YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
24
XX АСР МАТБУОТИДА ТУРКИСТОНДАГИ
ИЖТИМОИЙ – СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Лутфулло Вахбуллоевич Абдулкадиров
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
Исломшунослик ва ислом цивилизациясини
ўрганиш “ICESCO” кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15686810
Аннотация
Ушбу мақолада ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида рўй берган ижтимоий-
сиёсий ўзгаришларни миллий матбуот манбалари асосида таҳлил қилишга уринган.
Муаллиф мазкур даврда нашр этилган газеталар ва журналлар саҳифаларида миллий
мустақиллик, маърифат, ислом қадриятлари, жадидчилик ҳаракати ва замонавий
таълим-тарбия масалаларининг қандай ёритилганини кўрсатиб ўтади. Туркистон
матбуоти миллий уйғониш жараёнида фаол маърифатпарвар минбар сифатида намоён
бўлган. Хусусан, “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Тужжор”, “Изҳор ул-Ҳақ” каби
нашрлар жадидлар ғояларини ёйиш, таълимни ислоҳ қилиш, миллий ва диний
қадриятларни ҳимоя қилиш вазифаларини бажарган. Мақолада шунингдек, матбуот
орқали халқ онгида истиқлол ғоясини уйғотиш, янги усул мактабларини
оммалаштириш ва илмий билимларни кенг ёйишга қаратилган ҳаракатлар ёритилган.
Жадидлар ҳаракати даврида диний ва дунёвий илмлар уйғунлиги, модернизацияга
интилиш ва ўзликни англаш жараёнлари муҳим аҳамият касб этган. Бу таҳлиллар
Туркистондаги матбуот тарихини, унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини ва
маънавий-маданий ривожланишга қўшган ҳиссасини янада теран англаш имконини
беради.
Калит сўзлар:
Туркистон матбуоти, жадидчилик ҳаракати, миллий уйғониш, янги
усул мактаблари, ислом ва маърифат,ХХ аср бошларидаги сиёсий жараёнлар
COVERAGE OF SOCIO-POLITICAL PROCESSES IN TURKESTAN IN THE PRESS
OF THE 20TH CENTURY
Lutfullo Vahbulloevich Abdulkadirov,
Teacher of the Department of Islamic Studies and Islamic Civilization Studies “ICESCO”
of the International Islamic Studies Academy of Uzbekistan
Abstract
This article attempts to analyze the socio-political changes that occurred in the Turkestan
region at the beginning of the 20th century based on national press sources. The author shows
how the issues of national independence, enlightenment, Islamic values, the Jadid movement,
and modern education were covered in the pages of newspapers and magazines published
during this period. The Turkestan press appeared as an active enlightening platform in the
process of national awakening. In particular, publications such as "Taraqqiy", "Khurshid",
"Shuhrat", "Osiyo", "Tujjor", "Izhar ul-Haq" carried out the tasks of spreading the ideas of the
Jadids, reforming education, and protecting national and religious values. The article also
covers efforts aimed at awakening the idea of independence in the minds of the people through
the press, popularizing new method schools, and widely disseminating scientific knowledge.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
25
During the Jadid movement, the harmony of religious and secular sciences, the pursuit of
modernization, and the processes of self-awareness gained great importance. These analyses
allow us to more deeply understand the history of the press in Turkestan, its place in socio-
political life, and its contribution to spiritual and cultural development.
Keywords:
Turkestan press, Jadid movement, national revival, new method schools,
Islam and enlightenment, political processes at the beginning of the 20th century
Шиддат ва тезлик билан ўзгариб бораётган дунёда қўштирноқ ичидаги оммавий
маданиятнинг салбий таъсири чегара билмай давлатлар ҳудудига кириб бориши
оқибатида барқарорлик ва тинчликни издан чиқариш, изчил тараққиётга рахна солиш,
мамлакатларда фуқаролар урушини келтириб чиқариш каби оқибатларга олиб
келмоқда. “Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу
тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир.
Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга
даъват этади.
Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва
жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман
1
”, деб
таъкидлайди мамлакатмиз президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг
72-сессиясида сўзлаган нутқида. Ўзбекистон халқи миллий мустақилликка эришган
кундан бошлаб, мамлакат тарихини бирламчи манбалар асосида ўрганиш ва яратиш,
тарихий ҳақиқатни тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратди
2
. Мана шундай
ишларнинг самараси ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24
май куни “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
3
. 2018 йил 28
декабрда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида
“Ўтмишга берилган баҳо албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан
холи бўлиши зарур”
4
лигини кўрсатиб ўтилиши юқоридаги вазифаларнинг
муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади.
