Авторы

  • Ҳамдам Бабаханов
  • Файёзбек Узақов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.77816

Аннотация

Ушбу мақола ички ишлар органларида таянч пунктларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришдаги замонавий ёндашувларни кўриб чиқилади. Мақолада, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун таянч пунктларининг аҳамияти, замонавий технологияларнинг жорий этилиши, кадрлар тайёргарлиги ва аҳоли билан ҳамкорлик каби муҳим аспектлар таҳлил қилинади. Муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ҳам кўрсатилган.


background image

41

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ТАЯНЧ ПУНКТЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШНИНГ

ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАРИ

Бабаханов Ҳамдам Қадамович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси

ўқитувчиси, майор

Узақов Файёзбек Асқар ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти иҳтисослиги

бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси 213-ўқув гуруҳи

курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15183913

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 6-aprel 2025 yil

Ma’qullandi:7-aprel 2025 yil

Nashr qilindi: 9-aprel 2025 yil

Ушбу мақола ички ишлар органларида таянч

пунктларининг фаолиятини ташкил этиш ва

мувофиқлаштиришдаги замонавий ёндашувларни

кўриб

чиқилади.

Мақолада,

жамоат

хавфсизлигини

таъминлаш

учун

таянч

пунктларининг

аҳамияти,

замонавий

технологияларнинг жорий этилиши, кадрлар

тайёргарлиги ва аҳоли билан ҳамкорлик каби

муҳим аспектлар таҳлил қилинади. Муаммолар

ва уларни бартараф этишга қаратилган

таклифлар ҳам кўрсатилган.

KEY WORDS

Ички ишлар органлари,

таянч пунктлари, жамоат

хавфсизлиги,

замонавий

технологиялар,

кадрлар

тайёргарлиги,

самарадорлик,

хавфсизликни таъминлаш.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши

курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-тартиботни

таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада

яхшилашга эришилмоқда. Бунда, ички ишлар органларининг жамоатчилик билан

ҳамкорлигини, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда жамоат тартиби сақланишини,

фуқаролар

хавфсизлигини,

жиноятчиликка

қарши

курашишни

бевосита

таъминлайдиган Ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда профилактика

инспекторларининг

ўрни

катта.

Жамоат

хавфсизлигини

таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит

тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика

даражасигача самарали фаолиятни йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий

этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш,

аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш устувор аҳамият касб этади.

Шу ўринда “жамоат тартибини сақлаш” ва “жамоат хавфсизлигини таъминлаш”

тушунчаларига қисқача таъриф бериш ўринлидир.

Жамоат тартиби – бу фуқароларнинг шахсий, жамоат хавфсизлиги, корхона, муассаса,

ташкилот

ва

жамоат

ташкилотларининг

мутаносиб

фаолият

кўрсатиши,

фуқароларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун тўлиқ шароит яратиш, уларнинг

шаъни, қадр-қиммати ҳамда умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга

йўналтирилган ҳуқуқий, ижтимоий меъёрлар асосида жамоат жойларида юзага

келадиган, ривожланадиган ижтимоий муносабатлар тизими.

Жамоат хавфсизлиги – бу шахс, жамият ва давлатнинг жиноятчилик, бошқа ҳуқуққа

хилоф ҳаракатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари, ижтимоий низолар, табиий офат,


background image

42

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

эпидемия, эпизоотия, йирик ҳалокатлар, авария ва ёнғинлардан ҳимояланганлиги

ҳолати ҳисобланади. Жамоат тартибини сақлаш, ўз навбатида, ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олишга хизмат қилади ва жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини самарали

таъминлашнинг кафолати бўлади.

Мамлакатимизда бугунги кунда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»

1

ги ва

«Ички ишлар органлари тўғрисида»

2

ги қонунлари қабул қилинди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя

қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари

тўғрисида»

3

ги ПФ-5005-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан кейинги

йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва

муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда тўсиқ бўлаётганлиги таъқидланиб,

муҳим устивор йўналишлар белгилаб берилди.

2017 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар

органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар

тўғрисида

4

ги ПҚ-2883-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда ўрта ва қуйи

бўғинлар ўртасидаги вазифа ва функцияларни аниқ чегараланишини, шунингдек

ходимларнинг функционал мажбуриятларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари

тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш белгиланди.

