилган юридик энциклопедияда
«Давлат назорати
–
(ҳуқуқда) давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг давлат
органлари чиқарадиган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя
этилишини таъминлайдиган шаклларидан биридир»
, деб кўрсатилган. Шунга яқин
фикрни ўз навбатида Н.В.Макарейко беради ва «давлат назорати – махсус давлат
органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонунлар ва бошқа норматив-
ҳуқуқий актларнинг ушбу органларнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар
юзасидан ўзига бўйсинмайдиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан ижро
этилиши устидан мутазам равишда кузатишдан иборат функциясидир»
дейди.
Кўриб турганимиздек, аксарият олимлар томонидан назоратнинг мақсадига турли-
туман таърифлар берилган бўлиб, уларни ҳар хил тушуниш мумкин. Юқорида
келтирилган тушунчаларнинг таҳлили асосида назоратнинг қуйидаги хусусиятларини
ажратиш мумкин деб ўйлаймиз:
- назорат фақат давлатнинг махсус ваколатли органлари томонидан амалга оширилади;
- назоратни амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахсларнинг фаолияти
йўналишлар ва соҳалар бўйича давлатнинг махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжати асосида
ажратилган;
- назоратни амалга ошириш соҳасида махсус давлат органи фақат ўзининг ваколатлари
доирасидигина қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини
кузатиб боради;
- назорат доимий эмас, балки мунтазам равишда амалга оширилади;
- назоратнинг объектлари сифатида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар хизмат
қилиши мумкин;
- назорат давлат, жамият ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
амалга оширилади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон
Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-
таомиллари тўғрисида»ги Қонуни
нинг 48-49-моддалариси билан тартибга солинади
.
Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялаш амалга
ошириладиган барча фаолият турларига тааллуқлидир.
Ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятининг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-
моддаси биринчи қисми ўн биринчи ва ўн бешинчи хатбошисига асосан ички ишлар
органлари фаолиятининг асосий йўналишлари қаторида «...саноат учун мўлжалланган
портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг, гиёҳвандлик
воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг муомалада
бўлиши соҳасида назорат қилиш» ва «лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга
4
Юридик энциклопедия. У.Таджиханов тахрири остида. –Т., -2001. – Б.656.
5
Макарейко Н.В. Административное право. – М., 2010. –С.182.
6
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
тўғрисида»ги 71-II-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон,
142-модда.
81
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
ҳужжатларни бериш, шунингдек лицензия ва рухсат этишга оид талабларга ҳамда
шартларга риоя этилишини назорат қилиш» сифатида алоҳида белгиланган
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги
Қонуни билан назоратни амалга ошириш мақсадида икки турдаги текширув турлари
тартибга солинган
.
Биринчиси – режали текшириш
бу Ўзбекистон Республикаси
назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарори
асосида йўл қўйиладиган, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз
фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини
назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилишидан иборат текширувдир.
Иккинчи назорат шакли бу қисқа муддатли текшириш
бўлиб, унга асосан текширувни
назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари
бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадилар.
Ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга
солиш масалалари доимо илмий изланиш объекти бўлиб келмоқда. «Лицензиялаш-
рухсат этувчи фаолият» иборасининг моҳияти ва аҳамияти юзасидан турли фикрлар
билдирилмоқда. Жумладан, чет эл олими А.Б.Грохманнинг фикрича, назорат-
лицензиялаш иши ички ишлар органлари хизматларининг умумий фаолияти
жараёнида амалга оширилади, унинг асосий шакли бўлиб субъектларни объектларга
киришини амалга ошириш, лицензиялар (рухсатлар)ни бериш
дан иборат. Ўз
навбатида В.И.Шалашовнинг фикрича, ички ишлар органларининг назорат-
лицензиялаш фаолияти маъмурий фаолиятнинг бир турини ташкил этади. Бу ички
ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахсларни лицензиялаш, улар томонидан
лицензиялаш-рухсат этиш тизими қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш, ушбу
қоидаларни бузиш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш, уларга чек қўйиш ва
айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш бўйича комлекс ҳаракатлардир
.
