86
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
ЎЗБЕКИСТОНДА VI-VII АСРЛАРГА ОИД КУЛОЛЧИЛИК
БУЮМЛАРИ ТАРИХИ
Ҳамидова Дилфуза. Ўқитувчи.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн
институти
Қосимова Озода. Талаба
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн
институти
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15516960
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:16-may 2025 yil
Ma’qullandi:18-may 2025 yil
Nashr qilindi: 24-may 2025 yil
Мазкур мақолада Ўзбекистонда VI-VII асрларга
оид
кулолчилик
буюмлари
тарихи
илмий
жиҳатдан ўрганилди. Унда Ўзбекистоннинг турли
ҳудудларидаги
археологик
қазилмалардан
топилган
артефактларнинг
ўзига
хос
хусусиятлари, шакли, безаклари тадқиқ этилди.
Асосий эътибор остодонлар тарихига қаратилди
KEY WORDS
кулолчилик,
артефакт,
археология,
ёдгорлик,
зардуштийлик дини, маросим,
сақлаш, тадқиқот, Ўрта Осиё,
ҳудуд.
Долзарблиги.
Ўзбекистон ҳудудидан топилган кулолчилик буюмларининг тарихини
тахлил қилиш, тиклаш ҳамда таъмирлаш жараёнларини ўрганиш, таснифлаш илмий
тадқиқот ишларида ўз аксини топмаганлиги мазкур мавзунинг долзарблигини
белгилайди.
Реставрация ишларининг илмий-амалий
ўрганилиши тарихий
қадриятларни сақлаб қолишда муҳим асосий омил ҳисобланади.
Тадқиқот методлари.
Тарихий ёндашув, холислик, илмийлик, тарихий-қиёсий ҳамда
умумлаштирма таҳлиллар асосида хулосалар бериш, тизимлаштириш тадқиқотнинг
методологик асосини ташкил қилади.
Тадқиқот натижалари. Т
адқиқотда келтирилган маълумотлар илмий асосга эга
бўлиб, унинг асосий хулосалари моддий маданий мерос ёдгорликларини тадқиқ
этишда қўлланилиши мумкин. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта
махсус ўқув юртлари тизимида маъруза ва семинар машғулотларини ўтказишда
фойдаланиш мумкин. Қадимги даврга оид осори-атиқаларни ўрганиш, уларни
максимал даражада сақланиб қолинишига имкон яратади ва уларнинг тарихий-
маданий, илмий ҳамда бадиий қимматини очиб беради.
Милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда
зардуштийлик дини кенг тарқалди. Бу диннинг асослари ибтидоий жамоа шароитида,
одамлар теварак атрофдаги табиатни илоҳийлаштирган бир даврда вужудга келган.
Инсоният жуда қадимдан ўлим ва у билан боғлиқ маросимларга алоҳида эътибор
бериб келган. Археологик маълумотларга кўра, палеолит давридан бошлаб, яъни
неандертал одамлари ўз яқинлари ўлгандан кейин, уларни маълум расм-русумлар
бажариб сўнг кўмганлар [1. – P. 8.].
Зардуштийлар ўшанда олов, қуёш, ер, сув, ой, юлдузларга сиғинганлар ва
уларни муқаддас деб билганлар. Зардуштийлик дини жаҳон динларининг энг
қадимийларидан бири бўлиб, минг йилликлардан ортиқ вақт мобайнида кўпгина Шарқ
халқларининг асосий дини бўлиб келди. Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон халқлари
исломга қадар шу динга эътиқод қилганлар. Хатто ислом кириб келгандан кейин ҳам
87
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
бу дин узоқ вақт мавқеини сақлаб келган. Ибн Сино даврида (Х-ХI асрлар) ҳам шу динга
эътиқод қилувчилар мавжудлиги эътироф этилган.
Илмий манбаларда ёзилишича, Зардуштийлик таълимотига кўра, одамлар
ўлгандан кейин унинг жасадини ерга кўмиш гуноҳ ҳисобланган. Шунинг учун одам
ўлгандан кейин унинг жасадини махсус тепаликка олиб бориб кўмишган. Бу тепаликда
марҳумлар турли ҳайвонларга ем бўлиб, суяклари қолгандан сўнг, уларни йиғиб,
сополдан ясалган идишларга солиб сақлашган. Бу идишларни остадонлар ёки
оссуарийлар деб аташган. Улар хар хил шаклда бўлиб, асоси тўртбурчак бўлган.
