Авторы

  • Бобур Мустофақулов
  • Жаҳонгир Бозоров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.65556

Аннотация

 Ушбу мақолада профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорлик қилиш йўлллари, наркологик касалликлар профилактикаси, ҳамкорликдаги  муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан фикр ва мулоҳазалар ёритилган.


background image

47

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЪМУРИЙ

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ

ЮРИТИШ ФАОЛИЯТИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мустофақулов Бобур Aсрор ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, капитан

Бозоров Жаҳонгир Жамшидович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича

таълим олаётган 2-ўқув курси 209-ўқув гуруҳи курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14860321

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 3- fevral 2025 yil

Ma’qullandi: 5- fevral 2025 yil

Nashr qilindi:12-fevral 2025 yil

Ушбу

мақолада

профилактика

инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни юритишда соғлиқни

сақлаш органлари билан ҳамкорлик қилиш

йўлллари,

наркологик

касалликлар

профилактикаси, ҳамкорликдаги муаммо ва

камчиликлар

ҳамда

уларнинг

ечимлари

юзасидан фикр ва мулоҳазалар ёритилган.

Ички ишлар органлари, Соғлиқни

сақлаш

органлари,

маъмурий

ҳуқуқбузарликлар,

ҳамкорлик

йўллари, наркологик касалликлар.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши

курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ тартиботни

таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада

яхшилашга эришилмоқда. Бунда, ички ишлар органларининг соғлиқни сақлаш

органлари билан ҳамкорлигини, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда жамоат тартиби

сақланишини, фуқаролар хавфсизлигини, жиноятчиликка қарши курашишни бевосита

таъминлайшда ўрни ниҳоятда катта. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит

тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг соғлиқни сақлаш органлари

билан ҳамкорилги энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятни

йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда

ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва

осойишталигини таъминлаш устувор аҳамият касб этади.

Далватимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев “

Агар ҳамма бирдек жон куйдириб, оилалар

муаммоларидан тўлиқ хабардор бўлиб, уларни ҳал этишга кўмаклашган,

жиноятчиликнинг барвақт олдини олганда эди, бугун натижалар умуман бошқача

бўларди. Афсуски, жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан

воз кеча олмаяпмиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу фаолиятга кўрсаткичларни


background image

48

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

олдинги давр билан таққослаш орқали баҳо бериб келмоқда. Аслида битта бўлса ҳам

жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга солиши кера

к

1

, деб бежизга таъкидмаганлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий

таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими

вазирлигининг

2014-йил

4-ноябрдаги

“Ҳуқуқбузарликлар

фактлари

ҳамда

ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига

хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 36/18/49/56-

сонли қўшма қарори ҳам ўз аҳамиятига эга.
Қўшма қарорда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим

муассасалари, шунингдек давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва

соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда

ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари асосида аниқлаш белгиланган

2

. Бу эса мазкур мурожаатларни ўз

вақтида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқишни талаб қилади. Қўшма қарор айнан мазкур

талабдан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 14-майдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг тегишли 17, 18-

моддалари

3

талабларини амалда қўллаш тартибини белгилаб бериш мақсадида ишлаб

чиқилгандир . Ушбу қўшма қарорда таълимни давлат томонидан бошқариш органлари

ва таълим муассасалари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва

соғлиқни сақлаш муассасаларига муайян ҳолатлар бўйича ички ишлар органларига

хабар бериш мажбурияти юкланган. Бундан ташқари, қарорда ушбу орган ва

муассасалар нималар асосида ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар

билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш, аниқланган ҳолатлар бўйича хабар бериш

тартиби, усул ва воситалари ҳақидаги масалалар ўз ўрнини топган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, профилактика инспекторининг маъмурий

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш бўйича фаолияти Ўзбекистон

Республикасининг бир қатор қонун ва қонуности

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида комплекс тарзда тартибга солинади. Шу боис

мазкур йўналишдаги фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни ўрганиш

жараёнига ҳам комплекс ёндашиш талаб этилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш

муассасаларининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишда қуйидаги

ваколатлари белгиланган. Яъни :
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва

амалга оширишда иштирок этади;
– фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир

дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 27 июль куни

“Жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш

масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши”

https://president.uz/uz/1914.

2

2014-йил 4-ноябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар

ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги

36/18/49/56-сонли қўшма қарори.

