Авторы

  • Азамат Абдреимов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
  • Ўлмасжон Сайфуллаев
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56677

Ключевые слова:

Фирибгарлик банк операцияси алдаш суистеъмол қилиш фирибгар хаккер фош этиш олдини олиш чора-тадбирлар.

Аннотация

ушбу мақолада фирибгарлик жиноятларининг содир этилиш хусусиятлари, усуллари ҳамда уларни аниқлаш ва олдини олишга доир олимларнинг қарашлари ҳамда суд-тергов амалиётидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этишга оид фикр-мулоҳазалар юритилган.


background image

69

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР

Абдреимов Азамат Азатович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14208164

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

ушбу мақолада фирибгарлик жиноятларининг содир
этилиш хусусиятлари, усуллари ҳамда уларни
аниқлаш ва олдини олишга доир олимларнинг
қарашлари ҳамда суд-тергов амалиётидаги мавжуд
муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этишга оид
фикр-мулоҳазалар юритилган.

KEY WORDS

Фирибгарлик,

банк

операцияси,

алдаш,

суистеъмол

қилиш,

фирибгар хаккер, фош этиш,
олдини

олиш,

чора-

тадбирлар.

Бугунги кунда жамиятимизда кўп учраётган жиноятлардан бири бу фирибгарлик

жиноятидир. Шу сабабли ушбу жиноят тушунчаси, уни олдини олиш чоралари ўзининг
долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради. Зеро, сўнги йилларда, бозор иқтисодиёти
шароитида ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш жиноятининг сезиларли даражада
кенгайиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида, суд-тергов органлари томонидан ушбу
турдаги

жиноятларни

кўриб

чиқиш

амалиётининг

мураккаблашишига,

жиноятчиликни олдини олиш бўйича фуқаролар, айниқса жиноят бўйича жабрланувчи
бўлишга мойил бўлган содда, ишонувчан шахслар ўртасида кенг қамровли тарғибот
ишлари олиб бориш заруратини олдимизга кўндаланг қўйди.

Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп

тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қўлга киритишдан иборат бўлади.
Фирибгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат унинг содир этилиши усули, балки
қонунда махсус белгиланган тажовуз қилиш предмети ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши,

шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади

.”

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг

негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини
ривожлантириш

ва

ҳалол

рақобат

учун

шарт-шароитлар

яратади,

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.


background image

70

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий

жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган

ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум
этилиши мумкин эмас.

” дейилган.

1

Жиноятни содир этиш усулларининг ўзига хослигига қараб фирибгарлик

икки турга ажратилади:

-алдаш йўли билан талон-тарож қилиш;
-ишончни суистеъмол қилиш йўли билан талон-тарож қилиш.
Алдаш фирибгарлик билан талон-тарож қилиш усули сифатида айбдорни

ҳақиқий мақсадларига (масалан, мулкни қайтариб бермаслик мақсадида қарзга олиш);
предметга унинг нархи, миқдори ва сифатига (рангли металлардан фойдаланган ҳолда
тилла буюмлар сифатида ҳар хил нарсалар ишлаб чиқариш, тўлиқ бўлмаган товарни
тўлиқ нархида сотиш) талуқли бўлиши мумкин. Алдаш, шунингдек, фирибгарнинг
шахси, унинг мансаби ва ижтимоий мавқеи, касбига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Ишончни суистеъмол қилиш деганда, айбдор шахс томонидан ўзганинг мулкини

қонунга хилоф равишда ўз фойдасига олиш учун ўзи ва мол-мулк эгаси ёхуд мол-мулк
эгалиги ихтиёрида турган шахс ўртасида алоҳида, ўзаро ишончга асосланган
муносабатлардан қонунга хилоф равишда мулкни ўз фойдасига олиш учун
фойдаланиши тушунилмоғи лозим. Ишончга асосланган муносабатлар фирибгар ва
жабрланувчи шахс ўртасида прокат, ижара, олди-сотди, топшириқ шартномаси ва
ҳоказоларда вужудга келиши мумкин.