Қопқоғида одам гавдаси - ҳумга ўхшатиб ёки ўтирган ҳолатда ясалган. Остадонларнинг
атрофларига эса бўртма тасвирлар ишланган ёки расм чизилган. Бу тасвирларда ўша
даврлардаги урф-одатлар, масалан, аза тутиш воқеалари акс эттирилган. Бундай
остадонлар Ўрта Осиё ерларидан, хусусан Ўзбекистон тупроғидан кўплаб топилган.
Бунга Қувадан топилган сопол буюмларни мисол келтириш мумкин. Маълумки,
қадимги Қува шаҳристонида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида топилган
осори атиқаларни Ҳиндистон, Шарқий Туркистонда аниқланган материлларга
ўхшашлиги, ўрта асрларда улар ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқаларни янада
ривожланганлигини кўрсатади [2. – C. 79]. Бироқ Қува топилмаларини ўзига хос
томонлари борки бу ҳақда тўхтаб ўтиш лозим бўлади. Қува туманидаги Каркидон сув
омбори қурилиши чоғида топилган бронза шокилада ҳам худди шунга ўхшаш
жиҳатлар қайд этилган бўлиб, Н.Г.Горбунова бу ҳақда қуйидагиларни келтирган:
“Мазкур бронза шокила, тумор вазифасини бажарган бўлиши мумкин. Чунки унда
қайсидир илоҳнинг тасвири туширилган. Бироқ уни аниқ бир динга тегишли
эканлигини айтиб бўлмайди. Эҳтимолдан ҳоли эмаски, биз бу ерда маҳаллий
илоҳларни буддавийлаштирилган кўринишига дуч келганмиз” Қизиғи шундаки, ушбу
илоҳнинг чап елкасида ярим ой ва ўнг елкасида Қуёш ҳам акс эттирилган. Ҳолбуки,
буддавийлик динидаги илоҳларнинг иконографиясида Ой ва Қуёш тасвирига дуч
келинмаган. Аксинча Ой ва Қуёш илоҳлари Марказий Осиёдаги маҳаллий илоҳларга хос
белгилар бўлиб, улар Шарқий Туркистон, Хоразм, Панджикент ёдгорликлардаги
суратларда учрайди [3. - С. 355, 357.]. Бинобарин исломга қадар Қува аҳолисини
Зардўштийлик динига эътиқодликларини археологик топилмалар исботлайди.
Чунончи, ярим Ой Зардўштийлик динидаги фаровонлик маъбудаси соҳибжамол
Анахитанинг рамзий белгиларидан бўлган [4. – С. 106.]
Жиззах вилояти ҳудудидан топилган дастлабки, кўп сонли “классик” усулдаги
остадонлар мажмуаси бўлиб, бу пайтгача воҳамиздан фақат 2 дона тасодифан топилган
остадонлар маълум эди. Уструшонада шу пайтгача, яъни топилган мазкур остадонлар
мажмуасига қадар мумтоз остадонлар ниҳоятда кам топилган. Авваллари қайд этилган
остадонлар ҳам ўзига хослиги билан ажралиб турган. Хусусан, оддий лойдан ясалиб,
офтобда қуритилиб, дарҳол фойдаланишга сафарбар қилинган Куркат остадонлари,
Зомин тумани Қизилсой мавзесидан топилган «ўтовсимон» остадон бу тарихий
ўлкадан шу пайтгача топилган кам сонли намуналар эди [5. - С. 190-193]
.
Уструшонада
ҳам исломга қадар бўлган даврда зардуштийликка кенг амал қилинган.
