YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
34
“MQM” (MODERN QUALITY MANAGEMENT) ВА “QSS” (QUALITY
STANDARDS SPECIALTY) МОДЕЛЛАРИНИНГ КИЁСИЙ ТАХЛИЛИ
Мадумаров Фаррухбек Толибжонович
Андижон давлат университети мустақил тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15686851
Аннотация
: Бугунги кунда мамлакатимизда саноат корхоналарида маҳсулот
ишлаб чиқариш жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича
ислоҳотларга устуворлик қаратилиб келинаётганлигини инобатга олган ҳолда,
маҳаллий корхоналар фаолиятида маҳсулот сифатини бошқаришда турли моделлардан
амалий фойдаланиш имкониятлари мавжуд ҳисобланади. Шу билан биргаликда,
моделдан фойдаланиш жараёнида корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг миллий занжирини шакллантириш асосида унинг миқдор ва сифат
кўрсаткичларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш имкониятига
эришилади. Қуйида шундай моделларнинг иккитаси қиёсий тарзда таҳлил қилинади.
Калит сўзлар:
“MQM” модели, “QSS” модели, саноат, корхона, маҳсулот сифати.
Бугунги кунда саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар саноат
корхоналарида маҳсулот сифатини бошқаришнинг “MQM” модели маҳсулот ишлаб
чиқаришининг модернизацион коэффициенти паст даражада бўлган, ёки ишлаб
чиқариш жараёнларида инсон омилининг иштироки юқори бўлган саноат
тармоқларида қўлланилиши юқори самарадорликка эришиш имконини беради. Шу
билан биргаликда, моделнинг амал қилишида маҳсулот сифатини бошқаришни
тартибга солиш ва уни стандрташтиришга устуворлик қаратилиши аниқланди.
“QSS” модели орқали маҳсулот сифатини бошқаришда ички ва ташқи салбий
таъсир харажатлари маҳсулот сифатини бошқариш бўйича корхонанинг мавжуд
салоҳияти билан унинг рақобатчи корхоналари томонидан сифатлироқ бўлган
маҳсулотни ишлаб чиқариш асосида корхонадан рақобат устунлигига эришиши
ҳолатини олдини олишга қаратилган харажатлар ҳисобланади. Жумладан, маҳсулот
сифатини бошқариш жараёнлари билан боғлиқ бўлган баҳолш ва профилактик-
текширув харажатлари эса корхрнада эришилган маҳсулот сифати даражасини баҳолаш,
уни текширувдан ўтказиш асосида янада такомиллаштириш йўналишларини
аниқлашга қаратилган ҳисобланиб, бу турдаги харажатларни амалга оширилиши
натижасида корхонада маҳсулот сифатини бошқариш амалиёти мунтазам
такомиллашиб боради. Юқорида келтириб ўтилган харажатларни амалга оширилиши
корхона фаолиятида кутилган натижага эришиш имконини бермаган ҳолатда улар
самарасиз (маржинал, муваффаққиятсизлик) харажатлари сифатида баҳоланади.
Янги корхона фаолиятини йўлга қўйишнинг дастлабки босқичларида корхонада
маҳсулот сифатини бошқаришнинг “QSS” модели амал қилишида аксарият ҳолатларда
маҳсулот сифатини бошқаришнинг миллий сифат стандартларига устуворлик
қаратилса, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш асосида ташқи бозорларга
чиқишда корхоналар ушбу моделдан халқаро сифат стандартларига қаратилган
маҳсулот сифатини бошқариш амалиётига ўтишлари аниқланди.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
35
Юқорида келтириб ўтилган маълумотларга асосланган ҳолда, иқтисодий
адабёитда шаклланган маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий моделларини
қиёсий таҳлилини 1.3-жадвалда келтирилган тартибда амалга оширдик.
1.3-жадвал:
Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш моделлари амал қилишининг
қиёсий таҳлили
Қиёсий таҳлил
хусусиятлари
Маҳсулот сифатини бошқариш моделлари
“MQM” модели “QSS” модели
Мақсади
Замонавий техника-
технологиялар асосида
маҳсулот сифатини
бошқариш
Маҳсулот сифатини
бошқаришни миллий ёки
халқаро сифат
стандартларига
ихтисослаштириш
Сифатни бошқариш
фокуси
Ишлаб чиқаришни
модернизациялаш
Ишлаб чиқариш бўйича
сифат стандартига
эришиш
Самарадорлик
Ўрта юқори
Юқори
Афзаллиги
Ресурсларни тежаш ва
харажатларни
қисқартириш
Сифат стандартларига
мувофиқлик
Қўлланиш соҳаси
Ишлаб чиқариш соҳалари
Йирик саноат
ташкилотлари
Корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш моделлари амал қилишининг қиёсий
таҳлили натижаларига кўра, ҳар бир модел ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улардан
фойдаланиш корхонанинг стратегик мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда
тегишли моделни танлаб олишни тақозо этади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Uddin N., Hossain F. Evolution of modern management through Taylorism: An adjustment
of Scientific Management comprising behavioral science. Peer-review under responsibility of
organizing committee of The 2015 International Conference on Soft Computing and Software
Engineering (SCSE 2015). Procedia Computer Science, Vol. 62, 2015 – pp. 578 – 584
2.
Gummaraju Sh. Benefits of Emvracing Digitalization in Quality Management. August 2,
2023. Master Control [Web Resource]. URL: https://www.master
3.
Aichouni A.B.E., Silva C. Ferreira L.M.D.F. A Systematic Literature Review of the
Integration of Total Quality Management and Industry 4.0: Enhancing Sustainability
Performance
Through
Dynamic
Capabilities.
Sustainability
2024,
16,
9108.
https://doi.org/10.3390/su16209108
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
36
4.
Haseeb M., Hussain H.I., Slusarczyk B., Jermsittiparsert K. Industry 4.0: A Solution towards
Technology Challenges of ´ Sustainable Business Performance. Soc. Sci. 2019, 8, 154.
doi:10.3390/socsci8050154