Фирибгарлик жиноятларининг бошқа жиноятларга нисбатан кўп содир

бўлганлиги ўрганилганида, ахборот технологиялари соҳасидаги фирибгарликлар,
ўқишга киритиб қўйиш, ишга киритиб қўйиш, автомашина олиб бериш, чет элга ишга
юбориш, пластикдаги пулни нақдлаштириб бериш, кредит олиб бериш, пулларини
кўпайтириб бериш (перамида) туридаги фирибгарликлар нисбатан кўп содир
бўлганлиги аниқланди.

Ижтимоий турмушда инсонлар ўзаро бир-бирлари билан муомала қилар экан,

улар орасида турли хил муносабатлар ўрнатилади. Айримлар соф, ҳалол йўл билан,
ўзгалар ҳақидан қўрққан ҳолда бу муносабатни ўрнатса, айримлар инсонларнинг
соддалиги, ишонувчанлигини суиистеъмол қилади.

Ахборот

технологиялари,

интернет

орқали

амалга

оширилаётган

фирибгарликлар ҳам кўп учраяпти. Фирибгарликларнинг кўпчилик қисми
фарзандининг олий ўқув юрти талабаси бўлиши орзусидаги ота-онага нисбатан
қилинади.

Хўш, фирибгарлик жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?
Фирибгарлар домига тушаётганлар шунчалик соддами ёки фирибгарлар

бошқаларни ўта гўл ҳисоблашадими?

Фирибгарлик жиноятини содир этиш услублари диққатимизни тортди. Содир

этилган фирибгарликларнинг ахборот технологиялари орқали, ўқишга киритиб

1

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41,65-моддалар. 30.04.2023 й. https:// lex.uz /docs /6445145

//6445677


background image

71

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

қўйиш, ишга киритиб қўйиш, тадбиркорлик соҳасида бирга ишлаш, чет элга ишга
юбориш, уй-жой олиб бериш каби турлари кўпайиб кетган.

Мазкур турдаги фирибгарлик жиноятларининг кўпи ёшлар, аёллар, муқаддам

судланганлар, ишламайдиганлар томонидан содир этилган.

Фирибгарлик шахсият муаммосими ёки жамият?

Жамият индивидуалликдан шаклланган. Яъни битта хусусийлик вужудга келиб

умумийликка айланган. Шу хусусийликнинг ичида товламачилик, фирибгарлик,
бировнинг ҳақидан қўрқмаслик уруғланса, бу юқумли бўлади. “Aҳмадбой воқеаси”да
ҳам бир киши келиб, шу ишни қилди. Жуда катта натижага эришдим деганидан кейин
унга бошқалар эргашди. Бу оломон психологияси дейилади.

Қачонки, жамиятнинг ичида фильтр, яъни ўз хавфсизлигини таъминлаш, қонун

устуворлигига шахсан ҳар бир инсон ўзи жавобгар эканлиги тан олинмаган тақдирда
оломон психологияси ишлаб кетади.

Фуқаролар фирибгарлар домига қандай илиниб қолмоқда?

Фирибгарларнинг ўзлари ҳам ўзларини “фирибгар” деб билишадими, тан

олишадими? Йўқ, албатта. Уларнинг ҳеч бири қилмишини тан олмайди, аксинча,
мақсади одамларга ёрдам бериш бўлганини таъкидлашади.

Одатда бу жиноят қурбонлари жуда тез ишонувчан, кундалик турмушда юзага

келадиган муаммоларни ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан онсон ҳал қилишни
истайдиган ва етарли даражада ҳуқуқий билимларга эга бўлмаган шахслардир.

Бу тоифадаги жиноятларнинг латентлилиги (рўйҳатга олинмаганлиги) юқори

эканлигини таъкидлашимиз зарур. Мазкур мавзу бўйича номзодлик ва докторлик
диссертациясини ҳимоя қилган Н.Борзенков шундай дейди: «Фирибгарларга
бепарволик, пала-партишлик, анқовлик қўл келади, яъни мазкур жиноятнинг содир
этилиши кўп жиҳатдан жабрланганларнинг ўз феъл-атворига боғлиқдир. Улар кўпинча
ноқонуний бойлик орттириш ёки белгиланган меъёр ва қоидаларга хилоф тарзда
бирор қулайлик, моддий ашёга эга бўлиш мақсадида шубҳали битимлар тузадилар».