Ўлим билан боғлиқ маросим ва урф-одатларда остадонлар ўрнини сопол идишлар,
хусусан, турли ўлчамдаги хум ва хумчалар бажарган [6. – Б. 141.]. Жиззах шаҳридаги
Қалиятепа шаҳар ёдгорлиги атрофидан, Комил бобо тепа қалъаси маданий
қатламларидан, Зомин воҳасидаги Қўштепа ёдгорлиги, Бирлашган қишлоғидан кўплаб
хум остадонлар қайд этилган [7. – C. 223-225]. Тепа Мулкуш остадонлари маҳаллий соз
тупроқ лойидан қўлда тайёрланган, хумдонда пиширилган, ички ва сирт томонлари
қуюқ, қизғиш рангли ангоб бўёқ билан бўялган. Уларнинг аксарияти овалсимон
шаклда ясалган, узунлиги 45-52 см, эни 17-21 см, баландлиги 15-18 см атрофида бўлиб,
уларнинг орасида иккита майда “болалар остадони” ҳам мавжуд. Остадонлар усти
қисмининг олд тарафи шаҳар, қалъа қўрғонининг мудофаа иншоотлари тасвирини
88
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
берувчи кунгирадор девор шаклида ясалган, унинг ички томонидан идиш қопқоғи зич
жойлашиши учун махсус йўлакчасимон айлана мослама, кунгурадор деворнинг тагига
эса юқорида таъкидланган турли безак ва нақшлар туширилган. Қиёсий таҳлилларга
кўра, Ғарбий Уструшона остадонлари мажмуасини милодий эранинг VII асри иккинчи
ярми VIII аср бошлари билан даврлаш мумкин. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки,
бу ҳудуддаги археология ёдгорликларининг сақланиши ачинарли ҳолатда.
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Хоразм вохасининг хозирги
Қорақалпоқистон худудида жойлашган Қўй-қирилган қалъа, дафн маросимлари
ўтказиш учун эхром сифатида қурилган. Унинг марказий биноси жасадни ёқиш учун
мослашган. Академик С.П.Толстов бошлиқ археологик экспедиция қазув қидирув
ишлари олиб борган. Бу қалъада кўплаб оссуарийлар, кулолчилик буюмлари топилган.
Хоразм оссуарийлари шу жумладан Қўй-қирилган қалъадан топилган оссуарийларни
кўпчилиги одам хайкали шаклида сополдан ишланган. Шундай хайкаллардан
бирининг бўйи 70 см, тик турган аёлни тасвирлайди. Ҳайкалнинг боши, юз томони
анча бузилган ва кўп қийинчиликлардан кейин қайта тикланди. Сочлари орқа томонга
қайрилган, қулоғи очиқ қолган. Қулоғининг ўртасида тешиги бор Оссуарийнинг тагида
оромий алфавитининг МИМ харфлари рельеф шаклида ясалган. Оссуарийнинг олд
қисмида рельеф услубида қўл ясалган ва бизгача синган холда етиб келган. Эгнига
кафан кийган кафтидан кўйлаги чиқиб турибди. Кўйлаги учбурчак нақшлар билан
безалган. Қизил ангоб, сарғиш бинафша ранг хайкалга ранг тасвир туширилган
эхтимоли бор, лекин бизгача етиб келмаган.
Иккинчи хайкал анча мураккаброқ, ўтирган эркак хайкали. Бу хайкалнинг баландлиги
85 см. Думалоқ идишнинг устига жойлаштирилган. Лекин идиш креслога ўхшатиб
ишланган. Худди одам креслода ўтиргандай таасурот қолдиради. 8 – шаклидаги
чордона қурилган, оёғи композицияни тугаши ва креслонинг оёғини эслатади. Калта
кафтан кийгизилган ва кўкраги очиқ қолдирилган. Қўллари алохида ясалган ва кейин
ёпиштирилганга ўхшайди. Ҳайкалнинг боши гавданинг пропорциясига тўғри
келмайди, анча катта қилиб ясалган. Боши ҳам айрим ясалиб, кейин гавдага
ўрнатилганга ўхшайди. Бошининг бўлаклари, кўзи, қулоғи, бурни, лаби, чаккаси айрим
топилган ва уларни бирлаштириб хайкални реконструкция қилиш, яъни ўз холига
келтириш мумкин. Кўзи думалоқ бўртиб чиққан атрофи рельеф қилиб бўрттирилган.
