Авторы

  • Аброржон Аманов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.70054

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикаси пробация фаолиятининг ҳуқуқий мақоми ва ушбу фаолиятни ташкил этиш тартиби хусусида фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали ташкил этишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган.


background image

29

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПРОБАЦИЯ

ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ ВА УШБУ

ФАОЛИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

Аманов Аброржон Абдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институти профессори

https:/

/doi.org/10.5281/zenodo.14968031

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:20-fevral 2025 yil

Ma’qullandi: 25-fevral 2025 yil

Nashr qilindi: 28-fevral 2025 yil

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси

пробация фаолиятининг ҳуқуқий мақоми ва ушбу

фаолиятни ташкил этиш тартиби хусусида фикр

юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали

ташкил этишга оид таклиф ҳамда тавсиялар

билдирилган.

KEY WORDS

Пробация

фаолияти,

ҳуқуқий

мақом,

фаолият,

ташкил этиш

Мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини

таъминлашда ички ишлар органларининг пробация фаолиятини амалга оширувчи

таркибий тузилмаларнинг фаолиятлари кенг кўламлиги ва ўзига хос серқирралиги

билан ажралиб туради. Ушбу йўналишда уларнинг асосий вазифалари озодликдан

маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм этилган шахсларга тегишли

тартибда жазо ўтаттириш билан бирга жамоат тартибининг бузилишига олиб келувчи

омилларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жамоат хавфсизлигининг

самарали таъминлашдир. Бошқача айтганда, жамоат тартибини сақлаш орқали

ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси орқали эса,

жамоат тартиби сақланиб, жамоат хавфсизлиги таъминлашга эришилади.

Шу ўринда, қайд этиш лозимки, жамият ижтимоий ҳаётида иштирок этаётган

маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳар бир иштирокчиси яъни, субъекти ўз ҳуқуқий

мақомига эга бўлганидек, Ўзбекистон Республикасида пробация фаолиятини бевосита

амалга оширувчи субъект бўлмиш Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги

департаменти Пробация бошқармаси ҳам ўзининг ҳуқуқий мақомига эгадир. Хусусан,

баъзи манбаларда ҳуқуқий мақом – субъектнинг ҳуқуқ нормалари билан белгилаб

берилган ҳолати, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуи

1

деб таъриф берилган.

М.З. Зиёдуллаев, юридик шахснинг ҳуқуқий мақоми ҳақида сўз борганда унинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари билан бирга асосий вазифаларини ҳам киритиш мумкин

2

деб

таъкидлайди. Бизнинг назаримизда, юқорида келтирилган «ҳуқуқий мақом»

тушунчасидаги «субъектнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» ўзида «субъектнинг

вазифаларини» ҳам яъни, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан субъектга берилган

ҳуқуқ ва юкланган мажбуриятлар унинг вазифа ва функцияларини ҳам ўз ичига қамраб

олади.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармасининг

ҳуқуқий мақоми хусусида тўхталиб айтиш мумкинки, ўтган йиллар давомида уларнинг

ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий ҳаёт

1

Правовой_статус / [Эл. манба]. – URL: https://ru.wikipedia.org/wiki.

2

Зиёдуллаев М.З.. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш.

Монография. Т. 2018 й. – Б.6.


background image

30

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

ривожланишига мутаносиб равишда, ўзига хос тарзда такомиллаштирилиб

келинмоқда десак муболаға бўлмайди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мустақиллик йилларида нафақат ички ишлар

органларининг пробация фаолиятини амалга оширувчи таркибий тузилмасининг балки,

бутун ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли

ишлар амалга оширилди ва мазкур йўналишдаги ишлар ҳозир ҳам юртимизда тинчлик

ва осойишталикни, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини янада самарали

таъминлаш мақсадида изчил давом эттирилмоқда.

