Авторы

  • Одилжон Топилдиев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.57048

Аннотация

Мақолада ёшлар таълими ва тарбиясида оила, маҳалла, таълим муассасаларининг роли кенг ёритилган. Ёшларда Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраш тўғрисидаги замонавий тушунчаларни, шахсий эътиқодни шакллантириш ва мустаҳкамлаб бориш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг маънавий-руҳий тайёргарликларини оширишга ёрдам берувчи таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил этиш усуллари тахлил этилган. 


background image

164

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШДА ОИЛА, МАҲАЛЛА ВА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ

Топилдиев Одилжон Рахимжонович

Наманган давлат педагогика институти “Гуманитар фанлар”

кафедраси доценти, т.ф.н.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14448813

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 3-dekabr 2024 yil

Ma’qullandi: 8-dekabr 2024 yil

Nashr qilindi: 13-dekabr 2024 yil

Мақолада

ёшлар

таълими

ва

тарбиясида

оила,

маҳалла,

таълим

муассасаларининг

роли

кенг

ёритилган.

Ёшларда Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраш

тўғрисидаги замонавий тушунчаларни, шахсий

эътиқодни шакллантириш ва мустаҳкамлаб

бориш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаш,

уларнинг маънавий-руҳий тайёргарликларини

оширишга ёрдам берувчи таълим-тарбиявий

тадбирларни ташкил этиш усуллари тахлил

этилган.

Ёшлар,

ватанпарварлик,

ёшларда

ватанпарварлик

туйғуларини

шакллантириш,

оила,

маҳалла,

таълим

муассасалари,

интеллектуал

салоҳият,

қаҳрамонлик,

ёшлардаги садоқат, фидойилик,

жасорат.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида ёшларни маънавий етук,

жисмонан соғлом, фидойи, ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва

манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу

даврда, мамлакатда ёшлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари тўла ёритиб берилди.

Хусусан, 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат

сиёсатининг асослари тўғрисида”ги (янги таҳрири 2016 йил қабул қилинди) қонун,

“Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, “Соғлом авлод

йили”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили”, “Соғлом бола йили”, "Соғлом она ва бола

йили”, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”,

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш

йили” деб эълон қилиниши натижасида қабул қилнган давлат дастурлари, шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли қарор, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

1

, 2018

йил

23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар-

келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги

фармонининг қабул қилиниши,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги

“Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-2909 сонли қарори // Халқ сўзи, 2017 йил 20 апрель.


background image

165

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

ривожлантириш концепцияси”

2

каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёшларга оид

ислоҳотларни тизимли, босқичма-босқич амалга оширишга ҳамда жамият

барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида

орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб

чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни

қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра ёшларни қўллаб-қувватлаш,

уларда ватанпарварлик туйғуларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар янада

ривожлантирилиши белгилаб берилди. Бу ўринда оила, маҳалла ва таълим

муассасалари - ҳақиқий маънавий тарбия омили сифатида ёшлар билан иш фаолиятни

олиб боришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Чунки,

бугун бизга маънавияти теран, ўз мустақил фикрига эга билимли, ватанпарвар ёшлар

керак. Ушбу муҳим стратегик вазифани ҳал қилиш ҳозирги кунда кўп жиҳатдан оила,

маҳалла, таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтларининг биргаликда

самарали фаолият олиб боришини талаб этади. Дарҳақиқат, ёшлар маънавияти,

дунёқараши, эътиқодига алоқадор кўникмалар мажмуи асосан оила, маҳалла ва таълим

муассасалари муҳитида шаклланади. Бу ўринда тарбия жараёни иштирокчилари саъй-

ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида оила, маҳалла ва таълим муассасалари

ҳамкорлиги ёшларни маънавий баркамол, ватанпарвар қилиб тарбиялаш учун кенг

жамоатчилик фаолиятини мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ёшларда

халқ ва юрт тақдири учун фидоийлик, ватанпарварлик туйғусини шакллантириш

муҳим ўрин тутади.
Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 29

июнда қабул қилинган “2023 – 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида

тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси” 267-сонди Қарори

3

муҳим

аҳамиятга эга бўлмоқда. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир

ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, мазкур йўналишда давлат ва

нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини

сингдириш «Ватан - улуғ, бурч - муқаддас!» концептуал ғоя остида ташкил этилиб, унда

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама ривожлантириш, қатъий

фикр ва эътиқодга эга шахсни шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари

ҳамкорлигида қуйидагилар асосий вазифаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга

ҳисобланади:
- ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари, маънавий сифатлари ва интеллектуал

салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тарбиянинг ягона тизимини яратиш;
- ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига

Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш;
- буюк тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, Жалолиддин

Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларнинг жаҳон

2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат

сиёсатини 2025 йилга ривожлантириш концепцияси” 2021 йил 18 январдаги 23-сонли Қарори //

https://lex.uz/docs/5234746

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 29 июнда қабул қилинган “2023 – 2027

йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси”

267-сонди Қарори //

https://lex.uz/docs/6518238


background image

166

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

цивилизацияси ҳамда ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссаларини ёшлар ўртасида

кенг тарғиб этиш;
- Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз кўрсатган