2

Бугунги

кунда

фуқароларимизнинг

деярли

барча

қатлами

ахборот

технологиялари

соҳаси

иштирокчисига

айланган,

шу

муносабат

билан

фуқароларимизнинг жуда кўпчилик қатлами “

хавфсиз иштирокчи

” яъни ахборот

алмашинувда

белгиланган

хавфсизлик

чораларини

кўрмаслиги,

ахборот

технологиялари соҳасида эътироф этиладиган талаб қоидаларга риоя этмасликлари
сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлик жиноятининг камайиш ўрнига кўпайиб

бораётганлигига яна бир асосий сабаблардан бири, фуқароларга хизмат кўрсатиш
турларининг қонунийлаштирилишида ўзгармас қатъий талаб жорий этилмаганлиги
ҳамда қонунийлиги таъминланиб йўлга қўйилган хизматларнинг жамиятда ўрни
мустаҳкамланиб, фуқароларни қамраб олиб, ўзига жалб қилиш тартиби
шаклланмаганлиги, оқибатда эса фуқаролар томонидан қонуний ягона хизмат
кўрсатиш тизимидан фойдаланишда англашмовчиликлар юзага келаётганлигидир.

Бу эса, фуқаролар ўртасида олди-берди, савдо-сотиқ ишларини амалга оширишда

сотувчининг ёки сотиб олувчининг “чув” тушишига олиб келмоқда, бу қандай рўй

2

Қаранг: Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы квалификации). М., 1971.


background image

72

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

беради, ҳар доим сотувчи ўз мулкини қиммат ва тез сотишни, сотиб олувчи эса арзон
турдаги мулкга тезкорлик билан эгалик қилишни мақсад қилади, бу эса фирибгарнинг
ўз “ўлжаси”нинг ишончига тез, осон киришига асосий қурол вазифасини ўтаб
келмоқда.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида фуқаролар орасида ўзининг моддий

етишмовчилик кўринишидаги эҳтиёжларини қондириш мақсадида фирибгарликнинг
турли хил кўринишларидан фойдаланиш ҳоллари ҳам мавжуд.

Р.А.Собиров таъкидлаганидек, «Фирибгарлик билан алдашда ҳамиша унга

жавобан ўзини қандай тутишга эътибор қаратилади, яъни алдаётганда, асосан фақат
чалғитиш учун ҳаракат қилинмайди, балки алданаёттан шахснинг ўзини маълум
ҳолатда тутишга кўндиришга ҳаракат қилинади».

3

Шу билан бирга, алдашда ўзининг асосий мақсадига, яъни алданган киши

жиноятчига ўз мулкини ёки мулкий ҳуқуқини ихтиёрий суратда беришига эришиш
кўзда тутилади. Фирибгарлик қилаётганда айбдор шахс ўзи баён этаётган ахборот
ёлғон эканлигини билиб, тушуниб туради ва маълум усуллар билан онгли равишда
жабрланувчини чалғитади.

4

Доимо ёдда тутинг: замонавий фирибгар - жуда тажрибали руҳшуносдир. Сизнинг

паришонҳотир, хушёрлиги сусайган қиёфангиз улар учун мисол бир «таклифнома».

Фирибгарлик жиноятининг ҳозирги кунда яна бир авж олган турларидан бири, бу

фуқаролар ўз қўлларида тўпланиб турган пул маблағларини қандай йўллар билан
ишлатиб сармоя олишни билмаганлиги, ушбу ҳолатдан бевосита ёки билвосита хабар
топган “зукко тадбиркорлар” ушбу фуқароларнинг пулларини кўпайтириб беришни
ваъда қилиб, “перамида” кўринишидаги ўйинлар ташкил қилиш орқали қисқа вақт
ичида бир неча мингта жабрланувчиларнинг мулкига эгалик қилмоқда.