А.В.Луговаянинг таъкидлашича, ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш
фаолияти лицензиялаш тизимининг таркибий қисми бўлиб, унинг муайян фаолият
тури (ишлар, хизматлар кўрсатиш) билан шуғулланиш учун, муомаладан тўлиқ ёки
қисман чиқарилган нарса ва воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва
рухсат бериш, шунингдек, лицензия қоидалари, талаблари ва шартларига риоя этиш
устидан назорат қилиш бўйича махсус ваколатга эга бўлган тузилмаларнинг
қонуности, ижроия-фармойиш берувчи фаолиятидир
Ички ишлар органларининг лицензияловчи-рухсат этувчи фаолиятида фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалаларини тадқиқ қилган С.В. Казимиров, ўз
навбатида,
ички
ишлар
органларининг
назорат-лицензиялаш
фаолиятини
8
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон
Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 438-модда
9
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги 717-I-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 8-модда
10
Гормах А.Б. Правовые и организационные основы деятельности милиции общественной безопасности по
осуществлению лицензионно-разрешительной работы. Автореф.дис…канд. юрид.наук. – Москва, 1998. – С.23.
11
Шалашов В.И. Лицензионно-разрешительная деятельность органов внутренних дел (милиции). Автореф.дис…канд.
юрид.наук. – Москва, 1997. – С.27.
12
Луговская А.В. Лицензионная деятельность милиции. Автореф.дис…канд. юрид.наук. – Омск, 2000. – С.24.
82
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, хавфсизликни таъминлаш ва
жамоат тартибини сақлашга қаратилган институтлардан бири сифатида ифодалайди
.
Юқорида келтирилган фикрлардан А.Б.Грохманни фикри якунига етмаганини қайд
этиш керак, лекин В.И.Шалашовнинг фикрида ички ишлар органларининг фаолиятини
кетма кетлиги босқичлари асосида берилганлигини қайд этиш керак. А.В.Луговаянинг
«муомаладан тўлиқ ёки қисман чиқарилган нарса ва воситалардан фойдаланиш
ҳуқуқи» фикрига қўшилиб бўлмайди, зеро лицензиялаш шахс, жамият ёки давлатга
хавф туғдириши мумкин бўлган фаолият турларини тартибини белгилаш учун амалга
оширилади. Шу нуқтаи назардан С.В. Казимировнинг нуқтаи назарига қўшилиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги
ПҚ-2940-сон «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош
бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан:
фуқаровий ва хизмат қуролларининг ахборот маълумотлар базасини шакллантириш ва
юритишни ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш, профилактик тадбирларни
режалаштириш ва ўтказиш мақсадида уларни таҳлил қилиб бориш
(а) кичик банди
олтинчи хатбошиси);
фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган
портловчи материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумлари муомалада
бўладиган соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш,
лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат
қилиш;
муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан чекланган предметлар ва моддаларнинг
йўқотиб қўйилиши, талон-торож қилиниши, улардан бошқа ёки жиноий мақсадларда
фойдаланилганлиги ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиш;
жисмоний ва юридик шахсларда лицензиясиз ва рухсатномаларсиз сақланаётган
фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, портловчи материаллар,
пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг
прекурсорлари, алюминий кукунлари ва қурумларининг олиб қўйилишини, ташилишини
ҳамда сақлаш учун жойлаштирилишини ташкил этиш, уларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш
чораларини кўриш
(б) кичик банди саккиз-ўнинчи хатбошилари)
;
фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган объектларнинг ишончли
қўриқланишини, ички ва рухсат билан кириш тартибига риоя этилишини ҳамда ҳудуд,
бинолар ва иншоотларнинг муҳандислик-техник мустаҳкамлик, қўриқлаш ва ёнғин
хавфсизлиги муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлик талабларига
мувофиқлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқаровий ва хизмат қуроллари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
аммиакли селитра, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг прекурсорлари муомалада бўладиган соҳадаги фаолиятни амалга
13
Казимиров С.В. Обеспечение прав и свобод граждан в лицензионно-разрешительной деятельности органов
внутренних дел. Автореф.дис…канд. юрид.наук. – Москва, 2001. – С.24.