3

2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – № 20. – 110- м. – Б.12-19. 22.


background image

49

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

– фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

амалга оширади, шу жумладан, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши

сабабларини ва уларга имкон бераётган шартшароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– аҳоли ўртасида санитария-гигиэнага оид билимларни тарқатиш бўйича ишларни,

шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкил этади; – аҳоли ўртасида

мунтазам тиббий текширувларни ташкил этади;
– алкоголизмга, гиёҳвандликка, заҳарвандликка, руҳий касалликларга, ОИВ

инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа

касалликларга чалинган шахсларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш, текширувдан

ўтказиш, шунингдек, ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришни

амалга оширади;
– ОИВ инфекцияси, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик тарқалишининг олдини

олишга доир чора-тадбирларни бажариш учун мутахассисларни тайёрлашни, қайта

тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
– одам савдосидан жабрланганларни белгиланган тартибда ижтимоий реабилитация

қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўради;

– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чоратадбирларини

кўради.
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок

этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Профилактика инспектори маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритишда ичкиликка

ружу қўйган, гиёҳванд ва заҳарвандларни мажбурий даволанишга юбориш чора

тадбрларини кўради. Жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган,

ёхуд аҳолининг осойишталигига, саломатлигига ва маънавиятига хавф туғдираётган

сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларга

нисбатан мажбурий даволаш қўлланади. Шахсни мажбурий даволанишга юбориш

билан асосан ички ишлар идораларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

хизмати профилактика (катта) инспекторлари шуғулланадилар. Улар профилактик

ҳисобга олинган, шунингдек, расмий огоҳлантирилган сурункали алкоголизм,

гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларни унинг яқин қариндошларининг

аризаси ёки фуқаролар йиғини мурожаати ҳамда ушбу касалликка чалинганлик ҳақида

тиббий хулосага асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 27-октябрдаги

“Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунда

ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради

ва тўпланган ҳужжатларни шахсни мажбурий даволашга юбориш масаласини ҳал

қилиш учун судга тақдим этади.
Ушбу қонуннинг 3-моддасида “мажбурий даволаш — наркологик касалликларга

чалинган шахсларга нисбатан суднинг қарори асосида мажбурий даволаш учун

мўлжалланган муассасаларда кўрсатиладиган наркологик ёрдам тури

4

дея таъриф

берилган.

4

Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 27-октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни

даволаш тўғрисида”ги қонуни 3-моддаси.


background image

50

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

Мазкур тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга юбориш

тўғрисидаги материаллар тиббий хулоса бўлган тақдирда ички ишлар идоралари

томонидан уларнинг ўз ташаббусига кўра, ёки беморнинг оила аъзолари ёхуд

қариндошларининг, меҳнат жамоаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг

илтимосномалари асосида тайёрланади ва расмийлаштирилади. Шахсларни мажбурий

даволашга жўнатиш масаласи йигирма кунлик муддат ичида бемор яшаб турган

жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан бемор

иштирокида ҳал этилади. Бемор узрсиз сабаб билан келмаса, у ички ишлар идоралари

орқали мажбурий тарзда олиб келинади. Суднинг мажбурий даволашга юбориш

тўғрисидаги қарори устидан қарор чиқарилган шахс ёхуд унинг ҳимоячиси шикоят

қилиши ёки прокурор томонидан кассация тартибида етти кунлик муддат ичида

юқори турувчи судга норозилик билдирилиши мумкин. Шикоят берилиши ёки

прокурор томонидан кассация тартибида норозилик билдирилиши суд қарорининг

ижросини тўхтатиб туради. Суднинг шахсни мажбурий даволашга юбориш

тўғрисидаги қарори ички ишлар идоралари томонидан бу қарор қонуний кучга кирган

пайтдан бошлаб кечи билан ўн кунлик муддат ичида ижро этилади.
Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий

даволаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993-йил 1-май куни

қабул қилинган 195-сонли қарори билан тасдиқланган “Сурункали алкоголизм ёки

гиёҳвандликка

мубтало

бўлган

беморларни

мажбурий

даволаш

учун

ихтисослаштирилган даволаш профилактика муассасалари тўғрисидаги низом”ги

талаблари асосида ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида” 2018-йил 24-декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ,

шунингдек, наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва

уларни даволашни янада такомиллаштириш, наркология хизматининг моддий-техник

базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, наркология муассасалари фаолияти

самарадорлигини ошириш мақсадида 2019-йил

3-октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига

наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари

тўғрисида”ги 842-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда қуйидагилар аҳолига

наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари

этиб белгиланган:
– наркология хизматини бошқаришнинг самарали вертикал интеграциялашган

ташкилий тузилмасини ташкил этиш;
– наркология хизматининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
– бино ва иншоатларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш,

наркология муассасаларини тиббиёт асбоб-ускуналари ва инвентарь билан жиҳозлаш

(қўшимча жиҳозлаш) орқали наркология хизматининг моддий-техник базасини

мустаҳкамлаш;
– наркология хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш, шу жумладан, нарколог-

шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш,

профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий методикалари ҳамда

технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш
Мастлик ҳолатида, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақлирода

фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида содир этиладиган

ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-


background image

51

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича профилактика тадбирлари ички

ишлар органларининг жиноят қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патрул-

пост ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ҳамда тергов

бўлинмалари томонидан давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари,

соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади ва ўтказилади.
Профилактика инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни

юритишда ҳар уч ойда наркалогия диспансерларидан алкоголизмга, гиёҳвандликка,

заҳарвандликка чалинган шахсларнинг рўйхатини олиб ушбу шахслар билан

жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида манзилли

профилактик чора-тадбирларни амалга оширади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Ички ишлар органлари маъмурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда бевосита Соғлиқни сақлаш органлари билан