Мазкур турдаги жиноятларнинг ўсишига яна бир асосий сабаблардан бири,

ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлатимиз томонидан
берилаётган имкониятларнинг орасида банк ва кредит тизими жорий этилганлиги,
айрим фуқароларнинг кредит олиш йўлида банк соҳаси томонидан уларга
кўрсатиладиган айрим турдаги “

мураккаб кўринишли

” хизматлари, айрим “

уддабурон

фуқароларимизнинг шу банклар билан яқин алоқа ўрнатиб олишига туртки бўлиши,
натижада ушбу “

уддабурон

” фуқароларимиз қолган фуқароларимизга банкдаги

ишларини осон битишини, тез орада номларига кредит чиқариб берилишини, айрим
қисмини ўзлари ҳам тўлашини айтиб, худди “

ёрдамчи шерик

” хизматини таклиф этиб,

айрим фуқароларимизнинг соддалигидан фойдаланиб, уларнинг жиноят қурбонига
айланиб қолишига олиб келмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш,

фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар
ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

3

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск, 1993 С-131.

4

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического имущества, совершенного путем

мошенничества «Уголовно-правовые меры борьбы с преступностью» J . 1997 29-б.


background image

73

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Шу билан бирга, бугунги кунда ўзгалар мулкини талон-торож қилишга

қаратилган жиноятларнинг кўплаб содир этилиши, давлат ва жамият иқтисодий
негизларига жиддий зарар етказмоқда.

Шу тариқа, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ

жиноятлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш
туридаги жиноятлар сони йилдан-йил кескин ортиши давом этмоқда.

Биз жамият сифатида мақсадга кимнидир алдаш ёки қайсидир фирибгарга

мурожаат қилиш билан эмас, мушкул ва мураккаб
кўринса-да, ҳалол меҳнат орқали эришишни тарғиб қилишимиз, фарзандимизни тўғри
йўналтиришимиз лозим.

Ушбу

турдаги

фирибгарликларнинг

олдини

олишда,

фуқароларимиз

фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, ушбу жиноятнинг жабрланувчиси бўлиб
қолмаслиги учун, аваламбор ҳаётида ва кундалик турмушда юзага келадиган
муаммоларни ечимини ўзгаларни ёрдамисиз топишга ҳаракат қилиш, агарда ўзининг
ёрдамини ёки хизматини таклиф қилаётган шахсни ҳаракатлари қонунийлигига шубҳа
пайдо бўлса, бу ҳолатда бу каби таклифларни дарҳол рад этиш, ҳаётида дуч келадиган
ҳар қандай муаммо ва саволларга қонуний ечим топиш учун давлат органларига
мурожаат қилиш лозим бўлади.

Шахснинг ўзи томонидан ўз эҳтиёжларини битказиш мақсадида жиноятнинг

келиб чиқишига сабабчи бўладиган бўлса, қонунчилигимизга тегишли нормалар
киритиб, ушбу шахснинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо бериб, уларга ҳам қонуний
таъсир чораларини ишлаб чиқиш лозим.

Фуқароларимизнинг ахборот алмашинувда фойдаланаётган уяли алоқа

воситалари ёки шу турдаги технологик қурилмаларига, фуқарони хаккерлар ҳужмидан
сақлаш мақсадида кунлик огоҳлантирувчи сигналларнинг белгиланган вақт ичида
келиб туришини йўлга қўйиб, бу эса ушбу фуқаронинг “

фирибгар хаккер

” қурбонига

айланиб қолишидан малъум даражада сақланишига, фуқароларда иммунитетнинг
пайдо бўлишига сабабчи бўлади.

Фуқароларимизнинг олди-берди, савдо-сотиқ ишларини амалга ошириши учун

қонунийлаштирилган, белгиланган хавфсиз хизмат кўрсатиш рухсатномасига эга
бўлган, фуқароларга қулай, энг асосийси соддалаштирилган турдаги ҳамда енгиллик
берадиган ягона хизмат турларини ташкил қилиш лозим.