83
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
оширишда хавфсизлик тизимининг заиф жиҳатларини таҳлил қилиб бориш, уларни
харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш, ташиш ва улардан мақсадли фойдаланиш
қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг таъсирчан тизимини
ташкил этиш
(в) кичик банди беш-олтинчи хатбошилари);
ички ишлар органларининг фуқаровий ва хизмат қуроллари ҳисобини юритиш бўйича
фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш
(г) кичик банди саккизинчи хатбошиси)
Демак
ички
ишлар
органлари
«Ички
ишлар
органлари
тўғрисида»ги,
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги
,
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш
тўғрисида»ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1
майдаги ПҚ-2940-сон «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат
тартибини сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибига
киритилган назорат-лицензиялаш бўлинмаларига мамлакатимизда фуқаровий ва
хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, саноат учун мўлжалланган портловчи
материаллар, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
уларнинг прекурсорлари, алюмин кукунлари ва қурумлари муомалада бўладиган
соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш хуссиятига оид ҳужжатларни бериш, лицензия ва
рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини назорат қилиш бўйича
ваколатлар берилган.
Ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш бўлинмалари
лицензиялаш
қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш давомида фуқаровий ва хизмат
қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, пиротехника буюмлари билан муомала қилиш
соҳасида белгиланган қоидаларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш, уларни аниқлаш, ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича қонунда назарда
тутилган маъмурий ва жиноий таъсир чораларини кўришида намоён бўлади.
Юқоридагиларга
асосан
ички
ишлар
органларининг
назорат-лицензиялаш
бўлинмалари ходимлари фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари,
пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари
муомаласини назорат қилиш жараёнида улар ишлаб чиқарадиган, сотиладиган,
сақланадиган ва йўқ қилинадиган жойларда кўздан кечириш, ташиладиган транспорт
воситаларини кўрикдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида муомалада
бўлиш таъқиқланган нарса ва буюмларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш, назорат
фаолиятини бажариш учун фуқаролар ҳамда юридик шахслардан оғзаки ва ёзма
ахборот беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу билан бирга қонун бузилиши
ҳоллари аниқланганида, А.Р. Ярмухамедованинг фикрича, фуқаролар, мансабдор
шахслар учун бажарилиши шарт бўлган ва аниқ муддати кўрсатилган ёзма
кўрсатмалар бериши мумкин
. В.И.Шалашовнинг фикрига кўра, ички ишлар
органларининг назорат-лицензиялаш хизмати ходимлари ва ҳудуд профилактика
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон «Ички ишлар органларининг
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари
тўплами, 2017 й., 20-сон, 357-модда.
15
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-
таомиллари тўғрисида»ги 701-сон Қонуни.
16
Ярмухамедова А.Р. Приостановление деятельности субъектов предпринимательства как мера
процессуально-обеспечительного характера \\ Вестник Высшего хозяйственного суда. 2011.№2. – С.67-69.
84
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
(катта) инспекторлари қурол ёки пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган
портловчи материаллар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг
прекурсорлари сақланадиган объектларни камида ҳар чоракда бир марта
текширишлари лозим
. Объектнинг текширилгани тўғрисида икки нусхада
далолатнома тузилади. Улардан бири юридик шахс раҳбарига берилади, иккинчиси
кузатув ишлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади. Қурол-яроғ ва патронлар,
пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари
сақланадиган омборлар сифатида фойдаланиладиган объектлар, шунингдек савдо
корхоналари камида ойига бир марта текширилади. Бундай текширувларда ички
ишлар органларининг раҳбарлари ёки уларнинг хизмат бўйича ўринбосарлари
бевосита иштирок этадилар. Қурол эгаси бўлган фуқаролар камида йилига бир марта
текширилади. Қурол ва патронлар олиб қўйилганида баённома тузилади, бир сутка
ичида объект текшируви ҳақидаги далолатнома ёки қурол эгаси бўлган фуқарони
текшириш тўғрисидаги билдирги билан бирга ички ишлар органларининг
раҳбариятига белгиланган тартибда қарор қабул қилиш учун берилади
.
Ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш хизмати ходимлари фуқаровий ва
хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, пиротехника буюмлари билан савдо қилувчи
юридик шахслар фаолиятини назорат қилишда қуйидаги усулларни қўллайдилар:
– мазкур ташкилотларни текшириш чоғида ички ишлар органларининг ходимлари
биринчи навбатда тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия
ёки рухсатнома борлигини аниқлаш;
– қурол, пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари билан савдо
қилиш, уни намойиш қилиш ва сақлаш жойларининг техника билан таъминланганлиги,
савдо витриналарида, расталарда қурол, пиротехника буюмлари, саноат учун
мўлжалланган портловчи материаллар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар
ва уларнинг прекурсорларининг ишончли сақланишини, шунингдек у билан муомала
қилишдаги хавфсизлик чораларини текшириш;
– ҳисоб ҳужжатларининг бор-йўқлиги ва тўғрилиги, қурол ва патрон, пиротехника
буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар, гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларнинг сақланишини
текшириш;
– қурол ва патрон, пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи
материаллар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлар
ҳисоб-китоби учун масъул шахслар, сотувчилар (моддий жавобгар шахслар) ҳамда
қурол ва патронлар билан ишлашига, уларни ташишига ва ташиш чоғида кузатиб
боришига бириктирилган ходимларнинг улар билан муомала қилишини ички назорат
қилиш тартиби мавжудлиги ва унга риоя этилишини текшириш;
– қурол ва патрон, пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи
материаллар,
гиёҳвандлик
воситалари,
психотроп
моддалар
ва
уларнинг
17
Шалашов В.И. Лицензионно-разрешительная деятельность органов внутренних дел (милиции). Автореф.дис.
канд. юрид. наук. М., 1997. 17 с.
18
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2019 й., 03/19/550/3484-сон
85
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
прекурсорларнинг бузилиши ва йўқолиши фактлари бўйича илгари ўтказилган
текширувларга оид ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириш.
Ички
ишлар
органларининг
назорат-лицензиялаш
бўлимлари
томонидан
ўтказиладиган назорат ўз шаклига кўра
ички ва ташқи бўлиши
мумкин. Бунда
фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари, пиротехника буюмлари,
саноат учун мўлжалланган портловчи материалларнинг омборларда ҳисобга олиниши,
сақланиши ва ҳаракатланиши, улар қўриқланиши ва техникавий таъминланганлиги
ҳолатининг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш корхона
раҳбари томонидан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда
(ички назорат)
ҳамда
даврий, вақти-вақти билан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат
қўмитаси, ички ишлар органлари назорат-лицензия тизими, ёнғин хавфсизлиги ва
юқори ташкилотлар вакиллари томонидан
(ташқи назорат)
текширилиши мумкин.
Лицензиявий назоратни амалга ошириш чоғида пиротехника буюмлари, саноат учун
мўлжалланган портловчи материалларнинг камомади ёки ортиқчалиги аниқланган
ҳолатда, бу ҳақида зудлик билан корхона раҳбарига, Ўзбекистон Республикаси Саноат
хавфсизлиги давлат қўмитасига, ички ишлар органларига ва юқори ташкилотларга
хабар берилиши шарт.
