92
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА
ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ТЕКШИРИШДА ТЕХНИК
ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдреимов Азамат Азатович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
Сайфуллаев Ўлмасжон Шавкат ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14209312
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil
Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil
Ушбу мақолада жиноят процессининг ишни судга
қадар юритиш босқичида далларни тўплаш ва
текширишда техник воситалардан фойдаланишга
оид олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва улардан
бугунги кун суд-тергов амалиётида фойдаланиш
билан боғлиқ вужудга келаётган муаммолар ҳамда
уларни бартараф этишга оид таклифлар илгари
сурилган.
KEY WORDS
Техник
воситалар,
ёзма
далил,
ашёвий
далил,
суриштирув,
тергов,
криминалистик
лаборатория,
терговчи,
мутахассис.
Ишни судга қадар юритиш босқичида айниқса, тергов жараёнида далилларни
тўплаш, текшириш ва бахолашда хамда тергов харакати баённомасига қайд қилишда
замонавий техник воситалардан кенг фойдаланилади. Криминалистик адабиётларда
техник воситаларга турлича таъриф берилган. Россиялик олим Р.С.Белкин: «Техник
воситалар далилларни тадқиқ этиш ва тўплашда хамда жиноятларнинг олдини
олишда ишлатиладиган қурилмалардир»
1
, деб таърифлайди. Айнан, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ техник воситалар далилларни
йиғиш ва тадқиқ қилиш жараёнида техник криминалистик восита ва услубларидан
махсус ваколатга эга шахсларгина фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу шахслар жумласига
терговчи, суриштирувчи, судя, тергов ишининг қатнашчиси – мутахассис ва суд
эксперти кирадилар. Бу процессуал жараёнларда айниқса техник-криминалистик
воситаларни ўрни беқиёс. Криминалистик техникадан тегишли ҳуқуқий нормаларга
мувофиқ фойдаланилади.
Далил – шасхни айбсиз ёки айбдорлигини исботлашда фойдаланиладиган
малумотлардир. Далиллар икки турга бўлинади: ашёвий далиллар ва ёзма
далиллардир. Ашёвий далиллар келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум
мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга
ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва
ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки
1
Белкин Р.С
. Криминалистика. Т .1. – М., 2005. – Б. 152.
93
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай
бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади.
Ёзма далиллар мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан сўз, рақам, чизма ёки
бошқа шаклда ёзилган ва иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни
сақлаш, ўзгартириш, бериш учун мўлжалланган ҳужжат ёки бошқа ёзувлар ёзма далил
ҳисобланади. Тергов ҳаракатининг баённомаси, суд мажлисининг баённомаси ва
уларнинг иловалари ҳам ёзма далил ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига мувофиқ, далиллар
йиғиш ва тадқиқ қилиш жараёнида техник-криминалистик восита ва усуллардан
махсус ваколатга эга шахсларгина фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу шахслар жумласига
терговчи, суриштирувчи, судья, тергов ишининг қатнашчиси, мутахассис ва экспертлар
кирадилар.
Ҳозирги замонда далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш техник-
криминалистик воситаларининг хазинаси бой, у энг содда ўлчов линейкасидан тортиб,
то мураккаб қидирув аппаратлари ва компьютер техникасига эга. Техник-
криминалистик воситалардан фойдаланиш натижалари фақат тергов ҳаракатлари
баённомасида қайд этилгандагина далилий аҳамият касб этади. Баённомани юритиш
масъулияти суриштирувчи ва терговчи зиммасига юкланади. Баённомада тергов
ҳаракатининг иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар, бу шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, техник-криминалистик воситалардан фойдаланишнинг жойи, вақти,
шарт-шароитлари, воситалар, уларнинг техник тавсифи, фойдаланиш натижалари, бу
натижаларга кўра, топилган моддий объектларнинг тавсифи ва уларнинг иш учун
аҳамияти бўлган белгилари ўз аксини топиши шарт бўлиб бу Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексида белгилаб ўтилган. Далилларни қайд этишда ёрдамчи
усуллар сифатида техник воситалардан фойдаланилади ва бу техник воситалар
ёрдамида олинган фотосуратлар, видеоёзувлар баённомага илова қилинади.
Далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш,
видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш,
режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари
қўлланилиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, суд далилларни мустаҳкамлашнинг бу
усулларини қўлланишга кўмаклашиш учун мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Суриштирувчи, терговчи, суд томонидан далилларни қайд этишнинг қандай усуллари
қўллангани, фойдаланилган аппаратлар, асбоблар, ускуналар, материалларнинг
техникавий тавсифи келтирилиб, тегишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд
мажлиси баённомасида акс эттирилади. Тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва
натижалари
акс
эттирилган
фотосуратлар,
фонограммалар,
видеоёзувлар,
кинотасвирлар, қолиплар, нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова
қилинади. Ҳар қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи,
санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни суриштирув
ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва холислар, судда эса,
раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Ўта оғир
жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги
94
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши
шарт
2
.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагича хулосаларга келиш мумкин:
1)
маълумотлар ва ашёлар фақат тергов ҳаракати баённомаларида қайд
этилганидан кейингина қўлланиши мумкин;
2)
далилларни тасдиқловчи ёрдамчи (фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар,
режа ва чизмалар, қолип ҳамда нусхалар, тергов ҳаракатини ёритувчи бошқа) усуллар
баённомаси илова қилиниб, имзолар орқали тасдиқланади.
Далилларни топиш, олиш, қайд этиш, текширириш учун қўлланадиган техник-
криминалистик воситалар ва усулларнинг турлари криминалистик адабиётларда
бериб ўтилган. Техник-криминалистик воситалар ишлатиш ва транспортировка
қилишдаги қулайлиги қуйидагилардан иборат:
1) техник-криминалистик воситаларнинг кўчма тўпламлари.
Кўчма криминалистик лабораториялар техник-криминалистик воситаларнинг
кўчма тўпламлари асосан тергов ҳаракатлари, айниқса, ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечиришда ва тинтувда қўлланилади. Тўпламлар махсус шу мақсадларга
мўлжалланган чемоданда жойлаштирилган турли асбоблар йиғиндисидан иборатдир.
Тўпламлар универсал
ва махсус бўлади. Универсал тўпламлар турли ашёвий
далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва дастлабки тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлган
техник ҳаракатларнинг кенг доирасига мўлжалланган. Махсус тўпламлар қуйидагича
йиғилади:
–
тергов қилинаётган жиноят тури: қотиллик, номусга тегиш, йўлтранспорт
ҳодисалари, авиаҳалокатлар каби жиноятларга кўра,
–
мақсадга кўра: микро излар, қўл, оёқ, транспорт воситалари, ҳид изларини топиш,
қайд этиш ва олиш учун; фотосуратга олиш, ёритиш ва бошқа шу кабилар учун,
–
мансабдор шахсларнинг мутахассислигига кўра: терговчи, криминалист
мутахассис, озиқ-овқат кимёгари, биолог мутахассис ва бошқалар учун.
Техник-криминалистик воситаларнинг кўчма тўпламлари енгиллик ва ихчамлик
талабларига жавоб бериши лозим. Техник-криминалистик воситалар орқали ашёвий
далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш усулларини уч турга бўлиш
мумкин:
1)
умумий вазифалари,
2)
фан ва техниканинг бошқа соҳалардан ўзлаштирилган ва криминалистикага
мослаштирилган техник-криминалистик усул ва воситалар. Булар – фотоаппаратлар,
видеокамералар, компьютерлар, катталаштиргич ва ўлчагич асбоблар ва бошқалар,
шунингдек умумий суратга олиш усуллари: архитектура, панорама, стереоскопик
фотосуратга олиш ва ҳоказо,
3)
махсус криминалистик мақсадда яратилган техник-криминалистик воситалар.