Бугунги кунда халқимизнинг бой тарихини тадқиқ ва тарғиб этиш масаласи давлат
раҳбари томонидан эътироф этилиши ҳамда давлат сиёсати даражасига кўтарилиши
тарих шунчаки воқеалар, саналар тизими эмас, балки ҳар бир халқ маънавий ҳаётининг
ажралмас бир қисми эканлигининг далилидир. Мазкур масала танлаган мавзуимизнинг
долзарблигини яна бир бор тасдиқлайди.
XX асрнинг дастлабки йилларида газеталар илм-маърифат ва тараққиёт,
мустақиллик каби ғояларни илгари сурган бўлса, кейинги йилларда матбуот
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида”ги нутқи // Маърифат, 2017, 20 сентябрь.
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори // Ўзбекистон овози. 1998 йил, 28 июль.
3
Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари
тўғрисида
24.05.2017
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарори.
https://president.uz/uz/lists/view/546
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 28.12.2018 й.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
26
саҳифаларида диний маърифат, миллий бирлик, ислоҳотчилик каби масалаларга кенг
урғу берилгани “Таржимон”, “Вақт”, “Ойина”, “ал-Изоҳ”, “ал-Ислоҳ”, “Изҳор ул-Ҳақ” каби
журналлар мисолида кўриш мумкин.
Ўзбекистон матбуоти тарихини ўрганишда мазкур давр билан бевосита боғлиқ
дунёвий ва диний муносабатлар уйғунлиги, ислом маърифати ҳамда унинг моҳиятини
ҳар томонлама тўғри тушунтириб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Матбуотда ёритилган илғор фикрли уламо ва мударрисларининг ислом тарихи,
маърифати юзасидан олиб борган мунозаралари, диний ислоҳотчилик масалалари,
ижтимоий, адабий-эстетик баҳсларга доир мақолаларни таҳлил этиш ўша даврдаги
маънавий муҳитни тўғри баҳолашга ёрдам беради;
XX аср бошидаги Туркистонда ислом маърифатини ўрганиш миллий матбуот
манбаларига таянган ҳолда амалга оширилиб, тарихий жараёнга баҳо берилади.
XX аср бошларида Россияда содир бўлган сиёсий жараёнлар, Туркистон
зиёлиларини ҳам бефарқ қолдирмади. Улар содир бўлган воқеаларни таҳлил қилиб,
сиёсий партияларнинг дастурлари, фаолиятини ўрганиб чиқдилар. Натижада, улар ҳам
Подшо Россияси ҳукуматидан мамлакат мустақиллигини тинч йўл билан ўзлари учун
сиёсий ён беришга эришиш, Туркистон миллий ривожланишининг бирламчи
эҳтиёжларига жавоб берувчи бир қатор шароитларни яратиш учун ҳаракат қилдилар.
1917
йил
февраль
инқилобининг
бошларига
келиб,
Туркистонлик
ислоҳотчиларнинг кескин чоралар кўриш тарафдорлари бўлган қисми кенг сиёсий
талабларни олға сура бошлади. Бу талаблар орасида ўлкани бошқаришни тубдан ислоҳ
қилишда маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини кенгайтиришга эътибор бериш, уларнинг
вакилларига Давлат Думасидан тегишли ўрин ажратиш, асосий демократик
эркинликлар, энг аввало – миллий матбуот эркинлиги кабилар бор эди.
1917 йил Россиядаги февраль буржуа-демократик инқилоби Туркистон
ўлкасидаги мусулмон аҳолисининг сиёсий майдонга чиқишида бурилиш босқичи бўлди.
Бу даврда миллий сиёсий партия ва ташкилотлар ташкил этилди, уларнинг минбари
бўлган янги газеталар нашр этила бошлади.
Мазкур давр ҳақида фикр билдирар эканмиз, ўлка халқлари маърифат, илм-фан
масалаларида жаҳон ҳамжамиятидан орқада қолган бўлиб, миллий анъаналар, урф-
одатлар айниқса муқаддас ислом дини анъана ва қоидалари ўрнини турли бидьат ва
ҳурофотлар эгаллаб бормоқда эди. Шунинг учун ҳам жадидлар барча имкониятлардан
оқилона фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Улар ўз чиқишларида миллий ва диний урф-
одатларни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.
Жумладан, Оила тарбияси ҳақида Ҳожи Муин шундай ёзади. “
Исломиятнинг
аввалги асрлариндаги мусулмонлар оила тарбиясиға аҳамият бериб, эркак ва қиз
болаларини ўқита бошладилар. Хотунлар ҳуқуқини риоя этдилар. Ва шул сояда маориф
ва маданият йўлиға қадам қўйиб, улуғ бир қувват ҳосил этдилар. Озгина вақтда дунёнинг
қисми аъзамини ўзлариға қаратдилар. Ул асрларда ислом дунёсинда эрлар қаторинда
хотинлардан ҳам қанча олима ва шоира, муҳаррира, хатиба, адиба ва фақиҳалар етишган
эди
”
5
. деган фикрларини ўқиш орқали мазкур даврда ислом дининг асосий
талабларидан бири ҳар бир эркак ва аёлга илм олишнинг фарзлиги баён қилинмоқда.