2017 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

5

ги ПҚ-2896-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишнинг

асосий йўналишлари белгиланди ва уларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб

ҳисобланиши белгиланди. Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари таянч пунктлари

ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ички ишлар органлари таянч пункти тўғрисида

Низом

қабул қилинди. Ушбу Низом ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолиятининг

вазифалари ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини, профилактика инспекторларининг

ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уларнинг давлат органлари ва бошқа

ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда аҳоли билан ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

1

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»

ги ЎРҚ-371-сонли қонуни

2 2

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги « Ички ишлар органлари тўғрисида» ги

ЎРҚ-407-сонли қонуни

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда «Ички ишлар органларининг

фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5005-сон Фармони

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари

фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2883-сонли қарори.

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори.


background image

43

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

Таянч пунктлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг асосий

қуйи бўғини ҳисобланиб, улар ички ишлар органларининг жамоатчилик билан

ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда жамоат тартиби,

фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка

қарши курашишни бевосита таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Профилактика

инспектори штат бирликларининг сони таянч пункти томонидан хизмат

кўрсатиладиган ҳудуд (маҳаллалар)нинг криминоген вазияти, аҳоли сони ва бошқа

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомда белгиланган меъёрлар асосида

белгиланади.

Таянч пунктларининг асосий вазифаси – ҳуқуқбузарликлар профилактикасини,

айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг

содир этилиши сабабларини, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш,

ўрганиш ва бартараф этиш;

жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва фош этишда, тергов, суд ва суд

ҳужжатларини ижро этишдан яшириниб юрган шахсларни, шунингдек бедарак

йўқолган фуқароларни қидиришда иштирок этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар билан уларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий

ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, ёш авлодни терроризм,

диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга

йўналтирилган ишларни бевосита амалга ошириш;

аҳоли билан унинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий кескинликни

юмшатиш масалаларида тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

ҳуқуқбузарликлардан

жабрланганларнинг,

ғайрижтимоий

хулқ-атворга

эга,

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш

масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари,

ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот

воситалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

2021 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар

органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари

тўғрисида

6

ги ПФ-6196-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда ички ишлар

органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари

босқичма-босқич ташкил этилиши белгиланди. Дархақиқат, маҳалла ҳуқуқ-тартибот

маскани ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланади.

Фармон билан маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини

таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши

курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланиши;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани негизида ҳудуддаги ички ишлар органларининг

тегишли соҳавий хизматлари ҳамда Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг

мувофиқлаштирилган фаолияти ташкил этилиши;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини

тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштириш вазифаси профилактика инспекторига

юкланиши белгиланди.

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтариш чоратадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6196-сон Фармони


background image

44

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички

ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-

тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, жамоат

хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрнатилаётган янги механизмларнинг самарали

амалга оширилишини таъминлашда ички ишлар органларининг роли ва

масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

02.04.2021 йилдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш

бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”

7

ги ПҚ-5050-сон қарори қабул

қилинди.

Мазкур қарор билан Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги низом 1-иловага

мувофиқ тасдиқланди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ-

тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика бош (катта) инспектори

билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида

аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон —

2030» стратегияси тўғрисида»

8

ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига

эришиш, шунингдек, масъул давлат органлари ва ташкилотларининг республика

маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини 2025 йилда

сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Президентининг, 03.01.2025 йилда “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз

муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими

самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-1-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур

қарор

билан

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»

9

ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат

хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун

2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор

вазифа этиб белгиланиб, қуйидаги ишлаш механизмлари жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги таклифлари

маъқулланди:

а) вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида

хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари профилактика кичик инспектори

лавозимини киритиш ҳамда унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклаш:

меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда

талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни

амалга ошириш;

маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар

бўйича белгиланган тартибда баённомалар тузиш;

б) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида

қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш ҳамда манзилли фаолиятини йўлга қўйиш:

меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт

олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика

инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Ички ишлар органларининг жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш

бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5050-сон қарори

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси

тўғрисида» ги ПФ-158-сон Фармони

9

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги Қонуни


background image

45

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш

вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмаларини;