Ҳақиқатга тик қарайдиган бўлсак, фирибгар айримларимизнинг қўшнимиз ёки

дўстимиз бўлиши ҳам мумкин. Бироқ шўролар тузумидан қолган лоқайдлик, сен менга
тегма, мен сенга тегмайман қабилидаги кайфият ҳамон бизни тарк этмагани сабаб
фирибгар жиноятчи ва нияти бузуқ ғаламисларга орамизда бемалол ҳаракат қилиш
имконини туғдириб бермоқдамиз. Бепарволик қилмасдан ўз вақтида ана шундай
шахсларнинг қора қилмишларига чек қўйилишига ўз ҳиссамизни қўшиш орқали шу
турдаги жиноятнинг ва жиноят оқибатида жабрланган шахснинг кўпайиши олдини
олган бўламиз.

Фирибгарлик жиноятининг олдини олишда асосий ишлардан бири бу,

қонунчилик нормаларини такомиллаштириб боришдир, яъни фирибгарлик деб
баҳоланаётган жиноят турларининг кўпчилик қисмини фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлар доирасида кўриб чиқишни йўлга қўйиш ва буни қонун нормаларида ўз


background image

74

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

аксини топтириш, қонунчиликка қандай муносабатлар жиноий ёки фуқаролик
муносабатлар бўлишини ёққол, тушунарли турда кўрсатиш, сабаби ҳозирги кунда
фуқароларимиз онгида шундай салбий тушунча шаклланиб қолган бўлиб, яъни икки
томон муносабатида кимдир жабрланиб қолиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идораларига ишониб, улар орқали ўз мулкини қайтириши мумкинлигини ўйлашидир,
бу эса давлат идораларининг фуқаролар олдида ўз бурчини бажаришда ноқонуний
ҳаракатлар содир этишига, фуқаро ҳуқуқини таъминлаш давомида иккинчи
фуқаронинг ҳуқуқини паймол қилиши ва ҳакоза ноқонуний ҳаракатлар содир
бўлишига олиб келади.

Шунинг учун, фуқаролар ўртасидаги аксарият кўпчилик муносабатларни

фирибгарлик жинояти деб баҳоламасдан, ушбу ишларни фуқаролик институтида
кўриб чиқилишини ташкил қилиш лозимдир, бунинг натижаси фуқаронинг ўзи
ҳуқуқий муносабатларга киришишга мажбур бўлади, қарама-қарши томоннинг
ҳаракатларига суд-ҳуқуқ босқичида шахсан ўзи ҳам баҳо бериши, ушбу шахснинг
ҳуқуқий онгги шаклланишига, бу ўз навбатида аҳолимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги
ошишига ҳамда фирибгарлик ҳаракатларининг олдини олишда жамоатчилик
тарғиботининг кучайишига олиб келади.

Хулоса ўрнида келтирадиган бўлсак, фирибгарлик жиноятининг давлат ва

жамият учун асосий хавфлилик жиҳати бу, мазкур жиноят қисқа вақт ичида бир неча
жабрланувчилар доирасини қамраб олиши, яна бир томондан бу жиноят такрорийлик,
рецидив кўринишдаги белгилари билан жуда кўп турда содир бўлиши ўз исботини
топган.

Шу боис, мазкур турдаги жиноятларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш ҳар

бир даврнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб келган, бу турдаги жиноятларга
қарши курашиш, уларнинг олдини олишда давлат ва жамиятимизнинг ўзаро
ҳамкорликда ишларни ташкил қилишини талаб қилади.

REFERENCES:

1)

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

41,65-моддалар.

30.04.2023 й.

https://lex.uz/docs/6445145//6445677 (мурожаат қилинган сана 17.10.2024 йил).

2)

Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы квалификации). М.,

1971.

3)

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск, 1993 С-131.

4)

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического имущества,

совершенного путем мошенничества «Уголовно-правовые меры борьбы с
преступностью» J . 1997 29-б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41,65-моддалар. 30.04.2023 й. https://lex.uz/docs/6445145//6445677 (мурожаат қилинган сана 17.10.2024 йил).

Борзенков Г.Н. Ответственность за мошенничество (вопросы квалификации). М., 1971.

Собиров Р.А Обман как средство совершения преступления. Омск, 1993 С-131.

Иркаходжаев А.К Субъективная сторона хишения социалистического имущества, совершенного путем мошенничества «Уголовно-правовые меры борьбы с преступностью» J . 1997 29-б.