Шунингдек, тадқиқот ишимизнинг мазмунини ташкил қилувчи Фуқаҳо” жамиятининг
5
Ҳожи
Муин
«
Оила
тарбияси» ,
«Меҳнаткашлар товуши» газетаси, 1918 йил, 9 июль,
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
27
нашри афкори ҳисобланган “Изҳор ул-Ҳақ” журналида Мулла Раҳимхон имзоси билан
“Масала” деб номланган ва 13 апрель 8-жузъида Собиржон Ғанизода имзоси билан
“
Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ёҳуд тараққий йўли
” сарлавҳали
мақоласида “...
Мактаб ва мадраса бир миллатнинг ҳатто бани одамнинг даражаи
тараққий ва таолийси деб бўладур. Фақат тараққий ва таолийни мактаб ва
мадрасаларни кўплиги ила бўлмайинча, балки низом ва тартиблик бўлуб, яхши идора
этилмоғи ила бўладур. Дунёда мавжуд миллатлар тараққийни ибтидоий мактаблардан
бошларлар. Ҳақиқатан тараққий ва таолий учун биринчи йўл ва асосул-асос мактабдур
.
6
”
Деган фикрларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, фикримизнинг давоми сифатида
“Ҳуррият” газетасида “Мактабларнинг ислоҳоти”
7
, “Мусулмон театри”
8
, “Улуғ
Туркистон” газетасида “Маориф ишлари
9
”, “Миллий ва маданий мухторият
10
”, “Маданий
ва ижтимоий бир вазифамиз
11
”, “Меҳнаткашлар ўқи”
12
газетасида “Мактабларимиз ва
китоб” каби мақолаларда зиёлилар Туркистондаги маданий ва маориф соҳасидаги
ишларга эътиборни қаратганлар.
Матбуот саҳифаларида Туркистоннинг илмий-салоҳиятни юксалтириш ёшларни
хорижий мамлакатларга таҳсил олишга юбориш билан боғлиқ маданий жараёнларга
оид кўплаб маълумотларни ўша даврдаги миллий даврий матбуот саҳифаларида
берилган. “Озод Бухоро” газетасида “Ёшлар ўқийдурлар”
13
, “Маориф ишлари”
14
, “Чет
элларда Бухоро талабалари”
15
мақолалари берилган бўлса, “Туркистон” газетасида
“Ўзбек матбуоти”, “Матбуот ва адабиёт”
16
, “Бугунги ўзбек вақтли матбуотининг
тарихи”
17
, “Ўзбек адабиётида танқид ва адабий муҳокамалар”
18
ва шунга ўхшаш кўплаб
маълумотларни олишимиз мумкин.
XIX аср охири – ХХ асрнинг бошларида мамлакатни подшоҳ Россиясининг
мустамлакачилик зулмидан қутқариш, миллий давлатчиликка асос солиш, иқтисодий
ва маданий тараққиётга эришишни мақсад қилиб қўйган жадидчилик ҳаракати вужудга
келди. Туркистонда жадидчилик ғоялари XIX асрнинг 90-йилларидан ёйила бошлади.
Жадидлар ўзларининг ғояларини ва мақсадларини халққа етказиш мақсад-да, ўша
даврадаги ривожланган мамлакатларда оммавий тус олган ва жамиятда ўз ўрнига эга
бўлган матбуот орқали ҳаракат қилишни жоиз деб топдилар. Бу ҳаракат ХХ асрнинг 30-
йиллари охирларигача ўлка ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнади. 1906 йилда
Исмоил Обидовнинг муҳаррирлигида “Тараққий”, шу йили Мунавварқори
муҳаррирлигида “Хуршид”, 1907-1908 йилларда Абдулла Авлоний муҳаррирлигида
“Шуҳрат”, Ахмаджон Бектемиров муҳаррирлигида “Осиё” газеталари чоп этилиши
фикримизнинг далилидир. Масалан, Беҳбудийнинг 1901 йилдан бошлаб “Туркистон
6
Мулла Раҳимхон . “Масала”. “Изҳор ул-т ҳақ” журналининг 1918 йил 14 март 4-жузъи
7
«Ҳуррият” газетаси “Мактабларнинг ислоҳоти” 1917. 27 апр. №4, 4май. №5,
8
«Ҳуррият”. “Мусулмон театри” 1917 йил 28 июнь. №19
9
“Улуғ Туркистон” газетаси “Маориф ишлари” 1917 йил З апр. №2,
10
“Улуғ Туркистон” газетаси “Маориф ишлари” 1917 йил 9 авг. №21,
11
“Улуғ Туркистон” газетаси “Маориф ишлари” 1918 йил 31 янв. № 58
12
“Меҳнаткашлар ўқи” газетаси “Мактабларимиз ва китоб” 1920 йил 28 апр. № 155
13
“Озод Бухоро”1924 йил 12 янв. № 37
14
“Озод Бухоро”1924 йил 26 март. № 66
15
“Озод Бухоро”1924 йил. 27июнь. № 119
16
“Озод Бухоро”1924 йил 2 июнь. № 282
17
“Озод Бухоро”1924 йил 24 июнь. № 295
18
“Озод Бухоро”1924 йил 25 июнь. № 295
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
28
вилоятининг газети”, “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Тужжор” сингари
маҳаллий ҳамда “Таржимон”, “Вақт” ва “Шўро” сингари қардош халқларнинг газета ва
журналларида 200 дан зиёд мақолалари эълон қилинган.
