128
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
МАШҒУЛОТИДА ҲАРАКАТЛИ УЙИНЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Холмирзаев Фозил Собиржонович
ТДПУ магистри
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15429847
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:26-aprel 2025 yil
Ma’qullandi:30-aprel 2025 yil
Nashr qilindi: 16-may 2025 yil
Муаллиф ўз мақоласида бошланғич синф
ўқувчиларига жисмоний (маданият) тарбия
машғулотларида
ҳаракатли
ўйинлардан
самарали
фойдаланиш усуллари. Ҳаракатли
ўйинларни ёш авлоднинг соғлом (организм)
ўсишиига ижобий таъсири, ўқувчиларнинг ақлий
эстетик ва маънавий камолотига
ижобий
таъсири масалари кўриб чиқилади.
KEY WORDS
Ҳаракатли уйин, якка
тартибда, кичик гурух, катта
гурух,
саломатлик,
ақлий
ривожланиш,
миллий
уйин,
жисмоний
тайёргарлик,
болалик
даври,
ўсмирлик,
балғат ёши, профессионализм,
жисмоний имконият.
Кириш.
Ҳозирги кунда ёш авлод тарбияси, ақлий (интеллектуал даража) илмий
етуклик ва жисмоний даражасига эътибор қаратиш натижасида омилкор фарзанд
тарбиялаш, камолга етказишда боланинг жисмоний саломатлигига эътибор қаратиш
долзараб масаладир.
Ўсиб, улғаётган ёш авлоднинг тарбия тизимида халқ педагогикаси тажрибаларига
суянган холда ҳаракатли ўйинларни ўтказиш давр талабидир. Зеро, Юсуф Хос Ҳожиб
ёмон, ёмонликка ёндошади, яхши, яхшиликни эса ҳар доим тақдирла, деб бежиз
айтмаган. Маълумки, бугунги ахборотлашган даврда турли маълумотларни тайёрлаш
ва тарқатишга монелик йўқ.
“Халқаро электроалоқа иттифоқи 1 апрел ҳолатига кўра жаҳонда мобил интернет
алоқасидан фойдаланувчилари сони бўйича ўз статистик маълумот-ларини эълон
қилди. Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар йили фойда-ланувчилар сони 20 фоизга
ошиб бормоқда ва 2026-йил охирига қадар жаҳондаги мобил интернет
фойдаланувчилари сони 6,8 миллярдга етади. Хусусан, Ўзбекистонда 2025 йилда
мобил алоқа фойдаланувчилари сони 28 миллиондан ошган” [1].
Ҳар ким, ўз ҳохиш истаги билан ахборот тайёрлаш билан уни тарқатиш имконияти
мавжуд. Мобил алоқа тизимини ривожланиши, нафақат юртимизда балки жаҳон
миқёсида долзарб муаммо сифатида намоён бўлмоқда, чунки жамиятда барча ёш
тоифасидаги инсонлар ўртасида мобил алоқа хизматлари, турли гаджитларга бўлган
эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
“БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти UNESCO бутун дунё бўйлаб
мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда ташкилот
расмий саҳифасида маълум қилинди. Қайд этилишича, UNESCO бундай қурилмалар
ўқувчиларни ўқишдан чалғитиши, уларнинг руҳий саломатлиги ва шахсий
129
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
маълумотлари хавфсизлигига оид муаммоларни келтириб чиқариши сабабли шундай
хулосага келган” [2].
Шу боисдан жамиятда ёш авлодни соғлом вояга етиши учун аввало бола тарбияси ва
камолига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга эътибор қаратиш лозим бўлади.
Мазкур соҳада Бельгия, Испания ва Буюк Британияда олиб борилган тадқиқотларга
кўра, ўқувчиларга мобил алоқа, телефон ва гаджитлардан фойдаланишга тақиқ
қўйилгандан сўнг, нафақат билим кўрсаткичлари самарадорлиги ўсган, балки болалар
саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиб, касаллика чалиниш камайган, айниқса
нисбатан паст ўзлаштирувчи ўқувчиларни ҳар жихатдан кўрсаткичлари яхшиланган.
Чунки, харакатли ўйинлар билан машғул бўлиш туфайли, жисмоний фаолиги ортиб,
болаларда турли ҳаракатли уйинларни тўлақонли бажаришга бўлган иштиёқ ортиши
сабаб, барча хатти-ҳаракатларни умумлаштириб акс эттиришга уринади. Ўйин
болаларни жисмоний сифатларини ўстиришга ёрдам берадиган муҳим воситадир.
Ҳаракатли ўйинлар нафақат жисмоний фаолиятни, балки ижтимоий кўникмаларни ҳам
ривожлантириш учун муҳим ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада
амалга
оширилаётган чора-тадбирлар, айниқса, Президентнинг 2017-йил 7-февралдаги
"Ҳаракатлар Стратегияси" фармонида белгилаб берилган вазифалар орқали ҳам янада
кенгаймоқда.