Бурни сал букирроқ ва кичкина нозик тешиклари бор, юпқа лаблари тагига соқоли
жойлашган. Бош кийими қайси бир хайвонни қулоғини эслатади. Бундай бош кийим
кўплаб Парфия ҳайкалларида учратиш мумкин. Орқа мия томони қазиш пайтида
топилмади, шунинг учун ҳам уни реконструкция қилишни иложи бўлмади. Қўй-
қирилган қалъа атрофида кўплаб куйдирилган одам суяклари топилди. Бундан
кўриниб турибдики Қўй-қирилган қалъа яқинида жасадларни куйдирадиган махсус
қурилган бўлаги бўлиши керак. Қўй-қирилган қалъани қурилиш даврига яқин
замонларда, Қўй қирилган қалъадан 200 метр жанубда ниқоб топилган. У сополдан
ишланган, унча катта бўлмаган тепаликдан топилган. Тепалик шу ердан оқиб ўтган
канални қазиш натижасида пайдо бўлган. Бу жойда ёнғин бўлган деган тушунчалар
унча ўринли эмас. Бу ерда жасад ёқиш учун махсус қурилма бўлганлиги тўғрисида
асосий далиллар бор. Кул аралаш лой, кул солинган оссуарийлар кўплаб топилган.
Қўй-қирилган
қалъа
эхромларининг
дахлизларида
кўплаб
тобут
хайкалларнинг бўлаклари топилди. Бу бўлаклар йиғилганда, баъзи қисмлари йўқлиги
учун, хайкал кўринишини тўлиқ тиклаш иложи бўлмаган. Бу оссуарийлар синиғи
олдинги қадимий замонига мансуб. Ҳайкал оссуарийлар қанчалик қадимий бўлса улар
шунчалик кўпроқ одам шаклига яқинлаштириб ишланган, қанчалик бизга яқин бўлса,
шунча кўпроқ думалоқ хайкал шаклида намоён бўлади. Бу қалъадан кўплаб ниқоблар
ҳам топилган. Бу ниқоб эканлигини исботлаш учун уни жуда юпқа рельефдан иборат
эканлиги кифоя. Ниқобинг ўртасида думалоқ тешик бор. Бу ниқоблар жасадни юзини
89
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
беркитиш учун мўлжалланган. Бизгача етиб келган хайкал оссуарийлар, кўза, хум,
оссуарийлар оддий ва ўрта хол одамларга мансуб. Камбағаллар учун оддий лойдан
тайёрланиб қуёшда қуритилган оссуарийлар мавжуд бўлган.
Хулоса.
Хулоса қилиб айтганда диний маросимлар билан боғлиқ буюмлар
асосан тадқиқ этилаётган худудларда Зардуштийлик дини, кўмиш маросимлари билан
боғлиқ ҳолда ривожланган. Уларнинг аксарият қисмидаги тасвирлар ўша даврда
яшаган одамларнинг кундалик ҳаёти, урф-одатлари билан боғлиқ бўлиб, Хоразм
худудидан топилган остадонларнинг умумий кўриниши инсон қиёфасидаги ҳайкал
кўринишида бўлса, Сўғд, Бақтрияники бир-бирига ўхшаган бўлган ва умумий
кўриниши ўша давр меъморий биноларини эслатган. Бунга сабаб, ўша даврдаги
одамлар, остадонлар нариги дунёда мархумнинг уйи сифатида хизмат қилади деб
ўйлашган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Origine. Origine et evolition de L`homme. Paris, 1984. - p.8.
2.Булатова В.А. Древняя Кува. - Ташкент, 1972. – C. 79.
3.Негматов Н. Н. Резное панно дворца афшинов Уструшаны. В кн. Памятники культуры.
Новые открытия. Ежегодник. - М 1976., 1977, - С. 355, 357.
4.Рапопорт Ю.А. Из истории религии древнего Хорезма, - М., 1971. – С. 106. 5.Грицина
А.А. Уструшанские были. - Ташкент, 2000. - С. 190-193.
6.Пардаев М.Ҳ. Комил бобо тепа қалъаси. // ЎММТ. 32-нашри. - Тошкент, Фан. 2001. – Б.
141.
7.Грицина А.А. О погребениях в хумах в Зааминском тумане. //ИМКУ. Вып. 30.
Самарканд, 1999. - С. 223-225.