82
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
ТЕРГОВ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШИ
ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ОИД ФИКР -
МУЛОҲАЗАЛАР
Абдреимов Азамат Азатович
ИИВ Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси
ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14208178
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil
Ушбу мақолада тергов соҳасининг ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органларида тутган ўрни, тергов соҳасида
малакали кадрларга бўлган зарурат ва малакали
кадрларнинг соҳада тутган ўрни, амалий иш
фаолиятида терговчиларнинг малакасини ошириш
зарурияти ва малака ошириш жараёнларини
сифатли ташкил этиш ҳамда терговчининг
малакасини оширишда замонавий чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш, ушбу масалада мавжуд айрим
камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва
тавсиялар.
KEY WORDS
Тергов,
таълим,
ходим,
терговчи, жисмоний, касбий
ва психологик тайёргарлик
,
малака,
кўникма,
ўқув
дастури.
Кундан кунга замонавий технологияларнинг ривожланиши билан бир қаторда
жиноят усуллари ҳам ривожланиб, янгидан янгилари пайдо бўлиб бормоқда. Яъни,
жамиятимизда технологик ривожланиш билан бирга жиноятчилик ҳам эволюцион
ривожланмоқда, кибержиноятлар, интернет орқали фирибгарликлар ва маълумотлар
ўғирланиши каби янги турдаги жиноятлар юзага келмоқда. Бу каби жиноятларни фош
этиш ва тергов қилишда анъанавий усуллар етарли эмаслигини инобатга олсак,
терговчилар кибержиноятчилик, суд киберэкспертизаси ва ахборот технологиялари
соҳасида замонавий билимларга эга бўлишлари зарур.
Хўш тарихий даврларни босиб ўтган тергов органларида ҳозирги кунда кадрлар
салоҳияти қандай?!
Тергов соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан, кадрлар соҳасида
айрим камчиликларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳолатдир, тергов соҳасида
кадрларнинг билим савиясининг даражаси тергов сифатига, фуқароларнинг ҳуқуқлари
таъминланишига, жиноятларнинг тўла ва иссиқ изидан фош бўлишига,
жиноятларнинг олди олинишида ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳозирги кунда ушбу соҳада амалий иш фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг
билим даражаси ва малакасини оширишда олиб борилаётган чора-тадбирларга назар
ташласак, айрим камчиликларнинг борлигига гувоҳ бўламиз.
Яъни, тергов ходимларининг малакасини оширишда уларнинг иш фаолиятида
айрим зиддиятлар, вақт тиғизлиги, иш фаолиятининг тўғри ташкил этилмаганлиги
ҳамда ўтказилаётган малака ошириш жараёнларининг ходимга фойдали жиҳатлари
83
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
камлигига гувоҳи бўламиз, шу боис ушбу айрим камчиликларни ҳал этиш учун
қуйидаги таклифларни ишлаб чиқиб, амалий фаолиятга татбиқ этиш лозим бўлади.
Амалий иш фаолиятини бошлаб, давом эттираётган тергов ходимлари ва бошқа
тергов соҳаси ходимларининг малакасини ошириб бориш мақсадида, мукаммал,
замонавий ҳамда ижобий натижа бериши исботланган, назария ва амалиётни боғловчи
ўқув машғулоти жараёнини ташкил этиш лозим.
Терговчи малакасини ошириш - жамиятнинг ҳуқуқий тизимида муҳим аҳамиятга
эга бўлган масаладир.
Биринчидан
, терговчининг малака ва билим савиясини ошириш учун таълим ва
малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш муҳимдир. Бунда замонавий
технологиялар, криминалистика ва психология соҳасидаги билимларни қўллаган
ҳолда тергов соҳасининг иш фаолиятидаги муаммоли ҳолатларни ҳал қилишда ижобий
иш тажрибалардан ташкил топган, қонун нормаларига асосланган ўқув дастурларини
яратишни йўлга қўйиш ва ушбу ўқув дастурларини жойларга тарқатиб, шу асосда
марказлашган ўқув процессларини ташкил қилиш лозим,
Иккинчидан
, тергов соҳаси ходимларининг малакасини оширишда Республика
миқёсида “мастер класс” кўринишида ўқув жараёнларини ўтказишни йўлга қўйиш,
яъни бунда бутун республиканинг суд ва тергов соҳаларида учрайдиган муаммоли
ҳолатлар ва ушбу ҳолатларнинг ечимлари бўйича қонуний асосланган ютуқлар ҳамда
иш тажрибаларни ўқув дастур асосида ходимларга етказиб бериш лозим, ушбу мастер
класс ўқув жараёнларида барча тергов ходимларини қамраб олиш мақсадида, бир
йилга мўлжалланган ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳар ҳафта якуни бўйича ўқув
жараёнини ташкил этиб, бунда ўқув дастуридаги маълумотлар такрорий турда олиб
борилиши зарурлиги, сабаби ҳар ҳафталик ўқув жараёнида мастер классда иштирок
этмаган тергов ходимларини қамраб кетиш механизмини шакллантириш лозим, ушбу
механизмни шакллантиришдан мақсад тергов соҳаси ходимларининг иш
фаолиятидаги тиғизлик ва бошқа ташкилий масалаларга тўғри ечим топиш
зарурлигидир.
