YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
55
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА
УЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Агоев Шукрулло Сафарбоевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Қўқонбоев Шодиёрбек Фурқат ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15690346
Аннотация
Мазкур мақолада фирибгарлик жиноятининг замонавий кўринишлари таҳлил
қилиниб, уларнинг асосий турлари, амалга ошириш усуллари ва жамиятга салбий
таъсири ёритилган. Ахборот технологиялари асосида содир этилаётган фирибгарлик
ҳолатларининг ўсиши, интернет орқали амалга ошириладиган янги услублар, шу
жумладан, онлайн платформа ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш каби
ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилган.
Калит сўзлар
Фирибгарлик, жиноят, замонавий усуллар, ахборот технологиялари, онлайн
фирибгарлик, тергов, ҳуқуқий асос, профилактика, кибержиноятлар.
Аннотация
В данной статье рассматриваются современные формы мошенничества,
анализируются их основные виды, способы совершения и негативное влияние на
общество. Особое внимание уделено росту числа мошенничеств, совершаемых с
использованием информационных технологий, в частности через интернет, онлайн-
платформы и социальные сети. Освещаются проблемы, возникающие при
расследовании таких преступлений, правовые основания и пути повышения
эффективности следственных действий..
Ключевые слова
Мошенничество, преступление, современные методы, информационные
технологии, онлайн-мошенничество, расследование, правовая основа, профилактика,
киберпреступления.
Инсонлараро ўзаро муносабатлардаги хар қандай зиддият ахборотлар
зиддиятидир. Ахборот ҳар қандай қарор қабул қилиш учун энг муҳим унсур бўлиб, у
нафақат, тўқнашув пайтида оптимал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, балки,
мақсадга йўналган фаолиятни бошқариш имконини беради. Тизим мавжудлиги ва
барбод бўлишини белгиловчи омилларидан бири ҳисобланади
1
.
Қадим даврлардан буён ахборотни ўзаро уруш ва низолар жараёнида ҳужум
уюштириш ёки ҳимояланиш ресурси сифатида талқин этишга уринишар бўлиб келади.
Бироқ ҳозирга келиб илмий доирада «ахборот уруши» категория сифатида
расмийлашди. Бундай урушларнинг мохиятини англашга доир методологик ёналишар,
назариялар шаклланди. «Бундай Шароитда, -деб ёзади Костин,–ахборот дунё саҳнидаги
1
Б.Б.Муродов.
Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
56
тарихий рақобат кечадиган соҳага айланиб, «ахборот уруши» деб номланаётган фаол
кураш шакли пайдо бўлмокда».
Бугунги кунда ахборот урушлари ҳақида кўп ёзилмокда. Бу тушунчанинг пайдо
бўлиш тарихи, илк маротаба кўлланилиши ҳақида турли, баъзида бир-бирига зид
фикр-мулоҳазалар мавжуд. Уларга алоҳида равишда тўхталмаган ҳолда, бу борадаги
айрим нуқтаи назарларга эътиборни қаратиш жоиз.
Манбаларда таъкидланишича, «ахборот уруши» атамаси илк бор 1976 йилда
«Бойеинг» компанияси учун тайёрланган «Қурол тизими ва ахборот уруши»
деб
номланган ҳисоботда Томас Рона томонидан ишлатилган. Ҳужжатда мутахассис
ахборот инфратузилмаси АҚШ иқтисодиётининг муҳим компонентига айланиб
бораётган ахборот соҳаси ҳам уруш, ҳам тинчлик ҳолатларида нозик, заиф тармоқ
бўлиб қолаёгганини таъкидлаган.