Ушбу газетанинг 1908 йил 20 май сонида Имомали Бўронов редакцияга хат ёзиб,
баъзи кишилар усули жадид мактабларининг қандай мактаб эканлигини тушунмагани
сабабли уларни ёпиш тўғрисида фикр билдираётганини баён қилиб, шунинг учун “Усули
жадид надур?” деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилган эди
19
.
Мазкур муаллифнинг фикрича, усули жадида-янги усул демакдур, янги усул
деганда эътиқод ва ибодатда янгилик эмас, балки мураккаб аҳволга тушиб қолган
мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилишдир, шунингдек мударрисларнинг умри зое
кетмасин, деб оз вақтда кўп билим беришга ҳаракат қилиш демакдир. Муаллиф “усули
савтия” тўғрисида ҳам маълумот берар экан, дунёнинг барча миллатлари бу усулдан
фойдаланиши мумкинлиги ва бу ўқитишнинг қулай усули эканлигини тушунтириб
беради. Мақолада бу масала юзасидан маҳаллий аҳоли якдил фикрда бўлмасдан, икки
тарафда турса, қандай уйғониши мумкин, деган савол қўйилади. Аммо, бу газета
саҳифаларида янги усул мактаб тарафдорлари “жадидлар” билан эскилик тарафдорлари
бўлган “қадимчилар” ўртасидаги кураш давом этаверди. Бунга мисол қилиб, Исҳоқхон
Ибрат ва Мулла Ҳусанхўжа ўртасида кечган мунозарани олиш мумкин. Ушбу тортишув
“Туркистон вилоятининг газети” саҳифаларида берилган
20
.
“Қадимчилар” янги усул мактабларида форсий ва туркий тилларда китоблар
ўқитилишига қарши чиқиб, бундай китобларни жадидлар ўқув дастурига киритганини
танқид қилган эди. Мазкур фикрларга жавобан, Беҳбудий таъкидлашича, бу тилларда
китоб ўқишни жадидлар киритмади, аксинча қадимдан бу ўлкада яшовчи халқлар
форсий ва туркий тилларда китобларни мутолаа қилишган. Хусусан, Фузулий, Навоий,
Саъдий, Ҳофиз, Бедил каби шоирлар форсий ёки туркий тилда ижод қилишган
21
.
1911 йилнинг 10 мартида газетанинг бош мақоласида халқ орасида нима учун янги
усул мактабларининг нуфузи ошаётганлиги сабаблари ҳақида гапирилиб, унда
таъкидланишича эски мактабларда ўн йилда ўрганадиган билимларни усули жадид
мактабларида икки-уч йилда эгаллашлари мумкин. Бу мақолада ёзилишича, дастлаб
бундай мактабларга қарши бўлганлар ҳам бу даврга келиб ўз фарзандларини усули
жадид мактабларига ўқишга олиб келган
22
.
Бу даврда матбуот саҳифаларида янги мактабларнинг фаолиятидаги камчиликлар
ҳам рўй-рост айтилган. 1909 йилнинг 10 сентябрида мазкур газета саҳифаларида чоп
этилган “Самарқанддан мактуб”
23
мақоласида муаллиф таъкидлашича, бир шаҳарда
учта янги мактаб бўлса, уларнинг барчаси алоҳида усул билан, бир маромномага
асосланмаган ҳолда иш олиб бораётган эди. Муаллифнинг фикрича, агар Туркистондаги
тахминан 50та янги мактаб алоҳида дастурлар бўйича дарс олиб борсалар, уларнинг
зарари эски мактабларникидан ҳам кучли бўлади. Беҳбудий жадид мактабларининг шу
даврдаги аҳволи, айниқса уларнинг ўқув дастури қониқиш талабга жавоб
19
Бўронов Имомали. Редакцияга мактуб. // Туркистон вилоятининг газети. 1908, 22 - сон
20
Туркистон вилоятининг газети. 1907, №66
21
Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа. К вопросу о новых мактабах. // Туркистон вилоятининг газети. 1908, №94
22
К вопросу о туземной школе. // Туркистон вилоятининг газети. 1911, №17.
