YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
40
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖТИМОИЙ
КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Шодмонова Шахноза Дадахужаевна
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13335133
Аннотация:
ушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий
консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга
эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус,
ижтимоий консенсус, ғоявий таҳдидлар, мафкуравий таҳдидлар.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг
замонавий моделларини тадқиқ этиш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда.
Ижтимоий келишув тўғрисидаги билимлар қадим даврлардан ривожланиб келмоқда.
Бу тушунча доимо жамиятнинг идеали тўғрисидаги тасаввурларни ўз ичига олган ва
жамоатчилик хулқ-атвори ҳамда ўзига хос-ижтимоий ҳаракатлар “стратегияси” бўлган.
Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб ижтимоий ҳамкорлик жамиятдаги иқтисодий,
сиёсий ва маданий ўзгаришларга мос бўлган глобал жараён ҳамдир.
Маълумки, собиқ тузум даврида ижтимоий ҳамкорлик муаммосига эътибор
қаратилмаган. Совет мафкурасига кўра, ғарб тадқиқотчиларининг ижтимоий
консенсус бўйича олиб борган назарий тадқиқотлари гўёки “муросачиликдан бошқа
нарса эмас” деб қаралган.
Табиийки, ижтимоий феномен сифатида ижтимоий консенсус ғояси ғарб
мамлакатларида ХХ асрнинг охирги ўн йилликларидан бошлаб тадқиқ этила бошлади.
Тўғри, жамиятдаги муроса, ҳамкорлик ва муштараклик билан боғлиқ алоҳида ғоя ва
қоидалар, кўриб ўтганимиздек, шарқ ҳамда ғарб олим ва мутафаккирлари асарларида
акс этган. Бироқ уларни амалиётда рўёбга чиқариш механизмлари кун тартибида
турмаган эди.
Фалсафий нуқтаи назаридан ижтимоий консенсус муносабатлари келишишга
қодир тенг ижтимоий субъектлар ўртасидаги муносабатлар бўлиб, ижтимоий макон,
яъни фуқаролик жамиятини тақозо қилади. Лекин ижтимоий субъектлар ўртасидаги
муносабатлар фақат маъмурий буйруқбозликка асосланса ёки томонларнинг
функциялари фақат иерархик характерда бўлса, ижтимоий келишув вужудга келмайди.
Шунинг учун давлат институтининг мамлакатда ижтимоий келишув муносабатларини
мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуси аслида, фуқаролик жамиятини барпо этишга
йўналтирилган. Шунинг учун ҳам юз йиллар олдин ривожланган мамлакатларда
ижтимоий консенсус учун замин яратилди.
Жамиятда мувозанатлаштирувчи жараёнларнинг амал қилиши ва уларнинг
ўзини-ўзи бошқариш механизми мавжудлигини кўпгина жамиятшунослар «гомеостаз»
тушунчаси билан изоҳлайдилар[1]. Маълумки, «гомеостаз»[2] тушунчаси ҳозирги
замон кибернетика фани вакиллари томонидан биологик тизимларни структурали
функционал таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган эди[3]. Бунда гап, аслида,
табиатда, қолаверса, инсон томонидан яратилган техник воситалар тизимида ўзини-
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
41
ўзи бошқарадиган, сақлай оладиган ва қўллаб-қувватлайдиган тизим тўғрисида
кетмоқда.
Жамиятдачи? Жамиятда ҳам шу каби тизим амал қиладими?
Табиийки, жамиятга ҳам издан чиққан жиҳатларни қайта тикловчи, шунингдек,
ижтимоий ўзгарувчанлик омилларини тартибга солувчи мувозанатлаш механизмлари
тегишлидир. Айтишимиз мумкинки, ижтимоий тизим ҳисобланувчи социумда унинг
тузилмасини издан чиқариб юбориши мумкин бўлган ички ва ташқи омилларни
зарурий меъёрда сақлаб туриш имкони мавжуд. Жамият ўзини-ўзи қатъий тартибга
солиб, ҳаракат қилувчи ўта мураккаб, мувозанатлашган тизим сифатида мавжуддир.
Бошқача айтганда, жамиятни улкан гомеостатик мосламага (аппаратга) қиёс қилиш
мумкин.
