Авторы

  • Зокиржон Жабборов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси профессор вазифасини бажарувчи
  • Самандарҳўжа Бозоров
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.108436

Ключевые слова:

Жиноят процессида далил далилларни тўплаш терговга қадар текширувни амалга оширувчи оргнаннинг мансабдор шахс суриштирувчи терговчи прокурор суд судья

Аннотация

Мақолада ишни судга қадар юритишда далилларни тўплаш тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

43

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ДАЛИЛАРНИ ТЎПЛАШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Жабборов Зокиржон Қодиржонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси профессор вазифасини бажарувчи

Бозоров Самандарҳўжа Равшан ўғли

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15686933

Аннотация

Мақолада ишни судга қадар юритишда далилларни тўплаш тушунчаси илмий ва

қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш
институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.

Калит сўзлар

Жиноят процессида далил, далилларни тўплаш, терговга қадар текширувни

амалга оширувчи оргнаннинг мансабдор шахс, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд,
судья


Жиноят-процессуал қонунчилигида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар

бир шахснинг айбдорлиги далиллар орқали исботланиши мустаҳкамланган. Бу эса
жиноят-процессуал қонун нормаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган
талаблар асосида далилларни тўплаш орқали жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят
содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо бериш ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс
жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш,
қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашни кафолатлайди

1

. Бугунги кунда одил

судловни амалга ошириш бўйича замонавий ва самарали тизимни жорий этиш, суд-
тергов фаолиятини такомиллаштириш, жиноят процессида далилларни тўплаш
бўйича инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва электрон далилларни
тўплаш фаолиятини янада такомиллаштириш, далилларни тўплашга доир
қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда жиноят иши бўйича исботланиши
лозим бўлган ҳолатларни синчковлик билан, тўла ва холис текширилишини талаб
қилади

2

.

Исботлаш жараёнининг энг муҳим элементи - далилларни тўплаш, текшириш,

баҳолашдир

3

. Албатта, жиноят процессуал исботлашнинг барча тузилмавий

элементлари ўртасида қандайдир у ёки бу даражада аниқ чегаралар ўтказиш қийин,
кўпинча эса мумкин ҳам эмас, чунки уларнинг барчаси ўзаро мураккаб ва яқин ўзаро

1

Б.Б.Муродов.

Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.

2

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва

ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

3

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

44

боғлиқликда бўлади ҳамда ягона исботлаш жараёнининг у ёки бу томонларини ифода
этади

4

.

Далилларни тўплаш - суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан

исботловчи ахборотни топиш, талаб қилиб олиш, қабул қилиб олиш ва процессуал
қайд этишга ҳамда қонунда назарда тутилган процессуал ҳаракатларни амалга
оширишга йўналтирилган. Шу мақсадда кўрсатилган мансабдор шахслар ва органлар
қонунда рўйхати ҳамда юритилиш тартиби кўрсатилган тергов ва суд ҳаракатларини
амалга оширишга ҳақли (ЖПКнинг 87, 96-202-м.). Далилларни тўплаш нафақат уларни
топишни, балки қонунда белгиланган тартибда уларни қайд этишни ҳам назарда
тутади

(ЖПКнинг

90-92,106,131,134,141,147,156,163,171

-м.

ва

бошқалар).

Баённомалар юритиш учун масъулият суриштирув ва дастлабки тергов босқичида
суриштирувчи ҳамда терговчи, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби
зиммасига юклатилади (ЖПКнинг 90-м. 2-қ.)

Назарияда жиноят процессуал қонунчилиги билан тартибга солинадиган

далилларни тўплаш усуллари “тергов ҳаракатлари” ҳам деб юритилади. Айрим
вақтларда “тергов ҳаракатлари” атамаси кенг маънода ҳам қўлланилиб, дастлабки
терговда ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган
жиноятни тергов қилиш билан боғлиқ барча процессуал ҳаракатлар ҳам тушунилади

5

.

Шунинг учун тергов ёки суд ҳаракатлари атамаларига дуч келганда уларнинг айнан
далилларни тўплаш усуллари сифатида ёки кенг маънода қўлланганлигини аниқлаб
олиш зарур. Ушбу боб (мавзу) доирасида “тергов ҳаракатлари” атамасини
жиноятпроцессуал қонунчилиги билан тартибга солинадиган далилларни тўплаш
усуллари маъносида қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундай тергов ҳаракатлари доирасини
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 87-моддаси биринчи қисмида
келтирилган далил тўплаш усуллари ташкил қилади.

Ушбу нормада исбот қилиш мажбуриятига эга шахслар (яъни суриштирувчи,

терговчи, прокурор ва суд) томонидан далилларни тўплашнинг қуйидаги усуллари
қўлланилиши белгиланган:

- кўздан кечириш;
- тинтув;
- олиб қўйиш;
- кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;
- таниб олиш учун кўрсатиш;
- сўроқ қилиш;
- юзлаштириш;
- гувоҳлантириш;
- мурдани эксгуматсия қилиш;
- эксперимент ўтказиш
- экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш;
- экспертиза ва тафтиш тайинлаш;
- тақдим этилган ашёлар ва ҳужжатларни қабул қилиш;

4

Ш.Ш.Суюнов.

Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion

Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15

5

Ш.Ш.Суюнов.

Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari. “Замонавий дунёда

педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi. 9.06.2023 йил


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

45

- телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилган сўзлашувларни

эшитиб туриш йўли билан тўпланади

6

.

Юқорида кўрсатилганлардан ташқари, ҳимоячи ҳам исботлаш жараёнида фаол

иштирок этиб, далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни,
яъни:

- ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда

уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш;

- давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар муассасалар ва

ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан маълумотномалар, тавсифномалар,
тушунтиришлар (яъни ҳолат юзасидан батафсил маълумот ёки қоиданинг шарҳи) ва
бошқа ҳужжатларни олишга ҳақлидир. Лекин, ҳимоячининг ҳимоя позитсиясини
шакклантириш учун фойдаланадиган далил тўплаш усулларини “тергов ҳаракати” деб
баҳолаб бўлмайди

7

.

Ишни судга қадар юритишнинг “терговга қадар текширув босқичида кечиктириб

булмас холатларда тинтув тергов харакати ўтказиш ва натижаси юзасидан 24 соат
ичида назорот қилувчи пракурорга хабар бериш”, матнни Жиноят процессуал
кодексининг 329-моддаси 2-қисмга қўшимча киритиш киритиш мақсадга мувофиқ
бўлар эди.Жиноят процессуал кодексида келтирилга адвокат томонида далиллар
туплашни аниқ процессуал тартибини ишлаб чиқиш ва Жиноят процессуал
кодексининг 86- моддаси исбот қилш иштирокчиларига адвокатни хам киритиш.
Жиноят процессуал кодексининг 87- моддаси 1- қисмига “адвакатлар томонидан
ўтказилиши мумкун бўлган процессуал харакатлар билан тупланган далил суд
томонидан текширилиб ,суд томонидан тасдиқлангандан сўнг жиноят ишига
кўшилади” деган матн киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.Ва адвакатлар
томонидан ўтказилиши мумкин бўлган процессуал харакатларнинг аниқ рўйхатини
белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади

8

.

Ишни судга қадар юритиш жараёни жиноят ишларини муваффақиятли ҳал

этишда ҳал қилувчи босқичлардан бири ҳисобланади. Бу босқичда далилларни аниқ,
тўлиқ ва қонуний равишда тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш жараёни қонун
устуворлиги ва адолатни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Аммо амалиётда
далилларни тўплашдаги айрим камчиликлар, методик ёндашувларнинг етарли
эмаслиги, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш даражасининг пастлиги
натижасида ишни судгача етказиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда

9

.

Шу муносабат билан, далилларни тўплаш жараёнини такомиллаштириш

мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш зарур деб ҳисобланади:

Процессуал меъёрларнинг аниқлиги ва уйғунлигини таъминлаш: далилларни

тўплашга оид амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, уни халқаро стандартларга

6

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов

ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

7

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг

назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

8

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни

тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

9

А.Й.Абдуллаев.

Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права,

финансов и прикладных. 2023 г.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

46

мослаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида ягона услубий
ёндашувларни жорий этиш талаб этилади.

Тергов органлари ходимларининг малакасини ошириш: терговчилар ва

суриштирувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириш,
уларни замонавий криминалистика ва ахборот технологиялари билан таъминлаш
муҳим аҳамиятга эга

10

.

Техник ва ахборот ресурслардан самарали фойдаланиш: далиллар базасини

рақамлаштириш, видео-аудио кузатув воситаларидан кенг фойдаланиш, судгача
жараёнда электрон далилларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарур.

Таъсирсизлик ва холислик тамойилларига риоя қилиш: далилларни тўплашда

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ноқонуний усуллардан
фойдаланишнинг олдини олиш, тергов жараёнида шаффофликни таъминлаш
юзасидан қатъий чоралар кўрилиши керак

11

.

Идоралараро ҳамкорликни кучайтириш: тергов органлари, прокуратура,

экспертлик муассасалари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ўртасида самарали ахборот
алмашинуви ва ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, ишни судга қадар юритишда далилларни тўплаш

тизимини такомиллаштириш — нафақат жиноят ишларини одил ҳал этишга, балки
бутун ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат
қилади. Бу эса мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ишончини
мустаҳкамлаш ва демократик тамойилларни амалга оширишда муҳим омил
ҳисобланади

12

.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

10

А.Й.Абдуллаев.

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш

жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида).
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.

11

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг

ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

12

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в

досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

47

6.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

48

19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган

жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в
системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022.

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.