23
Самарқанддан мактуб. // Туркистон вилоятининг газети. 1908, 69-сон (мақола муаллифи кўрсатилмаган, лекин
муаллиф Беҳбудий бўлса керак.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
29
бермаслигидан қаттиқ изтироб чеккан эди. Маҳмудхўжа Беҳбудий 1907 йилда Андижон,
Марғилон, Қўқон, Хўжандга бориб, усули жадид мактабларининг аҳволи билан
танишгани, уларнинг ҳеч бирига география ва тарих фанлари киритилмаганлигини
афсус билан таъкидлаган. Қўқондаги мактабда эса унинг муаллими Мулла Салоҳиддин
география, ҳисоб, ҳандаса ва рус тилидан хабардор бўлсада, лекин мактабда фақат
тажвиддан бошқа фан ўқитилмаётганини ёзган. Шунга қарамай, Беҳбудий ёзганларидан
кўринадики, жадид мактаблари “илм диний ва олами замоний”
24
ни ўзида
мужассамлаштиришга ҳаракат қилган.
Архив маълумотларида келитирилишича, Фарғона вилоятидаги янги усул
мактабларида 1913 йилдан бошлаб табиатшунослик ва география фанлари киритилган
эди
25
. 1913 йилнинг 19 сентябрида газетада Қўқонда
26
мавжуд усули савтия
мактабларининг аҳволи танқид остига олинган бўлиб, уларда на диний ва на дунёвий
билимлар яхши ўргатилмаслиги ҳақида таъкидлайди. Мақола муаллифи номаълум
бўлиб, у тараққийпарварларни болалар ва ота-оналарнинг бу мактабларга бўлган
ихлосини ошириш учун яхшироқ билим беришга ҳамда ҳафтасига бир марта жума
намозга масжидга олиб чиқишни маслаҳат берган эди
27
.
Шу билан бирга газетада баъзи жадид мактабларида ўқув дастурини
мувофиқлаштириб олиб боришга ҳаракат қилинганлиги ҳақидаги хабарларни ҳам ўқиш
мумкин. Масалан, 1908 йил 18 декабрда газета саҳифаларида
28
Самарқанд шаҳри
ташқарисида 1904 йилда очилган жадид мактаби Беҳбудий ишлаб чиққан дастурга
мувофиқ фаолият юритаётгани маълум қилинган эди, ўз навбатида мазкур дастур
“Туркистон вилоятининг газети” саҳифаларида чоп этилган эди
29
. Юқорида таъкидлаб
ўтилганидек, жадид тарққийпарварлари янги усул мактабларини ташкил этишда
нафақат маҳаллий мутаасиб кучлар томонидан, балки ҳукумат томонидан ҳам қаттиқ
қаршиликка учраган эдилар.
Россия империяси ҳукумати ўлкада янги усул мактабларининг халқ орасида обрўси
ошиб кетаётганидан қаттиқ хавотирга тушган эди. 1909 йилда Фарғона вилояти ўқув
юртлари инспектори О.Егоров Туркистондаги рус-тузем мактабларининг аҳволига
бағишланган махсус кенгашда бу ҳақда шундай деган эди: “
Яқин келажакда янги
усулдаги мактабларнинг кенг ёйилиши ва уларга нисбатан маҳаллий аҳоли
эътиборининг кескин ортиб бориши билан рус-тузем мактаблари батамом хароб
бўлади
”
30
. Усули савтия мактабларининг очилишини Россия империяси ҳукумати
қаттиқ назорат остига олади. 1909 йилда Туркистон ўқув округи қошида махсус
комиссия ишлаб чиққан “Фармойиш”га кўра, бундай мактаблар очиш учун махсус
рухсатнома олиниши керак эди, уни очиш ва унда ўқитиш ишлари фақат сиёсий
жиҳатдан ишончли бўлган кишиларгагина берилган ҳамда қайси миллат болалари учун
24
Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа. К вопросу о новых мактабах. // Туркистон вилоятининг газети. 1908, №94.
25
ЎзР МДА. 47- жамғарма, 1 - рўйхат, 1148 - иш, 139 – варақ.
26
1913 йил ноябрида Фарғона вилояти ўқув муассасалари нозирининг вилоят ҳарбий губернаторига махфий
равишда берган маълумотига кўра, вилоятда 20 та янги усул мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти
Қўқон шаҳрида жойлашган. Қаралсин: ЎзР МДА. 19 - фонд, 1 - рўйхат, 35019 - иш, 87 - варақ.
27
Ҳўқанд мусофир. Муаллим афандиларга. // Туркистон вилоятининг газети. 1913, №72.
28
Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа. К вопросу о новых мактабах. // Туркистон вилоятининг газети. 1908, №94.