Хўш, гомеостатик қоиданинг ижтимоий консенсус ҳодисасига қандай алоқаси
бор? Гап шундаки, масалани бу тарзда қўйиш ижтимоий тизимни такомиллаштиришни
назарда тутади. Бунда жамият ўз тузилмалари фаолиятини тартибга солувчи, рўй
берувчи ўзгаришлар ва барқарорликнинг зарур меъёрий чегараларини таъминлай
олувчи тизим ҳисобланади. Ижтимоий консенсус эса жамиятнинг айнан ўзини-ўзи
мувозанатловчи ва барқарорлаштирувчи омилидир.
Коммунистик
мафкура
ҳукмронлиги
даврида
жамиятнинг
фақатгина
революцион,
яъни
бузувчи
модели
тан
олингани
боис,
собиқ
шўро
жамиятшунослигида гомеостаз қоидаси тан олинмаган. Ваҳоланки, социал
тизимларнинг ижтимоий-сиёсий моделларини яратишда мазкур қоида кўп
масалаларни ойдинлаштиришга имкон беради. Айниқса, мустақил тараққиётнинг
барқарор ривожланиш механизмларини мустаҳкамлаш
йўлидан бораётган
мамлакатимиз учун бу каби тажрибалар фойдадан холи эмас.
Ҳар қандай маърифий жамият ўз ҳаётида мувозанат сақлашни мақбул кўради,
ўзини-ўзи тартиблашга уринади. Фикримизча, бунда социостазис[4] қоидаси самарали
бўлиб, у тартибга солувчи энг мақбул меъёрларни, шу маънода жамиятнинг барча
қисмлари мувозанатини назарда тутади.
Ижтимоий консенсус механизмлари ҳақидаги мулоҳазаларни давом эттирайлик.
Табиийки, барча файласуфлар ҳам ижтимоий мувозанат моделини ёқламайди. Хусусан,
бир тоифа тадқиқотчилар ижтимоий шартномани бутунлай рад этиб, уни бир
ёқламаликда,
хаёлийликда
айблашади.
Хусусан,
ижтимоий
зиддият
концепцияларининг асосий вакилларидан бири немис социологи Р. Дарендорф унинг
ўрнига зиддият моделини таклиф этади. У жамиятга доимий зиддиятли ҳолат мос деб
ҳисоблайди, айнан шу нарса унга ички динамика бағишлайди деб тушунтиради[5].
Р.Дарендорфнинг
зиддиятли
моделига
кўра,
ҳокимият
тарихнинг
ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, ижтимоий тенгсизликнинг зарур элементидир.
Ижтимоий гуруҳлар ўз мавқеи ва ижтимоий тузилмадаги ўрнига кўра ўзаро
фарқланади, шунинг учун улар ўртасида доимий зиддият ва кураш мавжуд[6]. Аммо, бу
фикрга қўшилиш қийин. Зеро, бундай ҳолда жамият абадий ижтимоий низоларга
маҳкум деган фикр келиб чиқади.
Ижтимоий консенсус масаласида меритократик моделлар ҳам мавжуд.
Меритократик моделнинг мерос, ижтимоий имкониятларга нисбатан оқсуякларча
муносабат, имтиёзларга эга бўлиш, оилавий ва танишбилишлик асосидаги
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
42
уринишларни инкор этишдек айрим прогрессив жиҳатларини айтиб ўтиш зарур.
Шунингдек, у непотизм, протекционизм каби ҳолатларни кескин қоралайди. Индивид
ҳомийларсиз, ота-онаси, қариндошлари, дўстлари ва таниш-билишларисиз ўз
қобилияти билан ютуқларга эришиши зарур булар ҳам адолат тушунчасига зид эмас.
Лекин меритократия ўз моҳиятига кўра технократик, элитар концепциядир. У инсонни
комплекс тарзида эмас, балки бир ёқлама кўради. Меритократия тарафдорлари талант
муаммосини бўрттириб кўрсатишадию, лекин уни мавжуд элитадан қидирадилар,
оддий халқ орасидаги яширин даҳоларни юзага чиқариш билан қизиқмайдилар.
Ваҳоланки, инсоният тарихида кўплаб даҳолар оддий халқ орасидан етишиб
чиққанлигига ҳам далиллар кўп. Меритократик модель вакиллари намунавий таълим
тизими яратиш йўлида иқтидорли ва қобилиятсизларни сегрегация қилиш (ажратиб
ташлаш) ғоясини ҳам илгари сурадиларки, бу инсонпарварликка зиддир, чунки у
инсонлараро муносабатларга уйғунлик бағишламайди.