ватанпарварлик ва қаҳрамонлик, улардаги садоқат, фидойилик, матонат ҳамда жасорат

каби хислатларни, шунингдек, юрт, оила, ота-она ва фарзандлар ҳимояси халқ ва

аждодлар хотираси олдида муқаддас бурч эканини ёшлар онгига сингдириш;
- ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга

миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, оммавий

ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали

тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни

залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни шакллантириш;
- умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани

ўқитилишининг сифатини ошириш, ўқув-моддий базани мустаҳкамлашга асосий

эътибор қаратиш ҳамда шу орқали ўқувчи ёшларда ҳарбий хизмат, уни ўташнинг

ҳуқуқий асосларига оид билимлар ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик даражасини

ошириш;
- Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча

жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун

талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар оммасига кенг

етказиш;
- ёшларда аждодларимиз ва ота-боболаримизнинг Ватанни ҳимоя қилишга оид анъана

ва қадриятларига садоқатли бўлиш хусусиятларини шакллантириш;
- Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраш тўғрисидаги замонавий тушунчаларни,

дунёқарашни, мазкур масала бўйича шахсий эътиқодни шакллантириш ва

мустаҳкамлаб бориш, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг маънавий-руҳий

тайёргарликларини оширишга ёрдам берувчи таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил

этиш.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда оила, маҳалла ва

таълим муассасалари ҳамкорлигида қуйидагиларни амалга ошириш ҳам муҳим самара

беради:

-

маъруза ўқиш, савол-жавоб кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар ўтказиш;

-

бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан,

маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолиб бўлган шахслар

билан учрашувлар ташкил қилиш;

-

илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян

мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари

ўтказиш;

-

тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;

-

жамоатчилик фикри ва ҳарбий жамоалардаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш;

-

телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, фильм ва мультфильмлар, бадиий ва

мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар,

электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

-

уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар қатнашчилари, давлат ва

нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш;

-

ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва

экскурсиялар уюштириш.


background image

167

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги асосида ёшларда ҳарбий-

ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда қуйидаги чора-тадбирларга алоҳида

эътибор қаратиш лозим:

1)

Тизимли равишда ёшларни қизиқтирган масалалар, бўш вақтни тўғри ташкил

этиш каби муаммоларни мунтазам ўрганиш ва миллий мерос, қадриятларимиз, урф-

одатларимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида миллий ўйинлар бўйича

спорт мусобақаларини ўтказиш;

2)

Оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида иш

билан бандлик, тадбиркорлик билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича мастер

класс, семинар тренинглар ўтказиш;

3)

Бугунги глобаллашув даврида ёшларни оила, маҳалла, таълим муассасалари

ҳамкорлиги асосида оммавий маданият, диний экстремизм, терроризм ва бошқа

таъсирлардан ҳимоя қилиш учун мунтазам равишда мутахассисларни жалб қилиб

ёшларни ёт, радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мафкуравий

иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остидаги

давра суҳбатлари ҳамда учрашувларни ташкил этиш;

4)

Маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшларни маданият,

санъат, спорт, тил ўргатиш, ахборот технологияларидан фойдаланишини йўлга қўйиш

борасида бепул тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;

5)

Маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигида ёшларни қуролли кучлар

фахрийлари, ҳарбий хизматчилар иштирокида “Уч авлод учрашуви”, “Эъзоз ва

эҳтиром” маънавий-маърифий тадбирларини ташкил этиш ҳамда ҳарбий қисм

муассасаларида фаолият юритаётган музейлар, “Ватанпарварлар” боғларига

ташрифларини амалга ошириш;

6)

Ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида маҳалла ва таълим муассасаларида

ижтимоий тадқиқотлар, социологик сўровлар ўтказиш, маслаҳат марказлари иш

фаолиятини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса қилинадиган бўлинса, хилма-хил усулларда олиб борилаётган таълим-тарбия

ишлари жисмонан соғлом, маънавий баркамол, Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга

содиқлик, тарихий ва маданий қадриятларни сақлашга интилиш каби фазилатларни

ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро, янги минг йилликда давлатларнинг,

халқларнинг тақдирини моддий бойлик эмас, балки интеллектуал салоҳияти етук, ҳар

томонлама ривожланган, ватанпарвар, мард, жасур, юксак маънавиятли ёшлар ҳал

қилади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ёшлар тарбияси фақат оилада ёки таълим

муассасаларида эмас, балки бутун жамоатчилик олдидаги ўта муҳим долзарб

вазифадир.

АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-2909 сонли

қарори // Халқ сўзи, 2017 йил 20 апрель.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Ўзбекистон

Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга ривожлантириш

концепцияси” 2021 йил 18 январдаги 23-сонли Қарори //

https://lex.uz/docs/5234746

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 29 июнда

қабул қилинган “2023 – 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида


background image

168

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси” 267-сонди Қарори //

https://lex.uz/docs/6518238

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-2909 сонли қарори // Халқ сўзи, 2017 йил 20 апрель.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга ривожлантириш концепцияси” 2021 йил 18 январдаги 23-сонли Қарори // https://lex.uz/docs/5234746

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 29 июнда қабул қилинган “2023 – 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси” 267-сонди Қарори // https://lex.uz/docs/6518238