Фармонда ёшларни жисмоний тарбия билан шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш
тарзини шакллантириш, ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш ва психологик
барқарорлигини таъминлаш каби мақсадлар кўзда тутилган. Бу мақсадларга эришиш
учун жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлар, спорт мусобақалари ва бошқа
фаолиятларни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳаракатли ўйинлар нафақат жисмоний жиҳатдан ривожланишга ёрдам беради, балки
болаларнинг ижтимоий
кўникмаларини, жамода ишлаш
қобилиятини ва
рақобатбардош руҳини ҳам оширади. Шунингдек, жисмоний тарбия орқали болалар ўз-
ўзини бошқариш, сабр-тоқат ва мақсадга эришиш каби психологик жиҳатларни ҳам
ривожлантирадилар.
Шу сабабли, жисмоний тарбия дарслари нафақат соғлом турмуш тарзини
шакллантириш, балки ёш авлоднинг тўғри тарбияланиши учун ҳам муҳим платформа
ҳисобланади. Бундай ёндашув орқали келажак авлоднинг жисмоний ва руҳий
саломатлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишини
рағбатлантириш мумкин.
Адабиётлар таҳлили ва методология.
Мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракатга
бўлган қизиқиш юқори даражада бўлиб, шу даврда боланинг шахий қизиқишларидан
келиб чиққан ҳола уйнашига рухсат бериш билан уйин давомида мустақил ўз-ўзини
назорат қилишга ўргатиш лозим. Болаликда ҳаракатли уйинларни турли восита
(предмет) ёрдамида бажаришга йўналтириш, бола диққатини ошириб, ўз-ўзини
назарот қилиш хусусияти ортиб боради.
“П. Ф. Лeсгафт ўзининг жисмоний машқлар систeмасидаги ўйинларни жисмоний
тарбия воситаси сифатида ифодалайди. У ўйин ёрдамида бола хаётга тайёрланишини
айтади. Ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш учун қўйган талабалари хозирги даврда
ҳам ўз қимматини йўқотган эмас, чунки ҳар бир ўйин ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб,
ўтказилаётган ўйинлар қатнашув-чиларнинг куч ва қобилиятига мос кeлиши,
ҳаракатли
ўйинлар
тизимли
тарзда
ва
мунтазам
равишда
ўтказиш,
иштирокчиларнинг фаол ва мустақил ҳаракат қилиш зарурлигини англаб етади” [3].
130
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
Замонаий бола руҳшуносларининг фикрига кўра, ўйин ўз ўзидан вужудга келмайди,
бунинг учун маълум бир шарт-шароит мавжуд бўлиши керак: а) боланинг онгида уни
ўраб турган олам ва воқелик тўғрисида ҳилма- хил таассуротлардан таркиб топиши;
б) турли кўринишдаги восита ва тарбиявий таъсир усулларининг мавжудлиги;
в) боланинг катталар билан тез мулоқотга киришуви; Бу вақтда катталарнинг болага
бевосита таъсир кўрсатиш услуби ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Таҳлилий асос.
Бу каби объектив шарт-шароитнинг мавжудлиги, миллий ҳаракатли
ўйинларини ташкил этиш, яратиш учун етарли эмас, бунинг учун бола билан катталар
ўртасидаги муносабатни тубдан ўзгартириш лозим. Акс ҳолда болада мустақил хатти
– ҳаракатни вужудга келганидан далолат бермайди. Ўтказилган тажриба синов ва
кузатишлар натижасига кўра, тўпланган маълумотлар шундан далолат берадики,
болаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ривожланиши ижобий таъсир қилиб,
тафаккур тарзи, дунёқараши ва
жисмоний фаолиги билан уйғун тарзда бола
тарбиясига ижобий таъсир қилади. Ҳаракатли ўйинлар, шартли қўйилган мақсадда
эришишга қаратилган онгли фаолиятдир.
Харакатли ўйинларни ташкил қилишдан мақсад, нафақат ёш авлод саломатлигини
сақлаш балки, келажакда мустақил тарзда баскeтбол, волeйбол, хоккeй ва футбол каби
жамоавий ҳаракатли уйинларга нисбатан қизиқиш уйғотишдир.
Хулоса ўрнида.
Педагогик кузатишлар натижасига кўра, жисмоний (маданият) тарбия
машғулотларида мунтазам тарзда ҳаракатли уйинларни кенг йўлга қўйиш, кун
тартибидаги асосий масала болаларни соғломлаштириш ва жисмоний тайёргалик
сифатига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги PF-4947-сонли
Фармони
2. Уляева, Л.Г. Самореализация личности спортсмена как субъекта двигательной
активности: монография -М. : Онто-Принт, 2014. -141 Бароненко В.А. Здоровье и
физическая культура студента / В.А. Баро-ненко, Л.А. Рапопорт. - М.: Альфа М, 2023. -
417 с.
3. Епифанова Я.С. Факторы, определяющие отношение студентов к занятиям
физической культурой и спортом. Екатеринбург: 2018 - С. 79 - 83.