Ижтимоий консенсус нуқтаи назаридан, бу каби моделларда одамларни ақлий
қобилиятига кўра табақалаштиришга, яъни биологик меритократияни асослашга
уриниш, одамларнинг жамиятдаги ўрни ирсий жиҳатдан олдиндан белгиланади деган
реакцион ғоя мавжуд[7]. Лекин ҳозирги замон биологларининг кўпчилиги ижтимоий
тенгсизликнинг ирсий (генетик) сабаблари экспериментал исботланган эмас деб фикр
билдирадилар. Социобиология асосчиларидан бири Э.Вилсон ҳам ижтимоий мақом
ирсий жиҳатга боғлиқ деган ғояниисботлаб бўлмайди, деб ҳисоблайди[8].
Ижтимоий консенсус жамиятдаги асосий гуруҳларнинг энг муҳим ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқаришдаги мувозанатни таъминлайди. Шу
маънода ижтимоий муносабатлар тури сифатида, умуман, жамиятда ва унинг алоҳида
ижтимоий гуруҳлари ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатида юз берган туб
ўзгаришларни ифодалайди. Бозор иқтисодиёти жамият ривожининг қонуний
натижаси сифатида шаклланади. Ижтимоий консенсуснинг шаклланиши эса
жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий етуклиги билан чамбарчас
боғлиқ.
Хўш, гомеостатик қоиданинг ижтимоий консенсус ҳодисасига қандай алоқаси
бор? Гап шундаки, масалани бу тарзда қўйиш ижтимоий тизимни такомиллаштиришни
назарда тутади. Бунда жамият ўз тузилмалари фаолиятини тартибга солувчи, рўй
берувчи ўзгаришлар ва барқарорликнинг зарур меъёрий чегараларини таъминлай
олувчи тизим ҳисобланади. Ижтимоий консенсус эса жамиятнинг айнан ўзини-ўзи
мувозанатловчи ва барқарорлаштирувчи омилидир.
Коммунистик
мафкура
ҳукмронлиги
даврида
жамиятнинг
фақатгина
революцион,
яъни
бузувчи
модели
тан
олингани
боис,
собиқ
шўро
жамиятшунослигида гомеостаз қоидаси тан олинмаган. Ваҳоланки, социал
тизимларнинг ижтимоий-сиёсий моделларини яратишда мазкур қоида кўп
масалаларни ойдинлаштиришга имкон беради. Айниқса, мустақил тараққиётнинг
барқарор ривожланиш механизмларини мустаҳкамлаш
йўлидан бораётган
мамлакатимиз учун бу каби тажрибалар фойдадан холи эмас.
Ҳар қандай маърифий жамият ўз ҳаётида мувозанат сақлашни мақбул кўради,
ўзини-ўзи тартиблашга уринади. Фикримизча, бунда социостазис[9] қоидаси самарали
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
43
бўлиб, у тартибга солувчи энг мақбул меъёрларни, шу маънода жамиятнинг барча
қисмлари мувозанатини назарда тутади.
Ижтимоий консенсус механизмлари ҳақидаги мулоҳазаларни давом эттирайлик.
Табиийки, барча файласуфлар ҳам ижтимоий мувозанат моделини ёқламайди. Хусусан,
бир тоифа тадқиқотчилар ижтимоий шартномани бутунлай рад этиб, уни бир
ёқламаликда,
хаёлийликда
айблашади.
Хусусан,
ижтимоий
зиддият
концепцияларининг асосий вакилларидан бири немис социологи Р. Дарендорф унинг
ўрнига зиддият моделини таклиф этади. У жамиятга доимий зиддиятли ҳолат мос деб
ҳисоблайди, айнан шу нарса унга ички динамика бағишлайди деб тушунтиради[10].
Р.Дарендорфнинг
зиддиятли
моделига
кўра,
ҳокимият
тарихнинг
ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, ижтимоий тенгсизликнинг зарур элементидир.
Ижтимоий гуруҳлар ўз мавқеи ва ижтимоий тузилмадаги ўрнига кўра ўзаро
фарқланади, шунинг учун улар ўртасида доимий зиддият ва кураш мавжуд[11]. Аммо,
бу фикрга қўшилиш қийин. Зеро, бундай ҳолда жамият абадий ижтимоий низоларга
маҳкум деган фикр келиб чиқади.
Ижтимоий консенсус масаласида меритократик моделлар ҳам мавжуд.
Меритократик моделнинг мерос, ижтимоий имкониятларга нисбатан оқсуякларча
муносабат, имтиёзларга эга бўлиш, оилавий ва танишбилишлик асосидаги
уринишларни инкор этишдек айрим прогрессив жиҳатларини айтиб ўтиш зарур.