Масалан, таққословчи криминалистик микроскоплар (МИС-51, МСК-1); ўқ отиш
қуролларидаги изларни, отилган ўқ ва гильзалардаги изларни фотосуратга олиш учун
2
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 91-моддаси.
95
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
турли оптик асбоблар
3
. Далиллар ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-
бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг,
терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган
ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бу
маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овозли
ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва
суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади
4
. Бу
жараёнларда зарур текник аппаратлардан фойдаланилади.
Шунингдек, далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини,
айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш;
юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда
текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация
қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар
олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул
қилиш; телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган
сўзлашувларни техник қурилмалар ёрдамида эшитиш, шунингдек тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланади.
Далилларни йиғиш
– бу қуйидаги босқичлардан иборат жараёндир:
1)
далилларни
аниқлаш
(қидириб
топиш)
–
атроф-муҳитдан
далилий
маълумотларни аниқлаб ажратиб олиш, далилий аҳамиятга эга бўлган
фактикмаълумотларни танлаб олиш,
2)
далилларни қайд этиш (мустаҳкамлаш) – далилларни қонунда белгиланган
тарзда, қайд этишнинг техник восита ва методларни кўрсатган ҳолда акс эттириш (бу
нарса аниқланган маълумотларга исботловчи мақом беради). Қайд этиш далилларни
кейинги тадқиқ қилиш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш учун сақлаш воситаси бўлиб
хизмат қилади,
3)
далилларни олиш – далиллардан фойдаланиш, уларни жиноят ишига киритиш,
шунингдек, улардан фойдаланиш имкони берувчи ҳаракатлар,
4)
далилларни сақлаш – кейинчалик тергов ва судда фойдаланиш имкониятини
яратиш мақсадида далилларни ва уларнинг манбаларини сақлаш чора-тадбирларини
кўриш.
Замонақий техник воситалар далилларни тадқиқ қилиш ва текширишда хам
фойдаланилади. Чунки тергов харакатлари ва процессуал харакатлар натижасидада
олинган далилларни текшириш ва тадқиқ қилиш техник воситалар ёрдамида амалга
оширилади. Далилларни тадқиқ қилиш
– бу суриштирув ишларини олиб борувчи шахс,
терговчи, эксперт, прокурор, суд томонидан уларни моҳиятини ўрганиш, далилларни
3
Криминалистик техника: Маърузалар курси / Т.Б.Маматқулов, А.Б.Бабамуродов, Ф.Е.Тўраев
ва бошқ; Масъул муҳаррир юридик фанлар номзоди, профессори Т.Б.Маматқулов. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – 188 б.
4
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддаси.
96
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мавжудлигини ҳақиқийлиги текшириш,
бирорта далилни текширилаётган иш бўйича бошқа далиллар билан ўзаро мос
келишини аниқлашдан иборатдир. Йиғилган ва тадқиқоти ўтказилган далиллар
баҳоланиши лозим. Далиллар уларни аниқлиги, иш учун ахамиятлиги ва асллигини
аниқлаш мақсадида текширилади. Бу текширувларда техник аппаратлар, текшириш ва
ўлчов қурилмалари, эшитиш хамда видео кўрсатув қурилмаларидан фойдаланган
холда амалга оширилади. Далилларни баҳолаш
– аниқланган далиллар
текширилаётган жиноят ҳодисасига тегишлилигини аниқлаш, улар орасидаги ўзаро
боғлиқликни мавжудлиги ва табиати, ҳақиқатни аниқлаш учун далиллардан
фойдаланиш йўлларини аниқлашнинг мантиқий жараёнидир. Далилларни техник
воситалар ёрдамида қайд қилиш орқали мустахкамланади. Криминалистиканинг
амалий аҳамияти замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларидан фойдаланиб
жиноятчиликка қарши курашишнинг махсус восита ва методларини ишлаб чиқиш
хамда уларни замонавий техник воситалардан далиллардан тўплаш ва фойдаланиш
фаолиятини такомиллаштиришдан иборатдир.