Биз бу борада ҳақиқатан ҳам кибержиноятларнинг иккита гуруҳга ажратиш
билан фикрларга қисман қўшилиш зарур деб ҳисоблаймиз, сабаби кибержиноятдан
кўзланган асосий мақсад иккинчи тарафга моддий ва маънавий, сиёсий ва бошқа
турдаги зарар етказиш ҳисобланади ва бунда кибержиноятчи ўзининг қабиҳ мақсадига
кибертехнологиялардан фойдаланиб юқоридаги мақсадига етишни кўзлайди ёки
иккинчи тарафнинг кибертехнологияларини йўқ қилиш орқали уни кучсизлантириш
ва шу орқали ўзига тобе қилишга ҳаракат қилади, аниқроқ айтадиган бўлсак,
киберқотиллик, киберсуитсид, киберфирибгарлик, киберўғрилик, киберпорнография,
киберзўравонлик, киберекстремизм ва бошқа кибержиноятлар орқали кибержиноятчи
иккинчи
тарафга
кибертехнологиялардан
фойдаланиб
жабрланувчининг
ахбороткоммуникация технологияларини зарарсизлантиришни кўзламайди, балки
шахсни, жамиятни ўзига қаратиш ва тобе қилишга ҳаракат қилади, кибертерроризм,
киберагрессия, компютер модификацияси, компютер ахборотидан қонунга хилоф
равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, компютер саботажи ва бошқа кибержиноятларда
эса, кибержиноятчи иккинчи тарафнинг кибертехнологияларига зарар келтириш ва
уларни йўқ қилишни мақсад қилиб олади. “Тадвисер” компаниясининг фикрича
кибержиноятлар спам, мақсадли фишинг, ПДФ-ҳужум, қидирув тизимини
оптималлаштиришни зарарлаш, ишлаш қобилиятини йўқотиш каби турларга эга
2
.
Юқорида баён этилган жиноятларни таснифлар эканмиз қонунчилигимизга
қуйидаги атамаларнинг тарифи киритилиши лозим деб ўйлаймиз.
Киберсуитсид–кибертехнологиялар орқали кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл
билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган
ёки ўзини-ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш;
Кибертаҳдид–кибертехнологиялар орқали шахсни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш
билан қўрқитиш; киберпорнография порнографик маҳсулотни кибертехнологиялар
ёрдамида тайёрлаш, республика ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, тарқатиш,
реклама қилиш, намойиш этиш, фойдаланиш, тарғиб қилиш;
2
Б.Б.Муродов.
Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
57
Киберагрессия-кибертехнологиялар
орқали
босқинчилик
урушини
режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек шу ҳаракатларни амалга
оширишга қаратилган фитнада қатнашиш
3
;
Кибертерроризм-кибертехнологиялар
орқали
халқаро
муносабатларни
муракаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш,
хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий
вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро
ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон
бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш
учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишар
ёхуд уларни амалга оширишга бўлган таҳдид, вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат
органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки
бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби
ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан
унинг ҳаётига суиқасд
4
.
Кибертовламачилик-жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш,
мулкка Шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши
лозим бўлган маълумотларни кибертехнологиялар орқали ошкор қилиш билан
қўрқитиб ўзгадан кибертехнологиялар орқали мулкни ёки мулкий ҳуқуқни
топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир
этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини
беришга мажбур қиладиган Шароитга солиб қўйиш;
Киберталончилик-кибертехнологиялар орқали ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ
талон-торож қилиш;
Киберўзлаштириш ёки киберрастрата–айбдорга ишониб топширилган ёки унинг
ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини кибертехнологиялар орқали ўзлаштириш ёки
растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш;
Киберўғрилик-кибертехнологиялар орқали ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш
5
.
Ушбу атамаларнинг киритилиши келгусида ушбу турдаги жиноятларнинг тергов
қилинишида ҳамда уларга қарши курашишда ўзининг ижобий томонларини намоён
этади деган умиддамиз
6
.
Кибержиноятларни турларга ажратиш ва уларни таснифлар ёрдамида содир
этилган ёки содир этилиши режалаштирилаётган кибержиноятлар ҳақида аниқ
тушунчага эга бўлиш учун уларни турларга ажратиш ва шу орқали уларнинг мазмун-
моҳиятини ўзаро тизимлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, кибержиноятларнинг содир этилиш қуроли ёки воситаси бўлган
ахборот-коммуникация технологияларини бугун шу номда атай олишимиз мумкин,
3
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни
тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.