29
Шаҳардан уч чақирим узоқда бўлгани сабабли болаларнинг мактабга қатнаши қийинчилик туғдирмаслиги
учун бу мактаб 1905 йилда Беҳбудийнинг ҳовлисига кўчирилиб, у ерда икки ярим йил фаолият юритган,
шундан кейин эса шаҳар ўртасига кўчирилган.
30
ЎзР МДА. 47 - фонд, 1 - рўйхат, 797 - иш, 75 – варақ.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
30
очилган бўлса, унинг муаллимлари фақат ўша миллатга мансуб бўлишлари лозим эди.
Бундан ташқари, мазкур мактабларда фақат Россияда цензура рухсати билан чоп
этилган китоблар асосида ўқитиш мумкин эди. Бу билан мактабларда
фойдаланилаётган Туркияда чиққан дарсликлардан фойдаланиш маън қилинганди.
Шунингдек, бу мактаблар рўйхатга олиб борилган ва рўйхатдан ўтмаган мактабларнинг
фаолият юритишига йўл қўйилмаган
31
. Фармойишда ўқувчилар қайси миллатга мансуб
бўлса, муаллим ҳам шу миллатдан бўлиши керак, деб таъкидланишидан мақсад
татарлар томонидан очилган мактабларни ёпиб ташлаш эди ва шундай қилиниши
туфайли янги мактаблар сони анчага қисқариб кетган
32
. 1915 йилнинг 5 ва 8 ноябрида
Туркистон вилоятининг газети саҳифасида рус – тузем мактаблари ва янги усул
мактабларининг ўқув дастурлари таққослаб кўрсатиб берилган
33
.
Бу билан газета “
ушбу икки хил мактабларнинг таълими хусусида мусулмон
болаларнинг оталари тўғри ва равшанроқ билмайдур ва ҳам ўзларининг болаларни қайси
тариқада мактабга таълим чун бермоқ керак деб яхши билмайдурлар
”,
34
деб ота-
оналарга “тўғри” кўрсатма беришни мақсад қилган ва рус-тузем мактабларининг
устунлигини кўрсатмоқчи бўлган.
Бу икки мактабда ҳам ўқиш муддати 6 йил бўлиб, шундан 4 йили ибтидоий
синфларда ва икки йили рашидия синфларида ўқишни ташкил этишига алоҳида урғу
берилган.
Газета ўз тарафидан “
сартия халқининг болаларига рус-тузем мактаби ўнғайроқ
бўлса керак, зероки рус-тузем мактабларида таълим бериладурган тил тоза сартия
тилидир ва ҳам ҳар хил илмдин ул даражада Русия забонининг ўқиши ва билишидур
” деб,
маҳаллий аҳолига болаларини рус-тузем мактабларига беришни “маслаҳат” беради.
Унда айтилишича, рус-тузем мактабларида ўқиган ўқувчиларга етарли даражада диний
билимлар ҳам берилади. Агар диний билимларни кўпроқ билишни хоҳласа, унда ўзи
мустақил равишда китоблардан ўқиб олиши мумкин, аксинча рус тилини билмаса,
дунёвий илмларни кўпайтиришга қодир бўлмайди
35
, яъни гўёки ўзларини халқ ғамхўри
ва жонкуяри қилиб кўрсатишади.
Аммо жадидчилик ҳаракати номоёндалари ислом динини маънавий юксалишнинг
муҳим воситаси эътироф этдилар. Улар қотиб қолган диний таълимга қарши чиқишди,
янги усулдаги жамият эҳтиёжларини инобатга оладиган таълим тизимини яратишга
ҳаракат қилдилар.
Жадидчилик математика, география ва бошқа фанларнинг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётни тезлаштиришдаги алоҳида аҳамияти тушунган ҳолда анъанавий таълим
билан бир қаторда янги усул мактабларини ташакил қила бошладилар. 1910 йилга
31
ЎзР МДА. 47 - фонд, 1 - рўйхат, 926 - иш, 109 - варақ.
32
Татар муаллимларининг фаолияти чекланганлиги тўғрисида А.Исоқбоевнинг “Туркистон ижтимоий - сиёсий
ва маданий ҳаётида татар бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (ХИХ аср охири-ХХ аср бошларида)
33
Сравнение программ русско-туземных школ и ново методных мактабов. // Туркистон вилоятининг газети.
1915, №84, 85.
34
Ўша жойда.
35
Сравнение программ русско-туземных школ и новометодных мактабов. // Туркистон вилоятининг газети.
1915, №85.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
31
келиб бундай мактаблардан ўлканинг турли жойларида 50 га яқини ташкил этилди.
Тошкент ва Қўқон жадид мактабларининг йирик маркази бўлиб қолди
1
.
Ҳожи Муиннинг 1913 йилда чоп этилган “
Адабсизлик сабаби ва унинг чораси”
номли
мақоласида фикримизга далил бўлувчи қуйидаги сатрларни учратамиз “...