Барча тергов харакатларти олинадиган малумотлар тергов харакати
баённомасига қайд етилганидан сўнг далилий кусга эга бўлади. Бази тергов
харакатлари бевосита техник воситалардан фойдаланиб ўтказилади. Мисол учун,
телефон ва бошқа сўзлашувларни эшитиш тергов харакатини амалга оширишда
процессуал жихатдан белгиланган тартибда техник воситалардан фойдаланилади.
Телефон ва бошқа сўзлашувларни эшитиш тергов харакатини мохияти шундан
иборатки, унда терговчи олинган ахборотни ўзининг сезгиси асосида жиноят иши
бўйича йиғилган бошқа далиллар билан солиштириб, тергов ҳаракатлари асосида
текширади ва шу йўл билан жиноятнинг очилиши ва жабрланувчи, гувоҳлар ҳамда
жиноят иши бўйича қатнашувчи бошқа шахсларнинг хавфсизлиги ва манфаатлари
таъминланишига
имкон
яратади.
Телефон
ва
бошқа
сўзлашувларни
тинглашдамутахассис томонидан иш бўйича керакли техник воситалар танланади.
Телефон сўзлашувларининг фонограммалари далил ҳисобланади, чунки улар ўзида
содир этилган жиноятни фоно-изларини (товуш изларини) қайд этган бўлади
(масалан, жабрланувчи ёки гувоҳни ўз кўрсатувидан бош тортишга ундаб, уларнинг
ҳаётини таҳликага қўйишга доир таҳдид қилувчи сўзлашувлар ёзилса ва ҳоказо).
Фонограмма жиноят иши бўйича муҳим аҳамиятга эга далилий ашё бўлиб, унда
ёзилган ахборотнинг воқеликка тўғрилиги бошқа тергов ҳаракатлари орқали
текширилади ва жиноят иши бўйича тўпланган далиллар билан бирга баҳоланишни
талаб қилади.
Иш бўйича тўпланган далиллар терговчи томонидан албатта текширилиши
лохим. Агар тўпланган далиллар махсус текширилиши лозим бўлса махсус техник
криминалистик воситалари қўлланилади. Текшириш тергов қилишнинг асосий
мазмуни бўлиб, далилларни йиғиш ва тадқиқ қилиш асосида ва қонунда белгиланган
процессуал шаклда, қонунда назарда тутилган ҳолатларни ҳамда муайян шахснинг
айбдорлигини аниқлаш ҳисобланади. Аммо таъкидлаш жоизки, «суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни
97
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)
тартибга солувчи қонун талабларини бузиш ҳоллари барҳам топмаган»
5
.Агар далиллар
етарли даражада техник воситалар ва бошқа йўллар билан текширилмаса хамда
қонунга зид равишда олинган бўлса далилларни номақбуллигига сабаб бўлади.
Далилларнинг номақбуллиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 95
1
-моддасида белгиланган яьни агар фактик маълумотлар қонунга
хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан
кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан
олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади. Фактик
маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслиги терговга қадар
текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи,
прокурор ёки суднинг ўз ташаббуси билан ёки иштирокчиларнинг илтимосномаси
бўйича аниқланади. Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан
ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан,
ашёвий далиллардан, аудио-, видеоёзувлардан ва бошқа материаллардан далил
сифатида фойдаланиш тақиқланади.
Шундай қилиб якуний фикрга келадиган бўлсак, далилларни процессуал
жиҳатдан мустаҳкамлаш, далилларни топиш, олиш, қайд этиш, тадқиқ қилиш, баҳолаш
ва фойдаланишда замонавий техника воситалари катта аҳамиятга эга.
5
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudi plenumining 2004-yil 24-sentabrdagi «Dalillar maqbulligiga oid
jinoyat-protsessual qonuni normalarini qo‘llashning ayrim masalalari to‘g‘risida»gi 12-sonli qarori.