Айтиш мумкинки, одатда, жамият ижтимоий ҳаётида ҳар бир ташкил этиладиган

субъект – у корхона, муассаса, ташкилот ёки уларнинг таркибий тузилиши бўладими, у

давлатга тегишли ёки нодавлат бўлишидан қатъий назар уни ташкил этишдан

кўзланган мақсад мавжуд бўлади ва ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса, ташкил

этилган тузилманинг вазифа ва функциялари белгиланади. Ҳудди шунингдек, биз сўз

юритмоқчи бўлган ички ишлар органларининг пробация фаолиятини амалга

оширувчи таркибий тузилмасининг ҳам давлат ташкилотининг таркибий қисми

сифатида уни ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва ушбу мақсадга эришиш учун

эса, уларнинг зиммасида тегишли вазифа ва функциялар мавжуддир. Хусусан, бугунги

кунда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борган сари профилактик хусусият касб этиб

бораётгани

3

, пробация фаолиятини амалга оширувчи таркибий тузилмаларнинг

жамиятдаги ўрни ва аҳамияти янада ошишига сабаб бўлмоқда десак, муболаға

бўлмайди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ҳар қандай субъектларнинг тегишли ҳуқуқ ҳамда

мажбуриятларини тўғри белгилаб олиш улар фаолиятини самарали ташкил этишга,

тўғри ва тизимли бошқаришга хизмат қилади, жумладан, ички ишлар органларининг

пробация фаолиятини амалга оширувчи таркибий тузилмасининг ҳам.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

4

43-моддасида жазо тизими белгиланган ва жиноят содир этишда айбли деб топилган

шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:

а) жарима;

б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

б

1

)

и

мажбурий

и

жамоат

и

ишлари;

в) ахлоқ тузатиш ишлари;

г) хизмат бўйича чеклаш;

д

1

) озодликни чеклаш;

е) интизомий қисмга жўнатиш;

ж) озодликдан маҳрум қилиш;

з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.

Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган

жазолар ичида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш (Жиноят кодекси 45-модда), мажбурий

жамоат ишлари (Жиноят кодекси

45

1

-модда), ахлоқ тузатиш ишлари (Жиноят кодекси 46-модда), озодликни чеклаш

(Жиноят кодекси 48

1

-модда) жазоларининг ижросини таъминлаш бевосита Ички

ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармасининг

зиммасига юклатилган ва улар ушбу вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг

Жиноят-ижроия кодекси

5

га (Жиноят-ижроия кодекси: 6-боб. Муайян ҳуқуқдан маҳрум

қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш; 61-боб. Мажбурий жамоат ишлари

тариқасидаги жазони ижро этиш ва ўташ; 7-боб. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги

3

Мартыненко О.А. Детерминация и предупреждение преступности среди персонала органов внутренних

дел Украины: Монография. – Х., 2005. – С. 39.

4

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси //

5

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси //


background image

31

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

жазони ижро этиш; 81-боб. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш)

асосан амалга оширишлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида пробация фаолиятининг ҳуқуқий мақоми ва ушбу

фаолиятни ташкил этиш тартиби такомиллаштирилишида Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

6

ги ПҚ-4006-сон Қарори ўзига хос

аҳамиятга эгадир. Хусусан, мазкур Қарор асосида, Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

таркибларида тегишлича Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил

этилди ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари пробация бўлинмаларининг шахсий

таркиби улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда, қоида тариқасида, бир

нафар ходимга шаҳарларда — 100, туманларда — 75 нафар маҳкум ҳисобидан келиб

чиқиб тақсимланиши, пробация бўлинмалари устуворлик асосида ижтимоий,

педагогика ва профилактика соҳаларида иш тажрибасига эга бўлган офицерлар

таркибидаги малакали ходимлар билан тўлдирилиши, туман (шаҳар) пробация

бўлинмалари раҳбарлигига пробация хизматида камида уч йиллик иш стажига эга

бўлган ички ишлар органлари ходимлари тайинланиши ҳамда катта амалий иш

тажрибасига эга бўлган ва хизматдан салбий ҳолатларга кўра бўшатилмаган ички

ишлар органларининг пенсионерлари, пробация бўлинмалари ходимлари лавозимига

аттестациядан ўтган лавозим ҳисобидан тайинланишлари белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш

ишлари жазосини ўташдан келиб тушадиган ушланмаларнинг 100 фоизи ҳисобидан

шакллантириладиган Пробация хизматини ривожлантириш жамғармасини ташкил

этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

вазирига Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

-

озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган, шартли ҳукм қилинган ҳамда

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар сонини ҳисобга

олган ҳолда, Жамоат хавфсизлиги департаменти-нинг асосланган таклифлари бўйича

пробация бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг қўшимча штат

бирликларини жорий этиш;

-

пробация бўлинмаларига мутахассис-психологларни, уларнинг меҳнатига ҳақ

тўлаш миқдорини меҳнат бозоридаги амалдаги конъюнктурани ҳисобга олиб

белгилаган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш;

-

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит

ҳисобларига жойлаштириш;

-

пробация бўлинмалари ходимлари учун, қонун ҳужжатларида назарда

тутилган бошқа устама ва тўловлардан қатъи назар, лавозим маошига

рағбатлантирувчи фоизли устамалар белгилаш.

Шунингдек, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун сарфланиши кўрсатиб

ўтилди:

-

пробация бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

ва

ходимларини рағбатлантириш;

-

пробация

бўлинмаларининг

бюджет

маблағлари

ҳисобидан

молиялаштирилмайдиган қўшимча киритилган штат бирликларини, шунингдек,

шартнома асосида жалб этилган мутахассис-психологларни таъминлаш;

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон Қарори //


background image

32

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

-

озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган

маҳкумларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга

етмаганларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш.

Ушбу Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ

бўлмаган жазоларга ҳукм қилинганларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ишга

жойлаштиришда пробация бўлинмаларига ҳар томонлама амалий кўмаклашиш ва

самарали ҳамкорликни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик юкланди ҳамда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч

ой муддатда пробация бўлинмаларини жойлаштириш, уларни замонавий техника ва

қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек, бажараётган вазифаларини ҳисобга олган

ҳолда фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўриши белгилаб берилди.

Шунингдек, пробация фаолиятининг ҳуқуқий мақоми мустахкам-ланишида ва ушбу

фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланишида Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралда қабул қилинган “Ички ишлар

органлари Пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги 84-сон қарори ҳам ўзига хос ўрин тутади. Хусусан, мазкур

қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика

кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2020 йил 1

мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам

кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари

маъқулланди ҳамда қарорнинг 1-иловасига мувофиқ, 2020-2021 йилларда ички ишлар

органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-

тадбирлари режаси ва қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, пробация бўлинмалари

назорати остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш

бўйича вазирликлар ва идораларнинг ҳамкорликдаги фаолияти механизми

тасдиқланди.

Мамлакатимизда пробация фаолиятини амалга ошириш тартиби ва ушбу

йўналишнинг ҳуқуқий мақоми мустахкамланишида 2024 йил 7 августда қабул

қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида

7

ги Қонуни муҳим

аҳамиятга эгадир. Хусусан, ушбу қонунда пробацияни амалга ошириш соҳасидаги

асосий тушунчалар – пробация, пробацияга оид ахборот тизими, пробация назорати,

пробация назоратидаги шахс, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) каби

тушунчаларга таърифлар берилди.

Шунингдек, пробацияни амалга ошириш соҳасини тартибга солиш бўйича Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органларининг, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация

хизматининг ва Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар

сифатида меҳнат органларининг, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш

органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг, Ўзбекистон Республикаси Оила ва

хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг, таълим соҳасидаги

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотларининг ҳамда

7

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августда қабул қилинган “Пробация тўғрисида”ги ЎРҚ-938-

сон Қонуни //


background image

33

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

Ўзбекистон

Республикаси

Ёшлар

ишлари

агентлиги

ва

унинг

ҳудудий

бўлинмаларининг ваколатлари белгилаб берилди.