Юқорида келтирилган назорат тадбирлари ички ишлар органларининг назорат-
лицензиялаш бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг Саноат хавфсизлиги давлат
қўмитасининг вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга ички ишлар органлари назорат-лицензия тизими ходимлари Миллий
гвардия вакиллари билан бирга қўриқлаш постлари жойлашишининг амалдаги
мавжуд куч ва воситаларга мутаносиблиги, қўриқлаш хизмати шахсий таркибининг
хизмат қилишга яроқлиги, штатдан ташқари вазиятлардаги ҳаракатларга тайёргарлик
кўрганлиги, тегишли инструкцияларни, қурол билан муомала қилиш қоидаларини
билиши, объектни қўриқлаш бўйича хизмат ўташни ташкил этиш, постларнинг
давомийлиги, сменалар ва алмаштириш тартиби, овқатланиш, дам олишни ташкил
этиш, табель (рақамли) қурол ва ўқ-дори сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи учун рухсат
берувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши, табель қуроли ва ўқ-дорининг
бутлигини ҳисобга олиниши, фойдаланиши, бериш-қабул қилишнинг тўғрилигини
таъминловчи шароитларнинг, қурол ва ўқ-дориларнинг бутлигини назорат қилишни
ташкил этиш мавжудлигини ҳам назорат тартибида текширишларига йўл қўйилади
.
Фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дорилари, пиротехника буюмлари, саноат
учун мўлжалланган портловчи материаллар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва уларнинг прекурсорлари, қурол муомаласи билан боғлиқ лицензия ва
рухсатномани ички ишлар органлари қуйидаги ҳолларда бекор қилади:
– лицензия ва рухсатномадан ихтиёрий воз кечилганида, юридик шахс тугатилган ёки
юқоридагиларнинг мулкдори вафот этганида;
– юридик шахслар ёки фуқаролар қурол билан муомала қилишни тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларини мунтазам равишда (йил давомида
камида икки марта) бузган тақдирда;
– лицензия ёки рухсатнома олиш имконини истисно этадиган ҳолатлар юзага
келганида;
19
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2019 й., 03/19/550/3484-сон
86
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)
– пиротехника буюмлари, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллар,
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг
муомаласи билан боғлиқ қоидабузарликлар содир этилганида;
– ўқотар қурол ёки унинг патронларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятлари
ўзгартирилганида.
Шундай қилиб,
ички ишлар органларининг лицензиявий назоратни амалга ошириш
фаолияти деганда ички ишлар органларининг махсус ваколатлари бўлинмалари
томонидан махсус белгиланган объектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган
тартибда лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган
бирламчи ҳамда мазкур талаб ва шартларнинг бажарилишини тизимли ва мунтазам
равишда текширишни амалга оширишдан иборат бўлган ҳаракатларнинг мажмуи
тушунилади. Лицензиявий назорат функцияси лицензияланадиган фаолиятга қўйилган
талаблар ва шартларнинг бажарилишини текшириш орқали шахс, жамият ва
давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадини кўзлайди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги
ЎРҚ-701-сон.
2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекси.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 29.07.2019 й., 03/19/550/3484-сон
4. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 438-модда;
2017 й., 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019
й., 03/19/563/3685-сон, 11.09.2019
й., 03/19/566/3734-сон;
30.10.2019
й.,
03/19/575/3972-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон
5. Рахимов А.А. Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини амалга оширишнинг
ташкилий-ҳуқуқий масалалари. Ю.ф.н.дис...автореферати. –Т., 2002. –Б.12.
6. Мухитдинов З.С. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан парламент
назоратининг назарий-ҳуқуқий асослари. Ю.ф.н.дис...автореферати. –Т., 2012. –Б.11.
7.Селиманова
С.М.Ўзбекистон
Республикасида
лицензиялаш
тизимини
такомиллаштиришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари
Докторлик диссертацияси
автореферати. – Тошкент, 2016. – Б.25
8. Mа'muriy huquq. Darslik: Odilqoriev H.T., Qosimov B.E. umumiy tahriri ostida. - T., 2010. –
448.
9. Юридик энциклопедия. У.Таджиханов тахрири остида. –Т., -2001. – Б.656.