Ҳозир
бизларни ким тарбия этар? Уйда ота-онамиз, мактабдаги хат ва саводзада мулломиз ва
кўчалардаги бад-ахлоқ авомимиз тарбия этадурми? Бас, бизларнинг мураббийимиз мана
шулар бўлган ҳолда, биз қайдан адабли бўлайлук, тирикчилик килайлук. Хайр, ҳолимиз
шундай экан, мунинг айби кимгадур ва мунинг иложини ким айтар? Шубҳасиз, бу ҳолимиз
учун айбдор масъул уламомиз ва қадимги мусулмон мансабдорларимиздур. Ва мунинг
иложини топмоқ ҳам аларга оид ва лозимдур. Агарда хонларимиз, улуғларимиз ва
руҳонийлармиз ўз зиммаларидаги вазифаларини адо қилиб келсалар эди, биз мусулмонлар
бу кунда мундай разил суратда жоҳил ва беадаб бўлуб қолмас эдук. Бизнинг
бахтсизлигимизға қаршу улуғларимизнинг ва хонларимизнинг ўз эҳтиёжимизға ярарлик
илмлари йўқликидин бўлди
36
.
Мақолада жамиятни ривожлантириш учун мутахасисилар кераклиги ҳақида
гапирилади ҳамда ёшларни Россия каби мамлакатларга юбориб ўқитиш ва
малакаларини ошириш кераклиги, замонавий фанлардан яхши мутахассис ва
муаллимлар зарурлиги айтилади. “
Агарда биз Туркистон мусулмонлари ушбу кундан
бошлаб мазкур чораларға ташбиш этсак, ўн йилдан сўнг ишимизни бир тартибга солуб,
андоғларга муҳтож бўлмай ўз вазифасини билмайтургон мусулмон улуғлар ўрнини янги
тараққийпарвар ёшларимиз ишғол этар ва биз ҳам ул вақт мақсудимизға етгон
бўлурмиз
...
37
”
1917 йил февраль инқилоби бошларига келиб подшо ҳукумати томонидан
Туркистонда 4 мингдан ортиқ бола ўқийдиган 100 га яқин янги усулдаги мактаблар
рўйхатдан ўтказилган, шулардан: 39 таси Сирдарё, 30 таси Фарғона, 18 таси Еттисув, 5
таси Самарқанд вилоятларида жойлашган. Уларнинг ҳаммаси хусусий маблағлар
ҳисобига фаолият юритган
38
.
Жадидлар ҳаракатида янги усул мактаблари билан бир қаторда миллий матбуот
минбари алоҳида аҳимият касб этганлиги сабали, имконият бўлиши билан қатли
матбуот саҳифалари орқали миллат маданияти ва маърифатини юксалтиришга
қаратилган чиқшлар қилиб турилган.
“Озод Бухоро” газетасининг 1924 йил 2 сентябрдаги сонида Файзулла Хўжаев ўз
мақоласида айни пайтда хорижий мамлакатларда 400 га яқин талабалар
ўқиётганлигини ёзган
39
. “Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган
асрнинг бошидаёқ “
Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир, замона илми ва
фанидан бебаҳра миллат бошқаларга паймол бўлур”,
деган ҳаққоний фикрлар билан
Туркистон аҳлининг онги шуурини уйғотишга даъват этгани бежиз эмас, албатта.
36
ЎзР МДА, Р-461-фонд, 1-рўйхат, 1021-иш, 18-варақ.
37
“Туркистон вилоятининг газети”, 1913 йил, 1 август
38
ЎзР МДА, И-47, 1-рўйхат, 955-иш, 230-варақ.
39
Хўжаев Ф. “1920-1924 йиллар” //Озод Бухоро 1924 йил 2 сентябрь № 135 (348)
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
32
Туркистонда дастлабки литографияларга асос солинди. Бу эса ўлкада китобхонлик
маданиятини юксалишига туртки бўлди. Ўлкада маърифатпарварлик ғоялари тағриб
қилиш имконияти юзаага келди. Мамлакат ахолиси жамиятда юз бераётган воқеалар ва
ўзгаришлар билан танишиши имконияти, у ёки бу маънодаги минбарларига эга
бўлдилар. Масалан дастлаб ташкил этилган “Туркистон вилоятининг газети”,
“Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Тужжор” сингари маҳаллий ҳамда “Таржимон”,
“Вақт” ва “Шўро” сингари қардош халқларнинг газета ва журналлари матбуотчиликнинг
ривожланишига замин тайёрлади.
1890-1907 йилларда Тошкентда нашр қилинган “Окраина” 1898-1907 йилларда
нашр қилинган “Русский Туркестан” газеталари либерал-буржуа йўналишига эга
бўлган. Газеталар асосан ўлкадаги рус тадбиркорларининг манфаатларини акс
эттирган.
1907 йилда тижоратчиларнинг махсус “Тужжор” газетасига асос солди. Бир йилдан
сўнг рус тилида “Туркестанская торгово-промышленная газета”си чиқарилди.