Шу билан бирга мазкур қонунда пробация назоратида иштирок этувчи субъектлар

сифатида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролар пробация назоратида ихтиёрий равишда, пробация

хизматининг розилиги билан иштирок этиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мазкур қонунга биноан, пробация хизматининг тизимига қуйидагилар киради:

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги

департаменти пробация хизматининг марказий аппарати;

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар

бошқармалари

жамоат

хавфсизлиги

хизматининг

пробация

бошқармалари

(бўлимлари).

Қонунга асосан, пробация хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-

пробация назоратидаги шахслардан пробация тўғрисидаги қонунчиликка риоя

этишни, ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларни тугатишни талаб қилиш;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг

текширувини амалга ошириш;

-

озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган, ўзига нисбатан муайян

буюмларга эга бўлишга ёки уларни сақлашга доир суд томонидан тақиқ (чеклов)

белгиланган шахсларни ушбу тақиққа (чекловга) риоя этилаётганлигини текшириш

мақсадида шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ашёларини, қўл юкини, багажини

кўздан кечириш;

-

суд томонидан ўзига нисбатан муайян вақтда яшаш жойида бўлиш мажбурияти

белгиланган, шунингдек ўзига нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмасининг

розилигисиз яшаш жойини ўзгартиришга, тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан

ташқарига чиқишга доир тақиқлар (чекловлар) белгиланган пробация назоратидаги

шахсларнинг мазкур тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этиши

устидан назоратни амалга ошириш мақсадида пробация назоратидаги шахсларнинг

яшаш жойини ушбу Қонунда белгиланган тартибда текширишни амалга ошириш;

-

тегишли давлат органларини ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда

фуқароларни пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштиришга доир

фаолиятга жалб этиш;

-

пробация тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини, шунингдек уларнинг

сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш

ҳақида давлат органларига, бошқа ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга

бажарилиши шарт бўлган тақдимномаларни ўз ваколатлари доирасида киритиш;

-

пробация

назоратидаги

шахсларнинг

мастлик

ҳолатини

сертификатлаштирилган махсус техник восита ёрдамида ёки туман (шаҳар) даволаш-

профилактика муассасаларида масъул ходимлар ёрдамида аниқлаш;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатиш

мақсадида ушбу шахсларга жамоат тарбиячиларини (яшаш жойи бўйича) ёки

мураббийларни (ўқиш ёки иш жойи бўйича) бириктиришга доир чора-тадбирларни

кўриш;

-

ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазони ўтаётган пробация назоратидаги

шахсларнинг иш жойидан иш ҳақи, ишлаган кунлари, иш ҳақидан ушлаб

қолишларнинг миқдорлари тўғрисидаги ҳисоб-китоб маълумотномаларини олиш.

-

Пробация хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши

мумкин.

Шу билан бирга, қонунга асосан,

Пробация хизмати қуйидаги мажбуриятларга эга:


background image

34

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

-

суднинг пробация назоратини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга

тааллуқли сўровига биноан тегишли ахборотни тақдим этиши;

-

пробация назоратидаги шахсларга уларнинг хулқ-атвори устидан назоратнинг

амалга оширилиш тартибини, суд томонидан белгиланган тақиқларга (чекловларга) ва

мажбуриятларга риоя этилиши шартларини, шунингдек мазкур тақиқларни

(чекловларни) бузган ёки ушбу мажбуриятларни бажармаган тақдирда юзага келиши

мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатларни тушунтириши;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган тақиқларга

(чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этишини текшириши;

-

пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини

уларнинг электрон ижтимоий-психологик қиёфасини тузган ҳолда ижтимоий

мослаштириш дастурлари асосида амалга ошириши;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг ҳисобини пробацияга оид ахборот

тизимига маълумотларни киритиш орқали юритиши;

-

ўзига нисбатан жиноят иши ёпиқ суд мажлисларида кўрилган пробация

назоратидаги шахсларнинг шахсий йиғмажилдларини белгиланган тартибда юритиши;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг геном бўйича давлат рўйхатига олиш

тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда геном бўйича давлат рўйхатига

олинишини таъминлаши;

-

пробация назоратидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган тақиқларга

(чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш

мақсадида мазкур шахсларнинг уйларига (квартираларига) кирилган барча ҳоллар

тўғрисида йигирма тўрт соат ичида прокурорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор

қилиши;

-

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан судга жазони ўташдан муддатидан

илгари шартли озод қилиш ҳақида, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан

алмаштириш тўғрисида ёхуд касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик туфайли

жазодан озод қилиш ҳақида тақдимномалар киритиши;

-

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан суд томонидан белгиланган

тақиқларни (чекловларни) ва мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида,

шунингдек қўшимча тақиқлар (чекловлар) ва мажбуриятлар белгилаш тўғрисида судга

тақдимномалар киритиши;

-

шартли ҳукмни бекор қилиш ёки жазони ўташдан муддатидан илгари шартли

озод қилишни бекор қилиш ҳақида ёхуд жазонинг ўталмаган муддатини оғирроқ жазо

турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимномалар киритиши;

-

жазони ўтаб бўлган шахсга озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим

этиши шарт.

-

Пробация хизматининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар

ҳам бўлиши мумкин.

Пробация хизматининг фаолияти устидан назоратни қонунга кўра, тегишли давлат

органлари ва ташкилотлар қонунчиликда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда ҳамда

қонунларнинг аниқ ҳамда бир хил ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон

Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз

ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қонунда пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва

мажбуриятлари, уларнинг белгиланган тақиқларни (чекловларни) ва мажбуриятларни

бажармаганлигининг ҳуқуқий оқибатлари, шахсни пробация ҳисобига қўйиш ва

пробация назоратини амалга ошириш тартиби, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,

мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тарзидаги

жазоларни ижро этиш тартиби, пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон

кузатув воситасини (электрон браслетни) қўллаш, Суд томонидан белгиланган


background image

35

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 2-SON, 2-QISM (YOʻITJ)

тақиқларга (чекловларга) ва мажбуриятларга риоя этилиши устидан пробация

назоратини амалга ошириш тартиблари, пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий

мослаштириш, пробация назоратидаги шахсларга нисбатан рағбатлантириш,

интизомий жазо ва ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилиш тартиби ва асослари

ҳамда пробация назоратидаги шахсни пробация ҳисобидан чиқариш асослари ва

тартиби, пробацияни амалга ошириш соҳасидаги низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда

пробация тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгилаб берилган.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ

бўлмаган жазолар ижросини таъминлашда ички ишлар органларининг пробация

фаолиятини амалга оширувчи таркибий тузилмаларнинг фаолиятлари кенг

кўламлиги ва ўзига хос серқирралиги билан ажралиб туради. Ушбу йўналишда

уларнинг асосий вазифалари озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган

жазоларга ҳукм этилган шахсларга тегишли тартибда жазо ўтаттириш билан бирга

жамоат тартибининг бузилишига олиб келувчи омилларнинг олдини олиш, жамоат

тартибини сақлаш ҳамда жамоат хавфсизлигининг самарали таъминлашдир.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, жамият ҳар доим ривожланишда бўлганидек, ички

ишлар органлари пробация бошқармаси фаолияти ва иш самарадорлигини янги

босқичга олиб чиқиш бугун замон талабидир. Бошқача айтганда, Ички ишлар

вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармаси жамоат

тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг

профилактикасини амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир

этилишига имкон берган шарт-шароитларини бартараф этишда қонун ва қонуности

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб, фаолиятнинг шакл ва усулларидан ҳамда

хизмат ваколатларидан самарали фойдаланган холда амалга оширишлари мақсадга

мувофиқдир.
Шунингдек, юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини

ривожлантиришга оид муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда Ички

ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармасининг

фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий ҳамкорлигига оид хорижий

тажрибани ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш, яъни улардаги ҳамкорликнинг шакллари,

усуллари ва тамойилларини тадқиқ этиш орқали уларнинг илғор ютуқларини миллий

тизимимиз ва қонунчилигимизга имплеминтация қилиш ўзига хос аҳамиятга эгадир.