Яъни, тергов органларидаги ташкилий муаммолар, масалан, ресурслар
етишмаслиги, малакали мутахассислар камлиги, терговчиларнинг иш шароитлари ва
ҳоказо ушбу барча муаммолар терговчи малакасини оширишга салбий таъсир
кўрсатади.
Учинчидан
, малака ошириш мақсадида ўтказиладиган мастер класс ўқув
жараёнини ташкил этиш ва уни олиб боришда, ўқув жараёнидаги маълумотлар
иштирокчиларга содда ва тушунарли турда етказиш мақсадида, ўқув дастуридаги
барча маълумотлар тергов соҳасидаги тажрибали ходимлар томонидан етказилиши,
дастурдаги муаммоли вазиятлар (казусли ҳолатлар) ва ушбу муаммоли вазиятларнинг
қонуний асосланган ечимлари иштирокчиларга тушунарли турда етказиб берилиши
ҳамда бу бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитиш билан бирга тажриба
алмашиш йўлга қўйилиши лозим. Бу эса иш фаолияти давомида терговчиларнинг
тергов сифатини ошириш учун ҳамда муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини
яхшилайди.
84
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Берилган таклифлар натижасида, тергов тизими иш фаолиятининг
кўрсаткичлари сифат жиҳатдан яхшиланишига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари таъминланишига эришилади.
Ҳозирги даврда билимларнинг ҳаётий даври жуда қисқа. Агар ўрта асрларда юз
йилда бир марта технология янгиланган бўлса, кейинчалик бу давр 50-20 йилга
қисқарди, ҳозир эса билимларнинг ҳаётий даври 3-5 йилдан кўп эмас, ваҳоланки бошқа
юқори технологик соҳаларда ундан ҳам кам, шунинг учун бугун университетга ўқишга
кирган талабанинг билимлари унинг ўқишни тугатгунига қадар эскириши мумкин.
Бундан узлуксиз таълим ва мунтазам малака ошириш тизими долзарблиги тўғрисида
тезис пайдо бўлади, бу БМТнинг “бир умрга таълим эмас, балки бутун умр давомида
таълим” шиорини тасдиқлайди”
1
, “Таълим пировардида инсон ҳаёти давомида унга
турли таълим хизматлари тўпламини тақдим этишга қодир бўлган ижтимоий-маданий
институт бўлиши лозим. “Бир умрга таълим” принципидан “бутун умр давомида
таълим” принципига ўтишни таъминловчи таълим тизими ва унинг муассасалари
тузилиши зарур”
2
. Г.Н. Константинов ва С.Р. Филонович “Бир неча ўн йиллар аввал
таълимнинг расмий жараёни кўпчилик инсонлар учун олий таълим дипломини олиш
билан якунланар эди. Ҳозир университет дипломини олиш умр давомидаги таълим
жараёнидаги қадамлардан фақат биттасидир”
3
деб бежизга таъкидламаганлар.
Терговчиларнинг малакасини ошириш ва касбий маҳоратларини ривожлантириш
ҳар бир давлатнинг ҳуқуқ-тартибот тизимида жуда муҳим ўрин тутади. Чунки
самарали тергов жараёни фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,
жиноятларни очиш ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хорижий
давлатлар терговчиларнинг малакасини оширишда турли метод ва ёндашувлардан
фойдаланадилар, бу эса тергов амалиётининг ривожланишига ижобий таъсир
кўрсатади.
Яъни, Касбий тайёргарлик дастурлари - кўпгина хорижий давлатларда
терговчиларни тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказлари ва академиялар мавжуд.
Масалан, АҚШда ФБР Академияси (FBI Academy) ва Буюк Британияда Қироллик
терговчилар академияси (College of Policing) терговчиларнинг малакасини ошириш
учун юқори стандартларга эга. Бундай марказларда терговчиларга нафaқат назарий
билимлар, балки амалий машқлар ва тажрибавий кўникмалар ҳам ўргатилади.
Замонавий технологиялар ва қўлланмалар - бугунги кунда жиноятларни тергов
қилишда ахборот технологиялари катта аҳамиятга эга. Хорижий давлатлар
терговчиларни киберхавфсизлик, электрон далилларни таҳлил қилиш, ахборот
базалари билан ишлаш каби замонавий технологиялардан фойдаланишга ўргатишади.