4
Ш.Ш.Суюнов.
Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari. “Замонавий дунёда
педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi. 9.06.2023 йил
5
Ш.Ш.Суюнов.
Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
6
Ш.Ш.Суюнов.
Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
58
бироқ кейинчалик уни қандай ном билан айтишимиз мумкин, бугунги кунда у соҳадаги
барча тушунчаларни ўзида қамраб олар, аммо соҳанинг ривожи ушбу тушунчанинг
кейинчалик ҳам ўзгармаслигини ҳеч ким кафолатлай олмаслигини, кибержиноятлар
кибермухитда содир этилишини ва барча ахбороткоммуникация технологияларини
кибержиноятларнинг содир этилиш қуроли ёки воситаси бўлади деб айта олмаймиз,
мисол учун телевидения ёки радио ҳам ахборот-коммуникация технологияси
ҳисобланади, бироқ улардан фойдаланиш орқали содир этилган жиноятларни биз
доим ҳам кибержиноятлар деб айта олмаймиз, мисол учун биронта шахснинг жинояти
билан боғлиқ лавҳаларни унинг яқинларидан бири кўриши ёки эшитиши орқали ушбу
шахсга етказилган руҳий зўриқишни биз жиноят деб айта олмаймиз, сабаби бу
лавҳаларни кўрсатиш орқали лавҳа тайёрловчи жиноятчи деб гумон қилинаётган
шахснинг яқинига руҳий зўравонлик ўтказишни мақсад қилмаган бўлади, мақсад
қилган тақдирда у киберзўравонлик бўлади
7
.
Киберфирибгарлик-бу ахборот тизими хамда ахборот технологиялардан
фойдаланган холда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш тушунилади
8
.
Киберфирибгарлик фирибгарлик жиноятининг бир кўриниши бўлиб, ахборот
тизими ҳамда ахборот технологиялардан фойдаланиб алдаш ёки ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган
ҳуқуқни қўлга киритишда каратилади.
Олим М.Гуркенинг фикрича, “компютер тизими, тармоғи, уларга уланадиган
бошқа воситалар орқали ёки уларнинг ёрдамида компютер тизими, тармоғи ёки
компютер ахборотига қарши кибермуҳитда содир этиладиган жиноятлар
мажмуидир”
9
.
Фирибгарлик
жиноятининг
замонавий
кўринишлари
ахборот
технологияларининг кенг тарқалиши билан тобора мураккаб ва турли шаклларда
намоён бўлмоқда
10
. Бу ҳолат, ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан
янги ёндашувлар, замонавий восита ва усулларни жорий этишни талаб этмоқда.
Амалда мавжуд муаммолар, жумладан, онлайн фирибгарликни аниқлаш ва
исботлашдаги қийинчиликлар, терговнинг самарадорлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда
11
.
Шу боисдан, мазкур жиноят турини самарали тергов қилиш учун замонавий
электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш, мутахассис кадрларни тайёрлаш,
7
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни
тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.
8
А.Й.Абдуллаев.
Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши жиноятларини содир
этиш изларининг юзага келиш механизмларининг ўзига хос жиҳатлари. Сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва халқаро
муносабатлар журнали. 2023 йил.
9
Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
10
А.Й.Абдуллаев.
Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари. Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2022 г.
11
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в
науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
59
қонунчиликни кибержиноятларга мослаштириш каби чора-тадбирларни амалга
ошириш зарур. Фақатгина комплекс ёндашув орқали фирибгарликка қарши
курашишнинг самарадорлигини таъминлаш ва жамият хавфсизлигини таъминлаш
мумкин
12
.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
12
Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари
//проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
60
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Н.А Хушвактова
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
61
26.
Н.А
Хушвактова
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.