1917 йил Февраль инқилоби Туркистондаги ижтимоий муносабатлар, шу
жумладан, матбуот ривожига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатди. 1917 йилда “Нажот”,
“Турк эли”, “Турон”, “Улуғ Туркистон” газеталари ташкил этилди. 1917 йил апрелда
“Наша газета” номи билан 1919 йил 12 апрда “Известия”, 1922 йилдан “Туркистанская
правда” номлари билан чоп этилди. 1924 йил ноябрдан “Правда Востока” газетаси чоп
этила бошланди. Бу газета 1991 йил сентябрдан ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-
сиёсий газета мақомида (1994 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
муассислигида) чиқмоқда.
Тошкентда 1918 йил 24 январда “Продовольственное дело” (Озиқ-овқат қўмитаси
нашри), 1918 йил мартдан “Голос крестьянина” (Ўлка деҳқонлар кенгаши
ижроқўмининг нашри), 1918 йил апрелдан “Народный университет” (Туркистон халқ
университети ва Туркистон Республикаси халқ комиссарлиги нашри) чоп этилди.
Ўзбек тилидаги биринчи совет газетаси 1918 йил 21 июндан дастлаб Туркистон
Мухтор Совет Социалистик Республикаси Миллий ишлар халқ комиссарлигининг нашри
ҳисобланган ва кейинчалик партия газетаси мақомини олган “Иштирокиюн”
(“Коммунист”) газетасидир.
Шу даврда матбуотни ташкил этиш ва тараққий топтиришда хизматлари сингган
Усмонхон Эшонхўжаев, Абдулҳамид Сулаймонов (Чўлпон), Абдулла Қодирий, Зиё Саид,
Мўмин Усмон, Маннон Ромиз, Аъзам Аюбов, Абулҳай Тожиев, Муҳаммад Ҳасанов,
Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов, Қосим Сорокин, Қурбон Берегин ва б. истеъдодли
журналистлар, муҳаррирлар, публитсистлар ўзлари ташкил этган матбуотда “халқ
душманлари”, “партияга қарши тротскийчи-зиновевчи-бухаринчи гуруҳларнинг
ҳамтовоқлари”, “ашаддий миллатчилар” деб ноҳақ бадном қилинди ва сталинча қатағон
қурбонига айландилар.
Тарихнинг ана шу бурилиш палласида кўплаб етук ўзбек зиёлиларининг она
тилимиз, миллий қадриятларимиз, ўзликни англаш, истиқлол руҳидаги таъсирчан, баҳс
ва мунозараларга чорловчи мақолалари чоп этилди. Бироқ чалажон ҳукмрон партия
матбуотдаги муросасиз ва кескин чиқишларга нисбатан ўзининг тазйиқини турли
воситаларда намоён этди.
Мазкур давр маҳаллий матбуоти, ўз даврининг долзарб муаммоларини кўтариб,
аҳоли саводлилик даражасини оширишга хизмат қилди. Уларда кўтарилган масалалар
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
33
нафақат мустақиллик, мустамлакачилик тузумига қарши ҳаракат балки, ўзида миллий
урф одатлар, диний қадриятлар, миллий тарбия, илм-фан, маърифат каби умуминсоний
қоидаларни тарғиб этганлигини кўришимиз мумкин.
Жадидчилик ҳаракати жуда қисқа муддатда, айниқса, рус февраль инқилоби
ғалабасидан сўнг, энг таъсирчан ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий кучга
айланди. У миллатда ижтимоий-сиёсий онгни уйғотишга, истиқлолга ишонч руҳини
тарбиялашга муваффақ бўлди.
Бу дарвга келиб жадидлар нафақат мусулмон балки, русийзабон халқ орасида ҳам
раҳбар куч сифатида катта нуфуз ва обрў-эътиборга эга бўлди. Улар миллий демократик
ва озодлик ҳаракатларига раҳбарлик қилдилар. Демократик инқилоб ғалабасидан сўнг
тўла демократлашган Россия таркибида демократик Миллий Мухторият ҳукуматни
ташкил этиб, миллий давлатчиликни тиклаш учун жадидлар омма орасида ташкилий-
тарғибот ишларини жонлантирди. Буни русийзабон халқлар ва кўпчилик рус социал-
демократик партия ва ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватладилар.
Жадидларнинг жасоратли ва заҳматли, бунёдкорлик ва ислоҳотчилик буюк
ижодий – маърифий меҳнатлари самараси натижасида, ХХ аср бошларига келиб,
Туркистонда тарихан ҳақиқий Миллий Уйғониш (Ренессанс) ҳодисаси (даври) пайдо
бўлди. Бу даврни иккинчи бир маънода жадидлар Ренессанси (уйғониши) деб айтиш ҳам
ҳақиқатга тўғри келади.