ҳамкорликнги амалга оширади. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган,

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни тиббий текширувини амалга ошириш соғлиқни

сақлаш ҳодимлари томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари фуқаролар тан

жароҳати билан шифоҳоналарга мурожаат қилганда соғлиқни сақлаш ҳодимлари

жароҳатни қандай ҳолатда олганлигини суриштирув давомида аниқланишини амалга

ошириш мақсадида 102 рақамига қўнғироқ қилиб ҳабар беради. Ушбу ҳабарга асосан

профилактика инспекторлари суриштирув ишларини амалга оширади. Суриштирув

жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарлик аъломатлари бўлган тақдирда маъмурий иш

ҳужжатларини тўплаб қонуний қарор қабул қилишлик учун туман ЖИБ Судларига

юборади. Ички ишлар органлари ва Соғлиқни сақлаш органлари ҳодимлари

жиноятчиликка қарши курашишда ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда

елкама елка ҳизмат қилмоқдалар.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил

27 июль куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу

борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор

йиғилиши” https://president.uz/uz/1914.

2.

2014-йил 4-ноябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар

билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 36/18/49/56-сонли қўшма қарори.

3.

2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни

// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – № 20. – 110- м. –

Б.12-19. 22

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

2020-йил

27-октябрдаги

“Наркологик

касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонуни 3-моддаси.

5.

ugli Gʻofurov AA, oʻgʻli Mustofaqulov BA HUQUQIYATCHILIKLARNI profilaktika

xizmatida KADRLARNI TAYYORLASHNING SAMARALI TIZIMINI TAKMONLASH //XALQARO

ILMIY KONFERENSIYA” ILMIY ILMIY ILMIYATLAR VA INNOVATSION YAZILISHI”. – 2024. – V.

1. – Yo‘q. 2. – B. 16-22.

6.

o'g'li Mustofaqulov BA, o'g'li Du'smatov S.R. OZODLIGINI CHEKLASHGA HUK ETGAN

SHAXSLAR BILAN ISHLASH // New Science Society International Scientific Journal

xabarnomasi yangiliklari. – 2024. – V. 1. – Yo‘q. 6. – B. 188-192.

7.

ugli G‘ofurov, Asilbek Avaz, va Bobur Asror o‘g‘li Mustofaqulov. “HUQINCHIYATLAR

profilaktikasi xizmatida kadrlarni ta’lim olish samarali tizimini takilish”.

xalqaro ilmiy

konferensiya” ilmiy ilimlar va innovatsion yondashishlar”

. jild. 1. Yo'q. 2. 2024 yil.

8.

o'g'li Mustofaqulov, B. A., & o'g'li Du'smatov, S. R. (2024). Ozodlikni cheklashga hukm

qilingan SHAXSLAR BILAN ISHNI TASHKIL ETISH BO‘YICHA XORIJIY DAVLATLARNING


background image

52

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)

IQTISODIY TAJRIBASI.

New Science Society International Scientific Journal nashri

yangiliklari

,

1

(6),

193-200.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 27 июль куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши” https://president.uz/uz/1914.

-йил 4-ноябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 36/18/49/56-сонли қўшма қарори.

йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – № 20. – 110- м. – Б.12-19. 22

Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 27-октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонуни 3-моддаси.

ugli Gʻofurov AA, oʻgʻli Mustofaqulov BA HUQUQIYATCHILIKLARNI profilaktika xizmatida KADRLARNI TAYYORLASHNING SAMARALI TIZIMINI TAKMONLASH //XALQARO ILMIY KONFERENSIYA” ILMIY ILMIY ILMIYATLAR VA INNOVATSION YAZILISHI”. – 2024. – V. 1. – Yo‘q. 2. – B. 16-22.

o'g'li Mustofaqulov BA, o'g'li Du'smatov S.R. OZODLIGINI CHEKLASHGA HUK ETGAN SHAXSLAR BILAN ISHLASH // New Science Society International Scientific Journal xabarnomasi yangiliklari. – 2024. – V. 1. – Yo‘q. 6. – B. 188-192.

ugli G‘ofurov, Asilbek Avaz, va Bobur Asror o‘g‘li Mustofaqulov. “HUQINCHIYATLAR profilaktikasi xizmatida kadrlarni ta’lim olish samarali tizimini takilish”. xalqaro ilmiy konferensiya” ilmiy ilimlar va innovatsion yondashishlar” . jild. 1. Yo'q. 2. 2024 yil.

o'g'li Mustofaqulov, B. A., & o'g'li Du'smatov, S. R. (2024). Ozodlikni cheklashga hukm qilingan SHAXSLAR BILAN ISHNI TASHKIL ETISH BO‘YICHA XORIJIY DAVLATLARNING IQTISODIY TAJRIBASI. New Science Society International Scientific Journal nashri yangiliklari , 1 (6),

-200.