Масалан, Германия ва Японияда терговчиларни турли дастурий таъминотлар ва
маълумотлар таҳлил қилиш воситаларига ихтисослашган курслар орқали ўқитишга
алоҳида эътибор қаратилади.
1
Акрамова Ш.Г. Роль человеческого капитала в обеспечении устойчивого инновационного развития //
Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 2014. – 2. – 11 с.
2
Шумейко А.А. Интернационализация и регионализация высшего образования как фактор развития
конкурентоспособности университета // Современные проблемы науки и образования, 2015. № 6. – 6 с.
3
Константинов Г.Н., Филонович С.Р. Университеты, общество знания и парадоксы образования //
Вопросы образования, 2005. – 4. – С.114
85
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви - кўплаб хорижий давлатлар
терговчиларнинг халқаро даражадаги малакасини оширишга қаратилган дастурларни
амалга оширади. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларида Евроюст ва Европол каби
ташкилотлар терговчилар ўртасида тажриба алмашинуви ва қўшма амалиётлар
ўтказишни йўлга қўйган. Бу орқали терговчилар турли давлатлардан ўрганилган
илғор амалиётларни ўз мамлакатларига жорий қилиш имкониятига эга бўладилар.
Терговчиларнинг малакасини ошириш жараёнида жиноятчиликка қарши
курашиш билан бир қаторда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одил судлов ва этник
нормаларга риоя қилиш муҳим ўрин тутади. Франция ва Канада каби мамлакатларда
терговчиларга инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши кураш ва ёлғон гувоҳликдан
сақланишга оид махсус курслар ўтказилади. Бу тергов жараёнида қонунга мувофиқ ва
адолатли ёндашувни таъминлайди.
Психологик тайёргарлик ва стрессни бошқариш - терговчилар доимий равишда
жиноятчилар билан ишлашлари сабабли улар руҳий босимга дуч келадилар. Хорижий
давлатларда, хусусан, Австралия ва Швецияда терговчиларни стресс бошқариш,
психологик тайёргарлик ва муаммоли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қилишга
ўргатиш мақсадида махсус тренинглар ўтказилади. Бу уларнинг касбий
самарадорлигини оширишга ва саломатликларини сақлашга ёрдам беради.
Хорижий давлатлар тажрибаси терговчиларнинг малакасини оширишда
комплекс ёндашувни талаб қилади. Бу фақатгина назарий билимларни ошириш эмас,
балки замонавий технологиялар, халқаро ҳамкорлик ва психологик тайёргарликни ўз
ичига олади. Дунё давлатлари терговчиларнинг малакасини доимий равишда ошириш
орқали қонун устуворлигини таъминлашда муҳим қадам ташламоқдалар.
Бу тажрибалардан Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ҳам ўз ҳуқуқ-тартибот
тизимини такомиллаштиришда фойдаланишлари мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мақолада кўрсатилган муаммо ва
таклифларим натижасида, давлатимиз томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни ўз ваколатидан келиб
чиқиб бажариб келаётган тергов тизими ходимларининг билим салоҳияти ҳамда
тажрибаларининг ижобий томонга ўзгаришига, тергов тизимида тажрибали тергов
ходимларининг сони ошишига ва тергов сифатининг яхшиланишига олиб келади.
Терговчиларнинг
малакасини
ошириш
нафақат
уларнинг
шахсий
ривожланишлари учун, балки жамиятнинг хавфсизлигини таъминлаш, адолатли
тергов ва қонунийликни сақлаш учун ҳам жуда муҳимдир.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг самарали фаолият кўрсатиши жамиятда қонун
устуворлиги ва тинчликни таъминлашнинг асосий кафолатларидан бири ҳисобланади.
Шу боис, терговчиларни амалий иш фаолиятга сифатли кадр қилиб тайёрлаб бериш ва
уларнинг малакасини оширишига алоҳида эътибор қаратиши лозимдир.
REFERENCES:
1.
Акрамова Ш.Г. Роль человеческого капитала в обеспечении устойчивого
инновационного развития // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 2014. – 2. – 11
с. (мурожаат қилинган вақт: 17.10.2024).
86
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
2.
Шумейко А.А. Интернационализация и регионализация высшего образования как
фактор развития конкурентоспособности университета // Современные проблемы
науки и образования, 2015. № 6. – 6 с. (мурожаат қилинган вақт: 17.10.2024).
3.
Константинов Г.Н., Филонович С.Р. Университеты, общество знания и парадоксы
образования // Вопросы образования,
2005. – 4. – С.114 (мурожаат қилинган вақт: 17.10.2024).