маҳалла

профилактика

инспекторлари

томонидан

аниқланган

маъмурий

ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус

қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий

конвой гуруҳларини;

в) маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини

янада ошириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан эътиборан ички ишлар органлари

профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича

ёрдамчиси лавозимини тугатиш ҳамда бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан мазкур

банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган янги лавозим ва

тузилмаларни ташкил этиш;

г) ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида синов

тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида Ички

ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маъмурий амалиёт

гуруҳлари

фаолиятини

йўлга

қўйиш

ва

улар

зиммасига

профилактика

инспекторларига тушган мурожаатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш

тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларини ўрганиб, таркибида маъмурий

ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан белгиланган ҳужжатларни расмийлаштириш

вазифасини юклаш;

д) айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат

тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш

ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор

ҳаракатланиш тизимини жорий этиш.

Бунда:

маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида,

микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-

қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост

хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилиб, Миллий

гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари доимий равишда хизмат олиб бориши

ташкил этилади;

микроҳудудларда кунлик жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг

олдини олиш, шу жумладан, ижтимоий профилактика тизимини жойида ташкил этиш,

мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш мақсадида ички ишлар органлари

профилактика бош инспектори лавозими жорий этилади ҳамда унинг зиммасига

маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланади.

Таянч пунктларини ташкил этишнинг замонавий йўналишлари бўйича ИТ-

технологиялар, мониторинг тизимлари ва рақамли платформаларнинг фойдаси бўйича

мобил иловалар ва онлайн кузатув тизимларини жорий этиш таклифини илгари суриш

мумкин.

Шунингдек, Инновацион Йўналишлар ва Технологик Янгиликлар бўйича:

Биринчи – Рақамли хавфсизлик тизимлари: Камералар, сенсорлар, ақлли қурилмалар

ва автоматлаштирилган мониторинг;

Иккинчи – Артифициал интеллект ва малакали анализ: Янгиликлар таҳлили,

хавфларни прогнозлаш, воқеаларга тез арада реакция қилиш;

Учинчи – Дронлар: Ушбу технологияларнинг хатарли вазиятларда хавфсизликни

таъминлашдаги ўрни каттадир.


background image

46

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON (YOʻITJ)

Тўртинчи – Малака ошириш: Ички ишлар органлари ходимларини замонавий техника

ва методологиялар билан таъминлаш.

Ички ишлар органларида таянч пунктларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш

замонавий усуллар билан амалга оширилиши зарур. Бу жараёнда инновацион

технологиялардан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва жамоат

хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш керак. Муаммоларни самарали

ҳал этиш ва фуқароларнинг ишончини ошириш учун ички ишлар органлари ва

жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Замонавий

ёндашувлар орқали ички ишлар органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш

ва хавфсизликни юқори даражага кўтариш мумкин.

Фойданилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2023.
2. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги қонуни.

3. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги « Ички ишлар органлари

тўғрисида» ги ЎРҚ-407-сонли қонуни
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда «Ички ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя

қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари

тўғрисида» ги ПФ-5005-сон Фармони

5. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт

тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.– Т,«Ўзбекистон», 2017.–48 б.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар

органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-2883-сонли қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар

органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоратадбирлари

тўғрисида” ги ПФ-6196-сон Фармони.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Ички ишлар

органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш

соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-

тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5050-сон қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон

— 2030» стратегияси тўғрисида» ги ПФ-158-сон Фармони
7. Қадамович, Бабаханов Ҳамдам, and Суннатилло Акмал Ўғли Абдуллоев.

"ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ

ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary

Research and Management Studies 2.2-2 (2024): 20-24..

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2023.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги « Ички ишлар органлари тўғрисида» ги ЎРҚ-407-сонли қонуни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5005-сон Фармони

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.– Т,«Ўзбекистон», 2017.–48 б.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2883-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоратадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6196-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5050-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида» ги ПФ-158-сон Фармони

Қадамович, Бабаханов Ҳамдам, and Суннатилло Акмал Ўғли Абдуллоев. "ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies 2.2-2 (2024): 20-24..