Шунингдек, у непотизм, протекционизм каби ҳолатларни кескин қоралайди. Индивид
ҳомийларсиз, ота-онаси, қариндошлари, дўстлари ва таниш-билишларисиз ўз
қобилияти билан ютуқларга эришиши зарур булар ҳам адолат тушунчасига зид эмас.
Лекин меритократия ўз моҳиятига кўра технократик, элитар концепциядир. У инсонни
комплекс тарзида эмас, балки бир ёқлама кўради. Меритократия тарафдорлари талант
муаммосини бўрттириб кўрсатишадию, лекин уни мавжуд элитадан қидирадилар,
оддий халқ орасидаги яширин даҳоларни юзага чиқариш билан қизиқмайдилар.
Ваҳоланки, инсоният тарихида кўплаб даҳолар оддий халқ орасидан етишиб
чиққанлигига ҳам далиллар кўп. Меритократик модель вакиллари намунавий таълим
тизими яратиш йўлида иқтидорли ва қобилиятсизларни сегрегация қилиш (ажратиб
ташлаш) ғоясини ҳам илгари сурадиларки, бу инсонпарварликка зиддир, чунки у
инсонлараро муносабатларга уйғунлик бағишламайди.
Ижтимоий консенсус нуқтаи назаридан, бу каби моделларда одамларни ақлий
қобилиятига кўра табақалаштиришга, яъни биологик меритократияни асослашга
уриниш, одамларнинг жамиятдаги ўрни ирсий жиҳатдан олдиндан белгиланади деган
реакцион ғоя мавжуд[12]. Лекин ҳозирги замон биологларининг кўпчилиги ижтимоий
тенгсизликнинг ирсий (генетик) сабаблари экспериментал исботланган эмас деб фикр
билдирадилар. Социобиология асосчиларидан бири Э.Вилсон ҳам ижтимоий мақом
ирсий жиҳатга боғлиқ деган ғояниисботлаб бўлмайди, деб ҳисоблайди[13].
Ижтимоий консенсус жамиятдаги асосий гуруҳларнинг энг муҳим ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқаришдаги мувозанатни таъминлайди. Шу
маънода ижтимоий муносабатлар тури сифатида, умуман, жамиятда ва унинг алоҳида
ижтимоий гуруҳлари ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатида юз берган туб
ўзгаришларни ифодалайди. Бозор иқтисодиёти жамият ривожининг қонуний
натижаси сифатида шаклланади. Ижтимоий консенсуснинг шаклланиши эса
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
44
жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий етуклиги билан чамбарчас
боғлиқ.
Хулоса қилганда, демократия ва адолатли тузум жамиятдаги уйғунлик билан
боғлиқ. Зеро, жамиятдаги ижтимоий институтлар тузилмаси барча ижтимоий гуруҳлар
ва сиёсий кучларнинг вакиллигини кафолатлай олиши зарур. Шундан келиб чиқадики,
ижтимоий келишув жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қадрият сифатида ижтимоий-сиёсий мазмун касб этади.
References:
1.
Мальцев В.С. Социальная справедливость и право. -М.: Мысль, 1977. – С.44-49.
2.
Гомеостаз (юнонча homoios - ўхшаш ва stasis - мувозанатда бўлиш) - тирик
организмларнинг уларнинг ички ҳаракат доимийлигига таҳдид солувчи ички ва ташқи
муҳит омилларини четлатиш ёки чегаралашга қаратилган мослашувчанлик
реакциялари йиғиндиси.
3.
У. Росс Эшби. Введение в кибернетику. - М., 1959. – Б.385-386; Он же. Конституция
мозга. Происхождение адаптивного пове-дения. - М., 1964. – С.102
4.
Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда бўлиш) -
жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.
5.
Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985
6.
Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о
социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60
7.
Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М., 1982.
8.
Wilson E. Sociobiolagy. The New Synthesis. Cаmbridge, 1975. - Р.554 -555
9.
Социостазис (лот. societas - жамият ва юнонча “statis” – мувозанатда бўлиш) -
жамиятнинг ўз мувозанатини сақлай олиш қобилияти.
10.
Тернер Я. Ж. Структура социологи-ческой теории. - М., 1985
11.
Мальцев Г.В. Буржуазный эгалитаризм: эволюция пред-ставлений о
социальном равенстве в мире капитала. -М.: Мысль,1984. – С. 60
12.
Лолер Д. Коэффициент интеллекта, наследственность и расизм. - М., 1982.
13.
Wilson E. Sociobiolagy. The New Synthesis. Cаmbridge, 1975. - Р.554 -555.
